Туристик-мемонхона мажмуаларида даромадалр исобини такомиллаштириш
Автор: Худайбердиев Н.У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада туристик-меҳмонхона мажмуаларида даромадлар ҳисобини такомиллаштириш баён қилинган.
Даромад, ҳисоб, туристик-меҳмонхона мажмуалари, хизмат, асосий фаолият даромади
Короткий адрес: https://sciup.org/140259830
IDR: 140259830
Текст научной статьи Туристик-мемонхона мажмуаларида даромадалр исобини такомиллаштириш
Туристик-мехмонхона мажмуалари умумхужалик фаолиятининг хилма-хиллиги, уларнинг ҳар бирини ўзига хос жараёнлардан ташкил топиши ушбу субъектларда даромадларни шаклланишида ўзига хос жиҳатлар мавжудлигидан дарак беради. Бироқ, ҳозирги кунда республикамизда чоп этилган адабиётларда туристик-мехмонхона мажмуаларида даромадларнинг таснифи, тавсифи, таркиби, тан олиниши, ўлчаниши, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилиши етарлича ўз аксини топмаган. Шунингдек, ушбу субъектлар даромадларини ҳисобга олишнинг методологик жиҳатлари бухгалтерия хисобига оид меъерий-хуку^ий хужжатларда хам махсус белгиланмаган. Буларнинг барчаси туристик-мехмонхона мажмуалари амалиётида олинаётган даромадларни у ёки бу фаолият турлари таркибига киритишда хамда ани^ хисобот даврлари хисоботида акс эттиришда, мос равишда, уларни ҳисобот даврлари бўйича солиқ солиш объекти сифатида шакллантиришда ва солиққа тортишда айрим чалкашликларга сабаб бўлмоқда. Бундай чалкашликлар ҳамда муаммоларни республикамизда фаолият юритаётган куплаб туристик-мехмонхон мажмуалари амалиётида учратиш мумкин. Шу боис ҳам, турли чалкашликларга олиб келувчи ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек даромадларнинг яхлит таснифий ва тавсифий асосларини яратиш, мос равишда улар ҳисобини яхлит методологик тартиб асосида олиб борилишини таъминлаш учун амалдаги меъёрий ҳужжатларни янада ҳам такомиллаштириш зарур.
Туризм соҳаси ва меҳмонхона бизнеси субъектларида асосий фаолият турларидан олинган даромадларга уларга давлат статистика органи томонидан белгиланган тармоқ кодларига мос келадиган ҳамда уларнинг уставида асосий фаолият турлари сифатида кўрсатилган одатий тусдаги фаолият турларидан олинган даромадларни, асосий бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадларга эса одатий бўлмаган фаолият турларидан, яъни молиявий фаолият ва инвестиция фаолиятидан олинган даромадларни киритиш лозим. Ҳар иккала гуруҳга кирувчи даромадларнинг аниқ турларини, фикримизча, қуйидагича белгилаш мақсадга мувофиқ (1-расмга қаранг).
1-расм. Туристик-меҳмонхона мажмуалари даромадларининг таркиби
Туризм соҳаси ва меҳмонхона бизнеси субъектлари асосий фаолияти турларига киритиладиган хизмат турлари ва улардан олинадиган даромадларнинг аниқ мақомини, шунингдек мос равишда бу даромадларни тасдиқловчи ва уларга гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар тизимини катъий белгилаш лозим, деб уисоблаймиз.
Туристик хизматлар бозорида турпакет (ваучер)лар бўйича даромадларни боскичма-боскич тан олиш усулида олинган даромад суммаси томонлар ўртасида тузилган шартнома шартига кўра қуйидаги иккита метод асосида топилиши мумкин.
1-метод – турпакет (ваучер) қийматининг ўртача бир кунлик қийматини ҳисобот даврида ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар кунлари сонига кўпайтириш орқали топиш методи. Ушбу методда ҳисобот даврига тўғри келадиган даромад суммасини (Дс) ҳисоблаб топишнинг арифметик курилмасини куйидаги формула куринишида ифодалаш мумкин:
Дс = Кд * Ҳк (1)
Кд =ТПқ : Тк (2)
Бу ерда: ТПц -турпакет (ваучер)нинг киймати; Кд - турпакет буйича уртача бир кунлик даромад; Тк - турпакет буйича жами хизмат кунлари сони; Х,к - уисобот даврида уакикатда курсатилган хизмат кунлари сони.
2-метод – турпакет (ваучер) қийматининг бажарилиш фоизи методи. Ушбу методда ҳисобот даврига тўғри келадиган даромад суммасини (Дс) ҳисоблаб топишнинг арифметик қурилмасини қуйидаги формула куринишида ифодалаш мумкин:
Дс = ТПқ * Ф (3)
Кд*Ҳк
Ф = ---------------- *100% (4)
ТПқ
Бу ерда: Ф - даромадларнинг уисобот даврига туFри келадиган уиссаси (%).
Даромадларни уисобот даврлари буйича боскичма-боскич уисоб-китоб қилишнинг юқорида тавсифи келтирилган иккита методини меҳмонхона хизматлари бўйича ҳам улар бир даврда бошланиб, иккинчи даврда тугатилганда қўллаш мумкин. Бунда жами меҳмонхона хизматларига тўғри келадиган даромад ҳамда жами хизмат кунлари сони меҳмонхона ва мижоз
ўртасида тузилган шартнома асосида, шунингдек 100 фоиз миқдорида тўланган бўнакни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида топилади. Фикримизча, мехмонхона хизматлари буйича хисобот даврига тyFри келувчи даромадларни хам юкорида келтирилган формулалар буйича махсус хисоб-китоблар асосида тан олиш ва хисоботга киритиш максадга мувофикдир.
Даромадларни сарфланган харажатларга қараб тан олиш усулида хисобот даврига тугри келувчи даромадни хисоб китоб-килиш услубияти уз ичига маълум кетма кетликда бажариладиган амалларни олади. Ушбу амаллар, жумладан куйидагилардан иборат.
Биринчидан, хисобот даврида хакикатда килинган харажатларнинг (Хх) жами турпакет (ваучер) таннархига (ТПт) бўлиш ҳам 100 фоизга кўпайтириш оркали курсатилган хизматларнинг тугалланиш фоизи (Тф) топилади, яъни:
Хҳ
Тф = ------------- х 100 % (5)
ТПт
Иккинчидан, жами турпакет (ваучер) кийматини (ТПк) тугалланиш фоизига (Тф) кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали ҳисобот даврига тўғри келадиган хизматлардан олинган даромаднинг суммаси (Дс) топилади, яъни:
Дс = ТПқ * Тф / 100 % (6)
Республикамизда чоп этилган адабиётларда туристик-мехмонхона мажмуаларида даромадларнинг таснифи, тавсифи, таркиби, тан олиниши, ўлчаниши, ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилиши етарлича ўз аксини топмаган. Шунингдек, ушбу субъектлар даромадларини ҳисобга олишнинг методологик жихатлари бухгалтерия хисобига оид меъерий-хукукий хужжатларда хам махсус белгиланмаган. Буларнинг барчаси туристик-меҳмонхона мажмуалари амалиётида олинаётган даромадларни у ёки бу фаолият турлари таркибига киритишда ҳамда аниқ ҳисобот даврлари ҳисоботида акс эттиришда, мос равишда, уларни ҳисобот даврлари бўйича солиқ солиш объекти сифатида шакллантиришда ва солиққа тортишда айрим чалкашликларга сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳам, турли чалкашликларга олиб келувчи ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек даромадларнинг яхлит таснифий ва тавсифий асосларини яратиш, мос равишда улар ҳисобини яхлит методологик тартиб асосида олиб борилишини таъминлаш учун амалдаги меъёрий ҳужжатларни янада ҳам такомиллаштириш зарур.
Туристик-меҳмонхона мажмуалари даромадларини улар фаолиятининг турларига кўра иккита гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ. Булар: (1) асосий фаолият турларидан олинган даромадлар; (2) асосий бўлмаган фаолият турларидан олинган даромадлар. Туризм соҳаси ва меҳмонхона бизнеси субъектларида 1-гуруҳга уларга давлат статистика органи томонидан белгиланган тармоқ кодларига мос келадиган ҳамда уларнинг уставида асосий фаолият турлари сифатида кўрсатилган одатий тусдаги фаолият турларидан олинган даромадларни, 2-гуруҳга эса одатий бўлмаган фаолият турларидан, яъни молиявий фаолият ва инвестиция фаолиятидан олинган даромадларни киритиш лозим. Ишда ушбу гуруҳларга кирувчи даромадларнинг аниқ турлари белгиланди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Абдрасулова Ж. Бухгалтерский учет в туризме и гостиничном бизнесе.Учебно-практическое пособие. Караганда, 2005.с – 108.
-
2. Быстров С.А., Воронцова М.Г. Туризм: макроэкономика и микроэкономика. – СПб.: «Издательский дом Герда», 2008. – 464 с.
-
3. Пардаев М.Қ., Атабаев Р. Туристик ресурсларни таҳлил қилиш ва баҳолаш. Маърузалар курси. Сам ИСИ, 2006. – 86 б
-
4. Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. 2-қисм.- Самарқанд, СамКИ, 2004. -232 б
"Экономика и социум" №7(86) 2021
Список литературы Туристик-мемонхона мажмуаларида даромадалр исобини такомиллаштириш
- Абдрасулова Ж. Бухгалтерский учет в туризме и гостиничном бизнесе.Учебно-практическое пособие. Караганда, 2005.с - 108.
- Быстров С.А., Воронцова М.Г. Туризм: макроэкономика и микроэкономика. - СПб.: "Издательский дом Герда", 2008. - 464 с.
- Пардаев М.Қ., Атабаев Р. Туристик ресурсларни таҳлил қилиш ва баҳолаш. Маърузалар курси. Сам ИСИ, 2006. - 86 б
- Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. 2-қисм.- Самарқанд, СамКИ, 2004. -232 б