Турли экиш асосида соя экиннинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг ўзгариши
Автор: Амиркулов Отабек Сайдуллаевич
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Pеспубликанинг жанубий минтақалари шароитида бошоқли дон экинларидан сонг такрорий экинлар дивертификациясини ишлаб чиқиш асосида, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини аниқлашга қаратилган.
Такрорий экин, тупроқ, унумдорлик, микрофлора, микрофауна, эрозия, соя, дуккаклар, биологик азот, оқсил, мош, экиш муддати, экиш усулари
Короткий адрес: https://sciup.org/14125769
IDR: 14125769 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10126
Текст научной статьи Турли экиш асосида соя экиннинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг ўзгариши
Жахон қишлоқ хўжалиги ғалла етиштиришда нол, минимал ишлов бериш, тупроққа ресурстежамкор технологиялар қўлланилиши эвазига тупроқда микрофлора ва микрофаунанинг ривожланиши, тупроқ унумдорлигининг ортиши, эрозия жараёнининг олди олиниши, бундан ташқари, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурсларни тежалиши натижасида юқори иқтисодий самарадорликка эришиб келинмоқда. Шу жиҳатдан, ғалла етиштиришда ресурстежамкор, тупроқ муҳитини яхшилашга қаратилган, турли тупроқ-иқлим шароитларида кузги буғдой етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш каби устувор йўналишларда тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамият эга ҳисобланади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизими бугунги кунда тубдан янгиланмоқда. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озиқ- овқат хавфсизлигини янада мустах,камлаш, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга алоҳида эътибор царатилмоцда.
Дуккакли экинларни етиштириш орқали, биринчидан қўшимча дон ҳосили етиштиришга эришилади, иккинчидан дуккакли экинлар донида оқсил кўп бўлади ва оқсилли озуқалар билан таъминлаш муаммосини амалий ҳал қилишга имкон беради, учинчидан дуккакли дон экинлар ўзига хос биологик азот тўпловчи ўсимликлар ҳисобланиб тупроқ унумдорлигини оширишда муҳим манба ҳисобланади.
Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини суғориладиган шароитда етиштириш, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроққа жадаллаштирилган ишлов бериш усулларини ц ўлланилиши тупроқда тўпланган табиий чиринди захирасининг жадал суръатларда парчаланиб, камайишига олиб келади [1].
Дуккакли дон экинларининг майдонларини кенгайтириш орқали тупроц унумдорлигини сақлаш ва ошириш мумкин. Дуккакли дон экинлари илдизида туганак бактериялари тўпланиб, атмосферадаги молекуляр ҳолдаги эркин азотни ўзлаштириб, тупроқда биологик ^олда 50-100 кг, баъзан 150 кг атрофида азот қолдиради. Такрорий экин сифатида соя экилса, бир ердан икки марта дон олишга эришилади ва тупроқ органик моддалар билан бойиб боришини таъкидлашган [2].
Кузги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонларда анғизда такрорий экинлар диверсификациясини кучайтириш мақсадида тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи, илдизларидаги туганак бактериялар ёрдамида, симбиоз жараёнида, мавсум давомида 80-200 кг/га азот тўплайдиган дуккакли дон экинларидан соя, мош, ловияни, юқори дон ва силос масса ҳосили берадиган озуқа экинларидан маккажўхори ва оқжўхори етиштириш иқтисодий ва экологик жиҳатдан самарали ҳисобланади [3,4,5.].
Соя экиннинг ижобий биологик хусусиятидан келиб, соя ўсимлигини такрорий экин сифатида етиштириш технологиясини яратиш ва такомиллаштиришда экиш усули, минерал ўғитлар меъёриларига алоҳида эътибор қаратилиб, сояни такрорий етиштиришда сув ва ер ресурисларидан тежамкорлик билан фойдаланиб қўшимча ҳосил олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боришни талаб этади.
Такрорий экинлар тупроқни яхшилашга қаратилган, турли тупроц-ицлим шароитларида самарали экиш усули ва такрорий экинлар диверсификацияси ва етиштириш технологияларини такомиллаштириш буйича тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамият эга х,исобланади.
Олиб борилган тадқиқотлар Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида Қарши тумани филиал марказий тажриба хужалигида 2018-2020 йиллар давомида олиб борилди.
Тажрибалар 4 такрорликда ўтказилди пайкалчаларни ҳисобга олинган юзаси 50 м2 тажрибада қуйидаги вариантлар ўрганилди. Экиш муддатлари 20 июн; 1 июл; 10 июл. Тупроқни ишлаш усуллари: 1). Тупроққа ишлов бермасдан “Фанкхаузер” сеялкасида экиш; 2). Тупроцни 20-25 см чуқурликда чизеллаб экиш; 3).
Тупроқни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экиш.
Лойиҳа давомида ўрганилган барча экинларни навларини етиштиришда минтақада қабул
қилинган навлар кесимидаги агротехника қўлланилди.
Такрорий соя бўйича 2019 йилда Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали Қарши туман
Я.Омонов ҳудуди марказий тажриба майдонида тадқиқотлар ўтказилди. Олиб борилган тадқиқотларда экиш муддати ва экиш усулари бўйича ўрганилган соя ўсимлигининг дуккаклар сони ва узунлиги таҳлил қилинди.
муддат тупроқни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экилганда 21 донани, чизеллаб (20-25 см) экилганда 20 та ва тупроққа ишлов бермасдан экилганда 15 донани ташкил қилганлиги тадқиқотда маълум бўлди. Кечки муддатда эса биринчи экиш усулида 23 дона, иккинчи экиш усулида 19 дона ва учинчи экиш усулида 13 дона, бир тупда дуккаклар сони борлиги маълум бўлди.
Олиб борилган тадқиқотларда соянинг дуккак узунлиги эрта муддатда тупроқни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экилган вариантида 12 см, чизеллаб (20-25 см) экилган вариантда 11 см ва тупроққа ишлов бермасдан экилган

1-расм. Турли экиш усулари таъсирида соя экинида бир тупдаги дуккаклари сони ўзгариши.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинларини экиш тупроқда ижобий таъсирини кўрсатибгина қолмасдан, унинг унумдорлигини ошириш учун ҳизмат қилади. Соя экини тупроқнинг биологик унумдорлигини оширади,
ўзидан кейин тупроққа 55-60 кг/га миқдорда соф азот ҳосил қилади. Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда эрта муддатда тупроққа ишлов беришда ерни (20-25 см) чуқурликда шудгорлаб экиш бошқа экиш усулларига нисбатан дуккаклар сони кўп ва узун бўлиши соя экинида юқори ҳосил олишга замин яратади.
Адабиётлар:
-
1. Й.Б.Саимназаров Н.И.Садикова М.А.Саттаров Ўзбекистонда дуккакли дон экинларини етиштириш бўйича тавсиялар: Шоличилик илмий тадқиқот Институтининг 2009 йил 14 апрелдаги № 2.
-
2. Холиқов Б. Такрорий экинлар ва тупроқ унумдорлиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. № 6. 2004 й.
-
3. Останақулов Т, Халилов Н. ва бошқалар. Такрорий экинлар фаравонлик манбаи. Самарқанд-2017 й.
-
4. Абдукаримов Д.., Халилов Н.., Кулдошев Б. Суғориладиган ерларда соянинг янги навларини етиштириш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Агро Илм журнали. – Тошкент, 2019. - №4. Б. 35.
-
5. Фридрих Т., Кассам А., Тахер Ф. Применения ресурсосберегающего земледелия и роль политической и конституционной поддержки // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддержки ресурсосберегающего земледелия для интенсификации устойчивого производства. Тез. докл. Меж. науч. конф. 8-10 июля 2009. – Астана-Шортанды.: 2009. С.13-14.
Список литературы Турли экиш асосида соя экиннинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва тупроқ унумдорлигининг ўзгариши
- Й.Б.Саимназаров Н.И.Садикова М.А.Саттаров Ўзбекистонда дуккакли дон экинларини етиштириш бўйича тавсиялар: Шоличилик илмий тадқиқот Институтининг 2009 йил 14 апрелдаги № 2.
- Холиқов Б. Такрорий экинлар ва тупроқ унумдорлиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. № 6. 2004 й.
- Останақулов Т, Халилов Н. ва бошқалар. Такрорий экинлар фаравонлик манбаи. Самарқанд-2017 й.
- Абдукаримов Д., Халилов Н., Кулдошев Б. Суғориладиган ерларда соянинг янги навларини етиштириш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Агро Илм журнали. - Тошкент, 2019. - №4. Б. 35.
- Фридрих Т., Кассам А., Тахер Ф. Применения ресурсосберегающего земледелия и роль политической и конституционной поддержки // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддержки ресурсосберегающего земледелия для интенсификации устойчивого производства. Тез. докл. Меж. науч. конф. 8-10 июля 2009. - Астана-Шортанды.: 2009. С.13-14.