Умумтаълим мактабларида таълим технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари

Автор: Шукуров .А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада педагогик технологияларнинг таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамдадаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек мактаб битирувчиларининг ҳаётий мақсад ва тамойилларни танлашдаги зарурати ёритилган.

Жамият, мактаб, педагогик технология, педагогик фаолият, таълим, таълим олувчи, шахс, эҳтиёж, ўқитувчи

Короткий адрес: https://sciup.org/140292821

IDR: 140292821

Текст научной статьи Умумтаълим мактабларида таълим технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари

Замонавий шароитда таълим тизими шахс имкониятлари ва эҳтиёжларини ҳар доимгидан ҳам кўпроқ инобатга олиш зарур. Зеро, таълим шахснинг касбий жиҳатдан такомиллашувини таъминловчи асосий омил саналади. Такомилашган, давр талабларига тўла жавоб бера оладиган таълим ўз хусусиятига кўра шахсга йўналтирилган бўлиши, демакки, унинг ҳаётий интилишлари, эҳтиёжлари ҳамда қизиқишларига мос келиши лозим. Бу эса шахс томонидан мавжуд билимларнинг ўзлаштирилиш даражаси ва шахс қобилиятини инобатга олган ҳолда табақалаштирилиши мақсадга мувофиклигини курсатади.

Бугунги кунга қадар жаҳоннинг кўпгина ривожланган мамлакатлари таълим тизимида устувор ўринни эгаллаб келган ҳамда билимларни ўзлаштиришнинг ўртача даражасига эга бўлган таълим олувчиларга мўлжалланган анъанавий таълим истеъмолчилар эҳтиёжини қондира олмаяпти. Узлуксиз тадқиқотлар, таълим самарадорлиги ва истиқболини белгилаш йўлидаги амалга оширилган таҳлиллар замонавий шароитда анъанавий таълимнинг давлат томонидан эркин, мустақил ва ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялаб вояга етказишга қўйилаётган ижтимоий талабни қондириш имкониятига эга эмаслигини кўрсатмоқда. Такомиллашган таълим тизими таълим олувчиларнинг ички имкониятларини тўла рўёбга чиқариш ва қобилиятларини ривожлантириш имкониятига эга булиши мухим а^амиятга эга.

Барча замон ва маконда ҳам таълим тизими маълум ижтимоий, иктисодий, маданий хамда илмий-техникавий эхтиёжларни кондиришга хизмат қилиб келган. Зеро, бу каби эҳтиёжлар, биринчидан, таълим мақсадларини белгилаш учун асос бўлади; иккинчидан, таълим мақсадларини амалга ошириш ва уларни такомиллаштириш учун зарур булган шарт-шароитларнинг яратилишига туртки беради. Таълим тизимининг ривожланишида ижтимоий-иктисодий омиллар дастлабки асос саналади. Айнан жамиятнинг ижтимоий-иктисодий тузилмаси яна куплаб омиллар билан ўзаро мувофиқликда таълим тизимини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур булган шарт-шароитларни яратиш имконини беради. Илмий-техник тараккиёт, мавжуд маданий ва ижтимоий-FOявий мухит жамиятда ижтимоий-иктисодий узгаришларни амалга оширилишини рағбатлантиради ёки мавжуд тизимни, шу жумладан, таълим тизимининг ривожланишига тускинлик килади.

Таълим тизими олдига куйиладиган масалалардан энг мухими - унинг жамият олдида ижтимоий-иктисодий ва маданий сохаларида юзага келган муаммоларни ижобий хал килишга ёрдам беришдан иборатдир.

Умумтаълим мактабларининг жамият томонидан қўйиладиган ижтимоий талабларга тезкор жавоб бера олиши, юзага келган янги вазиятга тез мослашиши, шу билан бирга, тўпланган илғор тажрибаларни сақлаб қолиши муҳимдир. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, умумтаълим мактаблари бир қадар консерватив хусусиятга эга бўлиб, уларда фаолият олиб бораётган укитувчиларнинг аксарияти руй бераётган ижтимоий-иктисодий узгаришлар ва илмий-техник тараккиётига жуда суст мослашадилар. Куп вазиятларда янгиликлар ижобий қабул қилинмайди. Илғор тажрибалар, янгиликларнинг ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан ижобий қабул қилиниши учун маълум вакт талаб этилади.

Бироқ, глобал ахборотлашув шароитида инновацион педагогик технологияларини қабул қилиш ва улардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш масаласининг ижобий ҳал этилиши эътирозларга сабаб бўлмаслиги лозим. Агарда анъанавий таълим устувор бўлган даврларда таълим тизимида ўқитиш етакчи ўринни эгаллаган бўлса, мавжуд шароитда мустакил укиш тизимнинг мухим жихати хисобланади. Шу сабабли эндиликда “укитувчи - дарслик - укувчи” тамойили “укувчи - дарслик -ўқитувчи” тарзида ўзлаштирилиши мақсадга мувофиқдир. Ушбу тамойилга кўра ўқитувчининг асосий вазифаси аниқ таълимий мақсадларга мувофиқ ўқувчиларнинг мустақил таълим олишга йўналтирилган фаолиятларини ташкил этиш, уларни мустақил билим эгаллаш ва ўзлаштирган назарий билимларни амалиётда фаол қўллашга ўргатишдан иборат. Эндиликда ўқитувчи асосий эътиборни тайёр билимларни ўқувчиларга узатишга эмас, аксинча, уларни турли манбалардан фойдаланган ҳолда билимларни мустақил ўзлаштириш, уларда мустақил, эркин фикрлаш қобилиятини шакллантириш, шахсий нуқтаи назарларини исботлай олиш, аввал ўзлаштирилган билимларни янги маълумотлар билан бойитишга имкон берувчи самарали методларни танлай олишга каратиши зарур.

Маълумки, ХХ асрнинг бошларида ўқув машғулотлари шундай тузилган эдики, унга кўра ўқувчи ҳар куни муайян фанлар мажмуаси (масалан, бир соат математика, бир соат, физика, бир соат адабиёт, мусиқа ва ҳоказолар)дан таркиб топган жараёнда асосий иштирокчи бўла олиши талаб этиларди. Машғулотлар сўнггида эса айнан мана шу предметлар бўйича уй вазифалари топшириларди. Ўқувчи санаб ўтилган предметлар бўйича узлаштирган билимларни узаро бир-бирига боFлашга кийналарди, предметлар ўртасидаги ўзаро боғлиқнинг тизимда акс этишини англашда кийинчиликларни ^ис этарди.

Россиялик машҳур педагог Б.С.Гершунский ХХI асрда таълим тизимида устувор а^амият касб этувчи таълимий-педагогик тамойилларни башоратлар экан, педагогик жараён самарадорлигини ошириш йўлларини тадқиқ этишда уни қайта йўналтириш зарурлигига эътиборни тортади. Бунда қуйидагиларга эришиш максадга мувофикдир:

  • -    укувчининг ижрочи, натижавий фаолияти урнига укув жараёнининг барча босқичларида ижодий, изланувчан фаолиятини ташкил этишга эришиш;

  • -    катъий бошкарув, таълим, тарбия ва ривожлантиришнинг максад, мазмун, метод, восита ва ташкилий шакллари бирлигини таъминлашдан таълим олувчиларнинг укув-англаш фаолиятини индивидуаллаштириш ва табакалаштиришга утиш:

  • -    таълим жараёнининг барча элементларини ягона гояга бўйсундиришдан ғоявий кўп фикрлилик, ҳаётий мақсад ва тамойилларни танлашда таълим олувчилар эркинлигини таъминлаш;

  • -    технократик ва инсонпарварлик йуналишлари ва устувор тамойиллари тизимининг ўзаро мувофиқлигидан педагог ва таълим олувчиларнинг

таълимий ва укув-англаш борасидаги узаро фаолиятларининг табиий ривожланиш билан уйгун була олишига эришиш.

Шундай экан, замонавий жамиятда таълим тизими тараққиётининг истиқбол йўналишларида қуйидагилар кўзга ташланади: турли билим сохалари буйича шахснинг хилма-хил, мустакил ва максадга мувофик фаолияти негизида интеллектуал ва ахлоқий ривожланишини таъминлаш. Ривожланган мамлакатлар - А^Ш, Буюк Британия, Франция, Германия, Канада ва бошқаларда таълимий ислоҳотларни амалга оширишда айнан юқорида қайд этилган йўналиш асосий деб қабул қилинган. Шунга кўра куйидаги уч мухим вазифалар белгиланган:

  • 1)    таълим тизимини ислох килиш;

  • 2)    таълим олувчиларнинг мустақил фаолият олиб боришлари, фаолликлари ва тафаккур юрита олишларини таълим ва тарбиянинг етакчи тамойиллари сифатида эътироф этиш;

  • 3)    таълим жараёнида илғор ахборот технологиялари, техник воситаларни интеграциялаш.

Якин-якингача мавжуд шароитда, яъни таълим олувчиларга билимларни узатишда синф-дарс тизимидан оммавий фойдаланган вактда анъанавий ёндашувга кўра юқорида санаб ўтилган вазифаларни ижобий ҳал қилишнинг имкони йўқ деб ҳисобланарди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни талабларига кўра вазият бутунлай ўзгарди. Республика мустақилликка эришгандан сўнг ўтган йиллар давомида таълимий ислоҳотларнинг етакчи вазифаларини ҳал қилиш учун етарлича шароит яратилди ва улар ижобий ҳал қилинди. Хўш, бу йўлда яратилган зарур шарт-шароитлар нималардан иборат эди? Улар куйидагилардир:

  • 1)    хар бир таълим олувчининг укув-англаш жараёнида фаол иштирок этиш имконияти инобатга;

  • 2)    педагог ва таълим олувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтиришнинг имкониятлари урганилди.

Таълимий ислоҳотларда устувор этиб белгиланган вазифаларни ҳал қилишда узлуксиз таълим тизимида фаолият юритаётган барча таълим муассасалари, давлат ҳамда жамиятнинг имкониятларини бирлаштириш, муайян нуқтага тўплаш талаб этилади. Эндиликда таълим муассасаларида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида масофавий таълимдан фойдаланган ҳолда мавжуд билимларни мустаҳкамлаш, бойитиш, изчил равишда ўз устида ишлашга бўлган эҳтиёжни қондириш йўлида амалий харакатлар олиб борилмокда.

Мазкур долзарб педагогик муаммони ҳал қилиш самарали ва изчил, шу билан бирга қисқа муддатларда амалга оширилиши лозим. Шу сабабли таълим тизимининг асосий элементлари, ташкилий қисмлари ўртасидаги алоқа характерини инобатга олиш, яхлит занжирни яратилишида муҳим бўлган бўғинни топа олиш, яъни янги ижтимоий ва иқтисодий шароитда таълим максадини аник бажаришга эришиш максадга мувофикдир.

Бизнинг фикримизча, таълим тизимининг яхлит занжирида боғловчи мухим буFин - бу укитиш жараёнида илгор педагогик ва ахборот технологияларни куллаш хисобланади. Уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Зеро, илгор педагогик технологияларни таълим жараёнига кенг татбиқ этиш таълим парадигмаларининг ўзгартирилишига олиб келади. Ва фақат янги ахборот технологияларигина илғор педагогик технологияларда жам булган имкониятлардан самарали фойдаланиш имкониятини яратади.

Бугунги кунда замонавий педагогик таълим нафакат ижтимоий-иктисодий ва демографик вазиятни, шу билан бирга тарихий-маданий анъаналарни ҳам инобатга оладиган барқарор ва самарадор таълим тизимининг ташкил этилишини такозо килади.

Маълумки, педагогик фаолият кўп миқдорда интеллектуал, ҳиссий, жисмоний ва асаб тизими орқали қувватни сарфлашни талаб этади. Қувватнинг бу тарзида сарфлаш натижасидагина шахснинг ижтимоий фаоллигини таъминловчи англаш ва мулоқот жараёни ташкил этилади. Ўқув машғулотларининг тизимли ташкил этилиши натижасида онгли фаолият жараёни йўлга қўйилади ва бу жараёнда шахсга хос муҳим фазилатлар, яъни умумий лаёқатлилик, меҳнатсеварлик, ишчанлик, мустақиллик, ижтимоий фаоллик, масъулият ва бошқалар қарор топади. Фаолиятнинг янги характер касб этиши шахсни шакллантириш эҳтиёжини қондиради, ушбу эҳтиёжнинг

қондирилиш натижаси эса индивидуал имкониятларнинг очилиши учун бошланғич асос, пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Ўқув предметлари бўйича яратилган Давлат таълим стандартлари йўналишларга мувофиқ умумтаълим муассасаларида ўқитилиши йўлга

қўйилган ҳар бир ўқув предмети бўйича ўқувчиларда муайян билим, кўникма ва компетенциялар даражасининг ҳосил бўлиши зарурлигини назарда тутади.

Ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари ҳамда индивидуал имкониятлари уларнинг эса талаб этилувчи билим, кўникма ва малакалар даражаларини етарлича ўзлаштиришларига имкон бермайди. Мазкур муаммони ҳал этишда илғор ғояларга асосланувчи замонавий ўқитиш технологиялари муҳим ўрин тутади.

Россиялик машхур педагог-олим Б.С.Гершунский XXI асрга хос бўлиши назарда тутилувчи устувор хусусиятларни аниқлар экан, педагогик жараён самарадорлигини ошириш йўлларини белгилашда қуйидагиларга эътиборни каратиш кераклигини таъкидлайди:

  • 1)    ўқув жараёнининг барча босқичларида таълим олувчилар фаолиятида ижодий изланиш элементларининг устунлиги;

  • 2)    тарбия, таълим ва ривожлантириш мақсадлари, мазмуни, методлари ва ташкилий шаклларини қатъий бир хиллаштирилишини инкор этган ҳолда таълим олувчиларнинг укув-билиш фаолиятларини индивидуаллаштириш ва табакалаштириш;

  • 3)    таълим жараёнининг барча таркибий қисмларининг ягона ғояга буйсундирилишига бархам берган холда фикрлар хилма-хиллиги, ижтимоий борлиқни тушуниш, ўзаро ишончни қарор топтириш, маънавий шаклланиш ва ривожланиш йулларини эркин танлашга эришишни карор топтириш;

  • 4)    технократик ва инсонпарвар йўналишларнинг номутаносиб тизимига барҳам берган ҳолда табиий равишда педагоглар ва таълим олувчиларнинг таълим ва укув-билиш фаолиятининг узаро бирлигини таъминлаш.

Билдирилган фикрлардан англанадики, замонавий шароитда ҳар қандай жамиятда таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик йуналиши - бу шахсда турли соҳаларга оид билимларни мустақил эгаллаш кўникма ва малакаларини х,осил килиш оркали уни интеллектуал ва маънавий-ахлокий жиҳатдан ривожлантиришдан иборат. Ушбу йўналишда таълимни ривожлантиришда қуйидаги уч асосий вазифани ҳал этиш долзарб аҳамиятга эга дея эътироф этилган:

  • 1)    таълим тизимини кайта куриш;

  • 2)    таълим-тарбия жараёнида энг устувор тамойиллар сифатида - таълим олувчиларнинг мустақил фаолият кўрсатишлари ва эркин фикрлашларига эришиш;

  • 3)    таълим жараёнида илғор ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш.

Мустақиллик йилларида қисқа вақт ичида таълим тизимини қайта қуриш ҳамда таълим жараёнида илғор ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга имкон берувчи зарур шарт-шароитлар яратилди. Яъни: хар бир ўқувчининг билимларни суст ўзлаштирувчи субъект бўлиши инкор этилиб, у мустақил таълим олиш, ўзлаштирган билимларини амалиётда фаол қўллаш, шунингдек, ташкил этаётган фаолиятида муваффақиятларга эришиш чора-тадбирларини белгилашда мустакил фикрлаш имкониятига эга бўлишига эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ўқувчиларни ҳамкорликда ишлаш, уларда коммуникатив қобилиятни ривожлантириш, уларнинг маълум бир муаммо юзасидан нафақат ўзи яшаётган минтақа, шу билан бирга бошқа мамлакатларнинг ёшлари билан ўзаро фикр алмашишлари, ҳал этилаётган масала юзасидан шахсий фикрларни илгари суриш, уларни далиллар асосида асосли баён этишларига эришиш, ана шу мақсадда ахборот технологияларида мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари учун шароит яратиши лозим.

Бу каби масалаларни ҳал этишда умумтаълим муассасаларигина эмас, балки республика узлуксиз таълим тизимида фаолият олиб бораётган таълим муассасаларининг барчаси бирдек фаоллик кўрсатишлари талаб этилади. Ана шундагина таълим олишни такомиллаштириш борасидаги ижтимоий эҳтиёжни қондириш имконияти юзага келади. Бу ўринда янги ахборот ва илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Бизнинг фикримизча, янги ахборот ва илғор педагогик технологияларни бир-биридан ажратиш тўғри эмас. Бинобарин, илғор педагогик технологиялардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш таълим мазмунини такомиллаштириш, сифатини ошириш ва самарадорлигини таъминлашга ёрдам беради, янги ахборот технологиялари эса педагогик технологиялар имкониятларининг оширилишини таъминлайди.

Инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш натижасида

ўқувчиларда таълим дастурларини мустақил равишда лойиҳалаштира олиш ва уларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш қобилиятини ривожлантириши лозим. Зеро, мутахассиснинг касбий салоҳияти у томонидан тўпланган назарий билимларни амалиётда қўллашдангина иборат бўлиб, қолмай, балки мавжуд билимларидан ўқитишнинг мақбул йўл ва самарали методларини танлашда фойдалана олиши муҳим саналади.

Таълим фаолияти шахс ижтимоий фаолиятининг асосий турларидан бири сифатида моддий борлиқни идрок қилиш, ижтимоий муносабатларни ташкил этиш жараёнларига хос интеллектуал, ҳиссий ва жисмоний куч сарфланиши ҳисобига йўлга қўйилади. Мунтазам ташкил этилувчи машғулотлар натижасида онгли фаолият жараёнлари мувофиқлаштирилади ва ўқувчиларнинг муҳим психологик хусусиятлари, умумий қобилиятлари, мустақилликлари, ижтимоий фаолликлари, масъулиятлари ва бошқа муҳим сифатлари ривожлантирилади. Ўқувчиларда юзага келаётган янги эҳтиёжлар таълим фаолиятининг ўзгарувчанлигини таъминлайди, эҳтиёжларнинг қондирилиши эса индивидуал ижодий имкониятларини очиб беришда муҳим омил ҳисобланади.

Педагогик фаолият негизида моделлаштириш методининг қўлланилиши ўқувчиларнинг касбий йўналганлигини фаоллаштиради, уларни назарий ва амалий билимлар билан пухта қуроллантирилишига ёрдам беради. Ушбу метод ёрдамида ўқувчиларнинг педагогик нутқи такомиллаштирилади, педагогик таъсир кўрсатиш қобилияти ривожланади, мавжуд вазиятларни чуқур таҳлил қилиш, кузатиш ва тўғри, оқилона баҳолай олиш малакаси ошади.

Адабиётлар:

  • 1.    Гершунский Б. С. Прогностические методы в педагогике. М., Просвещение. 2001

  • 2.    Разумовский В.Г. «Инновации в преподавании физики в школах за рубежом». Новосибирск: РИД НГУ. 2005

  • 3.    Хурвалиева Т.Л. Мактаб амалиётчи-психологлари малакаларини оширишнинг    педагогик    шарт-шароитлари    (илғор    педагогик

    технологиялардан фойдаланиш мисолида): Пед.фанл.номз.... дисс. – Т.: 2008. – 167 б.

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Умумтаълим мактабларида таълим технологияларидан фойдаланишнинг долзарб масалалари

  • Гершунский Б. С. Прогностические методы в педагогике. М., Просвещение. 2001.
  • Разумовский В.Г. "Инновации в преподавании физики в школах за рубежом". Новосибирск: РИД НГУ. 2005.
  • Хурвалиева Т.Л. Мактаб амалиётчи-психологлари малакаларини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари (илғор педагогик технологиялардан фойдаланиш мисолида): Пед.фанл.номз.. дисс. - Т.: 2008. - 167 б.