To study the effect of the drug cruise extra on root cuttings

Автор: Raxmonova M., Uzaqov F.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.

Бесплатный доступ

In this article Cruise Extra Orginal 362 g / l c.s., (thiamethoxam 350 g / l + mefenoxam 3.34 g / l + fludioxonil 8.34 g / l) The results of the application are presented in order to increase.

Shadow, autumn night, harvest, pest, biological

Короткий адрес: https://sciup.org/140289090

IDR: 140289090

Текст научной статьи To study the effect of the drug cruise extra on root cuttings

efficiency.

Кириш Соя ўсимиги ўзининг хар томонлама озуқа боплиги, инсон саломатлигига яхши самарали беришлиги айниқса саноатда ва чорвачилик йўналишларида ката аъамият касб эади. Шунинг учун турли мамлакатларда кенг майдонларда етиштирилишининг боиси шунда, унинг дони ва яшил массаси туйимли булиб,  озик-овкат,  чорвачилик, техник ва тиббиёт сохаларида ишлатилиши мумкин. Ҳозирги кунда соя

Ўзбекистоннинг

импорт маҳсулоти бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 14  - мартидаги

“2017-2021   - йилларда

республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги”

ПҚ -2832- сонли қарори қабул

қилинди.        Ушбу қарор билан тасдиқланган соя етиштиришни ривожлантириш, соянинг серхосил навларини яратиш ва экин майдонларини кенгайтириш хамда соя селекцияси ва бирламчи -уруғчилигини тизимли ташкил этиш бўйича Тажрибалардан маълумки, илизқирқар тунламлардан кузги тунлам, соя ўсимлигинг кўсат сонига бу эса ўз навбатида хосилдорлигига жиддий зарар етказади. Соя ўсимлиги кузги тунлам билан хосилдорлик шунчалик пасайиши кузатилди. Сабаби шундаки кузги тунлам тушган соя майдонларида режадаги кўчатлар сони кескин камайим сийраклашиб кетади. Соянинг асосан уруғ кадалгандан сўнг униб чиқиш даврида Илдизқирқар тунламлар билан зарарланиш оқибатида кўчатларнинг сулиб сарғайиши ва юзаси буришиб қолишига сабаб бўлди. Чунки зараркунандалар ўсимлик униб чиқиш даврининг дастлабки даврида пайдо бўлди, Кузги тунлам бандидан ташқари энди пайдо бўлган чин барглар хам зарарлайди. Кузги тунламлар билан зарарланган ўсимликларда физиологик ва биохимик жараёнлари бузилади. Буларнинг хаммаси соя ўсимлигини кучсизлантириб, кўчатлар сони камайишига олиб келади, натижада хосилдорлик пасайиб, хосил сифатсиз бўлади.

Тадқиқот натижалари ; Кузги тунлам ғўза, ерёнғоқ, соя ва бошқа кўплаб турдаги экинларга зарар етказади.

Илдиз қурти 34 та ўсимликлар оиласига мансуб бўлган юзлаб турдаги ўсимликларгаларга зарар етказади. Унинг энг хуш кўрган ўсимлиги ғўза, соя, беда, қанд лавлаги, маккажўхори, ғалла ва полиз экинлари ёш ниҳоллари, бегона ўтлардан шўра, печак ўт ва бошқалар хисобланади. Илдиз қуртлари униб чиқаётган ғўза ниҳолларини шикастлаб, уруғ палла баргларни кемириб тешади. Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида яратилган ва давлат реестрига киритилган Соянинг Тўмарис навидан Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг марказий тажриба дала участкасига экилиб, қуйдаги тажриба тизими бўйича тажриба олиб борилди.

Тажриба 3 вариант, 4 қайтариқдан иборат бўлиб экилди. Тажриба делянкаларнинг узунлиги 200 метр, эни 7.2 метрни ташкил этиб, делянкаларни умумий майдони 1440 м2 ни ташкил қилди. Илмий тадқиқот ишлари 2021 йил давомида Андижон вилояти Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг марказий тажриба участкасида ўтказилди.

Тажрибадаги кимёвий препаратлар соя экиш олдидан 3,0 л/т, меъёрларда ишлов берилди.

Лаборатория таҳлиллари эса институтни “Ўсимликлар химояси ва агрокимё” лабораторияси ҳамда “Ўсимликлар физиологияси ва дон сифатини баҳолаш” лабораториясида олиб борилиб, ҳар бир тажрибалар бўйича тахлил натижалари ўрганилди.

I-вариант: Назорат- Соянинг кузги тунлам (илдиз қурти) зараркунандасига қарши ишлар ўтказилмади.

II-Вариант: Тажрибанинг иккинчи варианти андоза варианти бўлиб соя уруғини экиш олдидан Круизер Экстра Хлопок 362 сус.к3,0 л/т препарати билан соя уруғига экиш олдидан 3,0 л/т ишлов берилди.

III -Вариант:   Тажрибадаги янги Круиз Экстра Оргинал 362 гр/л к.с препаратлари назорат ва андозага нисбатан таққослаб ўрганишни олдимизга мақсад қилиб олдик. Ҳар бир вариантдан ҳисоблаш 2021 йил апрелнинг охири май ойининг бошида 100 тадан ўсимлик танлаб олинди ва шу ўсимликлардан ҳар 3-7-14 кунда фенологик кузатишлар олиб борилди.

Тажрибада агротехник ва кимёвий кураш чоралари қўллаш олинган асосида олиб борилди. Қўлланилган агротехник ва кимёвий воситаларни биологик самарадорлиги зараркунандаларнинг, яъни Соянинг кузги тунлам зараркунандасига кураш қўлланилишдан олдинги ва кейинги сонига қараб, назорат вариантга солиштириб Гендирсон Тилтон формуласи асосида аниқланди.

Тжарибада экилган соянинг Тўмарис нави илдиз қирқар кузги тунламлар билан зарарланиши хамда вариантлар бўйича қўлланилган кимёвий препаратларни хашоратларга қарши биологик самарадорлиги ўрганилганда қуйдагича кузатилди.

Соя нихоллари чин барг чиқариш даври бошланишида апрелнинг охириги кунлари ва май ойининг бошларида илдиз қирқар кузги тунламлар билан зарарланиши кузатилди. Тажрибаларда назорат вариантига нисбатан таққослаб тахлил қилинганда.

Уруғлик чигитларга экишдан олдин Круизер Экстра Хлопок 362 сус.к 3.0 л/т. Ва янги Круиз Экстра Оргинал 362 гр/л к.с препарати 3,0 л/т меъёрларда уруғдорилагич препаратлар билан дориланган вариантлар маълум вактгача (30-35 кун) назорат ишлов берилмаган вариантга нисбатан илдиз қирқар тунламлар хашоратларидан самарали химоя қилингани тажриба вариантларида кузатилди. (4.3.1-жадвали)

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўринадики, Соянинг Тажриба вариантида вариантлар бўйича илдиз қирқар кузги тунлам 1 м2 майдонда нозоратга нисбатан ўрганилганда назорат вариантида илдиз қирқар тунламлар сони ўртача 4.7 донани ташкил этди. Тажрибадаги андоза Энтометрин (0,3-0,5 л/га) вариантда 1,3 дона, назоратга нисбатан биологик самарадорлик 72.1 фоиз ташкил этди. Тажрибадаги янги Круиз Экстра Оргинал 362 гр/л к.с препарати 3,0 л/т меъёрларда қўланилган вариантида 0.9 дона кузатилиб, назоратга нисбатан 83.4 фоиз биологик самара берди.

Кузги тунлам зараркунандасига қарши кимёвий кураш чорасининг биологик самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тажрибамизда ишлов берилгандан кейинги зараркунандалар сони назоратга нисбатан 3 кундан сўнг 1.2 тага, 7 кундан сўнг 0,9 тага, 14 кундан сўнг 0.6 та га камайганлигини, шу билан биргаликда биологик самарадорлик назоратга нисбатан 3 кундан сўнг 76,4 фоизга, 7 кундан сўнг 82,3 фоизга, 14 кундан сўнг 91,6 фоизга ошганлигини, ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичи эса назорат вариантида 25,0 ц/га бўлган бўлса, тажриба вариантида 32,5 ц/га ташқил қилиб, қўшимча ҳосилдорлик 7,5 ц/га олганлигини кузатишимиз мумкин.

Олиб борилган тажриба натижаларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришга қуйидаги хулосаларни бериш мумкин: Андижон вилоятинг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида соя ўсимлигининг илдиз қирқар тунлам зараркунандасига қарши Республика Давлат Кимё комиссияси томонидан тасдиқланган препаратлардан Соянинг илдиз қирқар кузги тунлам зараркунандасига қарши янги Круиз Экстра Оргинал 362 гр/л к. с препаратини. 3.0 л/т. қўллаганимизда 7,5 ц/га қўшимча ҳосилдорликка эришилди

Список литературы To study the effect of the drug cruise extra on root cuttings

  • Р. Сиддиқов, М. Маннопова. ва бош. Ўзбекистонда соя ўсимлигини асосий хамда такрорий қилиб ўстириш агротехнологияси бўйича тавсиянома.
  • Хўжаев Ш.Т. Ўсимликларн зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилиш ҳамда агротоксикология асослари. Тошкент 2014
  • Доспехов Б.А. “Дала тажрибаси методикаси” Москва 1985 й, 12-30 бет
Статья научная