Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг тиббий кўриги сифатини баҳолаш ва унинг имкониятларини кенгайтириш
Автор: Эргашев Акром Абдухалилович
Журнал: Re-health journal.
Рубрика: Педиатрия
Статья в выпуске: 4 (8), 2020 года.
Бесплатный доступ
Dекретив контингентнинг тиббий кўригини олиб бориш, сифатини назорат қилиш ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида Тошкент вилояти, Қибрай тумани умумий ўрта таълим муассасаларининг 339 нафар ўқитувчиларини тиббий кўрикдан фойдалана олиш бўйича ижтимоий сўровнома орқали ўрганилди. Тадқиқот пировардида, электрон тиббий кўрик тизимини жорий этиш ва ушбу тизим ёрдамида қайси ихтисосликдаги мутахассисга ўз вақтида тиббий кўрик ўтиш муддати, мутахассис ҳулосаси, тавсияси, талаб ва эҳтиёж каби қатор масалаларда аниқ таҳлилни юритиш амалга оширилади.
Декретив контингент, ананавий тиббий кўрик, электрон тиббий кўрик, ижтимоий сўровнома
Короткий адрес: https://sciup.org/14125631
IDR: 14125631 | DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10164
Текст научной статьи Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг тиббий кўриги сифатини баҳолаш ва унинг имкониятларини кенгайтириш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб ва мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, мамлакатда иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида меҳнатга лаёқатли аҳоли саломатлигини, ишлаб чиқариш омилларининг инсон саломатлигига салбий таъсирини олдиндан прогнозлаш ва олдини олиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга катта эътибор каратилмокда, жумладан, аҳолига ижтимоий химояни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари долзарблиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2017 йилдаги ПФ-4947-сонли царори билан тасдиқланган "2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"да белгиланган вазифаларни ҳал этиш билан боFлицдир [1].
Ўзбекистонда миллий цонунчиликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналиши уни халқаро миқёсда қабул қилинган ҳужжатлар, биринчи навбатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) асосида такомиллаштириш х,исобланади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан 20082017 йилларда ишчи-ходимларни саломатлигини сақлаш бўйича глобал ҳаракатлар режасини тасдиқлади [2], у меҳнат шароитлари билан боғлиқ соғлиқ учун хавфларни баҳолаш ва назорат қилишни, бирламчи ва зарарли касб шароитида касалликларнинг ривожланиши ва инсон ресурсларини кучайтириш учун касбий хавф омилларини бирламчи олдини олишни таъминлайди. Меҳнат ресурслари давлат иқтисодиётининг шаклланиши ва ривожланишидаги асосий омилидир.
Мех,нат ресурслари - бу жисмоний ривожланиши, маълумоти ва касбий даражаси билан ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлган меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир цисми.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида 2019-2020 уцув йилида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари сони 481 604 нафарга етди, бу 2018-2019 уцув йилига нисбатан 8,28% купдир.
Шу билан бирга, 2019-2020 ўқув йилида мактаб таълими тизимида 148 695 нафар эркак (20182019 ўқув йилида 131 253 нафар) ва 332 909 нафар аёл уцитувчи (20182019 ўқув йилида 311 151 нафар) фаолият юритмоцда.
Жумладан, 481 604 нафар ўқитувчилардан 2,7% олий тоифали, 11,4% - биринчи тоифали ва 26% -иккинчи тоифали ўқитувчиларни ташкил этади. Қолган 46,4% ўқитувчилар эса тоифага эга эмас. Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 524 (13,5%) нафарни ташкил этади. Уларда ҳам тоифа мавжуд эмас [3].
Шунингдек 2019-2020 уцув йили холатига Республика бўйича жами 9942 та ўрта таълим мактаблари мавжуд, уларда жами 6 119 440 нафар уцувчилар ташкил этади.
Бугунги кунда ўқитувчилар ўзларининг мавқеига, касбий ва ижтимоий ролига кўра нафақат махсус билимларнинг ташувчиси, балки хулц-атвор одати ва совлицца бўлган муносабат энг юқори намунасидир. Шу билан бирга, замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатадики ўқитувчиларнинг жисмоний ва руҳий саломатлик кўрсаткичлари улар иш стажининг ошиши билан пасаймоқда деб таъқидлашмоқда [4, 5, 6].
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактаблари ва ўқувчилари сони
Ҳудудлар номи |
2017-2018 ўқув йили |
2018-2019 ўқув йили |
2019-2020 ўқув йили |
|||
Мактаблар |
Ўқувчилар |
Мактаблар |
Ўқувчилар |
Мактаблар |
Ўқувчилар |
|
Республика бўйича |
9 628 |
5 248 484 |
9 691 |
5 821 861 |
9 942 |
6 119 440 |
Қорақалпоғ -истон Республика си |
705 |
294 136 |
706 |
325 943 |
725 |
344 042 |
Андижон вилояти |
739 |
484 815 |
741 |
531 167 |
764 |
555 448 |
Бухоро вилояти |
527 |
252 189 |
529 |
311 431 |
533 |
323 844 |
Жиззах вилояти |
542 |
223 947 |
542 |
246 764 |
548 |
256 634 |
Қашқадарё вилояти |
1 111 |
542 600 |
1 117 |
600 499 |
1 144 |
627 328 |
Навоий вилояти |
354 |
153 979 |
356 |
170 515 |
364 |
178 060 |
Наманган вилояти |
682 |
424 892 |
685 |
472 495 |
705 |
499 667 |
Самарқанд вилояти |
1 209 |
611 399 |
1 216 |
682 019 |
1 245 |
719 684 |
Сирдарё вилояти |
296 |
133 861 |
301 |
148 123 |
309 |
155 981 |
Сурхондарё вилояти |
852 |
421 249 |
882 |
471 463 |
921 |
493 155 |
Тошкент вилояти |
869 |
429 915 |
869 |
478 334 |
889 |
509 741 |
Фарғона вилояти |
913 |
560 039 |
916 |
625 014 |
942 |
660 780 |
Хоразм вилояти |
522 |
308 118 |
522 |
339 646 |
540 |
349 944 |
Тошкент шаҳар |
301 |
368 665 |
303 |
409 703 |
307 |
436 048 |
ХТВ тасарруфид аги таълим муассасалар и |
6 |
8 680 |
6 |
8 745 |
6 |
9 084 |
Ўқитувчининг касбий буни миллат саломатлигини ҳимоя саломатлиги замонавий мактабнинг қилишнинг умумий концепцияси самарали ишининг асоси ва унинг нуқтаи назаридан кўриб чиқадилар, стратегик муаммоси бўлиб, унинг чунки ёш авлоднинг саломатлиги кўп аҳамияти ва долзарблиги кўплаб жиҳатдан ўқитувчига боғлиқдир [10, тадқиқотчилар томонидан қайд 11]. этилган [7, 8, 9]. Баъзи муаллифлар |
Ўқитувчининг касбий саломатлиги муаммосини миллат соғлиғини ҳимоя қилишнинг умумий тушунчаси нуқтаи назаридан аҳамиятлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш керак, чунки ёш авлод саломатлигини кўп жиҳатдан ўқитувчи белгилайди. Ўқитувчининг ўзи танада ва руҳий соғлом бўлиши керак.
Тахлиллар шуни кўрсатадики, илк бор касбий касалликларга чалинган беморларнинг клиник текшируви натижалари, ишчиларнинг янги ташхис қўйилган касбий касалликлари кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 минг ходимга 0,045 ҳолатни ташкил этади, бу АҚШга нисбатан 188 марта, Озарбайжонда 50 марта, Японияда 34 марта, Россияда 14 марта кам. Бунинг асосий сабаблардан бири, касбий касалликларга чалинган одамларни аниқлаш даражаси пастлиги ва лаборатория диагностика асбоб-ускуналарининг самарасиз ишлатилиши, тиббий кўрикларда иштирок этадиган шифокорлар хафли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишчилар соғлиғига таъсир қилувчи омилларига ҳамда маълумотга кам эга бўлиш, рўйхатдан ўтказиш ва таҳлил қилиш учун электрон ҳужжат айланишининг йўқлиги билан боғлиқ [12].
Болалар учун доимий жавобгарлик режимида ишлаш, чексиз иш соатлари, шахслар аро алоқаларнинг юқори зичлиги, болалар билан доимий равишда олдиндан айтиб бўлмайдиган вазиятларнинг юзага келиши ўқитувчининг соғлиғига салбий таъсир қилади ва бу қатор касбий касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади [8,13].
Ўқитувчилар соғлиғини сақлашни таъминлайдиган асосий ижтимоий механизм - бу соғлиқни сақлаш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базага риоя қилиш. Ўқитувчилар соғлиғини сақлаш бўйича профилактика чора-тадбирлари тизимини тартибга солиш, таълим муассасалари рахбарлари томонидан ўқитувчиларнинг соғлиғига муносабатини ва маъсулиятини шакллантириш, бу эса ўз навбатида ўқув жараёни самарадорлигини ва умуман иш сифатини оширишнинг асосий механизмларидан бири сифатида кўллаш зарур.
Шунингдек, иш берувчининг мажбуриятлари конунчиликда белгиланган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 214 бандига мувофиқ, иш берувчи томонидан мунтазам равишда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш талаб этилиши белгиланган [14].
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2387, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғига асосан «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида» Низомга асосан тиббий кўриклар ташкил этилади [15].
Ўқитувчи - бу боланинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган, унинг интеллектуал, жисмоний, маънавий салоҳиятини рўёбга чиқаришга асосий ҳисса қўшадиган ҳамда назорат ва коррекция қиладиган шахсдир.
Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш сохасидаги тиббий-санитария таълими ва саломатликни тарғиб қилиш бўйича ҳалқаро иттифоқ (IUHPE) томонидан, бугунги кунда гигиеник таълим ва аҳолини тиббий маданиятини оширишдан ташқари соғлиқни сақлаш ва саломатликни химоя қилиш учун энг афзал восита деб белгиланган [16].
Сифатнинг асосий кўрсаткичлари ҳар хил усуллар билан ўлчанади, маълумот олиш усулларидан бири истеъмолчиларнинг фикр- мулоҳазалари воситалари (сўровномалар, ишонч телефонлари, Интернет-ресурслардаги шарҳлар, шикоят ва таклифлар китоби ва бошқалар) [17].
Мацсад: Тошкент вилояти, Кибрай тумани декретив контингентини тиббий кўрикларнинг фойдалана олиш имкониятларини ва тиббий кўрикларни сўровнома орқали сифати ўрганиш.
Материал ва услублар:
Тошкент вилояти, Кибрай туманида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари декретив контингентни тиббий кўрик ташкил қилишнинг хозирги холати, шу жумладан социологиг тадқикот усулларидан фойдалланган холда тах,лил цилиш.
Аҳолини декретив контингентини гуруҳ қилиб олдик ва тиббий кўрик тушунчаси, тиббий маданият, гигиеник таълим ҳамда аниқлаш, фикрларни, таклифларни ўрганиш ва гигиеник тайёргарлик даражасидан қониқиш даражасини аниқлаш учун, биз жами 339 нафар умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари социологик ўрганиш (сўровнома) ўтказдик.
Социологик тадқиқот ижтимоий сўровномалар бўйича ўтказилди. Субъектив ва тўғридан-тўғри мулоҳазалар, уларнинг ҳар бири учун респондентдан рози бўлиш, рози бўлмаслик ёки рад жавоб бериш сўралган.
Натижалар: Мактаб ўқитувчиларни сони тўғрисида олинган статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Тошкент вилояти Қибрай туманида жами 50 та умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлиб, улардан 2553 нафар ходими ўз фаолиятини олиб боради, шундан 2192 (85,86%) нафар аёл ва 361 (14,14%) нафари эркаклар.

Жами анкета тўлдирган умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари 339 нафарни ташкил этади, шундан эркак 22 нафар (6,4%) ва аёллар 317 нафар ташкил этади, яьни 93,5% аёллар ташкил этади. Жами 2553 нафар умумий ўрта таълим муассасалари ходимларидан 339 нафар ўрганилган, яъни 13,2% ташкил этади.
Декретив контингент сони

-
■ Сўровнома ўтмаган контингент сони ■ Сўровнома ўтган контингент сони
-
■ Эркак ■ Аёл
Cўровнома ўтказилалган респодентларнинг ёшига қараб таснифи қуйидагича, 18-44 ёш 208 нафар (61,3%), ўртача ёш - 45-60 ёш
122 нафар (35,9%) ҳамда кекса ёш -60-75 ёш 9 нафар (2,6%)ташкил этади. Жами: 339 нафар.
Ўрганилган респодентларнинг ёшига қараб таснифи:

■ 18-44 ёш ■ 45-60 ёш ■ 60-75 ёш
Ўрганилган респодентлар жами 339 нафар тиббий кўрик натижалари, тиббий комиссия хулосаси, шу жумладан тавсия этилган даволаш-соғломлаштириш муолажалар хақида маълумотга эга бўлиб, бироқ аниқланган касалликлар характеридан келиб чиқиб ўрнатилган тартибда ходимларни стационар ёки санаторий-курорт даволанишга йўналтириш, хамда ходимларга дам олиш масканлари, санаторий ва профилакторийларга йўлланма бериш масаласи юзасидан жами 246 нафарга (72,5%) тиббий комиссия томонидан хеч кандай даволанишга кўрсатма берилмаганлигини маълум қилишган.
Шунингдек, тиббий комиссия етарли даражада юқори ва тор мутахассислар жалб этилмаган деб 38 нафар (11,2%) респодентлар хисоблайди.
Шу билан бирга, 68 нафар (20,0%) таълим муассасалари ходимлари соғлиғи туфайли иш берувчи томонидан енгилроқ ёки ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли таъсири бўлмаган ишга ўтказиш тўғрисида маълумотга эга эмас.
Аёлларда купрок учрайдиган кукрак сут бези саратони буйича тиббий кўрикдан ўтмаган 191 таълим муассасалари ходимлари (56,3%) ташкил этиб, асосий сабаблардан бири улар томонидан маммография ҳар йил ўтказишга имконияти мавжуд эмаслигини 140 нафар (41,2%) билдирган.
Таълим муассасалари ходимлари томонидан қайта тиббий кўрик ўтиш вақтини билган жами 300 нафар (88,4%), бўлсада шундан 16 нафар (4,7%) ходим ўз вақтида тиббий кўрик муддати ўтказиб юборганлиги учун туман ДСЭНМ томонидан жарима қилинган.
Шунингдек ходимлар томонидан 25 нафари (7,3%) “Шахсий тиббий дафтарчангиз”да “МУҲР” учун тиббий кўрик ўтилиши белгилаган. 334 нафар (98,5%) таълим муассасалари ходимлари шахсий тиббий дафтарчани электрон шакли ва тиббий кўрик натижалари электрон шаклда тақдим этиш, тиббий кўрик ўтиш вақти СМС хабар билан эслатса, ўз навбатида қўшимча қулайлик яратилишини ижобий жавоб берган.
№ |
Савол |
Жавоблар |
Жавоб бермади |
|
“Ҳа” |
“Йўқ” |
|||
1 |
Сизга иш берувчи томонидан календарь режаси асосан тиббий кўрикдан ўтишингиз бўйича маълумот берилганми? |
335 |
2 |
2 |
2 |
Сизга тиббий кўрик натижалари, тиббий комиссия хулосаси, шу жумладан тавсия этилган даволаш-соғломлаштириш муолажалар хақида маълумотга эгамисиз? |
325 |
12 |
2 |
3 |
Сизда аниқланган стационар ёки санаторий-курорт даволанишга йўналтириш, ёки дам олиш масканлари, санаторий ва профилакторийларга йўлланма тиббий комиссияси томонидан берилганми? |
91 |
246 |
2 |
4 |
Сизнингча тиббий комиссия етарли даражада юқори ва тор мутахассислар жалб этилганми? |
299 |
38 |
2 |
5 |
Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қатор ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шартми? |
317 |
20 |
2 |
6 |
Сизнинг соғлиғингиз туфайли иш берувчи томонидан енгилроқ ёки ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли таъсири бўлмаган ишга ўтказиш тўғрисида маълумотга эгамисиз? |
269 |
68 |
2 |
7 |
Аёлларда купрок учрайдиган кукраксут бези саратони буйича тиббий кўрикдан ўтгансизми? |
145 |
191 |
3 |
8 |
Маммография ҳар йил ўтказишга имкониятингиз борми? |
196 |
140 |
3 |
9 |
Шахсий тиббий дафтарчангиз тиббий кўрик муддати ўтказиб юборганлигингиз учун ДСЭНМ (СЭС) томонидан штраф тўлагансизми? |
16 |
321 |
2 |
10 |
Сиз “Шахсий тиббий дафтарчангиз”да “МУҲР” учун тиббий кўрик ўтасизми? |
25 |
312 |
2 |
11 |
Қайта тиббий кўрик ўтиш вақтини биласизми? |
300 |
37 |
2 |
12 |
Шахсий тиббий дафтарчангиз электрон шакли ва тиббий кўрик натижалари электрон шаклда тақдим этилса ва тиббий кўрик ўтиш вақти СМС хабар билан эслатса, Сизга қўшимча қулайлик яратиладими? |
334 |
3 |
2 |
Тошкент вилояти ҳалқ таълими бошқармаси Кибрай туман ҳалқ таълими бўлимидан олинган маъулумотларга кура, 2018\2020 йилларда Тошкент вилояти Кибрай тумани ўқитувчилар томонидан жами 2004 нафар кассаллик варакалари ва бола парвариши (декрет таътил) тиббиёт муассасалари томонидан расмийлаштирилган.
2018 йилда 224 нафар тиббий хужжат расмийлаштирган, шундан
154 нафари касаллик варакаси 70 нафарга бола парвариши (декрет таътил) расмийлаштирилган.
2019 йилда 784 нафар тиббий хужжат рамийлаштирган, шундан 588 нафари касаллик варакаси 196 нафарга бола парвариши (декрет таътил) расмийлаштирилган.
2020 йилда 996 нафар тиббий хужжат расмийлаштирган, шундан 798 нафари касаллик варакаси 198 нафарга бола парвариши (декрет таътил) расмийлаштирилган.
2018-2020 йилларда кассаллик варақалари ва бола парвариши (декрет таътил) расмийлаштирилган ходимлар хақида маълумот (n=2004)
800 О

Касаллик варақаси расмийлаштирганлар сони
Бола парвариши (декрет таътили) расмийлаштирган
Хулоса: Тошкент вилояти Кибрай тумани ўрта мактабларда тиббий кўриклар сифатини яхшилаш, ўқитувчиларнинг саломатлик ҳолатини ўрганиш натижасида қуйидаги ташкилий, профилактика тадбирларни тавсия этиш зарур деб ҳисоблаймиз:
Соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш асосида ўқитувчилар соғлиғини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича кенг қамровли идоралараро дастурни ишлаб чиқиш, унга учта ўзаро боғлиқ бўлимлар киради: ахборот, соғлиқни сақлаш ва тадцицот.
Ўқитувчиларни тиббий кўрикларни ташкил этишда яқин жойлашган тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларни ва юқори даражадаги мутахассисларни жалб этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чи^иш;
Тиббий кўриклар, айниқса аёлларга муттахасисларни кўригини кенгайтириш (мамолог) кўриги жорий этиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш;
Тиббий кўрикларни сифатли ташкил этиш ва лаборатория-инструментал текширувлар олиб бориш йўли билан касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг сурункали шаклга утишига йул цуймаслик;
“Декретив контингент” бўйича электрон тиббиётни жорий этиш, бу тизим ходим качон ва қайси ихтисосликдаги мутахассисга ўз вақтида тиббий кўрик ўтиш муддати,
АДАБИЁТЛАР:
мутахассис хулосаси ва тавсияси, талаб ва эҳтиёж каби қатор масалаларда аниқ статистика юритиш ва шундан келиб чиқиб, ишни ташкил этиш.
-
1. Всемирная организация здравоохранения. Глобальный план действий по охране здоровья работающих на 2008-2017 гг. ВОЗ; 2007. Электронный ресурс: http://who.int/occupational_health/WHO_health_assembly_ru_web.pdf (дата обращения 01.12.2017).
-
2. Состояние здоровья учителей по результатам самооценки и дополнительной диспансеризации / Е.Н. Илькаева, Р.М. Такаев, Е.Г. Степанов, Р.М. Фасиков, Г.С. Степанова // Здоровье населения и среда обитания. – 2009. – № 1. – С. 25–28.
-
3. Казин Э.М. Основы индивидуального здоровья человека: Введение в общую и прикладную валеологию / Э.М. Казин, Н.Г. Блинова, Н.А. Литвинова. – М.: ВЛАДОС, 2000. – 192 с.
-
4. Как протекают и каков исход профессиональных заболеваний в современной
России / С.А. Степанов, В.А. Пилишенко, Н.Ю. Глушкова и др. // Здоровье населения и среда обитания. – 2009. – № 4. – С. 10–12.
-
5. Вишневский В.А. Теория и технология построения внутришкольной системы
оздоровления в специфических условиях природной и социальной среды. – Сургут: СурГУ, 2005. – 224 с.
-
6. Гончарова, Н.В. Формирование культуры профессионального здоровья будущего
учителя: дис.... канд. пед. наук: 13.00.08. – Волгоград, 2005. – 202 с.
-
7. Митина Л.М. Эмоциональная гибкость учителя: психологическое содержание,
диагностика, коррекция / Л.М. Митина, Е.А. Асмаковец. – М.: Флинта, 2001. – 192 с.
-
8. Бардахчьян А.В. Гигиеническая оценка состояния здоровья учителей и его
влияние на здоровье учащихся средних общеобразовательных учреждений: дис.... канд. мед. наук: 14.00.07. – Ростов-на-Дону, 2007. – 174 с.
-
12. Кокаева И.Ю. Роль учителя в сохранении и укреплении здоровья младших школьников // Здоровье населения и среда обитания. – 2004. – № 9 (138). – С. 8–10.
-
13. Адилов У.Х. Вопросы методологии оценки и управления профессиональными рисками работников, занятых в неблагоприятных условиях труда // Universum: Медицина и фармакология : электрон. научн. журн. 2018. № 1(46). URL:
-
14. Ильченко Ю.Г. Гигиеническая оценка состояния здоровья учителей общеобразовательных учреждений: дисс. канд. мед.наук: 14.00.07. – Ростов н/Д. – 2006. – 183 с.
-
15. Панорама общественного здравоохранения, 5(2-3), 210-214.
-
16. Анализ факторов, определяющих качество медицинской помощи: использование социологических опроса врачей/ Н.О.Матицын, Н.Н.Богачанская, И.В.Слюсарь, Е.А. Аверченко, А.И. Баранов, А.А. Казакова // Социология медицины. 2014 № 2. С. 37-42.
-
17. URAZBAEV I. et al. DEVELOPMENT OF AGROTECHNICAL METHODS AND APPLICATION OF BIOMELIORANT PLANTS IN THE LOWER AREAS OF AMUDARYA //Journal of Critical Reviews. – 2020. – Т. 7. – №. 11. – С. 1327-1331.
-
18. Niyazova Z., Khegay L., Rakhmanov A. EVALUATION OF AN IRRITATING AND ALLERGIZING ACTION OF A BIOPELLICLE FOR THE TREATMENT OF PENETRATING EYE INJURIES //Journal of Critical Reviews. – 2020. – Т. 7. – №. 11. – С. 1321-1326.
-
19. Салахиддинов К. З. и др. Раневые покрытия–как эффективный метод лечения
-
20. Zebiniso N. et al. FEATURES OF PSYCHOLOGICAL REHABILITATION IN PATIENTS WITH EYE INJURIES.
-
21. Сыдиков А. А. и др. РЕЗУЛЬТАТЫ ПАТОМОРФОЛОГИЧЕСКОЙ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ ПРИМЕНЕНИЯ ПЛЁНОЧНОГО БИОПОКРЫТИЯ «NOVACEL ZIYO» В ТЕРАПИИ ПРОНИКАЮЩИХ РАНЕНИЙ ГЛАЗ //Re-health journal. – 2020. – №. 3-2 (7).
(дата обращения: 25.06.2020).
ожоговых ран.
Список литературы Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг тиббий кўриги сифатини баҳолаш ва унинг имкониятларини кенгайтириш
- Всемирная организация здравоохранения. Глобальный план действий по охране здоровья работающих на 2008-2017 гг. ВОЗ; 2007. Электронный ресурс: http://who.int/occupational_health/WHO_health_assembly_ru_web.pdf (дата обращения 01.12.2017).
- Состояние здоровья учителей по результатам самооценки и дополнительной диспансеризации / Е.Н. Илькаева, Р.М. Такаев, Е.Г. Степанов, Р.М. Фасиков, Г.С. Степанова // Здоровье населения и среда обитания. - 2009. - № 1. - С. 25-28.
- Казин Э.М. Основы индивидуального здоровья человека: Введение в общую и прикладную валеологию / Э.М. Казин, Н.Г. Блинова, Н.А. Литвинова. - М.: ВЛАДОС, 2000. - 192 с.
- Как протекают и каков исход профессиональных заболеваний в современной России / С.А. Степанов, В.А. Пилишенко, Н.Ю. Глушкова и др. // Здоровье населения и среда обитания. - 2009. - № 4. - С. 10-12.
- Вишневский В.А. Теория и технология построения внутришкольной системы оздоровления в специфических условиях природной и социальной среды. - Сургут: СурГУ, 2005. - 224 с.