Турли компонентли суспензияларнинг кузги буғдой барги биокимёвий таркибига таъсири

Автор: Абдуазимов Акбар Мухторович, Вафоева Мавлуда Бобомуродовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Сельскохозяйственные науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Қишлоқ хўжалик экинлари тупроқдан озиқ моддаларни турли миқдор ва нисбатларда олиб чиқиб кетади. Бунда ўсимликларнинг тури ва нави билан бир қаторда тупроқ-иқлим шароитлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш учун ўғит меъёрларини туғри белгилашда тупроқ, ўсимлик, ўғит, иқлимҳамда агротехникавий тадбирлар ўртасидаги боғликликлар ҳисобга олиниши лозим.

Буғдой, озиқлантириш, ўғит, озиқа модда, ўсимлик, барг, илдиз, суспензия, азот, фосфор, калий, самарадорлик

Короткий адрес: https://sciup.org/14125670

IDR: 14125670   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10053

Текст научной статьи Турли компонентли суспензияларнинг кузги буғдой барги биокимёвий таркибига таъсири

Кириш. Хозирда қишлоқ хўжалик соҳасида эришиладиган муваффакиятлар кўп жихатдан ўғитлар улушига туғри келади. Ўғитлардан фойдалаииш ва уларни ишлатиш усуллари кун сайин кенгайиб ва такомиллашиб бормокда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, қишлок хужалигини кимёлаштириш факат минерал ўғитлардан тўғри ва рационал фойдаланилган ҳолдагина яхши натижа бериш мумкин. Бу соҳада олимлар доимий изланишлар олиб бориб, ўғитларнинг янги турларини яратиш, улардан қўлланишнинг энг мувофик моддалари ва оптимал меъёрларини белгилаш устида иш олиб бормокдалар. Бу масалаларнинг тўғри хал қилиниши фақат экинлар ҳосилининг ошириш учунгина эмас, балки атроф мухит, тупроқ ва сув мухофазаси учун ҳам катта аҳамиятга эга.

Тадқиқот услубияти. Озиқа моддаларини барг орқали озиқлантириш бўйича чора-тадбирлар кузги буғдойнинг “Ғозғон” навининг умумий ривожига таъсирини ҳамда самарадорлигини қўллаш муддат ва меъёрларига боғлиқ ҳолда ўрганиш мақсадида тадқиқотлар “Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали”га қарашли Қарши туманидаги марказий тажриба майдонида синовдан ўтказилди. Ушбу ҳудуднинг тупроғи оч бўзли тупроқлар ҳисобланади. Тажрибада вариантлар сони 24 та, уч қайтариқли, пайкалчаларнинг умумий сони 72 та, пайкалчалар майдони 50 м2,тажриба майдони 3600 м2, тажрибанинг жами эгаллаган майдони 4320 м2 ёки 0,43 га жойлаштирилган. Тажрибанинг вариантларида кўрсатилган параметрлардан ташқари барча агротехнологик жараёнлар бир хилда ўтказилди.

Тажриба дастурига кўра озиқа препаратлари билан ишлов берилгандан 10 кундан кейинги турли хил минерал ўғитлаш шароитида, яъни уч хил агрофонда: 1) назорат минерал ўғитсиз; 2) N 90 F 45 K 30 ; 3) N 180 F 90 K 60 кузги буғдой ўсимлигининг ер устки органлари (барг) биокимёвий таркибига, яъни азот, фосфор ва калий моддаларнинг миқдорига илдиздан ташқари озиқлантириш тасирини аниқлаш мақсадида даладан олинган намуналар филиалдаги “Агрокимё ва тупроқшунослик” лабораториясида таҳлил қилинди ва қуйидаги таҳлил натижалари олинди.

Турли озиқа муҳитида илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой таркибида азот (N) моддасининг миқдорига таъсири ўрганилганда, кузги буғдой ўсимлиги барги таркибидаги азот (N) моддаси миқдори сезиларли ўзгариши кўзатилди, жумладан, ўрганилган намуналарнинг барги таркибидаги азот (N) моддасининг фоиз миқдори минерал ўғит қўлланилмаган агрофонда назорат (суспензия сепилмаган) вариантда энг паст бўлгани, яни 0,00011 % ни ташкил қилган бўлса, илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда эса ушбу кўрсаткич ўсимлик баргида ошганлигини, илдиз тизимида эса унча катта фарқ кузатилмади (1-жадвал).

1-жадвал

Препаратларнинг ўсимлик баргининг биокимёвий таркибига таъсири, %

Агрофон

Препарат номи

Фосфор миқдори, %

Азот миқдори, %

Калий миқдори, %

м S

н S

Назорат

0,00122

0,00011

0,00146

IFO PZN + Ifo Humate Plus

0,00138

0,00120

0,00156

"IFO PZN + Ankasuper (11.11)" +

"IFO PZN + Ifo Humate Plus (10.03)

0,00151

0,00131

0,00160

О со

Ш ^

о

Назорат

0,00170

0,00144

0,00138

IFO PZN + Ifo Humate Plus

0,00193

0,00163

0,00157

"IFO PZN + Ankasuper (11.11)" +

"IFO PZN + Ifo Humate Plus (10.03)

0,00212

0,00171

0,00161

о

о

о со гЧ

Z

Назорат

0,00241

0,00190

0,00148

IFO PZN + Ifo Humate Plus

0,00253

0,00203

0,00149

"IFO PZN + Ankasuper (11.11)" +

"IFO PZN + Ifo Humate Plus (10.03)

0,00238

0,00271

0,00163

Шунингдек, N 90 Р 45 K 30 ва N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонларда назорат (суспензия сепилмаган) ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда олинган натижалардан кузги буғдойнинг барги таркибидаги азот (N)

моддасининг энг юқори кўрсаткичи минерал ўғитлар N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонда IFO PZN + Ankasuper + "IFO PZN + Ifo Humate Plus препаратлари билан илдиздан ташқари ишлов берилган вариантда 0,00271 % ни ташкил қилган.

Бундан ташқари ўрганилган намуналарнинг ер устки органлари (барг ва поя) таркибида азот (N) моддасининг кўрсаткичи минерал ўғит қўлланилмаган агрофонда назорат (суспензия сепилмаган) ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантда энг паст бўлгани, яни 0,00011 % ни ташкил қилганини кузатишимиз мумкин.

Шунингдек, кузги буғдой барги ва илдизи таркибида азот (N) моддаси турли озиқа муҳити ҳамда қўшимча равишда илдиздан ташқари озиқлантириш усулининг таъсири назорат вариантга нисбатан ошганини (0,00011% дан – 0,00271% % гача) таъминлади. Лаборатория таҳлиллари тупроқ орқали ҳеч қандай озиқа берилмаган назорат агрофонда илдиздан ташқари озиқлантириш усули қўлланилганига қарамасдан ўсимлик таркибида азот (N) моддаси қолган вариантларга нисбатан энг паст бўлгани аниқланди.

Жадвалдаги рақамлардан кузги буғдой ўсимлиги барги таркибидаги фосфор (Р) моддаси миқдорининг фоизи ўзгариши кўзатилди, жумладан, ўрганилган намуналарнинг барги таркибидаги фосфор (Р) моддасининг фоиз миқдори минерал ўғит қўлланилмаган агрофонда назорат (суспензия сепилмаган) вариантда энг паст бўлгани, яни 0,00140 % ни ташкил қилган, илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда эса ушбу кўрсаткич ошганлигини кузатишимиз мумкин.

Худди шундай қонуниятни минерал ўғитлар N 90 Р 45 K 30 ва N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонларда назорат (суспензия сепилмаган) ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда кузатишимиз мумкин, яъни олинган натижалардан фосфор (Р) моддасининг энг юқори кўрсаткичи минерал ўғитлар N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонда IFO PZN + Ankasuper + "IFO PZN + Ifo Humate Plus препаратлари билан илдиздан ташқари ишлов берилган вариантда 0,00330 % ни ташкил қилган.

Бундан ташқари ўрганилган намуналарнинг ер устки органлари (барг ва поя) таркибида фосфор (Р) моддасининг кўрсаткичи минерал ўғит қўлланилмаган агрофонда назорат (суспензия сепилмаган) вариантда энг паст бўлгани, яни 0,00122 % ни ташкил қилган, илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда эса ушбу кўрсаткични ҳам ошганлигини кузатишимиз мумкин.

Худди шундай қонуниятни минерал ўғитлар N 90 Р 45 K 30 ва N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонларда назорат (суспензия сепилмаган) ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда кузатишимиз мумкин, яъни олинган натижаларда барг таркибидаги фосфор (Р) моддасининг энг юқори кўрсаткичи минерал ўғитлар N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонда IFO PZN + Ankasuper + "IFO PZN + Ifo Humate Plus препаратлари билан илдиздан ташқари ишлов берилган вариантда 0,00238 % ни ташкил қилгани қайд қилинди.

Жадвалдан турли озиқа муҳитида илдиздан ташқари озиқлантиришнинг кузги буғдой таркибида калий (К) моддасининг миқдорига таъсири ўрганилганда, кузги буғдой ўсимлиги барги таркибидаги калий (К) моддаси миқдорининг фоизи фарқ қилгани кўзатилди, жумладан, ўрганилган намуналарнинг барги таркибидаги калий (К) моддасининг фоиз миқдори минерал ўғит қўлланилмаган агрофонда ҳамда N 90 Р 45 K 30 ва N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонларда назорат (суспензия сепилмаган) вариантда ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда деярли бир бирига яқин бўлиб, яни 0,00146 % дан 0,00163 % гача бўлгани аниқланди.

Бундан ташқари ўрганилган намуналарнинг ер устки органлари (барг ва поя) таркибида калий (К) моддасининг кўрсаткичи минерал ўғит қўлланилмаган агрофонда назорат (суспензия сепилмаган) ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантда энг паст бўлгани, яни 0,00146 % ни ташкил қилганини кузатишимиз мумкин.

Минерал ўғитлар N 90 Р 45 K 30 ва N 180 Р 90 K 60 кг/га ҳисобидан қўлланилган агрофонларда назорат (суспензия сепилмаган) ҳамда илдиздан ташқари қўшимча озиқа қўлланилган вариантларда барг таркибидаги калий (К) моддасининг миқдорида катта ўзгариш бўлмаганини қайд қилинди.

Шунингдек, кузги буғдой барги таркибида калий (К) моддаси турли озиқа муҳити ҳамда қўшимча равишда илдиздан ташқари озиқлантириш усулининг таъсири назорат вариантга нисбатан ошганини (0,00146 % ва дан 0,00690 % % гача) таъминлади. Лаборатория таҳлиллари тупроқ орқали ҳеч қандай озиқа берилмаган назорат агрофонда илдиздан ташқари озиқлантириш усули қўлланилганига қарамасдан ўсимлик таркибида калий (К) моддаси қолган вариантларга нисбатан энг паст бўлгани аниқланди.

Хулоса. Олиб борилган дала тажрибалари доирасида олинган натижаларни умумлаштириб якуний хулоса қиладиган бўлсак, барг орқали озиқлантириш бўйича қўлланилган чора-тадбирлар ўсимликнинг умумий ўсиши ва ривожланиши хамда булғуси ҳосил салмоғини белгиловчи биокимёвий таркибига таъсир қилгани аниқланди. Жумладан илдиздан ташқари озиқлантириш олиб борилган вариантларда кузги буғдойнинг ер устки қисмлари таркибидаги азот, фосфор ҳамда калий моддаларнинг миқдори сезиларли даражада ошишига олиб келгани аниқланди. Бу эса ўз навбатида олинадиган юқори ҳосилдорлик ва сифатли дон олинишига замин яратади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Пирохунов Т., Очилов Э. Ўғит ва кузги буғдой ҳосилдорлиги. Ўзбекистон қ/х. 1997. 1. 35 бет.

  • 2.    Потапов А. И. Физиология и азотное питание пшеницы. Физиология с/х растений. Изд. МГУ, 1967, 320 с.

  • 3.    Потапов Н. Г. Минеральное питание пшеницы. Физиология с/х растений. Т-4 , изд. МГУ. 1969, с. 242-297.

Список литературы Турли компонентли суспензияларнинг кузги буғдой барги биокимёвий таркибига таъсири

  • Пирохунов Т., Очилов Э. Ў?ит ва кузги бу?дой ?осилдорлиги. Ўзбекистон ?/х. 1997. 1. 35 бет.
  • Потапов А. И. Физиология и азотное питание пшеницы. Физиология с/х растений. Изд. МГУ, 1967, 320 с.
  • Потапов Н. Г. Минеральное питание пшеницы. Физиология с/х растений. Т-4, изд. МГУ. 1969, с. 242-297.
Статья научная