Тренинг машулотлари болаларни инсоний фазилатларини тарбиялайди
Автор: Шонасирова З.Ю.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада МТТ ва ота-оналар ҳамкорлигига асосланган тренинг машғулотларидан намуналар берилган.
Тренинг машғулотлари, мактабгача таълим ташкилотлари, ҳамкорлик, хавфсизлик, хотиржамлик, бегона жой
Короткий адрес: https://sciup.org/140292958
IDR: 140292958
Текст научной статьи Тренинг машулотлари болаларни инсоний фазилатларини тарбиялайди
Кириш: Болаларга замонавий таълим-тарбия бериш билан бирга уларни умуминсоний, миллий кадриятлар, юксак инсоний фазилатлар рух,ида тарбиялаш, онги ва қалбини маънавий таҳдидлардан ишончли ҳимоя килиш, уларда фукаролик х,иссини тарбиялаш масалалари мактабгача таълим ташкилотлари олдидаги му^им вазифалардан бири ^исобланади. Ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик каби ҳислатлар билан бирга бағрикенглик, юксак маънавият эгаси булиши х,амда инсоний кадр-кимматни эъзозлайдиган қилиб тарбиялаш янгиланаётган Ўзбекистоннинг пойдевори бўлиб хизмат килади. Ушбу улкан шарафли, масъулиятли ишларни амалга оширишда узаро чамбарчас боғлик уч омил яъни оила, махалла ва таълим муассасалари
ҳамкорлиги катта аҳамиятга эгадир. Шундай экан МТТ ва оила ҳамкорлигини узвий равишда амалга ошириш муҳим ҳисобланади.
Асосий қисм: Қуйида мактабгача таълим ташкилотларида педагоглар билан ота-оналар ўртасида ўтказиладиган ҳамкорликка йўналтирилган тренинг машқлардан намуналар келтирамиз.
Тренинг мақсади: ота-оналар ва мактабгача таълим ташкилоти педагоглари ўртасида ўзаро алоқани мустаҳкамлаш.
Кутиладиган натижа:
-
- Ота-оналар ва педагогларни жипслаштириш
-
- МТТда ота-оналар билан ҳамкорликни ривожлантириш
-
- МТТ ва оила олдида турган умумий вазифаларни аниқлаш
-
- Ижодий қобилиятларни намоён эта билиш.
Тренингдан мақсад ота-оналар ва мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришдан иборат.
-
- Кутилаётган натижа:
-
- - ота-оналар ва ўқитувчиларнинг интеграцияси
-
- мактабгача таълимда ота-оналар билан ҳамкорликни
ривожлантириш мактабгача таълим муассасалари ва оила дуч келадиган умумий муаммоларни аниқлаш ижодкорлик қобилияти
Иштирокчилар: ота-оналар ва тарбиячилар
Иштирокчилар сони: 15-20 нафар
Ўтказиш вақти: 2-2,5 соат
Керакли жиҳозлар: маркер, А-3 ва А- 4 қоғоз, флипчарт, 1 жуфт оёқ кийим солинадиган қути, “овоз бериш қутиси”, скоч.
Мен спорт билан шуғулланмоқчиман
“Танишув” машқи . Иштирокчилар доира шаклида қўлларини ушлаган ҳолда турадилар. Ҳар бир иштирокчи навбат билан исми ва ўзи ҳақида гапиради. Машқ вақтида қўлларни ушлаб турган ҳолда гапириш қоидасига риоя қилинади.
Танишувдан сунг ота-оналар ва тарбиячилар икки гурухга булинадилар. Гурух иштирокчилари уз жойларига утирадилар.
“Цутича” маш^и. Уч нафар иштирокчи истагига кура таклиф килинади. Ўртада бир иштирокчи оёғига туфли қутисини кийиб ҳаракат қилади. Сўнгра икки ёнидаги шериклари унга харакат килишига ёрдамлашади. Шундай холатда хонада харакатланиш яъни уртасидан кесиб утиш суралади.Тарбиячи машкдан сунг савол-жавоб ва мухокама утказади.
-
- Сизга кутида харакат килиш кулай булдими?
-
- Хусусан кайси иштирокчига харакат килиш кийин булди? Нима учун?
-
- ^айси холатда харакат килиш осон кечади? Шериклари ёнида туриб ёрдам берса ёки хар бир иштирокчи уз йуналиши буйича харакат килсами?
Муҳокамадан кейин тарбиячи ўз фикрларини билдиради. Ўртада турган иштирокчи “бола” образини ифодалади. Унг томондаги иштирокчи бу МТТ яъни таълим-тарбия усуллари, талаблари ва вазифалари. Чап томондаги эса-оила, ота-оналар тарбияси ва карашлари. Оила ва МТТ томонидан болаларга куйилаётган талаб ва вазифалар уларнинг ёш хусусияти ва имкониятларига мос бўлиши яъни тўғри келиши зарур. Болаларнинг таълим ва тарбия олишларидаги муваффақият ота-оналар ва МТТ педагогларининг узаро бир-бирларини тушунишлари ва хамкорликларига боFлик деган фикрлар билан машк тахлилини тугаллайди.
“Қироллик тамғаси” машқи. Тарбиячи: биз сизлар билан икки гуруҳга булиниб олдик. Уйин тренинг шарти буйича хар бир гурухнинг алохида кироллик касри яъни “Давлати” булади. Бугун тренингда сизлар билан биргаликда “Ота-оналар ” ва “Педагоглар” кироллигини ташкил этамиз. Кар бир (давлат) гурух А-3 когозга узининг рамзий белгиси ёки тамгасини яратади ва гурухдан бир иштирокчи изохлаб беради.
“Бизнинг ҳиссиётларимиз” машқи. Тарбиячи. “Ота-оналар” қироллиги “Педагоглар” кироллигига топширик беради. Иккала давлат ахолиси бир-бирларига иқтисодий, сиёсий ишлар бўйича ташриф буюрадилар. Бу сафарлар баъзида қизиқарли, муваффақиятли, баъзида эса унчалик ҳам ёқимли бўлмайди. Бунинг сабаби ўз уйингда, Ватанингда, маҳаллангда бўлсанг хотиржам, эркин 3
бўласан, ўзга юртда, давлатда эса қарашларинг, уларнинг қонунлари, менталитети тўғри келмайди. Ҳар хил вазиятларда биз ҳар хил ҳиссиётларни бошдан утказамиз. ^ар бир гурух флипчарт коFозни 2 та кисмга булади. Когознинг ярими кисмига уз кироллигидаги хиссиётларини ифодалайди. Иккинчи қисмига эса ўзга юртдаги ҳиссиётларини ёзади ёки турли хил образлар билан ифодалайди. Гуруҳлар ишини тугаллагандан кейин муҳокама қилинади. Иштирокчилар диққатини хар хил давлат аҳолиси бўлса ҳам ҳиссиётлар купинча ухшаш булишига жалб этилади. Уз давлатимиз худудида хавфсизлик, хотиржамликни ҳис қиламиз, бегона жойда эса хавотир, қўрқинч ва тортиниш хисси калбимиздан утади.
Кутиш” машки. Ота-оналар кироллиги хар куни севимли фарзандларини Педагоглар касрига юборадилар. Ота-оналар кироллиги доимо бир-бирлари билан таълим-тарбия борасида мулокот киладилар. ^ар бир кироллик ахолиси уз кутишларига эга. Ота-оналар педагоглардан нималарни кутадилар ва аксинча педагоглар ота-оналардан нимани кутадилар. ^ар бир гурух кутадиган натижаларни ёзадилар ва мухокама утказилади.
“Давлатларни бирлаштириш” машки.
Тарбиячи . ^урматли иштирокчилар келинглар “Ота-оналар” ва
“Педагоглар давлатларини бирлаштириш буйича референдум утказамиз.
^ар бирингизга бюллетень таркатилади. Сизлар бу когозга “ха” ёки “йук” деб ёзасиз ва овоз бериш қутисига соласиз. Иштирокчилар ўз овозларини берадилар. Шундан сунг ижтимоий суров утказилади.
-
- Нима учун иккала киролликни бирлаштириш керак эмас?
-
- Кандай салбий томонлари бор?
-
- Ёки икки давлатни бирлаштирилса кандай натижага булади?
Референдум якуни мухокама килинади.
Тарбиячи: Купчилик иштирокчилар иккала давлатни бирлаштиришни таклиф килдилар. Маълумки хар бир давлат уз бошкарув тизимига эга булади. Ҳозир сизлар ҳам барчангиз ҳамкорликда ташкил этган давлатни вазирликларини аниқлаб оласизлар ва уларнинг мақсади ва вазифалари, қоида ва 4
талабларини ишлаб чиқасизлар. Тарбиячи ота-оналарга йўналиш бериши мумкин. (мактабгача таълим вазирлиги, ИИб вазирлиги, соғлик вазирлиги). 2025 дақиқа вақт берилади. А-3 қоғозга расм шаклида, схема ёки шеърий усулда ифодалаш мумкин.
Хулоса: Топшириқ якунлангач муҳокама ўтказилади.
“Оила ва МТТ иттифоқи” (Ҳайкал ) машқи. Тарбиячи: Биз бугун ўйин тренингда ота-оналар ва педагоглар давлатини бирлаштирдик. Бу иттифоқни мақсади, вазирликларини аниқладик, ҳужжатларини тасдиқладик. Энди ҳурматли иштирокчилар бирлашган давлатимиз фақат қоғозда эмас, балки реал ҳаётда қандай бўлишини намойиш этиш орқали тасаввурга эга бўламиз. Барча иштирокчилар ҳамкорликда “Оила ва МТТ иттифоқи” ҳайкалини яратадилар.
“Мусиқа ва юмор фестивали”.
Тарбиячи: Сизлар томонингиздан тузилган иттифоқ давлатда юз берадиган барча савол ва муаммолар барча билан биргаликда хал этилади. Шунинг учун ҳозир барчангиз биргалашиб тугалланмаган ҳазил шеърни давом эттириб айтиб берасизлар. Уларни қўлларига тугатилмаган шеър ёзилган қоғоз берилади.
Барча ота-оналар шеърни тугаллайдилар.
Тренингни якунлаш. Иштирокчилардан тренингда нимани ўзлаштирганликлари, фарзанди тарбиясида қўллаши мумкин бўлган ғоялар сўралади. Фаол ота-оналар рағбатлантирилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Алимходжаева С.Н., Ҳайдаров Ф.И. Психологик тренинглар
ишланмаси. 1-қисм (Амалиётчи психологлар учун) Тошкент-2008 йил
-
2. Горбушина О.П. Психологический тренинг. Секреты проведения.
-
3. Захаров В.П., Хрящева Н.Ю. Социально-психологический тренинг.
-
4. Практикум по социально-психологическому тренингу. Под.ред.
СПб.: Питер, 2007. - 176 с: ил. - (Серия «Практическая психология»).
Л., 1990.
Б.Д.Парыгина. Санкт-Петербург, 1994.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Тренинг машулотлари болаларни инсоний фазилатларини тарбиялайди
- Алимходжаева С.Н., Ҳайдаров Ф.И. Психологик тренинглар ишланмаси. 1-қисм (Амалиётчи психологлар учун) Тошкент-2008 йил.
- Горбушина О.П. Психологический тренинг. Секреты проведения. СПб.: Питер, 2007. - 176 с.
- Захаров В.П., Хрящева Н.Ю. Социально-психологический тренинг. Л., 1990.
- Практикум по социально-психологическому тренингу. Под.ред. Б.Д.Парыгина. Санкт-Петербург, 1994.