Ўткир ва сурункали ульцероз холатларда муқобил стратегик фаолиятни ташкил этишнинг клинико – фармакоэпидемиологик асослари

Автор: Мамасалиев Неъматжан Солиевич, Курбонова Раънохон Рустамбековна, Усманов Бурхонжан Умарович, Хожиматов Нурбек Бозорович

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Внутренние болезни

Статья в выпуске: 1 (13), 2022 года.

Бесплатный доступ

Махсус эпидемиологик тадқиқот 725та катта ёшдаги ахоли орасида амалга оширилди. Ульцероз холатларни (ошқозон вва 12-бармоқли ичак яра касалликлари, уларнинг асоратлари) клиник эпидемиологик ва фармакоэпидемиологик хусусиятлари аниқланди. Исботли маълум бўлдики, скрининга асосланган даволаш дастурларини яратиш ва уларни режалаштиришда клииник фармакоэпидемиологик натижалардан " ишончли ва етакчи нишон-асос" сифатида фойдаланиш ульцероз холатлар билан боғлиқ континуум хавфи даражасини самарали ва бехавф тусда камайтиради.

Эпидемиология, яра касаллиги, хатар омиллари, фармакоэпидемиология, коморбидлик

Короткий адрес: https://sciup.org/14124630

IDR: 14124630

Текст научной статьи Ўткир ва сурункали ульцероз холатларда муқобил стратегик фаолиятни ташкил этишнинг клинико – фармакоэпидемиологик асослари

Хозирги даврда ульцероз холатларни (ошқозон яра касаллиги, ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги ва уларга боғлиқ келиб чиқувчи ўткир хамда сурункали асоратланишларни - кон кетиш, перфорация, пенетрация, пилоростеноз) “клиник -формакоэпидемиологик” тасвири деярли ўрганилмаган, Фарғона водийси ахолисида эса бундай тадқиқотлар амалга оширилмаган. Халқаро миқёсда бажарилган клиник тадқиқотларда бундай текширувларнинг аҳамиятлилигига урғу берилиб таъкидланганки, масалан, Европа ахолисида шу йўл билан 80,0 фоизга етиб ульцероз холатлар (УХ) бўйича жарроҳия амалиётини камайишига эришилган. УХ асоратлари (перфорация, ярадан қон кетиш) шундай ёндошувларисиз кекса ахоли орасида 93,0 фоизга етиб купайган ёки улар кеч ташхисланган (В.И. Оноприев ва б.к)[1,2,3].

Адабиёт тахлилларидан мушохида килиш мумкин булади-ки, УХ нинг клинико -формакоэпидемиологик хусусиятларини муъаян ахоли гуруҳларида ва минтақаларда аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга, чунки улар асосида ўткир ва сурункали УХ нинг муқобил консерватив ва хирургик стратегик амалиётининг янги йўналишларини ишлаб чикиб бериш имкониятлари тугдирилади[4,5,6,7].

Бундай йўналиш бошқа тизим касалликларида кенг йўлга қўйила бошланган ва ўта муҳим илмий фаолият деб тан олинган. Қуйидагилар улар мисолида тасдиқланган: номуқобил полиформация 73 фоизгача ортган, салбий “охирги нуқталар”ни сабабчиси 6,5 фоизга ётиб номуқобил препаратларни буюришдан бўлади ва иқтисодий талофотлар йилига то 76,6 млрд га етиб купаяди, етакчи юрак - кон томир касалликларда замонавий тавсиялардан четга чиқиб даволаш частотаси 73 фоизга етган.

Келтирилганлардан маълум бўладики, мазкур масалани УХ мисолида ўрганиш, шак - шубкасиз, хирургик ва терапевтик гатсроэнтерология фани хамда амаллиёти учун акамият касб этади.

Тадкикотнинг максади - уткир ва сурункали ульцероз холатларда мукобил стратегик фаолиятни ташкил этишнинг клинико - фармакоэпидемиологик асосларини аниклаш ва баколашдан иборат булди.

Водий шароитида 725 та катта ёшдаги ахоли текширув объекти сифатида олинди. Улар тулик клиник ва тиббий - скрининг текширувдан утказилди (суровномали, эпидемиологик, инструменталь ва биохимик усуллар қўлланилди, улар асосида УХ ташхиси шаклантирилди). Бундан ташқари 3 йиллик фармакоэпидемиологик мониторинг (ФЭМ) Андижон вилояти ташхисот марказида, Андижон давлат тиббиёт институтининг клиник шифохонаси бўлимларида, РШТЁИМ АФ шифохона ва тез ёрдам бўлимлари базасида амалга оширилди. ФЭМ учун махсус ишлаб чиқилган анкета ишлаб чиқилган ва у бўйича 616 та УХ билан беморлар ўрганилди хамда тахлил килинди. Текширув натижаларини таксил килишда Стьюдент - Фишер ва Пирсон усулларидан максадли фойдаланилди.

Илк бора олинган натижаларимиз кўрсатдики, ўткир ва сурункали УХ келиб чиқишда фармакоэпидемиологик хатар омиллари (ФЭХО) мухим ўрин эгаллайдилар. Биз 5 та шундай омилларни ажратдик ва уларни УХ ривожи хамда клиник кечишига бевосита салбий таъсиротлари борлигини тасдиқлаб бердик. Булар қуйидагилар: УХ ларнинг 7 - кунлик даволаш схемасини номувофиклиги, 10 - кунлик даволаш дастурини номуқобиллиги, даволаш стандартларидан четлашиш, нотўлиқ муқобил ярага қарши терапия ва тўлиқ номувофиқ терапия. Ушбу омиллар бўлганда УХ келиб чиқиш хавфи икки барабардан то 8,5 баробаргача етиб ортади. Коррелятив боғланишлик коэффициентлари юқори даражаларда тасдиқланади: даволаш стандартларидан четлашиш омилида УХ келиб чиқиш хавфи даражаси (r++) – 0,43 га тенг бўлиб, «10 кунлик даволаш схемасини номуқобиллиги»да – 0,42 га тенг бўлиб, “7 кунлик даволаш схемасини номуқобиллиги” ва «Нотўлиқ муқобил ярага қарши терапия» омилларига боғлиқ бўлиб ушбу кўрсаткичлар – 0,4 ва 0,40 даражаларда ифодаланган коррелацион боғлананишлар билан кузатилади.

Ушбу ва бошқа эпидемиологик хатар омилларининг номақбул ўзгаришлари ва салбий таъсирлари сабаб бўлиб ўткир ва сурункали УХ ни клиник кечиши хам водий шароитида ўзига хос хусусиятлар билан ифодаланиб аниқланади. Жумладан, тасдиқландики, УХ да аксарият диспептик симптомлар қиёсан кўп учрайди: 21,5 фоиз етиб қорин оғриғи, 17,9 фоиз даражада кекириш, 19,1фоиз частота билан жиғилдон қайнаши, 12,6 фоиз даражада кўнгил айниши ва 2,4 фоиз частота билан қайд қилиш қайд қилинади. Барча клиник ифодаланишлар кўп частота билан эркакларда кузатилади. Абдоминал оғриқлар – 3,8 фоизга, жиғилдон қайнаши – 3,1 фоизга, кекириш – 6,1 фоизга, кўнгил айниш – 4,2 фоизга ва қайт қилиш 0,7 фоизга фарқ билан аёлларга нисбатан эркакларда ортиқ тасдиқланади.

Коморбидлилик УХ да қуйидагича частоталарда кузатилади: сурункали гастрит В, А ва С шаклларида – мувофиқ холда 3,9 2,1 ва 0,7 фоиздан, сурункали эрозив гастрит шаклида – 1,3 фоиз, сурункали дуоденит ва сурункали гастродуоденит хамда сурункали геликобактерли гастродуоденит шаклларида – 13,1, 20,1 ва 11,6 фоиздан текширувда аниқланди.

Геликобактерли УХ лар эркак ва аёллар фарқланиб нисбатан юқори суръатларда учраши хам эътиборимизни тортди. Умуман бу холатлар қуйидагича кузатилади: геликобактерли ошқозон яра касаллиги шаклида – 85,7 фоиз (эркакларда – 86,6 фоиз ва аёлларда 13,4 фоиз; Р < 0,001), геликобактерсиз ошқозон яра касаллиги шаклида – 14,3 фоиз (эркакларда – 13,4 фоиз ва аёллларда – 86,6 фоиз; Р < 0,001),геликобактерли 12 бармоқли ичак яраси шаклида – 96,2 ффоиз (эркакларда – 88,2 фоиз ва аёлларда – 11,4 фоиз; Р < 0,001) ва геликобактерссиз 12 бармоқли ичак яраси шаклида – 3,8 фоиз (эркакларда – 11,8 фоиз ва аёлларда – 88,2 фоиз; Р < 0,001).

Тадқиқот натижалари тасдиққладики, УХ ларни келиб чиқишида ва шиддатли клиник кўринишлар билан ўтишида гўшт, сут ва ун махсулотлари тутувчи таомларни кўп истеъмол қилиш, айниқса туб ўзбек ахолида, алохида рол ўйнаййди. Хусусан гўшт махсулотларини “зўриққиб кўп истеъмол қилиш” одати – 80,1 фоизга етиб, сутли овқатларни суъистемоли – 67,9 фоизга етиб, ун махсулотларидан тайёрланган махсулотларни кўп истеъмол қилиш – 88,2 фоизгача етиб ва хаттоки, мева – полиз махсулотларни суъистемол қилиш – 91,8 фоизга етиб УХ ларни қайталанишига ва оғир клиник кечишига олиб келади.

УХ ни кечиш ўзгаришларига ёки оғирлашувларига, бизнинг таҳлилларимиз бўйича, яна қуйидаги холатлар олиб келади. Биринчидан, ногатогенетик препаратларни (натрий хлор, анальгин, ношпа, глюкоза) то 96,1 фоизгача етиб кўп қўлланилиши. Иккинчидан, витамин препаратларини (В 12 , С витамини) хам кўп ишлатилиши (то 81,3 фоиз даражага етиб) диққатни тортади. Учинчидан, димедрол ва платифиллин ёки ампициллин каби симптоматик даво воситаларидан кўп (50,0 фоизга етиб) фойдаланиш.

Яра тасдиқланди-ки, 94,9 фоизга етиб инфузион терапия кенг қўлланилади. Аксинча, асосий препаратларни (Н 2 – блокаторлари, протон насоси ингибиторлари, антацидлар, антибиотикларни замонавий авлодлари) 34,5 фоиздан ортмаган холда қўлланилиши хам кўзга ташланади.

Умуман, ўткир ва сурункали УХ ни қайд қилиниб ўтилган клинико – фармакоэпидемиологик хусусиятларидан келиб чиқиб қуйидагича хулосаларни чиқариш мумкин бўлади: 1) УХ ни муқобил стратегик амалиётини аниқлашда ва амалга оширишда клинико – фармакоэпидемиологик кузатувлар катта салоҳият касб этишади. Даволаш муассасаларида ушбу текширувларни мунтазам йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ, фаолият хисобланади. 2) Даволаш дастурларини яратиш ва режалаштиришда клиник- фармакоэпидемиологик натижалардан «ишончли ва етакчи нишон – асос» сифатида фойдаланиш УХ билан боғлиқ континуум хавфи даражасини самарали ва бехавф тусда камайтиради. Айниқса шошилинч тез тиббий ёрдамга йўналтирилган клиника ва шифохоналарда бундай амалиёт жуда қўл келади.

АДАБИЁТЛАР

  • 1.    Гостроэнтерология // Под ред. В.Т. Ивашкина. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2014. -С. 99-125.

  • 2.    Циммерман Я.С. Гастроэнтерология. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2013. – С. 750 – 789.

  • 3.    Ивашкин В.Т., Драпкина О.М. Пропедевтика внутренних болезней. Гастроэнтерология. Учебное пособие //. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2012. – С. 150 – 152.

  • 4.    Гастроэнтерология. Гепатология. // Вкн.: Внутренние болезни по Дэвидсону. – Под ред. Аллен К., Аронсон Дж. К. и др.. – Москва. - « ГЕОТАР - Медиа». – 2009. – С. 184.

  • 5.    Авдеева Т. Г. и др. Детская гастроэнтерология. – Москва. - « ГЕОТАР - Медиа». – 2011. – С. 174 – 176.

  • 6.    Гастроэнтерология. 2.е изд. // Буеверов А. О. и др. - « ГЕОТАР - Медиа». -. – 2009. – С. 102 – 105.

  • 7.    Стрюк Р.И., Маев И.В. Внутренние болезни. – 2 – е издание и дол. – Москва. - « ГЕОТАР - Медиа». – 2013. – С. 174 – 180.

Список литературы Ўткир ва сурункали ульцероз холатларда муқобил стратегик фаолиятни ташкил этишнинг клинико – фармакоэпидемиологик асослари

  • Гостроэнтерология // Под ред. В.Т. Ивашкина. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2014. -С. 99-125.
  • Циммерман Я.С. Гастроэнтерология. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2013. – С. 750 – 789.
  • Ивашкин В.Т., Драпкина О.М. Пропедевтика внутренних болезней. Гастроэнтерология. Учебное пособие //. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2012. – С. 150 – 152.
  • Гастроэнтерология. Гепатология. // Вкн.: Внутренние болезни по Дэвидсону. – Под ред. Аллен К., Аронсон Дж. К. и др.. – Москва. - « ГЕОТАР - Медиа». – 2009. – С. 184.
  • Авдеева Т. Г. и др. Детская гастроэнтерология. – Москва. - « ГЕОТАР - Медиа». – 2011. – С. 174 – 176.
  • Гастроэнтерология. 2.е изд. // Буеверов А. О. и др. - « ГЕОТАР - Медиа». -. – 2009. – С. 102 – 105.
  • Стрюк Р.И., Маев И.В. Внутренние болезни. – 2 – е издание и дол. – Москва. - «ГЕОТАР - Медиа». – 2013. – С. 174 – 180.
Статья научная