Тугалланмаган суицидлардаги хафв омиллари
Автор: Топволдиев М., Эргашева Зумрад Абдукаюмовна
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Психиатрия
Статья в выпуске: 1, 2019 года.
Бесплатный доступ
Короткий адрес: https://sciup.org/14125560
IDR: 14125560
Текст статьи Тугалланмаган суицидлардаги хафв омиллари
Охирги 45 йил ичида ер юзида суицид ўсиши 60% ни ташкил қилмокда. Маьлумитларга қараганда 2020 йилга келиб ер юзида суиқасд қиладиган шахслар сони 1500000 етади. Бу муаммо ер юзининг хамма контингентида тарқалгандир, нафақат ижтимоий иқтисодий, балки тиббий муаммо сифатида хам эьтироф этилган суицидал ходисалар сўнги йилларда кенг жамоатчилик билан бир қаторда турли фан соха мутахассисларини диққатини ўзига жалб этмоқда. Ўз-ўзини ўлдириш соғлиқни сақлаш жамиятнинг асосий
Текширишлар ва изланишлар шуни кўрсатадики, суицид
қиладиган шахслар одатда кучли қалб қайғуришдан азоб чекади ва стрес холатда бўлади, хамда ўз муаммоларини
енгишда
иложсизликни хис қилади. Улар асосан рухий касаллик билан кечадиган депрессияли беморларда учрайди.
Ўз
жонига қасд қилиш
жамиятда, одамлар орасидаги муносабатларда инсон ўзи еча олмаган ёки одатий, ҳаммага маъқул бўлган йўл орқали ечишни муаммоларидан бири деб эьтироф истамаган муаммолар борлигидан, этилган.
Ўз-ўзини ўлдириш бу шахсга турли ижтимоий, маданий, мухитнинг ва патопсихологик факторларнинг таьсири натижасидир.
шахсий мусибат, умидсизлик ва тушкунлик билан боғлиқ ташвиш мавжудлигидан дарак беради.
Ўз
жонига қасд қилишга кўпинча узоқ давом этадиган касаллик, баъзан эса ногиронлик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Жамиятлар тарихида ўз жонига қасд қилиш таҳқирга қарши нафрат, норозилик изҳор этиш йўлларидан бири, ўз ор-номусини тиклаш воситаси, бошқа инсонга содиқлик исботи бўлган.
Суицид холатлар “обьектив ва субьектив рухий жарохат келтириб чиқарадиган мухитда, шахснинг мухим хаётий талаблари амалга ошмаганда келиб чиқадиган томонидан амалга оширилаётганлиги ачинарли холдир. Яни «кичик ижтимоий келишмовчилик» шароитида инсонлардаги ижтимоий – рухий мослаша олмаслик натижасида рухан соғлом шахсларда суицид келиб чиқмоқда. Кўпинча суицидга сабаб бўлувчи омил ўзининг инсоний хис – туйғуларини хис эта фрустрацияга боғлиқ бўлади. Заиф олмасликдир.
шахслар ўз қийинчиликларини мустақил енга олмайдилар. Улар
Суицидал хатти-харакат сабаби – чуқур ва мураккаб хаёт икир- чикирларини енга олмаслик, тушкунликка тушиб қолишлари, ўзларига ва ўз жатти харакатларига етарлича бахо беролмаслиги туфайли ўз жонига қасд қиладилар.
Хозирги вақтда, ажрашишлар, беваликлар суицид холатига олиб келувчи омиллардан бири бўлиб
тушунча. Унинг илдизи
ижтимоий, психиатрик
қолмоқда.
Эпидемиологик
маълумотларга кўра, оилавий
жуфтликлар ўртасида суицид
холатлари камроқ учрайди.
Ўзига
суиқасд
қилишга
интилган инсонлар рухий беморлар
эмас, балки рухан соғлом инсонлар
муаммони
тахлил
килишгача боради. Сабаб суиқасдни
келтириб чиқарувчи ва унга олиб келувчи хамма нарса. Суицидал фаолиятни асосий сабаби шахсни
ижтимоий
психологик
дезадаптациясидир.
Суицидлар сонининг ортишига сабаб бўлувчи омиллардан яна бири, бу - оилавий ва микросоциал омиллардир.
Суиқасд сабабларини ўрганиш суицидал хатти – харакатлар ривожланишида оилавий низолар мухим ахамиятга эга. Оила
суицидал хавф учун катта рол ўйнайди. Кўпинча ота - оналар суиқасдларни асосий сабабчиси бўлиб, улар ўз фарзандларини ўлимини ноиложли қатнашчилари бўлиб қолмокдалар. Оилавий низоларни энг оғир қабул қилувчилар – булар 25 – 40 ёшдаги шахслардир.
Оилани тўлиқ эмаслиги, ноқулай хаётий холатлар, қариндошлар ва дўстларнинг етарлича қўлламасликлари ва бошқалар. Инсон ўз хохишларида қанча чегараланса, хар қандай чеклаш унга шунча оғир бўлади. Унинг фикрича инсоннинг маълумоти қанча юқори бўлса, суиқасд хавфи шунча баланд бўлади.
Тарбия шакли, оила типи, шахс шаклланишидаги заифлик, омиллари комплекс равишда кўриб чикилди. Суицидентларда эмоционал сфера толерантлиги пасаяди, агрессивлик, холати одамларни ўзини ўлдиришга мойил қилиб қўяди. Бу вақтда уларнинг ичида, шунингдек атрофида хам нимадир юз беради. Кризис холатида улар барча орзулари ва умидларини йуқотадилар ва уларнинг хаёти хам хавф остида бўлади. Келажак умидсиз ва зим зиё бўлиб туюлади. Ота – онаси билан келишмовчиликлар, ўзини ўрнини ахамиятини исботлаш, унинг хиссиётларини тушунмасликлари, ор – номуснинг камситилиши, моддий қийинчиликлар суицидга олиб келади.
Суиқасд рухиятни шикастловчи ўткир холатлар таъсирида онгли равишда хаётдан кетиш харакати бўлиб, бунда инсон учун шахсий хаёт маъносини йўқотади. Суиқасдга қўл урган инсонлар одатда кучли рухий дарддан азият чекади ва стресс холатида бўлади. Ўз муаммоларини хал эта олмаслигини сезади.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, суицид холатларини 15 – 29 ёшли шахслар (уларнинг купчилигини кизлар) ташкил килади. Улар билан текшириш олиб борилганда бу шахсларда преморбид характериологик хусусиятлар мавжуд булиб, улар хиссий бекарор, безовтали – таъсирчан, рухий инфантил, истерик ва ижтимоий етилмаган шахслардир.
Суицидал фаолликнинг ортиши 40 – 60 ёшларга тугри келади. Бу ёшдагиларда рухий муаммолардан ташкари, соматик согликни ёмонлашуви, гормонал кайта курилиши, кадриятлар иерархияси узгаришлари характерлидир. Бу купрок шу ёшга хос рухий бузилиш – депрессия билан кечади. Бундан ташкари, айнан шу даврда катта булиб колган болалар ота – онасини тарк этади. Ота – оналар эса, хасталанади ва вафот этади. Шунингдек касбий фаолиятида хам муаммолар пайдо булади. Статистик маълумотларга кура, бу даврда суикасдлар частотаси 30 ёшдагиларга нисбатан 2 баробар юкори булади.
Хулоса. Суицидлар сонини ортишини олдини олиш учун ахолига уз вактида ёрдам курсатиш, уларни куллаб кувватлаш, хеч бўлмаганда консультация даражасида бу ишни амалга ошириш керак. Реабилитация усулларини янада самаралироқ қўллаш учун доимий равишда арбобларга, хорижий адабиётларга ва нафақат аҳолини даволашга қаратилган усулларга балки, одамларда суиқасдга туртки бўлувчи сабабларни аниқлашга ва имкони 24 борича уларни бартараф этишга қаратилиши керак.
Хар бир одам юз бериши мумкин бўлган суицидни аниқлаши ва олдини олиш учун қандайдир даражада психолог бўлиши керак. Агар қуйида санаб ўтилган холатлар сизнинг дўстингизда бўлса, унда мутахассис (психолог, психотерапевт, психиатр) ёрдамига мурожаат қилиши керак.
АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ
-
1. Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д., Суицидал хулкни комплекс профилактикасини ташкиллаштириш. Узбекистон тиббиёт журнали – 2004. № 1 – 2. 147 – 150 бетлар.
-
2. Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидал хулкни профилактикасида комплекс ёндашув ва уз жонига касд килиш муаммоси. Узбекистон тиббиёт журнали – 2002. № 4. 113 – 116 бетлар.
-
3. Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидологиянинг ижтимоий – тиббий аспектлари. Узбекистон тиббиёт журнали – 2001. № 1. 105 – 106 бетлар.
-
4. Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларида метереологик омилларнинг тутган урни ва метеопрофилактика имкониятлари. Узбекистон тиббиёт журнали – 2002. № 4, 78 – 79 бетлар.
-
5. Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид ва парасуицид холатларини юзага келишида ахамиятли булган айрим хавф омилларининг киёсий тавсифи. Узбекистон тиббиёт журнали – 2004. № 5, 58 – 60 бетлар.
-
6. Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларининг суд – тиббий тахлили. Журнал теоретической и клинической медицины. 2001. № 1. стр. 116 – 118.
-
7. Мординов Л.А., Башарин К.Г. Анализ случаев самоубийств (при повешении) по данным судебно – медицинской экспертизы якутска. Суд. Мед. экспертиза. 2004. № 1. стр 39 – 41.
-
8. Резник А.М., Фаставцов Г.А. Особенности стресс – провоцированного суицидального поведения военна – служащих. Военно – мед. Журнал. 2004. № 6. стр. 36 – 41.
-
9. Сотникова Ю.А. Специфика защитных механизмов у лиц, совершающих суицидальные попытки. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 11. стр. 11 – 18.
-
10. Суицидальные отравления, эпидемиологические и клинико – токсикологические аспекты. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 1. стр. 28 – 23.
-
11. Тукаев Р.Д. Психобиологический компонент суицидального поведения. Социальная и клиническая психиатрия. 2004. № 2. стр. 103 – 109.
-
12. Ходжаева Н.Д. Клинико – психологические факторы суицидального риска. Медицинский журнал Узбекистана. 2003. № 1. стр. 53 – 55.
-
13. Ходжаева Н.Д. Проблема суицидального поведения у детей. Педиатрия. 2001. № 3. стр.
-
14. Ходжаева Н.Д. Анализ социально – психологических показателей суицидов в Республике. Медицинский журнал Узбекистана. 2001. № 4. стр. 68 – 70.
-
15. Амбрумова А.Г. Актуальные проблемы суицидологии. Труды Московского НИИ психиатрии. Москва – 1989.стр. 6 – 25.
-
16. Степанов В. Подростковые самоубийства – результат без религиозности общества. // Русская цивилизация. Моск. № 6. 2005. стр.
15 – 17. 25
Список литературы Тугалланмаган суицидлардаги хафв омиллари
- Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д., Суицидал хулкни комплекс профилактикасини ташкиллаштириш. Узбекистон тиббиёт журнали - 2004. № 1 - 2. 147 - 150 бетлар.
- Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидал хулкни профилактикасида комплекс ёндашув ва уз жонига касд килиш муаммоси. Узбекистон тиббиёт журнали - 2002. № 4. 113 - 116 бетлар.
- Асадов Д.А., Ходжаева Н.Д. Суицидологиянинг ижтимоий - тиббий аспектлари. Узбекистон тиббиёт журнали - 2001. № 1. 105 - 106 бетлар.
- Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид холатларида метереологик омилларнинг тутган урни ва метеопрофилактика имкониятлари. Узбекистон тиббиёт журнали - 2002. № 4, 78 - 79 бетлар.
- Гиёсов Г.А., Масумхонов К.А., Суицид ва парасуицид холатларини юзага келишида ахамиятли булган айрим хавф омилларининг киёсий тавсифи. Узбекистон тиббиёт журнали -2004. № 5, 58 - 60 бетлар.