Тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичларини баолаш

Автор: Усманова Ш.А., Ашуров Х.Т., Хамраева С.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные технологии управления организацией

Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbu maqolada "Malimo" to'quvchilik dastgohida arqoqli "tsepochka" o'rilishida to'shama matosi olindi va namunalarining sifat ko'rsatkichlari aniqlandi.

Иккиламчи материал ресурслари, эргономик ва эстетик хусусиятлари, рогоза ўсимлиги, узилиш кучи, ишқаланишга чидамлилиги

Короткий адрес: https://sciup.org/140293061

IDR: 140293061

Текст научной статьи Тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичларини баолаш

Ҳозирги кунда тўқимачилик саноати олдида турган асосий вазифаларга корхоналарни қайта жиҳозлаш, ресурстежамкор технологиялар асосида сифатли ва таннархи паст бўлган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва унинг ассортиментини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш натижасида унинг рақобатбардошигини таъминлашдир.

Сўнгги йилларда аралаш таркибли тўқимачилик матоларига, айнан тўшама матолари ишлаб чиқаришга истеъмолчилар томонидан талаб тобора кўпайиб бормоқда.

Тўшама матолари ишлаб чиқариш технологияси, янги таркибли ва тузилишли матоларни ишлаб чиқариш ҳисобига тўқимачилик тўшама матолари бозорни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бирини эгаллайди.

Истеъмолчилар талабларидан келиб чиқган ҳолда ётоқларни безаш учун ишлатиладиган тўқимачилик материалларини деярли ўрганилмаганлиги маълум бўлди. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, тўшама матоларни истеъмол хоссаларининг кўрсаткичлари номенклатураси ишлаб чиқилмаган, уларнинг хоссалари даражаси бўйича стандартлар мавжуд эмас. Амалдаги тўшама матоларнинг чидамлилиги, эргономик ва эстетик хусусиятлари, инсон хавфсизлигига таъсири ўрганилмаган [1].

Мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган тўша матоларни жаҳон бозорига чиқариш истиқболи ва ички истеъмолчиларнинг хавфсизлик талабларининг ортиши, янги тузилишли тўшама матоларни ишлаб чиқаришни, табиий хомашёдан фойдаланишни ва ишлаб чиқаришни такомиллаштиришни ўз ичига олади [2].

Тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўшама матоларнинг толалар таркиби, тузилиши ва сифат курсаткичлари буйича бир-биридан фаркланади. Масалан, республикамизда фойдаланилаётган кўрпа тўшаклар учун ишлатиладиган тўшама матолар кўпинча Туркия, Хитой ва бошқа хорижий давлатлардан олиб келинади.

Тукимачилик матоларининг сифат курсаткичлари матонинг физик-механик, истеъмол ва гигиеник хусусиятлари билан баҳоланади. Шунингдек, матонинг мустаҳкамлик даражасини унинг емирилишга ва ишқаланишга чидамлилиги ҳисобланади. Ўз навбатида, матонинг емирилишга чидамлилиги ва ҳаво ўтказувчанлиги кўпгина муҳим омилларга боғлиқ бўлади, яъни ипларнинг мустаҳкамлиги, толаларнинг тури, ипнинг таркиби ва унинг чизиқли зичлиги, матонинг танда ва арқоқ бўйича зичликлари, матонинг қалинлиги, таянч сирти ва ҳоказо. Матонинг ишқаланишга чидамлилиги, ҳаво ўтказувчанлиги унинг тузилиш кўрсаткичларига боғлик бўлади, яъни танда ва арқоқ ипларининг ўзаро эгилиш даражасига ва зичлигига [3].

^озирги кунда ташки ва ички бозор истеъмол талаби ва жакон «мода ва дизайн» соҳаси тобора ривожланиб бормоқда. Бу эса, ҳозирги кунда тукимачилик саноатида ишлаб чикарилаётган матоларга куйиладиган бир катор истеъмол, гигиеник, физик-механик талабларни нафакат яхшилашга, балки унинг эстетик хусусиятига эътиборни ҳам янада кучайишига сабаб булмокда.

Тушама матолар фаслларни, иклим шароитларини, ёш даражасини инобатга олган ҳолда гигиеник талабларни тўлиқ қондириши лозим. Табиий толаларнинг даволовчи ва инсон соFлигига ижобий таъсири хусусиятларини инобатга олиш тўшама матоларнинг янги ассортиментларини яратиш ва ишлаб чикаришда яхши натижаларни беради.

Ишлаб чикарилаётган тушама матолар турли усуллар билан ишлаб чикарилади. Масалан, тушама матолар тукувчилик дастгокларида, трикотаж машиналарида ва нотўқима матолар кўринишида ишлаб чиқарилади. Тўшама матолар турли максадларда ишлатилади ва турли иккиламчи материал ресурслари аралашмасидан олинади [4].

Тушама матолар асосий технологик курсаткичларига буйламаси ва кундаланги буйича зичлиги, ипларнинг чизикий зичлиги, матоларнинг чизикли огирлиги, юза зичлиги, солиштирма OFирлиги киради.

Матоларнинг ташки куриниши, хоссалари ва нимага ишлатилиши унинг тузилишига боFлик булади.

Матоларнинг зичлиги какикий, нисбий ва максимал зичлик тушунчаларига бўлинади. Ундан ташқари, тўқимачилик саноатида ишлаб чикарилаётган тушама матоларнинг кайси максадларда ишлатилишига караб, уларнинг тузилиши кам турлича булади. Масалан, зичлиги юкори булган матолардан кузги ва кишки, зичлиги паст булган матолардан эса енгил ёзги ва бакорги кийим-кечаклар ишлаб чикаришда ишлатилади [3].

Матоларнинг зичлиги қанчалик кичик бўладиган бўлса, ҳаво ўтказувчанлиги юқори бўлади, енгил бўлади, акс ҳолда бўлса матонинг оғирлиги ортиб, ҳаво ўтказувчанлиги камаяди, узилиш кучи, ишқаланишга чидамлилиги ортади. Шу сабабли, ҳар қандай мато қайси мақсадларда ишлатилиши қараб ўзгариб бораверади.

Матоларнинг тузилиши бўйича кўрсаткичларига тўшама матоларда ипларнинг зичлиги, иплар билан тўлдирилиши, тузилиш фазаси ва таянч юзаси киради. Матодаги ипларнинг зичлиги танда ва арқoқ бўйича аниқланади.

Ҳозирги кунда табиий ва кимёвий толалардан тайёрланган ип-калава, матолар ва бошқа маҳсулотлар экспорти кескин равишда ўсди. Бундан далолат берадики, аҳолининг тўкимачилик саноати маҳсулотларига бўлган талаби кескин ошганлигидандир.

Тўқимачилик саноати корхоналарида янги турдаги тўшама матолар ассортиментини яратишда, хом-ашёнинг толавий таркиби, толаларнинг хоссалари, уларнинг ўзаро бирикуви алоҳида эътиборга олинади. Чунки, тўшама матоларнинг таркибини ташкил этувчи толалар муҳим аҳамиятга эгадир. Олинадиган маҳсулотлари иложи бўлса, табиий хомашёдан олиниши керак, сабаби инсон соғлиги учун катта аҳамиятлидир.

Иккиламчи материал ресурси турлича бўлган тўшама матоларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқ ишлари олиб борилди. Бу тўқималар асосан иккиламчи материал ресурслари аралашмасидан трикотаж усулида олинди. Тадқиқот натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилди.

1-жадвал

Турли иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўшама матоларнинг механик хоссаларининг ўзгариши

т/р

Турли таркибли иккиламчи материал ресурсларидан олинган матолар

Узилиш кучи,Н

Узилишдаги узайиши, %

Қалин-лиги, mm

Юза зич-лиги, g/m2

бўламаси бўйича

кўнда-ланги бўйича

бўламаси бўйича

кўнда-ланги бўйича

1.

70% пахта толаси билан 30% пахта толаси иккиламчи материал ресурслари

215

390

32

32

1,0

336,7

2.

10% рогоза ўсимлигидан олинган тола иккиламчи материал ресурслари билан 90% пахта толаси

275

415

57

40

1,0

389,2

3.

20% рогоза ўсимлигидан олинган тола иккиламчи материал ресурслари билан 80% пахта толаси

231

378

48

35

1,0

388,5

4.

30% рогоза ўсимлигидан олинган тола иккиламчи материал ресурслари билан 70% пахта толаси

228

366

44

34

1,0

385,4

Олинган синов натижаларини 70% пахта толаси билан 30% пахта толаси иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўшама матонинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, 10% рогоза ўсимлиги толасининг иккиламчи материал ресурслари билан 90% пахта толасидан олинган тўшама матонинг бўйламаси бўйича узилиш кучи 21,9% га, кўндаланги бўйича узилиш кучи 6,1% га, бўйламаси бўйича узилишдаги узайиши 43,9% га, кўндаланги бўйича узилишдаги узайиши 20,0% га, юза зичлиги 13,5% га ошди, қалинлиги эса ўзгармади, 20% рогоза ўсимлигидан олинган толанинг иккиламчи материал ресурслари билан 80% пахта толасидан олинган тўшама матонинг бўйламаси бўйича узилиш кучи 6,7% га ошди, кўндаланги бўйича узилиш кучи 3,1% га камайди, бўйламаси бўйича узилишдаги узайиши 33,4% га, кўндаланги бўйича узилишдаги узайиши 8,5% га, юза зичлиги 13,3% га ошди, қалинлиги эса ўзгармади, 30% рогоза ўсимлиги толасининг иккиламчи материал ресурслари билан 70% пахта толасидан олинган тўшама матонинг бўйламаси бўйича узилиш кучи 5,7% га ошди, кўндаланги бўйича узилиш кучи 6,2% га камайди, бўйламаси бўйича узилишдаги узайиши 27,3% га, кўндаланги бўйича узилишдаги узайиши 5,9% га, юза зичлиги 12,6% га ошди, қалинлиги эса ўзгармади.

Натижалар таҳлили шу нарсани кўрсатдики, 10% рогоза ўсимлиги толасининг иккиламчи материал ресурслари билан 90% пахта толасидан олинган тўшама матонинг барча механик хоссалари турли толали иккиламчи материал ресурсларидан иборат тўшама матонинг кўрсаткичларига нисбатан юқори эканлиги исботланди.

Тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, турли толали иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўшама матоларнинг бўйламаси бўйича узилиш кучи 5,7% дан 21,9% гача, кўндаланги бўйича узилиш кучи 3,1% дан 6,2% гача, бўйламаси бўйича узилишдаги узайиши 27,3% дан 43,9% гача, кўндаланги бўйича узилишдаги узайиши 5,9% дан 20,0% гача, юза зичлиги 12,6% дан 13,5% гача ўзгарганлиги аниқланди.

Адабиётлар рўйхати

  • 1. Якутина Н.В. Исследование свойств модифицированных льняных тканей, обеспечивающих улучшение гигиенических и экологических показателей. Дисс. канд. технич. наук, М., 2015, 120с.

  • 2.    Коробцова А.В.Разработка метода проектирования жаккардовқх мебелғно-декоративнқх тканей. Дисс. канд. технич. наук, М., 2007, 120с.

  • 3.    Мороз О.Н. Разработка технологии получения пряжи из отходов параарамидных нитей и тканей для изделий, эксплуатируемых в условиях повышенных температур. Автореферат дисс. канд. техн. наук, С-Петербург, 2008,. -18с.

  • 4.    Чеберяк И.А. Разработка технологии регенерации волокон хлопка из текстильных отходов и их использование совместно с профилированным лавсаном в трикотажных полотнах. Автореферат дисс. канд. технич. наук, Иванова, 2010,. 16с.

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Тўшама матоларнинг сифат кўрсаткичларини баолаш

  • Perepelkin K.E., Matchalaba N.N., Resent Achievements in Structure Ordering and Control of Para Aramide Fibres // Malekular Cristals and Liquid Cristals. Ser. Science and Technolady. 2000, - v354, - p.275-286.
  • Izgorodin A.K, Semikin A.R., Immature Cotton Fibers Riscstivite. World Textile Conference "Z-rd AUTEX CONFERENCE". Lodz, 2003, P 48-54.
  • Izgorodin A.K, Konoplev Y.V., u.a. Identification of hypomdekelar structure peculiarities using neuron network technolody and multiprocessor computers. VIII International scientific Conference.Lodz. 2004, p 49-51.
  • Нечахин Н.В.Разработка процесса разволокнения текстильных отходов из химических волокон и их использование в нетканых геотекстильных материалах.Дисс. канд. технич. наук, М., 2001, 120с.
Статья научная