Турли таркибли ва айта ишланган толалар аралашмасидан олинган газламаларнинг технологик кўрсаткичларининг ўзгариши

Автор: Патхуллаев С.У., Юлдашева М.Т., Очилов Т.А., Парпиев А.П.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbu maqolada turli tolalar va ikkilamchi material resurslar arlashmasidan olingan gazlamalarning mexanik xossalari sinov laboratoriyasidagi zamonaviy asbob-uskunalar yordamida aniqlandi.

Газламанинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш куч, газламанинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши, ишқаланишга чидамлилиги

Короткий адрес: https://sciup.org/140293119

IDR: 140293119

Текст научной статьи Турли таркибли ва айта ишланган толалар аралашмасидан олинган газламаларнинг технологик кўрсаткичларининг ўзгариши

Тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган газламалар ассортименти турли туман бўлиб, улар тузилиши, тола таркиби ва хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. Ундан ташқари, бу газламалар мавсумга қараб ишлаб чиқарилади. Мавсумий газламалар карда ва қайта тараш усули билан олинган иплардан ишлаб чиқарилади.

Газламаларнинг тузилишини ифодаловчи кўрсаткичларидан бири зичлиги бўлса, иккинчиси уларнинг ўрилишидир. Газламанинг зичлиги унинг узунлик бирлигига, одатда, 100 мм га тўғри келадиган иплар сони билан белгиланади. Агар газламанинг танда ва арқоқ бўйича зичлиги бир-биридан фарқ қилса бундай газламалар зичлиги нотекис газлама деб аталади. Бир-бирига тенг бўлса, зичлиги бир текис газлама ҳисобланади. Одатда газламаларда танда бўйича зичлиги арқоқ бўйича зичлигига қараганда каттароқ бўлади. Лекин, баъзи газламаларда аксинча ҳам бўлади.

Газламаларнинг зичлиги кенг миқёсда ўзгарувчан бўлади. Бир хил зичликдаги газламаларнинг иплари қанча ингичка бўлса, газлама шунча сийрак бўлади, яъни унинг иплар билан тўлдирилиши кам бўлади.

Газламаларнинг механик хоссаларига танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи, узилишдаги узайиши, ишқаланишга чидамлилиги ва ғижимланмаслиги киради. Газламаларнинг механик хоссалари таркибидаги иккиламчи толалар миқдорига боғлиқ бўлади. Масалан, газлама таркибида иккиламчи толалар миқдори ортиб кетса, олинадиган газламаларимиз дағал бўлиб, унинг тукдорлиги ошиб кетади.

Газламаларнинг асосий кўрсаткичларидан бири унинг ишқаланишга чидамлилигидир. Газламаларнинг ишқаланишга чидамлилиги тола таркибига, зичлигига, ипларнинг ингичка ёки йўғонлигига, қалинлигига ва бошқа кўрсаткичларига боғлиқдир. Масалан, газламалар қанчалик кўп ишқаланса, газламанинг тузилиши бузилади, таркибидаги иплар узилади, узилиш кучи пасаяди.

Газламаларнинг емирилиши асосан ишқаланиш таъсири натижасида бўлади. Газламаларнинг ишқаланишга чидамлилиги уларнинг толавий таркибига, сиртининг тузилишига боғлиқ. Энг аввал газламаларнинг сиртига чиқиб турган тола учлари ишқаланиш таъсирида бўлади. Газламадаги ипларнинг букилган жойларига чиқиб турган толалар емирила бошлайди. Тола сиртининг баъзи жойлари шикастланади ва толалар узилади. Айрим толалар ёки тола қисмлари ип таркибидан чиққани туфайли иплар ҳам узилади.

Газламаларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари олиб борилди. Унинг учун, ишлаб чиқариш шароитида 10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан олинган ҳамда лаборатория шароитида пилталаш машинасида келтирилган схема асосида 3-хил вариантда 66,4% пахта толаси, 28,8% иккиламчи тола ва 4,8% нитрон толаси аралашмасидан пилта ва пневмомеханик йигириш машинасида ипдан газлама ишлаб чиқарилди ва механик хоссалари аниқланди. Олинган тадқиқот натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.

1-жадвал

Турли таркибли ва қайта ишланган толалар аралашмасидан олинган газламаларнинг технологик кўрсаткичлари ва механик хоссаларининг ўзгариши

т/р

Кўрсаткичлар

10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи

толалар аралашмасидан олинган

Пилталаш машинасига 66,4% пахта толаси, 28,8% иккиламчи тола ва 4,8% нитрон толаси аралашмасидан пилталарни жойлаштириш схемаси бўйича олинган

1

2

3

1.

Зичлиги, дона

танда бўйича

200

200

210

220

арқоқ бўйича

190

180

180

170

2.

Газламанинг юза зичлиги, г/м2

193,0

191,8

189,7

187,5

3.

Газламанинг узилиш кучи, Н

танда бўйича

414,0

415,0

380,0

323,0

арқоқ бўйича

503,0

560,0

454,0

387,0

4.

Газламанинг узилишдаги узайиши, %

танда бўйича

19,0

24,0

13,0

17,0

арқоқ бўйича

23,0

25,0

20,0

20,0

5.

Ишқаланишга чидамлилиги, цикл

20500

23400

19200

17000

Тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш шароитида 10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан олинган газламанинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, 1-вариант бўйича олинган газламанинг танда бўйича зичлиги ўзгармади, арқоқ бўйича зичлиги 5,3% га камайди, газламанинг танда бўйича узилиш кучи 0,3% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 10,2% га, газламанинг танда бўйича узилишдаги узайиши 20,9% га, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 8,0% га, ишқаланишга чидамлилиги 12,4% га ошди, 2-вариант бўйича олинган газламанинг танда бўйича зичлиги 4,8% га ошди, арқоқ бўйича зичлиги ўзгармади, газламанинг танда бўйича узилиш кучи 8,2% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 9,7% га камайди, газламанинг танда бўйича узилишдаги узайиши 31,6% га камайди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 13,1% га, ишқаланишга чидамлилиги 6,4% га камайди, 3-вариант бўйича олинган газламанинг танда бўйича зичлиги 9,1% га ошди, арқоқ бўйича зичлиги 10,5% га, газламанинг танда бўйича узилиш кучи 22,0% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 23,1% га, газламанинг танда бўйича узилишдаги узайиши 10,5% га, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 13,1% га, ишқаланишга чидамлилиги 17,1% га камайди.

Пилталаш машинасида пилталарни қўшиш жараёнида энг четки қисмидаги пилталардаги толаларнинг парраллелашиши бошқа қўшиш жараёнларига нисбатан яхши бўлишлиги сабабли, ундан олинадиган газламанинг барча сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиши исботланди.

Олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 1-вариант бўйича олинган газламанинг танда ва арқоқ бўйича узилиш кучи 0,3% дан 10,2% гача, ишқаланишга чидамлилиги 12,4% гача ишлаб чиқариш шароитида 10% нитрон, 60% пахта ва 30% иккиламчи толалар аралашмасидан олинган газламанинг кўрсаткичларига нисбатан ошганлиги аниқланди.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  • 1.    Фролов В.Д. Технология и оборудование текстильного производства. 4.1. Производство пряжи и нитей Текст./ В.Д. Фролов, Г.В. Башкова, А.П. Башков. Иваново: ИГТА, 2006. - 436 с.

  • 2.    Tuft feeder for roller cards with web profile control Текст.// International Textile Bulleti. -1989. v. 36. -№1. - P. 65 - 66 (на англ. яз.).

  • 3.    Калашник В.Я. Совершенствование процесса разволокнения отходов тканей Текст. / В.Я. Калашник//Текстильная промышленность 1989-№6.-С. 37-39.

  • 4.    Ростов Е.Ф., Баршиполец В.Т. Пути интенсификации использования вторичного сырья: Обзорн. информ./ УкрНИИНТИ. К., 1987. -52 с.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Турли таркибли ва айта ишланган толалар аралашмасидан олинган газламаларнинг технологик кўрсаткичларининг ўзгариши

  • Фролов В.Д. Технология и оборудование текстильного производства. 4.1. Производство пряжи и нитей Текст./ В.Д. Фролов, Г.В. Башкова, А.П. Башков. Иваново: ИГТА, 2006. - 436 с.
  • Tuft feeder for roller cards with web profile control Текст.// International Textile Bulleti. -1989. v. 36. -№1. - P. 65 - 66 (на англ. яз.).
  • Калашник В.Я. Совершенствование процесса разволокнения отходов тканей Текст. / В.Я. Калашник//Текстильная промышленность 1989-№6.-С. 37-39.
  • Ростов Е.Ф., Баршиполец В.Т. Пути интенсификации использования вторичного сырья: Обзорн. информ./ УкрНИИНТИ. К., 1987. -52 с.