Уу фанларини ўитишда замонавий таълим технологияларнинг ўрни
Автор: Бахронов Б.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11 (56), 2021 года.
Бесплатный доступ
Барча фанлар қатори ҳуқуққа оид фанлардан дарс бериш жараёнида ҳам ҳуқуқий тушунчаларни шакллантиришда замонавий педагогик технологияларни қўллаб, янги ўқитиш методлари, инновацион усуллардан фойдаланиш амалий зарурият касб этмоқда.
Ҳуқуқӣ, таълим ва тарбия, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият
Короткий адрес: https://sciup.org/140289234
IDR: 140289234
Текст научной статьи Уу фанларини ўитишда замонавий таълим технологияларнинг ўрни
^озирги кунда педагоглар олдида турган мухим вазифалардан бири таълим жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда инновацион технологиялардан унумли фойдаланишдир. Шундай экан, уцитувчилар дарсни давр талаби даражасида ташкил этишлари учун зарур воситаларни тўғри танлай билишлари ва қўллай олишлари дарс жараёнини қизиқарли булишига хамда бунда талабаларни давр талаби даражасидаги кадрлар булиб етишишларига эришиш мумкин. Бугунги кунда мамлакатимизда мутахассисларнинг илмий салохиятини бирлаштириш ва такомиллаштиришга имкониятлар етарли. Назария ва амалиёт бирлигининг таъминланиши эса замонавий педагогик технологиянинг асл моҳиятини аниқлашга йўл очди.
Ўқитувчи замонавий педагогик технологияни таълим жараёнига тадбиқ цилишда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишга шароит яратади ва шу билан бир вақтда бошқарувчилик йўналтирувчилик функциясини бажаради. Шунинг учун таълм муассасаларида малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари, интерактив методлар, инновацион технологияларининг ўрни бениҳоя каттадир. Бунда педагогик технология ва педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Таълим жараёнида ҳар бир йўналишдаги талабанинг ҳуқуқий онг ва тафаккурини шакллантириш бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир.
Ҳар бир ўқитувчи дарс жараёнида янги педагогик технологияларни қўллашдан олин унинг моҳияти, мақсади ва вазифаларини ўрганиб чиқиб, улар ҳақида илмий асосланган маълумотлар ва амалий йўлланмалар, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиққандан сўнг, уни таълим тизимига жорий этиш, самарали қўллаши лозим.
Хусусан, ўқувчиларда ҳуқуқий онг ва тафаккурни шакллантириш жараёни замонавий педагогик технологиялар орқали қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
Ўқувчиларни ҳуқуқий терминларнинг моҳияти ва муҳим хусусиятлари билан таништириш;
-
2. Ҳуқуқий онг ва тафаккурнинг мазмунини англаш, яъни ҳуқуқий тушунчаларнинг муҳим белгиларини аниқлаш;
-
3. Билишга оид топшириқларни бажаришда тушунчага таяниш
-
4. Ҳуқуқий терминларни таснифлаш ва уларни бир тизимга солиш.
малакаларини ҳосил қилиш;
Ҳуқуққа оид фанларда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишда бир неча жиҳатларга алоҳида эътибор бериш лозим. Яъни, ўқитиш жараёнида мақсад бўйича кафолатланланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олиши , ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олиши, ўқув жараёнида талабалар ўзларининг танқидий мустақил фикрларини билдира олиши , ижодий ишлай олиши, изланиши , тахлил эта олиши, ўзлари хулоса чиқара олиши, ўзига ва гуруҳга адолатли баҳо бера олиши, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олиши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мутахассислик фанларини ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш дарс самарадорлигига ижобий таъсир курсатади. ^уйида бир неча замонавий педагогик технология ва инновацион методларни та^лил килиб чикамиз.
“Муаммоли ўқитиш” технологиясини оладиган бўлсак, дарсда мавзуга тегишли масала юзасидан ўқитувчи қатор муаммоли вазиятларни ўртага ташлайди ва муаммонинг ечими юзасидан талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб, ҳар бир гуруҳга алоҳида топшириқлар беради. Бу методни қўллаш орқали талабаларда изланувчанлик, кузатувчанлик, диққатни бир жойга туплаш, уз фикрини мустакил ифода этиш куникмалари шаклланади.
”Case study” методи орқали талабаларнинг билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда интеллектуал салоҳиятини оширишда ўзига хос аҳамиятга эга. Бу методларнинг самарали жиҳати шундаки, ўқитувчи режадаги ўтиладиган мавзуларни ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйҳатини олдиндан талабаларга бўлиб беради. Бунда талабалар алоҳида гуруҳларга бўлиниб, тайёргарлик кўриши мақсадга мувофик.
Лойиҳа усули билан ишлашда талабалар, аввало, мавзуга даҳлдор бўлган материалларни тўплашиб, материалларни слайдлар асосида тартибга келтириши, ўзлари мустақил тест, крассворд тайёрлашлари мумкин. Бу жараёнда гуруҳдаги талабалар топшириқ ҳамда белгиланган вақтни ўзларининг қобилиятларидан келиб чиқиб тақсимлаб олишади. Ҳар бир гуруҳ режа асосида белгиланган мавзуни ўз вақтида тақдимот билан маъруза килишади ва шу билан бирга мавзу юзасидан тайёрланган тестларни бир-бирларига тарқатишади. Демак, бу усул талабадан бир вақтнинг ўзида ҳам ақлий, ҳам илмий, ҳам таҳлилий изланувчанликни талаб қилиш билан бирга, ўқитувчининг ижодий кўникмаларини ҳам шакллантириб боишда муҳим аҳамиятга эга дейиш мумкин. Чунки ўқитувчи тайёрланган тақдимот юзасидан талабаларга ўзининг танқидий қарашларини беради ҳамда уларнинг иш фаолиятларини кузатиб боради. Бунда талаба ҳам ўқийди, ҳам ургатишни урганади, киска килиб айтганда, кам урганади, кам ургатади.
“Блиц-суров” усули эса, талабаларни каракатлар кетма-кетлигини туFри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, маълумотлар ичидан кераклигини танлаб олишга, шу билан бирга ўзларини олган билимларини тўғри баҳолай олишни ўргатишга қаратилгандир. Мазкур усулда талаба аввал якка тартибда мустақил равишда, сўнг кичик гуруҳларда ўз фикрини бошқаларга ўтказа олган колда ёки бошкалар билан камфикр була олган колда ишлайди.
Шунингдек, “ФСМУ”, “Бумеранг”, “Вен диаграммаси”, “Аклий кужум”, “Кластер” методлари талабаларнинг мавзуларни узлаштириш баробарида, чуқур илмий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Бу борада куйидаги масалаларга эътибор берилиши максадга мувофик:
-
• янги педагогик технологиялар оркали дарс утишда зарур буладиган техник воситалар, техник имкониятлар ҳар доим ва ҳар бир дарс хонасида булиши зарурлиги;
-
• кар бир узига хос замонавий методни куллашда ушбу метод укувчининг индивидуал хусусиятларига мос келиши;
-
• танланган метод дарс мавзусига алокадор булиши;
-
• булажак кадрларни инновацион фаолиятга тайёрлашда жакон тажрибаларига асосланиш;
-
• кар бир методни куллашда укитувчи ушбу методнинг натижасини доимий назорат килиб, танкидий баколаши ва бошкалар.
Педагогик кузатувларга кура юкорида келтирилган инновацион усуллар оркали укувчиларнинг кукукий онг ва тафаккурини шакллантириш куйидаги колатларда ижобий кечади:
биринчидан: муаммоли вазиятларни машFулот бошланишида
ўқувчиларга таклиф этиш ёки предмет мавзусини ифода эта оладиган махсус муаммоли топшириклар бериш;
иккинчидан, муаммоли вазиятлар оркали укувчининг кийинчиликларни енгиш, инновацион усул ва каракатларни излаб топишни талаб килиш;
учинчидан ўқувчиларнинг мотивацион доирасига таъсир ўтказиш, яъни ички ҳаракатланувчи кучини юзага келтириш, фанга бўлган қизиқишини орттириш;
тўртинчи дан, ўқувчиларнинг креатив (ноёб, стандартли бўлмаган) қобилиятларини камол топтириш, уларда мантиқий ўйлаш, фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш.
Хулоса қилиб айтганда, нафақат ҳуқуқ фанлари, балки ҳар бир фандан дарс бериш жараёни замонавий педагогик технологиялар ва янги техник воситалар асосида олиб борилиши яхши самара бериши шубҳасиз. Чунки, замонавий педагогик технология шундай билимлар соҳасики, уларнинг воситасида янги минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб бурилиш юз беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба ёшларда ҳур фикрлилик, инсонпарварлик туйғулари тизими шакллантирилади. Айни пайтда янги таълим тизими, мазмуни, ўқув режа, дарсликлар асосида ўқув жараёнини лойиҳалаштиришга ҳам янгича ёндашиш, ташкил этиш давр талабидир.
Адабиётлар:
-
1. Фарходжонова Н. Ф. Проблемы применения инновационных технологий в образовательном процессе на международном уровне //Инновационные тенденции, социально-экономические и правовые проблемы взаимодействия в международном пространстве. – 2016. – С. 5861.
-
2. Farxodjonova N. F. Modernization Of Uzbek Language And NationalSpiritual Heritage In National Culture". The American Journal of Social Science and Education //Innovations. – 2021. – Т. 3. – №. 01. – С. 585.
-
3. Farxodjonova N. F. FORMATION OF NATIONAL IDEA THROUGH FACTORS OF NATIONAL CULTURE //МИРОВАЯ НАУКА 2020. ПРОБЛЕМЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ. – 2020. – С. 3-6.
-
4. Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). – 2020. – С. 747-750.
-
5. Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.
Список литературы Уу фанларини ўитишда замонавий таълим технологияларнинг ўрни
- Фарходжонова Н. Ф. Проблемы применения инновационных технологий в образовательном процессе на международном уровне //Инновационные тенденции, социально-экономические и правовые проблемы взаимодействия в международном пространстве. - 2016. - С. 58-61.
- Farxodjonova N. F. Modernization Of Uzbek Language And National-Spiritual Heritage In National Culture". The American Journal of Social Science and Education //Innovations. - 2021. - Т. 3. - №. 01. - С. 585.
- Farxodjonova N. F. FORMATION OF NATIONAL IDEA THROUGH FACTORS OF NATIONAL CULTURE //МИРОВАЯ НАУКА 2020. ПРОБЛЕМЫ И ПЕРСПЕКТИВЫ. - 2020. - С. 3-6.
- Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). - 2020. - С. 747-750.
- Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.