Уруғнинг унувчанлигига 1000 дона дон вазнининг таъсири
Автор: Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Обилов Нурбек Эркинович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақола 1000 дона дон вазнининг уруғнинг унувчанлигига ва ўсиб ривожланишига таъсири, донни фракцияларга ажратиб, энг сара уруғ экилганда навдорлик хусусиятини яхшиланиши ҳақида баён этилган.
Уруғ, унувчанлик, униш энергияси, илдиз, калеоптиле, 1000 дона дон вазни, кузги юмшоқ буғдой
Короткий адрес: https://sciup.org/14125760
IDR: 14125760 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10123
Текст научной статьи Уруғнинг унувчанлигига 1000 дона дон вазнининг таъсири
Кириш . Республикамизда кузги буғдойнинг энг яхши навларини яратишда абиотик омилларга, касалликларга чидамли, ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган навларни яратиш муҳим ҳисобланади. Буғдойнинг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари талаб даражасида бўлиши учун эса навнинг биологик хусусияти, ташқи муҳит омилларига таъсирчанлиги ва агротехник тадбирлар тўғри олиб борилган бўлиши муҳимдир.
Материаллар ва методлар. Тажрибада, тадқиқот объекти сифатида Давлат реестрига киритилган юмшоқ буғдойнинг Бунёдкор ва Ғозғон навлари ҳамда истиқболли Шукрона навлари олинди. Уруғларни турли элак ўлчамларида ўтказилганда 1000 дона дон вазнининг унувчанлик энергиясига, унувчанлик даражасига, илдиз сонига, илдиз узунлигига ва калеоптели узунлигига таъсирини ўрганиш мақсадида 2,8, 2,5 ва 2,2 мм ўлчамли элаклар олинди.
Тадқиқот натижалари. Ўсимлик ўсув даврининг дастлабки фазаларида яхши ривожланган бўлса, қишки тиним даврига яхши туплаган ҳолатда киради. Бунинг учун эса уруғ йирик ва тўқ бўлиши керак. Буни амалда синаб кўриш учун Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиали “Доннинг технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва физиология” лабораторияси шароитида Бунёдкор, Ғозғон ва Шукрона навларини уч хил ўлчамли элакда элаб, ҳар бир ўлчамли элакдан ўтказиб олинган донни 1000 дона дон вазнини эътиборга олган ҳолда термостатда унувчанлигини таҳлил қилинди.
1-жадвал
1000 дона дон вазнининг унувчанликка таъсири
к s о Е со СО X |
S S СО m со >>> |
S s' Ч СО , о m о щ о о |
СО 4 -р у О' |
ч СО у СО >> |
8 « Ч X |
К СО Оч X X „ Ч Ч s Ч Е и |
О) 5 s' 5 § S О щ О О) г |
а о Ч :0> Е из |
2,8 |
52,6 |
97 |
98 |
4,8 |
6,2 |
4,9 |
2,5 |
39,7 |
81 |
98 |
4,5 |
5,4 |
3,1 |
|
2,2 |
28,2 |
94 |
94 |
4,7 |
4,6 |
4,2 |
|
Е О сн со о 14ч |
2,8 |
45,6 |
97 |
100 |
3,2 |
3,8 |
1,7 |
2,5 |
37,6 |
97 |
98 |
3,9 |
5,0 |
3,5 |
|
2,2 |
28,8 |
98 |
99 |
3,5 |
5,9 |
3,3 |
|
СО О у Я |
2,8 |
42,4 |
94 |
97 |
4,8 |
6,4 |
3,9 |
2,5 |
35,4 |
95 |
96 |
4,9 |
6,0 |
4,1 |
|
2,2 |
27,4 |
98 |
98 |
4,5 |
6,1 |
4,5 |
Ғ.К.Қурбоновнинг таъкидлашича Ўзбекистон шароитида 1000 дона дон вазнининг 7,7-8,0 г ошиши натижасида кўкариш кучининг 1,5-2 % га ортиши кузатилади. Шунингдек 1000 дона дон вазни 9-10 г ошганда уруғларнинг дала унувчанлиги 7,5-10 % ва ундан кўп ошишига ҳамда муртак илдизлар сони биттага кўпайиши мумкин [3; 112-б.].
Олиб борилган тажриба таҳлил натижаларига кўра, Бунёдкор навида 2,8 мм ўлчамли элакда қолган уруғнинг 1000 дона дон вазни 52,6 г, Ғозғон навида 45,6 г, Шукрона навида 42,4 г бўлганда, унувчанлик энергияси мос равишда 97 %, 97 % ва 94 % , унувчанлик 98 %, 100 % ва 97 %, илдизлар сони 4,8 та, 3,2 та ва 4,8 та, илдиз узунлиги 6,2 см, 3,8 см ва 6,4 см ҳамда калеоптиле узунлиги 3,9 см, 1,7 см ва 3,9 см ни ташкил этди. Бунёдкор навининг 2,5 мм ўлчамли элакда қолган уруғнинг 1000 дона дон вазни 12,9 г камайганда, яъни 39,7 г бўлганда унувчанлик энергияси 81 %, унувчанлик 98 %, илдизлар сони 4,5 та, илдиз узунлиги 5,4 см ва калеоптиле узунлиги эса 3,1 см ни ташкил этганлиги кузатилди. 2,2 мм ўлчамли элакда қолган уруғнинг 1000 дона дон вазни 14,4 г камайганда, яъни 28,2 г бўлганда эса, унувчанлик энергияси 94 %, унувчанлик 94 %, илдизлар сони 4,7 та, илдиз узунлиги 4,6 см ва калеоптиле узунлиги 4,2 см ни ташкил этганлиги аниқланди. 1000 дона дон вазни 14,4 г ошганда унувчанлик энергияси 3 % га, унувчанлик 4 %, илдизлар сони 2,1 %, илдиз узунлиги 25,8 % ва калеоптиле узунлиги 14,3 % га ортиши кузатилди. Ғозғон навида 2,5 мм ўлчамли элакда қолган уруғнинг 1000 дона дон массаси 37,6 г, унувчанлик энергияси 97 %, унувчанлик 98 %, илдизлар сони 3,9 дона, илдиз узунлиги 5,0 см ва калеоптиле узунлиги 3,5 см , 2,2 мм ўлчамли элакда қолган уруғнинг унувчанлик энергияси 98 %, унувчанлиги 99 %, илдизлар сони 3,5 дона, илдиз узунлиги 5,9 см ва калеоптиле узунлиги 3,3 см бўлганлиги кузатилди. Шукрона навида 2,5 мм ўлчамли элакда қолган уруғларнинг 1000 дона дон вазни
35,4 г, 2,2 мм ўлчамли элакда қолган уруғнинг 1000 дона дон вазни эса 27,4 г унувчанлик энергияси мос равишда 95 % ва 98 %, унувчанлик 96 % ва 98 %, илдизлар сони 4,9 ва 4,5 дона, илдиз узунлиги 6,0 см ва 6,1 см ҳамда калеоптиле узунлиги 4,1 ва 4,5 см бўлгналиги аниқланди (1-жадвал).
Буғдой ўсимлигининг қурғоқчиликка чидамлилигини илдиз системаси ўсишининг ортишида кузатилади. Муртак илдизлари тез ўсадиган буғдой навлари қурғоқчиликка юқори чидамли бўлади. Демак Шукрона навида илдиз узунлиги ва сони бошқа навлар илдиз узунлигига нисбатан учала ўлчамдаги 1000 дона дон вазнидаги кўрсаткичларида ҳам узунроқ эканлиги кузатилди. Бу нав дала шароитида ҳам муртак илдизлари тез ривожланади, бу эса қурғоқчиликка чидамли нав эканлигини намоён қилади.
Юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг янги навларини яратиш учун селекция жараёнида ана шу белги ва хусусиятларга эга бўлган намуна ва тизмаларни танлаб олиш, улар асосида ўсимликларда чатиштириш ишлари олиб бориш орқали бу хусусиятга эга навларни яратиш селекциянинг ишончли усули эканлиги ҳақида П.П.Лукьяненко таъкидлаб ўтган [2; 30-40-б.].
Минерал ўғитлар меъёрлари ва нисбатлари оширилиб қўлланилганда 1000 дона дон вазнининг ошиши ҳисобига донларнинг навдорлик хусусияти яхшиланиб бориши таъминланади. Чунки тажрибанинг ушбу вариантида доннинг барча фракцияларида ҳам 1000 дона дон вазнининг минерал ўғитлар меъёрлари ва нисбатлари камайтирилиб қўлланилгандаги ёки минерал ўғитларнинг бирор бир тури қўлланилмагандагига нисбатан юқори бўлишлиги кузатилди. Бундай ҳолат кузги буғдойнинг юқори конденцияли уруғларини етиштиришда ва тайёрлашда минерал ўғитларнинг мақбул меъёрлари ва нисбатларини қўллаш билан бирга уруғлик донларига дастлабки ишлов бериш жараёнига бўлган эътибор кучайтирилиб 3,0 х 2,0 мм элакларда эланиши талаб этилади [1; 216-218-б.].
Хулоса. Кузги буғдой навларида уруғни фракцияларга ажратиб 1000 дона дон вазни юқори бўлган уруғни экиш ўсимликнинг қишқи тиним даврига яхши туплаб ўтишига, бу эса ўз навбатида усув даври давомида ижобий таъсир қилишига сабаб бўлади. Шу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, юқори ҳосилдорлик ва сифат ташқи муҳит омиллари ва етиштириш агротехнологияларига боғлиқ бўлиб қолмасдан навнинг ирсиятига ҳам боғлиқдир.
Адабиётлар:
Список литературы Уруғнинг унувчанлигига 1000 дона дон вазнининг таъсири
- Ирназарова Н.И. Менирал ўғитлар ва дон фракцияларининг кузги буғдой дони вазнига таъсири // Ўзбекистоннинг жанубий худудларида бошоқли дон экинлари селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари. Халқаро илмий - амалий конференция материаллари тўплами. Қарши 2018 й. -Б 216-218.
- Лукьяненко.П.П. Этапы развития отечественной селекции и её перспективы // Селекция и семеноводство. 1970 г. № 2. С. 30-40.
- Қурбанов Ғ.К. Донли экинлар уруғшунослиги. Қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг агрономия факултети студентлари учун қўлланма. Т. "Ўқитувчи"., 1980 й. -Б 112.