Тошкент вилояти иқлим шароитига мос бўлган юмшоқ буғдойнинг юқори ҳосилдор намуналарини танлаш

Автор: Файзуллаев Абдулла Зохиджон Угли

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mаскур мақолада Тошкент вилоятининг ташқи омилларига чидамли навларни танлаш, яратиш ва яратилган навларни ҳар томонлама юқори ҳосил берадиган навларни турли иклим шароитларида ўрганиш мақсадида буғдойнинг ҳосилдорлик кўрсаткичларини аниқлаш учун илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилганлиги келтирилган.

Нав, намуна, танлаш, буғдой, ҳосилдорлик, иқлим, ташқи муҳит, андоза, ўсимлик бўйи, бошоқ

Короткий адрес: https://sciup.org/14125753

IDR: 14125753   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10114

Текст научной статьи Тошкент вилояти иқлим шароитига мос бўлган юмшоқ буғдойнинг юқори ҳосилдор намуналарини танлаш

Ўзбекистон аҳолисининг дон маҳсулотларига бўлган талабини ортиб бориши суғориладиган ҳамда лалмикор ерлардаги бошоқли дон экинлари майдонини қарийб 1,2 млн. гектарга етишига олиб келди.

Хукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалик ходимлари ва олимлар олдига ҳосилдорликни ошириш эвазига ялпи ҳосилни кўтариш асосий вазифа қилиб қўйилди. Шунинг учун республикамизни турли минтақаларининг иқлим шароитларига мос бўлган, қурғоқчилик ва иссиқликка, касаллик ҳамда ётиб қолишга чидамли интенсив типдаги ҳосилдор ғалла навларини яратиш бугунги кунда селекционер олимлар олдидаги энг асосий йўналиш бўлиб қолди.

2002 йилга келиб минтақаларнинг иқлим шароитларига мос бўлган буғдой навларининг тўғри танланиб экилиши, мукаммаллашган уруғчилик тизимининг жорий этилиши, технологик тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳисобига Республика аҳолисининг эҳтиёжини тўлиғича таъминлашга етадиган дон етиштирилди ва 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистонда буғдой ва ун маҳсулотларини қатор давлатларга экспорт қилиш бошланди.

Республикада бошоқли дон экинларининг самарадорлигини янада оширишда буғдойнинг янги навлари муҳим аҳамият касб этади. Яратилаётган навлар сермаҳсул, донининг технологик сифат кўрсаткичлари юқори, касалликка, қурғоқчилик ва шўрга чидамли бўлиши керак. Бу борада Ўсимликшунослик ИТИ билан ҳамкорликда Тошкент вилояти иқлим шароитга мос бўлган юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратиш мақсадида турли илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тадқиқот ишлари учун юмшоқ буғдойнинг 50 та нав ва намуналари танлаб олинди. Андоза навлар сифатида ресупбликамизнинг кенг майдонларида етиштирилаётган Яксарт, Бунёдкор, Ғозғон ҳамда Краснодарская-99 навларидан фойдаланилди.

Ғаллачиликда олимлар таъкидлаганидек униб чиқиш-бошоқлаш даври ҳосилдорликни юқори бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Юқорида келтирилганидек буғдой навлари қанча эрта бошоқласа гуллаш ва дон тўлиш даври шунча эрта бошланади. Ўрганилаган тажриба натижаларига кўра навларнинг униб чиқиш-бошоқлаш даври 181-192 кунни ташкил этганлиги аниқланди. Натижаларга кўра эрта бошоқлаш фазасига кирган UZ15PC-204, UZ15PC-282, UZ15PC-273 намуналари 183 кунни ташкил этиб, андоза Бунёдкор навидан 1 кун фарқ билан эртачи бошоқлаш фазасига ўтганлиги аниқланди.

Тажрибада пишиш даври таҳлил қилганда навларнинг пишиш даври 10-17 июн кунлари кузатилди. Униб чиқиш-пишиш даври эса 224-235 кунни ташкил этди. Нав ва намуналар орасидан UZ15PC-204, UZ15PC-282, UZ15PC-273 ҳамда KRBW17-7 намуналари 224 кунни ташкил қилган бўлса, UZ23FAWIR-43, KR15-9808 (Сарбон), KRBW17-10 намнулари 225 кунни ташкил қилиб андоза нав билан бир хил натижани қайд этди. Қолган барча нав ва намуналарнинг бошоқлашгача бўлган даври ҳамда ўсув даври давомийлиги андоза Бунёдкор навидан кечроқ бўлганлиги аниқланди.

Ҳосилдорликни оддатда бир белги ифодаламай, бир нечта белгилар жамланмасидир. Ҳосилдорликни юқори бўлишида асосан тупланиш даражаси, 1000 та дон вазни, бир бошоқдаги дон сони каби кўрсаткичлар таъсир кўрсатади.

Тажрибадаги нав ва намуналрнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўрганилганда андоза Краснодарская-99 нави 68,8 ц/га, Яксарт нави 76,6 ц/га, Ғозғон нави 79,7 ц/га ҳамда Бунёдкор нави 75,9 ц/га ни ташкил этди. KRBW17-3 намунаси 84,9 ц/га, UZ15PC-58 намунаси 83,6 ц/га, KR15-9808 (Сарбон) намунаси 83,5 ц/га ҳамда KRBW17-10 намунаси 81,9 ц/га ни ташкил этиб, андоза Ғозғон навидан 2,2-5,2 ц/га фарқ билан энг юқори натижани қайд этганлиги аниқланди.

Ғаллачиликда махсулдорликни юқори бўлишига ўсимлик бўйи, бошоқ узунлиги, битта бошоқ оғирлиги ҳамда бошоқдаги бошоқчалар, донлар сони каби кўрсаткичлар таъминлайди.

Тажрибадаги нав ва намуналарнинг ўсимлик бўйи кўрсаткичлари 97 см дан 123,1 см оралиғида бўлганлиги кузатилди. Андоза навлар орасида ўсимлик бўйи Яксарт навида 121,7 см ни ташкил қилган бўлса, KR15-9808 (Сарбон) намунаси 122,5 см ни ташкил этиб барча нав ва намуналар орасида юқори натижани қайд этганлиги аниқланди.

Натижаларга кўра бошоқ узунлиги 8,4-12,4 см ни ташкил қилган бўлса, бошоқдаги бошоқчалар сони 14,6-18,5 тагача бўлди. Бошоқ узунлиги бўйича энг паст натижани KR17-AYT-9072 намунаси 8,4 см, энг узун бошоқни KR17-AYT-9026 намунасида 12,4 см ни ташкил этди. Бошоқчалар сони бўйича энг кам ҳосил қилган UZ15PC-270 намунасида 14,6 тани, энг кўп ҳосил қилган Яксарт навида 18,5 тани ташкил қилганлиги аниқланди.

1-жадвал

Нав ва намуналарнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари (Тошкент-2018й).

Навноми

Я л

\D

Л У Л я а ^

о

а о и

X

>1 X s' а в я ч к S ч я н ф

ф из

я "ч s' s ч а о ч ч S и О X

S и s' >s хо

X S ч

S S U :>>

S и s'

S ч X

>1 я X ч о а о из

X о ч

S

о а 5 хо о

я н н

S из

s'

S ч а S Ен О

о а о хо я н н S из

я

X

ХО Ея я ь ^ S О и а о \D

1

K-99

191

233

68,8

108,9

10,3

50,4

2,0

16,5

2

Buniyodkor

182

225

75,9

119,7

11,0

50,0

2,0

18,2

3

Gozgon

185

230

79,7

100,7

9,2

48,7

1,9

17,2

4

Yaksart

186

228

76,6

121,7

12,3

51,0

2,0

18,5

5

KR15-9808

182

225

83,5

122,5

11,2

50,9

1,9

17,2

6

UZ15PC-58

186

228

83,6

120,4

12,1

51,7

2,1

17,1

7

UZ15PC-282

181

224

68,1

115,1

10,0

49,6

1,9

14,6

8

UZ15PC-289

188

235

77,2

108,7

10,0

50,1

1,9

16,6

9

UZ15PC-295

192

233

82,4

110,8

11,2

51,3

2,0

18,0

10

UZ15PC-317

184

229

79,7

102,5

10,3

51,8

2,1

17,4

11

UZ23FAWIR-43

182

225

70,6

121,0

11,1

49,9

1,9

17,2

12

KRBW17-3

186

228

84,9

121,4

12,2

51,4

1,9

17,7

13

KRBW17-6

188

235

79,1

111,1

10,2

49,8

1,9

16,4

14

KRBW17-9

184

229

81,4

103,5

10,4

49,4

1,9

17,1

15

KRBW17-10

182

225

81,9

118,1

10,9

51,8

2,1

16,6

16

KRBW17-12

185

228

76,8

116,7

11,1

50,2

1,9

16,7

Тажрибада ўсимлик бўйи ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик ўрганилганда, (r=0.334), ўсимлик бўйи ва бошоқдаги бошоқчалар сони ўртасида (r=0.338) ижобий корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланди. Бундан кўриниб турибдики ўсимлик бўйининг баланд бўлиши ҳосилдорликнинг юқори бўлишига бевосита боғлиқ эканлиги тажрибада аниқланди.

Хулоса. Тошкент вилояти иқлим шароитида ўрганилган 50 та нав ва намуналар орасидан минтақага мос, ташқи мухитнинг ноқулай омилларига бардошли юқори ҳосилдор 8 намуналар танлаб олинди. Танлаб олинган намуналар селекциянинг кейинги босқичларида ўрганиш мақсадида тавсия берилди.

Адабиётлар:

  • 1.    Khazratkulova S. et al. Genotype× environment interaction and stability of grain yield and selected quality traits in winter wheat in Central Asia //Turkish Journal of Agriculture and Forestry. – 2015. – Т. 39. – №. 6. – С. 920-929.

  • 2.    Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ba-orgi-bu-doy-navlarida-bosho-Ichamlari (дата обращения: 23.09.2020).

  • 3.    Дилмуродов Ш. Д. ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ //Life Sciences and Agriculture. - 2020. - №. 1.

  • 4.    Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич ЮМШОҚ БУҒДОЙДА ЎТКАЗИЛГАН ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2-1.

Список литературы Тошкент вилояти иқлим шароитига мос бўлган юмшоқ буғдойнинг юқори ҳосилдор намуналарини танлаш

  • Khazratkulova S. et al. Genotype× environment interaction and stability of grain yield and selected quality traits in winter wheat in Central Asia //Turkish Journal of Agriculture and Forestry. - 2015. - Т. 39. - №. 6. - С. 920-929.
  • Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Абдуазимов Акбар Мухторович БАҲОРГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИДА БОШОҚ ЎЛЧАМЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ba-orgi-bu-doy-navlarida-bosho- lchamlari (дата обращения: 23.09.2020).
  • Дилмуродов Ш. Д. ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ //Life Sciences and Agriculture. - 2020. - №. 1.
  • Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич ЮМШОҚ БУҒДОЙДА ЎТКАЗИЛГАН ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2-1.
Статья научная