Tradition of Abdulla Kodiri and Uzbek novel of the independence period

Автор: Машарипова Д.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ўзбек романчилиги мактаби асосчиси Абдулла Қодирий анъаналарининг ижодий ўзлаштирилиши, адиб ижодий тажрибаларидан фойдаланишнинг янги давр романчилиги ривожига ижобий таъсири масаласи таҳлиллар асосида ёритиб берилган.

Короткий адрес: https://sciup.org/140259805

IDR: 140259805

Текст научной статьи Tradition of Abdulla Kodiri and Uzbek novel of the independence period

Миллий истиқлолга эришиш учун фидойилик кўрсатган ва шу руҳни бадиий санъат намуналарига сингдиришга уринган жадид адабиёти вакиллари меросига қизиқиш, бугунги кунда кўпчилик ижодкорлар фаолиятида кузатилди. Бошқача айтганда, эрк ва мустақиллик, янгилик ва тараққиёт учун кураш жараёнлари кечган ХХ аср бошлари адабиётини кузатиш, реалистик прозанинг шаклланиш босқичи ҳисобланган жадид адабиёти анъаналари ютуқларидан фойдаланишга интилиш ҳаракатлари янги давр адабий жараёни учун хос хусусиятлардан биридир. Аслида романнинг янги жанр сифатида ўзбек адабиёти майдонига кириб келишида ҳам ижтимоий-тарихий, маданий, адабий омилллар сабаб бўлган. Эркка, истиқлолга бўлган интилиш, миллатнинг маънавий оламини бадиий акс эттириш иштиёқи ижодкорларнинг қалб тубида ётган эҳтиёжи эдики, ана шу эҳтиёж давр адабиётида реалистик романнинг шаклланиш даврида қўлга киритилган ютуқлар, тажрибаларга эргашишнинг асосларидан бири эди.

М.Алининг “Улуғ салтанат”, У.Ҳамдамнинг “Мувозанат”, “Сабо ва Самандар”, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Бозор”, Т.Жўраевнинг “Бозор дунё”, А.Саиднинг “Кўчада қолган одам”, Ш.Бўтаевнинг “Қўрғонланган ой”, Л.Бўрихоннинг “Жазирамадаги одамлар” каби романлари муваффақиятини таъминлаган омиллардан бири анъанавий реалистик романчиликдаги тажрибаларда қўлга киритилган ютуқларнинг ўзлаштирилганлигидир.

Истиқлол даврида реалистик услубда яратилган анъанавий романларда ўзбек романчилик мактабининг моҳир усталари Абдулла Қодирий, Ойбек, Садриддин Айний, Абдулла Қаҳҳор кабилар ижодий услубида синалган тажрибалар асос бўлди.

Истиқлол даврида ўзбек романнависларининг сюжет, композиция, бадиий тасвир, образ яратиш, персонажларнинг руҳий оламини ифода этиш, характерлар динамикасига ҳамда воқеалар ривожидаги драматизмга риоя қилиш кабилар борасида эришган натижалари уларнинг атоқли адиб Абдулла Қодирий анъаналарини ўзлаштиришга интилганлигини кўрсатади. Адабий тажрибалар ҳам ёзувчининг ижодий имкониятларини бойитиши учун ёрдам беради.

Бугунги романнавислар устоз адиблар тажрибасида синалган усулларни ўзлаштиришга, бойитишга интилдилар. Жумладан, ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий услубига хос бўлган қуйидаги жиҳатларнинг ижодий ўзлаштирилганлигини кузатиш мумкин:

  • -    Асар воцеалари марказида оила ва мухаббат мавзуси ёритилса-да, ушбу масалаларни ижтимоий муаммолар билан уйFунликда тасвирлаш.

^одирий асар сюжети давомида бир-бирига мухаббат цуйган икки ёшнинг фожиасига давр, атроф-мухит, ёвуз кучлар ва уларнинг шахсий истакларини амалга ошириш йулидаги жохилликлари, “ота-она” орзуси, яъни уша замондаги типик ва номаъцул одатлар сабаб булганлигини ёритиб беради. У.^амдамнинг “Сабо ва Самандар”, Х.Дустмухаммаднинг “Бозор”, Тилаволди Жураевнинг “Бозор дунё” романларида хам оилавий-маиший муносабатлар билан боFлик холатда ижтимоий муносабатлар ёритилади.

  • -    Ижобий цахрамонларни мехр билан тасвирлаш, салбий персонажларга муаллиф антипатиясининг яққол сезилиши. Цахрамонларнинг ташци куриниши, жисмоний циёфасини маънавий

циёфасига мувофиц тасвирлаш (Бундай усул аслида АДодирий услубида халқ оғзаки ижоди таъсири асосида ўзлаштирилган). Ушбу хусусиятни истиқлол даврида яратилган жуда кўп намуналар мисолида кузатиш мумкин. Албатта, қаҳрамонлар портрети уларнинг ички оламига берилган характеристика ёзувчининг ижодий ниятини юзага чиқаришга ёрдам берувчи мухим воситалардан булиб хизмат цилади.

  • -    Воцелар ва характерларни бадиий далиллаб бориш. АДодирий “Ўткан кунлар” романида оила ва муҳаббат масалалари тўғрисида сўз юритишга киришар экан, дастлаб, қаҳрамонларнинг бу борадаги

қарашларини баён этади, яъни воқеларнинг кейинги оқимига китобхонни тайёрлаб боради. Ушбу поэтик усулни У.Ҳамдамнинг “Мувозанат”, “Сабо ва

Самандар”, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Бозор” романлари асосида айниқса яққолроқ кузатиш мумкин.

Бозор” романи қаҳрамони Фозилбек “Ўткан кунлар” қаҳрамони Отабекни, Фозилбекнинг отаси Юсуфбек ҳожини эслатади. Иккала асарда хам уз аксини топган воцелик, маиший ва ижтимоий муносабатларнинг бадиий ифодаси қаҳрамонлар қарашлари ҳамда тақдиридаги ўхшашлик ва яқинликлар асарда Қодирий анъаналарининг уйгунлаштирилганлигини курсатади.

- Миллийлик ва миллий урф-одатларнинг асар конфликтида му^им аҳамиятга эгалигига

диққат қаратиш. Маълумки, “Ўткан кунлар” ва

“Меҳробдан чаён” ўзбек миллий менталитетини ёрқин бўёқларда акс эттирган романлардир.

Қодирий қаҳрамонлари тақдирига асарда тасвир этилаётган халқнинг миллий менталитетидан келиб чиққан ҳолда ўзгалар аралашувига, маҳалла, оиланинг бошқа аъзолари муҳокамаси остида ҳал қилинишига диққат қаратади ва ҳатто бу ҳолат қаҳрамонларнинг фожиасини ташкил қилувчи сабаблардан бўлиши мумкинлигини бадиий далиллаб беради. “Агар Абдулла Қодирий Отабек билан Кумушни ўз замонасининг ҳукмрон “одати”ни рад этувчилар сифатида тасвир этса, тарихий ва психологик ҳақиқатни бузган бўлар эди”.

  • - Эпизодик қаҳрамонлар характерини ҳам бадиий мақсадни ёритиш даражасига кўра далиллаб бориш. “Ўткан кунлар” романида Ҳасанали, Тўйбека, Хушрўйбиби, Уста Олим каби қаҳрамонлар тасвири фикримиз асос бўлади. Масалан, Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат” романида ҳам асарда иштирок этган кўпчилик қаҳрамонлар ёзувчининг бадиий ниятига кўра далиллаб борилади. Жумладан, Миразим, Саид, Заҳро, Амир каби қаҳрамонлар харакерининг бадиий асосланиши китобхоннинг турли ижтимоий қатламларда ҳаракат қилаётган инсонлар феъл-атвори ва қарашлари тўғрисидаги тасаввурини кенгайтиришга хизмат қилади.

  • - Киритма ^икоя ортали бадиий далиллаш, характерларни психологик асослаш. Абдулла Қодирий романда воқеалар ривожини ҳаракатлантириш, китобхонни ишонтириш мақсадида (масалан, Отабекнинг тез-тез Марғилонга бориб келган пайтларидаги бошпанаси қаерда бўлганлигини далилайди. Отабекнинг Марғилонга келиб-кетиб туришлари ва ёвуз кучлар устидан ғалабаси ҳақида қайнотасига хабар етказувчи воситачи образини киритади). Қолаверса, Отабекнинг руҳий ҳолатларини асослаш (масалан, унинг ўзга бир тақдирдан ўз тақдирига ўхшашлик ва фарқлар қидириши, ўй-мулоҳазаларга берилиши, натижада хулосалар чиқаришга

уриниши, изтироблари) мақсадида Уста Олим ва Саодатнинг муҳаббатли кечмиши ҳақидаги ҳикояни асарига киритма ҳикоя тарзида киритади. Улуғбек Ҳамдам романининг дастлабки қисмларида келтирилган Нодир ва Нилуфар ҳақидаги ҳикоя ҳам асарга қизиқарлилик ва серқирралик бағишлаши қаторида, ундан Самандар ва Сабонинг кейинги тақдирига ишора қилиш мақсади киритилган. Чунки бу икки тақдир эгаларининг қайғусига нафс, жоҳиллик, ўзгалар қадр-қиммати, инсонлик рутбасини писанд этмаслик, кўнгил интилишларини тушунмаслик сабаб эди.

Абдулла Қодирий ўз идеалларини бетакрор бадиий шаклда ифода эта олган ижодкордир. Адиб ижоди бадииятини таъминлаган ана шу каби услубий ўзига хосликлар ўзбек романчилик мактабини эпик тасвир анъаналари билан бойитди. Янги давр миллий романчилигида йигирманчи асрда шаклланган ўзбек романчилик мактаби тажрибалари ўзига хос йўсинда давом эттирилди. Адабиёт тарихининг дурдона асарларида қўлланилган поэтик гўзалликлар, илғор анъаналар ютуқларини ўзлаштириш янги даврда романчилик ривожини таъминлаган муҳим омиллардан бўлди.

Адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Давронова Ш. Истиқлол даври ўзбек романчилиги ва Шарқ адабиёти. – Т.: Наврўз, 2019

  • 2.    Каримов Н., Мамажонов С., Назаров Б., Норматов У., Шарафиддинов О. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1999.

  • 3.    Sulton I. Adabiyot nazariyasi. – T.: O’qituvchi, 2005.

  • 4.    Қодирий А. Ўткан кунлар. Меҳробдан чаён. – Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1994.

"Экономика и социум" №7(86) 2021

Список литературы Tradition of Abdulla Kodiri and Uzbek novel of the independence period

  • Давронова Ш. Истиқлол даври ўзбек романчилиги ва Шарқ адабиёти. - Т.: Наврўз, 2019
  • Каримов Н., Мамажонов С., Назаров Б., Норматов У., Шарафиддинов О. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. - Т.: Ўқитувчи, 1999.
  • Sulton I. Adabiyot nazariyasi. - T.: O'qituvchi, 2005.
  • Қодирий А. Ўткан кунлар. Меҳробдан чаён. - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1994.
Статья научная