Турли экиш усули билан такрорий экинларни етиштириш самараси
Автор: Халилов Н., Амирулов О.С.
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Сельскохозяйственные науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Tадқиқотда такрорий экинлар тупроқни чизеллаб (20-25 см) экилганда, тупроққа ишлов бермасдан «Фанкхаузер» сеялкасида экилганда ҳосилдорликнинг тупроқни шудгорлаб экишга нисбатан пасайиши ёритиб берилган.
Технология, ресурстежамкор, бошоқли, маҳсулдорлик, унумдор, дуккак, модда, такрорий, мош, тупроқ, гумус, диверсификация, ҳосил, ўсимлик, органик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125707
IDR: 14125707 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10060
Текст обзорной статьи Турли экиш усули билан такрорий экинларни етиштириш самараси
Дон экинларини етиштиришда ресурстежамкор технологияларни жумладан нуловой технология ёрдамида асосий ва такрорий экинларни етиштиришда, такрорий экинлар диверсификацияси билан уйғунлашган ҳолда қўллаш орқали ижобий натижасини кўрсатаётганлиги маълумдир.
Бу – озиқ-овқат турларини янада кўпайтириш, халқимизни ушбу маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, қишлоқ аҳолисини даромадлари ва турмуш даражасини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Республикамизнинг суғориладиган майдонларидан бир йил давомида 2-3 марта ҳосил олиш имкониятини ҳисобга олиб, такрорий экин сифатида ўзининг таркибида юқори сифатли оқсил сақлайдиган ва мавжуд оқсил танқислиги муаммосини ижобий ҳал этадиган дуккакли (мош, соя, ловия) экинлари тури ва навларини тўғри танлаш ўта муҳимдир.
Илмий лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири Республиканинг жанудий минтақалари шароитида бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экинлар дивертификациясини ишлаб чиқиш асосида, уларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини аниқлашга қаратилган. Бунда дуккакли дон ва донли экинлар уруғлари тўғридан-тўғри ва ерга ишлов бериш натижасида экиб ўрганилади.
Хорижда ва республикамизда ўтказилган кўплаб тадқиқотларда суғориладиган ерларда дон етиштиришда тупроққа нуловой, минимал ишлов бериш сингари ресурстежамкор технологиялар қўлланилиши анъанавий тупроққа ишлов бериш технологиясига нисбатан тупроқда микрофлора ва микрофаунанинг ривожланишга, тупроқ унумдорлигининг ортишига ижобий таъсир кўрсатиши, эрозия жараёнининг олди олиниши билан биргаликда ёцилFи-мойлаш материаллари ва бошца ресурсларни тежалиши натижасида юцори ицтисодий самарадорликка эришиш мумкин [1,2,3,4].
Бошоқли дон ва дуккакли экинлар тупроқни бедага нисбатан кам миқдорда зичлайди. Уларни майда илдиз тизимлари ўсимликни ўсиш давридаёқ маълум миқдорда гумус ва тупроқдаги органик модда миқдорини бир қанча кўпайтиради, натижада тупроцни физик хоссалари яхшиланади [5].
Кузги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшаган майдонларда анғизда такрорий экинлар диверсификациясини кучайтириш мақсадида тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи, илдизларидаги туганак бактериялар ёрдамида, симбиоз жараёнида, мавсум давомида 80-200 кг/га азот туплайдиган дуккакли дон экинларидан соя, мош, ловияни, юқори дон ва силос масса ҳосили берадиган озуқа экинларидан маккажўхори ва оқжўхори етиштириш иқтисодий ва экологик жихатдан самарали хисобланади [2,3,4].
Шу жихатдан, оцсилга бой озиц-овцат учун ишлатиладиган цимматли дуккакли дон ва чорвачилик учун тўйимли озуқа экинларини етиштиришда ресурстежамкор, тупроқ мухитини яхшилашга царатилган, турли тупроц-ицлим шароитларида юцори хосил олишни таъминлайдиган экиш муддати, тупроқни ишлаш усулларини оптималлаштириш, такрорий экинлар диверсификацияси ва етиштириш технологияларини такомиллаштириш буйича тадцицотлар утказиш усимликшуносликдаги энг долзарб муаммолардан бири хисобланади.
Тажрибалар Цашцадарё вилоятининг суFориладиган оч тусли буз тупроцлари шароитида (Царши тумани филиал марказий тажриба хужалигида) 2018-2019 йиллр давомида ўтказилди.
Тажрибалар 4 такрорликда ўтказилди пайкалчаларни ҳисобга олинган юзаси 50 м2 .Тажрибада цуйидаги вариантлар урганилди. Экиш муддатлари 20 июн; 1 июл; 10 июл. Тупроқни ишлаш усуллари: 1). Тупроққа ишлов бермасдан “Фанкхаузер” сеялкасида экиш; 2). Тупроцни 20-25 см чуцурликда чизеллаб экиш; 3). Тупроцни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экиш. Ўрганилган барча экинларни навларини етиштиришда минтацада цабул цилинган навлар кесимидаги агротехника цулланилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, такрорий экинларни ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва тупроқни ишлаш усуллари сезиларли таъсир кўрсатади. Дуккакли дон экинларидан энг юқори дон ҳосили эрта муддатда, тупроқ шудгорлаб экилганда ловияда, озуқа экинларидан маккажўхорида шаклланди, шундай нисбат, тупроқ чизеллаб ва тупроққа ишлов берилмасдан экилганда ҳам кузатилди. Экиш муддатларининг кечикиб бориши билан ўрганилган барча экин навларда хосилдорликнинг камайиб бориши маълум булди (1 -жадвал).
Тадцицот натижалари кура, такрорий экинларни эрта муддатда 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экиш ўрганилган ловия, мош ва соя экинларидан энг юқори хосили олинган булса, маккажухори ва оцжухори экинларидан силос масса хосили купроц олинганлиги аницланди.
1-жадвал
Такрорий экилган экинларнингҳосилдорлиги, ц/га (ДДЭИТИ ^аш^адарё филиали тажриба майдони 2018-2019 йй.).
S а „ я m 5 Е |
Экиш турлари |
Дон ҳосилдорлиги |
Силос масса ҳосилдорлиги |
|||
К S м |
3 S |
я |
S о |
|||
н го Ч Ч S го а m |
Тупроқни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экиш |
33,4 |
13,4 |
22,3 |
282 |
264,8 |
Чизеллаб (20-25 см) экиш |
28,4 |
10,2 |
20,1 |
242 |
229,7 |
|
Тупроққа ишлов бермасдан«Фанкхаузер» сеялкасида экиш |
25,2 |
8,2 |
12,1 |
236 |
223,4 |
|
н го ч S го =>> |
Тупроқни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экиш |
31,7 |
12,9 |
21,7 |
216 |
203,7 |
Чизеллаб (20-25 см) экиш |
26,5 |
11,1 |
19,7 |
167 |
154,6 |
|
Тупроққа ишлов бермасдан «Фанкхаузер» сеялкасида экиш |
22,7 |
7,8 |
11,3 |
145 |
132,7 |
|
Н ГО ч S го си |
Тупроқни 20-25 см чуқурликда шудгорлаб экиш |
28,4 |
10,1 |
20,9 |
198 |
185,7 |
Чизеллаб (20-25 см) экиш |
20,5 |
9,7 |
19,2 |
143 |
130,8 |
|
Тупроққа ишлов бермасдан«Фанкхаузер» сеялкасида экиш |
15,6 |
7,3 |
9,4 |
104 |
91,7 |
Хулоса ўрнида қуйидагиларни таъкидлаш жоизки. 1. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида такрорий дуккакли дон экинлардан ловия, мош, сояни буғдой ҳосилидан бўшаган майдонларга эрта муддатда тупроқни шудгорлаб экиш экинларга мувофиқ ҳолда 33,4; 13,4; 22,3 ц/га дон, озуқа экинлари маккажўхори, оқжўхоридан 282,0; 264,8 ц/га силос масса ҳосили олишни, минтақа биоиқлим ресурсларидан тўлароқ фойдаланишни таъминлайди.
-
2. Тупроқ унумдорлиги, сув-физик хоссаларига ижобий таъсир кўрсатадиган такрорий экинлар энг кўп илдиз ва анғиз қолдиқлари массаси дуккакли дон экинларидан сояда, озуқа экинларидан маккажўхорида тўпланиши аниқланди.
-
2. Такрорий экинлар тупроқ чизелланиб (20-25 см) экилганда, тупроққа ишлов бермасдан «Фанкхаузер» сеялкасида экилганда ҳосилдорликнинг тупроқни шудгорлаб экишга нисбатан пасайиши кузатилди, аммо ресурслар, ёқилғи мойлаш материаллари сезиларли даражада тежалиши аниқланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Нурбеков А. Ўзбекистонда тупроқни муҳофаза қилувчи ва ресурстежамкор қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича қўлланма. – Тошкент, 2008. Б. 9-11.
-
2. Останақулов Т., Халилов Н. ва бошқалар. Такрорий экинлар фаравонлик манбаи. – Самарқанд, 2017.- Б. 36-43.
-
3. Абдукаримов Д.., Халилов Н.., Кулдошев Б. Суғориладиган ерларда соянинг янги навларини етиштириш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Агро Илм журнали. – Тошкент, 2019. - №4. Б. 35.
-
4. Фридрих Т., Кассам А., Тахер Ф. Применения ресурсосберегающего земледелия и роль политической и конституционной поддержки // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддержки ресурсосберегающего земледелия для интенсификации устойчивого производства. Тез. докл. Меж. науч. конф. 8-10 июля 2009. – Астана-Шортанды.: 2009. С.13-14.
-
5. Спижевская Л.А., Тожиев М. Физические свойства почвы, примене-ние удобрений и вопросы мелиорации. Ташкент. Мехнат, 1970. с.162.
-
6. Абдуазимов Акбар Мухторович АРАЛАШ ЭКИНЛАРНИНГ АЛМАШЛАБ ЭКИШДАГИ ЎРНИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
7. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич ЮМШОҚ БУҒДОЙДА ЎТКАЗИЛГАН ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙЛАШ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
8. Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Азизова Адиба Қосим Қизи ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН МАЙДОНЛАРГА ТУРЛИ ЭКИШНИНГ ДУККАКЛИ МОШ ҲОСИЛИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ЎЗГАРИШИГА ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
9. Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевич, Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Қобилов Нурбек Эркинович ҚУРҒОҚЧИЛИККА БАРДОШЛИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №2.
-
10. Мейлиев Акмал Хушвақтович, Болқиев Зохид Тоштемирович ЖАНУБИЙ МИНТАҚАЛАР ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БУҒДОЙНИНГ ДОН СИФАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТИЗМАЛАРИНИ ТАНЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
11. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛДОР ТИЗМАЛАРИ СЕЛЕКЦИЯСИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
12. Дилмуродов Шерзод Дилмуродович, Бойсунов Нурзод Бекмуродович РАҚОБАТЛИ НАВСИНАШ КЎЧАТЗОРИДА ЮМШОҚ БУҒДОЙНИНГ БИОМЕТРИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
13. Амирқулов Отабек Сайдуллаевич, Норов Илхом Чори Ўғли ТАКРОРИЙ МОШ ЭКИНИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИГА ЭКИШ МУДДАТИ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
-
14. Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Тоғаева Холида Ражабовна КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ НАВ ВА ТИЗМАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИККА БАРДОШЛИЛИГИНИ БАҲОЛАШ // Life Sciences and Agriculture. 2020. №1.
Список литературы Турли экиш усули билан такрорий экинларни етиштириш самараси
- Нурбеков А. Ўзбекистонда тупроқни муҳофаза қилувчи ва ресурстежамкор қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича қўлланма. - Тошкент, 2008. Б. 9-11.
- Останақулов Т., Халилов Н. ва бошқалар. Такрорий экинлар фаравонлик манбаи. - Самарқанд, 2017.- Б. 36-43.
- Абдукаримов Д., Халилов Н., Кулдошев Б. Суғориладиган ерларда соянинг янги навларини етиштириш. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги Агро Илм журнали. - Тошкент, 2019. - №4. Б. 35. Life Sciences and Agriculture 2.1 - 2020 115.
- Фридрих Т., Кассам А., Тахер Ф. Применения ресурсосберегающего земледелия и роль политической и конституционной поддержки // Ноу-тилл и плодосмен-основа аграрной политики поддержки ресурсосберегающего земледелия для интенсификации устойчивого производства. Тез. докл. Меж. науч. конф. 8-10 июля 2009. - Астана- Шортанды.: 2009. С.13-14.
- Спижевская Л.А., Тожиев М. Физические свойства почвы, примене-ние удобрений и вопросы мелиорации. Ташкент. Мехнат, 1970. с.162.