Турли толалар ва иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўиманинг механик хоссаларининг ўзгариши

Автор: Исаева М.Х.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbu maqolada turli tolalar va ikkilamchi material resurslar arlashmasidan olingan to'qimalarning mexanik xossalari sinov laboratoriyasidagi zamonaviy asbob-uskunalar yordamida aniqlandi

Тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича узилиш кучи, тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича узилишдаги узайиши

Короткий адрес: https://sciup.org/140293115

IDR: 140293115

Текст научной статьи Турли толалар ва иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўиманинг механик хоссаларининг ўзгариши

Тўқималарнинг механик хоссаларига узилиш кучи, солиштирма узилиш кучи, узилишдаги узайиши каби кўрсаткичлари киради.

Тўқималарнинг узилиши кучи биринчидан тола таркибига иккинчидан пардозланишига боғлиқдир. Болалар кийими учун мўлжалланган ушбу тўқима кўп ҳарактланиши сабабли, ҳам арзон ҳам узилиш кучи юқори бўлиши керак. Ундан ташқари, ушбу тўқимадан олинган кийимлар жуда арзондир. Сабаби, ресурстежамкор технология асосида олингандир.

Тўқималарнинг узиш кучи - бу намуналарни узиш учун сарф қилинган куч. Узиш кучи тўқималарнинг мустаҳкамлигини кўрсатади.

Тўқималарнинг мустаҳкамлиги уларнинг тола таркибига, ҳосил қилувчи ипларнинг тузилиши ва чизиқий зичлиги, ўрилиши, зичлиги, пардозлаш турига боғлиқ.

Иплар қанча йўғон ва қанча зич бўлса, у шунча мустаҳкамдир. Босиш, аппретлаш каби пардозлаш жараёнлари тўқималарнинг мустаҳкамлигини оширади, оқартириш, бўяш жараёнлари бўлса, мустаҳкамликни бироз пасайтиради. Тўқималар қанчалик зич тўқилса унда унинг мустаҳкамлиги ҳам маълум миқдорга ортади.

Тўқималарнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари олиб борилди ва олинган синов натижалари 1-жадвалда келтирилди.

1-жадвал

Ресурстежамкор технология асосида иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқималарнинг технологик кўрсаткичларининг ўзгариши

т/р

Газламанинг тола таркиби

Тўқиманинг узилиш кучи, Н

Тўқиманинг узилишдаги узайиши, фоиз

танда бўйича

арқоқ бўйича

танда бўйича

арқоқ бўйича

1.

Танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 90% вискоза толаси+10% пахта толали иккиламчи материал ресурсларидан олинган

533

493

57

61

2.

Танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 75% вискоза толаси+25% пахта толали иккиламчи материал ресурсларидан олинган

489

426

49

61

3.

Танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 90% лавсан толаси+10% пахта толали иккиламчи материал ресурсларидан олинган

586

410

51

60

4.

Танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 80% лавсан толаси+20% пахта толали иккиламчи материал ресурсларидан олинган

553

415

50

63

5.

Танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 85% вискоза толаси+15% пахта толали қайтимдан олинган

501

406

51

81

6.

Танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 80% вискоза толаси+20% пахта толали иккиламчи материал ресурсларидан олинган ип

496

328

61

63

Тадқиқот натижалари асосида иккиламчи материал ресурслар миқдори турлича бўлган тўқималарнинг танда ва арқоқ бўйича узилиш кучи, узилишдаги узайишининг ўзгариши 1 ва 2-расмларда графиклар кўринишида берилган.

1-расм. Иккиламчи материал ресурслар миқдори турлича бўлган тўқималарнинг танда ва арқоқ бўйича узилиш кучининг ўзгариши.

2-расм. Иккиламчи материал ресурслар миқдори турлича бўлган тўқималарнинг танда ва арқоқ бўйича узилишдаги узайишининг ўзгариши.

WBHBBHH

Тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 90% вискоза толаси+10% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқиманинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирадиган бўлсак, танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 75% вискоза толаси+25% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқиманинг танда бўйича узилиш кучи 8,3% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 13,6% га, танда бўйича узилишдаги узайиши 14,1% га камаяди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши ўзгармайди, танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 90% лавсан толаси+10% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқиманинг танда бўйича узилиш кучи 9,1% га ортади, арқоқ бўйича узилиш кучи 16,9% га, танда бўйича узилишдаги узайиши 10,5% га, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 1,6% га камаяди, танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 80% лавсан толаси+20% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқиманинг танда бўйича узилиш кучи 4,6% га ортади, арқоқ бўйича узилиш кучи 15,8% га, танда бўйича узилишдаги узайиши 12,3% га камаяди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 3,2% га ортади, танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 85% вискоза толаси+15% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқиманинг танда бўйича узилиш кучи 6,1% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 17,6% га, танда бўйича узилишдаги узайиши 10,5% га камаяди, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 24,7% га ортади ва танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 80% вискоза толаси+20% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқиманинг танда бўйича узилиш кучи 6,9% га, арқоқ бўйича узилиш кучи 33,5% га камаяди, танда бўйича узилишдаги узайиши 6,6% га, арқоқ бўйича узилишдаги узайиши 3,2% га ортади.

Синов натижалари таҳлилидан кўриниб турибдики, танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 90% лавсан толаси+10% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган ва танда ипи 100% пахта толасидан ва ароқоқ ипи 80% лавсан толаси+20% пахта толали тикувчилик саноати иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўқималарнинг узилиш кучи бошқа тўқималарникига нисбатан юқори эканлиги аниқланди.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

2.

  • 3. Башков Александр Павлович. Разработка ресурсосберегающих технологий переработки текстильных отходов для производства нетканых материалов: диссертация ... доктора технических наук : 05.19.02 / Башков Александр Павлович; [Место защиты: Иван. гос. текстил. акад. (ИГТА)]. -Иваново, 2007. - 338 с.

  • 4.    Петканова, Н.Н. Переработка текстильных отходов и вторичного сырья Текст./ Н.Н. Петканова, Д.Г. Урумова, В.П. Чернев; под ред. A.M. Челышева. -М.: Легпромбытиздат, 1991. 240 с.

  • 5.    Чиркин Р.Н. Машины для переработки текстильного вторсырья Текст./ Р.Н. Чиркин // Курьер. 2002. - №7. - С. 5-6.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Турли толалар ва иккиламчи материал ресурсларидан олинган тўиманинг механик хоссаларининг ўзгариши

  • http://advantex.uz/uz/caitme-2017.
  • https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/tuqimachilik_va_tikuv-trikotaj_sanoati_qanday_qullab-quvvatlanadi.
  • Башков Александр Павлович. Разработка ресурсосберегающих технологий переработки текстильных отходов для производства нетканых материалов: диссертация. доктора технических наук: 05. 19. 02 / Башков Александр Павлович, [Место защиты: Иван. гос. текстил. акад. (ИГТА)]. - Иваново, 2007. - 338 с.
  • Петканова, Н. Н. Переработка текстильных отходов и вторичного сырья Текст. / Н. Н. Петканова, Д. Г. Урумова, В. П. Чернев. под ред. A. M. Челышева. -М.: Легпромбытиздат, 1991. 240 с.
  • Чиркин Р. Н. Машины для переработки текстильного вторсырья Текст. / Р. Н. Чиркин // Курьер. 2002. - №7. - С. 5-6.