Ўув жараёнини илмий асосда ташкил этишда талабаларнинг мустаил таълимини ривожлантиришнинг услубий асослари

Автор: Юлдашев Ж., Каюмов Д., Жураев У.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 1-2 (80), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мазкур илмий мақолада ўқув жараёнини илмий асосда ташкил этишда ўқитувчи ва ўқувчи талаба ёшларнинг ўзаро ҳамкорликдаги таълим жараёнига боғлиқ равишда амалга оширилиши мумкин бўлган муносабатлар тўғрисида тўхталиб ўтилган. Жумладан, талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантириш учун анъанавий тарздаги ўқитувчининг фаолияти ва барча материалларни тушунтириш билан боғлиқ бўлган дарсларнинг ўрнига уларнинг фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган дарсларни амалга ошириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири эканлиги ёритилган.

Ахборот технологияси, мутахассислик, педагогика, психология, кўникма, малака, идрок, таълим, билим, мустақил таълим, фаолият, қобилият

Короткий адрес: https://sciup.org/140260277

IDR: 140260277

Текст научной статьи Ўув жараёнини илмий асосда ташкил этишда талабаларнинг мустаил таълимини ривожлантиришнинг услубий асослари

Илмий кашфиётларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек ижодий жараённинг педагогик, психологик томонларини аниқлаш, ўқитишда талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантириш услубини ишлаб чиқишдаги асосий йўналишларини аниқлаш имконини берди.

Умуман, ўқув фаолият ва уни амалга ошириш масалалари, талабаларнинг ўқув фаолиятини шакллантириш ҳозирги кундаги таълим муаммоси ҳисобланади. Бу муаммога бағишланган ва бугунги кунда долзарб аҳамият касб эттан яна бир қатор ишларни киритиш мумкин. Мутахассислик доирасида ўқитиладиган ҳар қайси ўқув дарсларида талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг амалий кўникма малакаларини шакллантириш мустақил ишларини ташкил этиш дарсни ўзлаштириш учун асосий туртки бўлади. Талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантириш мақсадида ижодий жараённи ташкил қилишда муаммони хал этиш учун ўқув ва ўқув ахбороти ўртасидаги оптимал муносабатни таъминлаш

керак. Ўқув жараёнида замонавий ахборот

технологиясини

тадбиқ этиш йўлларини ишлаб чиқиш зарур.

Талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантириш учун анъанавий тарздаги ўқитувчининг фаолияти ва барча материалларни тушунтириш билан боғлиқ бўлган дарсларнинг ўрнига уларнинг фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган дарсларни амалга ошириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан биридир. Шу муносабат билан таълим жараёнида талабалариинг мустакил билим олишларини ривожлантириш, ташкил килиш, уларни мустақил равишда тегишли ўқув материални излаш, топиш,

ўзлаштириш ва бу ўқув материалларга бўлган ижодий муносабатни шакллантириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил таълимини ривожлантириш учун зарур бўлган шароитни ҳал қилиш йўлларини бир мунча аниқ белгилаш учун ўқув фаолиятининг ўзига хос булган айрим педагогик-психологик томонларини караб чикиш керак булади. Мустакил укув фаолиятнинг х,арактерли белгиси сифатидаги субъектив янгилик талабанииг ўқув фаолиятини бошқариш учун имконият яратади. Бунда талаба учун номаълум ва янгилик бўлган нарса ўқитувчи учун маълум бўлиши шарт ва зарур. Ушбу фаолиятни ўқитувчи учун керак бўлган билим сох,асига йуналтириш имконини берувчи усулларни куллаш талаб килинади.

Ўқув жараёни билан боғлиқ бўлган цикллик тамойили шуни тоқазо қиладики, ҳозирги даврда олий ўқув юртларини чуқур фундаментал тадқиқотлар кенг қамровли юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан уЙFунлашган укув-илмий мажмуаларига айлантириш вазифаси турибди.

Аксарият олимларнинг фикрига кўра, ушбу вазифани олий ўқув юртининг ҳар бир талабаси илмий изланишларда амалий ва иазарий тадқиқотларда, фан ютуқларни амалиётга тадбиқ қилишда ўқитувчилар билан биргаликда фаол иштирок этгандагина ҳал қилиш мумкин. Амалиётдан олинган натижалар ўрганилажак фанлариинг ўқитиш функциясини амалга ошириш билан уйғунлашган бўлиши лозим. Ушбу қоида олий мактаб дидактикасида ўқув жараёнини ташкил қилиши жараёнларидан бири сифатида қаралади. Олий ўқув юрти талабаларида мустақил ўқув таълимни ривожлантириш уларни режадаги илмий текшириш ишларида иштирок этишга жалб қилиш мақсадга муофиқ. Халқ таълими тизимини қайта қуриш муаммосини ҳал этишда Олий мактаб илмий техника тараққиёти шароитларида билим бериш масалаларини мазкур билимларини мустаҳкамлаш, унга ишлов бериш ва ўзгартириш билан бирлаштириши лозим. Шу боис ҳар қандай таьлимот шунчаки ишлаб чиқарилган эмас, балки сермаҳсул ижодий ҳарактердаги фаолият деб тушунилмоғи лозим. Бу фаолият, давомида бўлажак мутахассис касбий билимлар ва уларнинг тузилиш усулларини ўзлаштирибгина қолмай, балки ўзи ҳам янги билимлар ва ижтимоий аҳамиятга молик тажрибани яратади. Юқорида айтилганлардан олий ўқув юртларининг талабаларида уларнинг мутахассислик доирасида ўқитиб борилаётган ўқув фанини ўрганишда дастлабки мустақил ўқув фаолиятларни ривожлантиришнинг ма^садга мувофи^лигидан бевосита келиб чи^ади. Мутахассислик фанини урганиш талабаларда ю^орида ^айд этиб ўтилган мустақил таълимни ривожлантириш учун етарлича қулай шароитлар яратади. Талабаларнинг навбатдаги фанларни, масалан, касбий шаклланиш доирасидаги фанларни яхшироц узлаштиришга имкон яратади ва уларнинг таълимини усишига кумаклашади. Бинобарин, булажак педагогларнинг янги шароитларда юзага келувчи масалаларни хал қилиш қобилиятлари сезиларли даражада ортади. Олий ўқув юртининг илмий тадқиқот ишларидан хабардор ва фанларни ўқитиш методикасини эгаллаган битирувчилар мактаб, урта махсус, касб-хунар таълими у^ув муассасалари

ўқувчилари билан ишлаш тизимини яхшилашда фаол иштирок этишлари зарур. Олий ўқув юрти талабаларининг мустақил таълимини ривожлантириш жараёнида улар эгаллаган билимларидан дидактика масалаларни ҳал этиш йўлларини излашда фойдаланишни ўрганадилар. Талабаларда илгаридан маълум бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштиришгина эмас, балки олий таълим беришнинг вазифаларидан бири бўлмиш янги билим, кўникма ва малакаларнинг тадқиқ этишни такомиллаштиришни ҳам талаб қилади.

Олий таълим дидактикасииинг ўзига хос вазифаси таълим беришнинг шундай ташкил этилдики, бунда талаба амалиётни ўзи эгаллаган билимлар ёки олинадиган илмий натижалар ёрдамида такомиллаштира боради.

Ушбу масалани ҳал этиш учун информатика фанидан мутахассисларни тайёрлашда маълумот бериб, мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиш, таълим бериш жараёнларига риоя қилиш ҳамда мавжуд педагогик технологияларнинг янги дидактик имкониятларини ҳисобга олиш керак.

Олий ўқув юрти ўқув режа ва дастурлари, дидактик мажмуалар тўпламига эга бўлиши керакки, бунинг натижасида талабалар ҳамма учун умумий, касбий жиҳатдан аҳамиятли бўлган билим, малака ва маҳоратларни эгаллашлари билан бир қаторда мустақил билим олиш маҳоратини ошира бориши ҳам зарур. Ялписига ўқитиш бирор педагогик таьлимни яхшилашнинг асосий йўналиши сифатида қаралади. Уни амалга ошириш олий ўқув юрти талабаларининг реал тадқиқот имкониятлари ва касбий педагогик тайёргаликлари эьтиборга олишни талаб қилади. Бунинг уч ун ўқитувчига кузатиш ва талабаларнинг ўқув фаолиятлари даражаси ҳақидаги зарур маълумотларни олиш имкониятини берувчи самаралироқ воситалардан фойдаланиш лозим. Ушбу восита янги педагогик ёки ўқитиш технологиялари ҳамда таълим жараёнини компьютерлаштириш кабилар бўлиши мумкин. Олий ўқув юрти талабаларида малака ва кўникмаларни ривожлантириш муаммосини ўқув жараёнини индивидуаллаштириш шартлари бажарилганда ҳал этиш мумкин. Ўқув жараёнида ўқишни, мустақил билим олишни индивидуаллаштириш янги педагогик технология ортали х,амда компютер воситаларидан кенгрок, фойдаланиш оркалигина амалга ошириш мумкин.

Аксарият психолог ва педагогларнинг таъкидлашича, талабанинг ички ва ташки хатти-х,аракатлари идрок эта олиш малакасида унинг фикри уз аксини топади. Шунинг учун ҳам ўқув фаолиятини илмий асосда ташкил этишда ҳар қайси педагог талаба ёшларга нисбатан доимо дўстона муносабатни шакллантиришлари керак, шундагина талабалар таълим жараёнида ўз ички имкониятларини очиб беришга ҳаракат қиладилар. Мазкур фикр индивидуал тадқиқот топшириқларини бажариш давомида аста секин, ўзига хос тарзда ривожлана бориб, сифат жиҳатдан ўзига хос бўлган янгича қирраларга эга бўлади. Одатда психологияда билимларни ўзлаштиришнинг тўрта босқичи кўрсатилади: Идрок этиш; тушиниш; эслаб колиш; олинган билимларни амалиёттшнг турли сох,аларига куллаш. Билим -бу табиат, жамият ва инсон тўғрисидаги илмий тушунчалар йиғиндиси бўлиб, улар ўқувчи хотирасида ўқитиш жараёнида шаклланади ва мустаккамланади. Онгли куникма мустаккам узлаштирилган билим ва малака билишнинг усули ва методларига айланади.

Малака билимдан келиб чиқади, унга суянади ва билим асосида шаклланади. Кўникма эса, ҳаракатдаги билим ҳисобланиб, табора билимни чукурлашиб ва мустах,камлашиб боришини талаб этади. Куникма - шундай аклий х,амда жисмоний х,аракатлар, усуллар ва йул-йуриклардан иборатки, булар ёрдами билан маълум максадга эришилади ёки айни бир фаолият амалга оширилади. Шундай килиб куникма талабалар томонидан олинган билимлар асосидаги онгли амалий фаолияти булиб, талабанинг мустакил укув мех,нати учун мух,им кисобланади. Малака-айрим компонентлар, машклар натижасида автоматлашиб колган билим куникмадир.

Малакалар укитиш жараёнида талаба фаолиятида катта рол уйновчи узаро алокаларга асосланади. Шу боис, куникма косил килишга мураккаб, интегратив таълим, ижодий хатти-каракатларни шакллантириш ва бажаришнинг мувофиқлигини таъминловчи шахс хислатларининг динамик тизим сифатида қараш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг

    пойдевори. –Т., 1997.

  • 2.    Каримов А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. – Т., 1997.

  • 3.    Алиқориев Н.С. Социология ва таълим тараққиёти. Таълим муаммолари, илмий услубий ютуқлар ва илғор тажрибалар. – Т., 1998.

  • 4.    Гордеева Т.О., Осин Е.Н. Особенности мотивации достижения и учебной мотивации студентов, демонстрирующих разные типы академических достижений (ЕГЭ, победы в олимпиадах, академическая успеваемость) // Психологические исследования: электрон. науч. журн., 2012. - Т. 5. - № 24. - С.4. http://psystudy.ru/index.php/num/2012v5n24/708- gordeeva24.html

  • 5.    Гордеева Т.О., Сычев О.А. Внутренние источники настойчивости и ее роль в успешности учебной деятельности //Педагогика-психология образования, 2012. - № 1. - С. 33-48.

  • 6. Yuldashev J. METHOD OF LECTURE OF PROFESSOR-TEACHER

    HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTION AND BEHAVIOR //Theoretical & Applied Science. – 2020. – №. 2. – С. 647-649.

  • 7. Yuldashev J., Otaxonov O. TECHNOLOGIES OF TEACHING SENIOR

  • 8. Yuldashev J., Otaxonov O. THE IMPORTANCE OF PEDAGOGICAL KNOWLEDGE AND ITS NECESSITY IN ELIMINATING NEGATIVE MANIFESTATIONS ENCOUNTERED IN TODAY'S YOUTH //Мировая наука. – 2019. – №. 5. – С. 91-94.

STUDENTS IN HIGHER EDUCATION SYSTEM ON THE BASIS OF TARGETED PROGRAMS //НАУКА И  ТЕХНИКА.  МИРОВЫЕ

ИССЛЕДОВАНИЯ. – 2020. – С. 13-15.

"Экономика и социум" №1(80) 2021

Список литературы Ўув жараёнини илмий асосда ташкил этишда талабаларнинг мустаил таълимини ривожлантиришнинг услубий асослари

  • Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т., 1997.
  • Каримов А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. - Т., 1997.
  • Алиқориев Н.С. Социология ва таълим тараққиёти. Таълим муаммолари, илмий услубий ютуқлар ва илғор тажрибалар. - Т., 1998.
  • Гордеева Т.О., Осин Е.Н. Особенности мотивации достижения и учебной мотивации студентов, демонстрирующих разные типы академических достижений (ЕГЭ, победы в олимпиадах, академическая успеваемость) // Психологические исследования: электрон. науч. журн., 2012. - Т. 5. - № 24. - С.4. http://psystudy.ru/index.php/num/2012v5n24/708-gordeeva24.html
  • Гордеева Т.О., Сычев О.А. Внутренние источники настойчивости и ее роль в успешности учебной деятельности //Педагогика-психология образования, 2012. - № 1. - С. 33-48.
  • Yuldashev J. METHOD OF LECTURE OF PROFESSOR-TEACHER HIGHER EDUCATIONAL INSTITUTION AND BEHAVIOR //Theoretical & Applied Science. - 2020. - №. 2. - С. 647-649.
  • Yuldashev J., Otaxonov O. TECHNOLOGIES OF TEACHING SENIOR STUDENTS IN HIGHER EDUCATION SYSTEM ON THE BASIS OF TARGETED PROGRAMS //НАУКА И ТЕХНИКА. МИРОВЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ. - 2020. - С. 13-15.
  • Yuldashev J., Otaxonov O. THE IMPORTANCE OF PEDAGOGICAL KNOWLEDGE AND ITS NECESSITY IN ELIMINATING NEGATIVE MANIFESTATIONS ENCOUNTERED IN TODAY'S YOUTH //Мировая наука. - 2019. - №. 5. - С. 91-94.
Еще
Статья научная