Ўувчиларда альтруистик фазилатларни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар талили

Автор: Ювашов Ш.У.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5 (86), 2024 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада Ўзбекистон ўзининг янги тараққиёт босқичида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали йиллар давомида тўпланган тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳақида сўз юритилади.

Мактаб таълими, альтруистик, тарбия, фазилат, буюк британия, германия

Короткий адрес: https://sciup.org/140306030

IDR: 140306030

Текст научной статьи Ўувчиларда альтруистик фазилатларни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар талили

Ўзбекистоннинг янги ривожланиш босқичида мактаб таълимини ислоҳ қилиш, умумтаълим мактабларидаги аҳвол, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, таълим-тарбия тизимини янада ривожлантириш масалаларини ҳар томонлама замонавийлаштириш долзарб вазифалардан биридир. Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев фикрича, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир”, деган сўзларида қандай чуқур маъно бор. Биз эса сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик. Шу боис ҳам мактаб таълимини ислоҳ қилиш орқали таълим самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш вазифалари устуворлик касб этмоқда.

Шунингдек, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида узлуксиз таълимнинг узвийлигини, изчиллигини, бир бирини тўлдирувчанлигини ошириш жамиятимиз олдида турган долзарб вазифалардан биридир. “Дунёдаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда барча ислоҳотлар мактабгача таълим тизимидан, яъни боғчадан, мактабдан, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Ўтган аср бошида жадид боболаримиз шунинг учун ҳам мактаб масаласини энг биринчи ўринга қўйган эдилар” 1 . Ўқувчиларда юксак ахлоқий фазилатларни ривожлантириш орқали янги кадрлар авлодини ҳалол, адолатли ва виждонли қилиб тарбиялаш вазифалари ҳам кун тартибида турибди. Шу боис бугунги кунда мактаб таълимига янгича методологияни олиб кириш орқали билим ва салоҳитли ўқувчиларни тарбиялаш билан бирга юксак ахлоқий фазилатларга эга ёшларни тарбиялаш ҳам жамиятимиз олдидаги муҳим ва масъулиятли вазифалардан бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда юртимизда нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари очилмоқда. Бундан кўзланган мақсад – миллий таълим тизимида танлов ҳуқуқини кенгайтириш, рақобатни кучайтириш ва таълимда янгича ёндашувларни кенг жорий қилиш билан бирга ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш, оммалаштириш, хорижий давлатларнинг таълим муҳитини юртимизда шакллантиришдан иборатдир. Зеро, буюк француз адиби Виктор Гюгонинг “Мактаб очган одам бамисоли қамоқхонани ёпгандек бўлади”, деган фикрларни билдиради 2 .

Ўзбекистон ўзининг янги тараққиёт босқичида таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали йиллар давомида тўпланган тизимли муаммоларни бартараф этишни мақсад қилди ва бу йўлда Халқ таълимини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини қабул қилди. Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришишнинг аниқ механизмлари белгиланган бўлиб, бу орқали таълим сифати тубдан ўзгариши билан ўқитиш технологиялари, моддий-техник база ва барча муаммолар бартараф этилади ва таълимда сифат босқичига ўтилади.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев фикрича, “2030 йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича “ПИЗА” халқаро дастури рейтингида жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллашни мақсад қилиб қўйганмиз” 3 . Ушбу мақсадни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳам таълим сифатини ошириш билан бирга ёшларни альтруистик фазилатлар билан улғайтиришимиз талаб этилади. Чунки кучли “ақл”лар мамлакатни тарк этиб кетаётган бир шароитда ижтимоий масъулиятни англаш, дахлдорликни ҳис этиш ва фидойиликни шакллантириш ҳам “Тарбия” фани олидани устувор вазифалардандир.

Жаҳоннинг ривожланган Буюк Британия, АҚШ, Япония, Сингапур, Италия, Германия ва Франция каби давлатларни таълим тизимида ўқувчиларда юксак ахлоқийлик фазилатларини шакллантириш, уларда жўмардликни ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, мактаб ўқувчиларида жамоавийлик, бирдамлик, биргаликда таълим олиш, бир-бирига ёрдам бериш, ўзгаларни ҳурмат қилиш каби тушунчаларни бошланғич таълимданоқ сингдириш орқали уларда альтруистик фазилатларни тарбиялаш, манманлик ва худбинликни синдириб, ўзгалар учун ҳам нимадур қилишга ўргатиш муҳим тарбиявий вазифалардан бири ҳисобланади.

Турли давлатларда юксак ахлоқийлик ва альтруистик фазилатлар турлича талқин қилинади ва таълим тизимида, тарбиявий ишларда юксак инсонпарварлик, биродарлик ва жўмардликни тарбиялаш махсус методология асосида ёндашилади. Ҳар бир давлат ўз фуқароларида замон талабларига мос сифатлар ва жамият мақсадларига мос қадриятларни қарор топтиришга ҳаракат қилади. Доимий юксалиш ҳақида қайғурадиган етакчи давлатларнинг бу борадаги тажрибаси билан танишиш фойдадан ҳоли эмас. Шунинг учун юксак ахлоқийлик сифатларини, инсонпарварликни, бағрикенгликни ва толернат муносабатларни ёшларига намунали қилиб сингдираётган ва ўрнак бўлаётган ривожланган давлатлардан Буюк Британия, Германия ва Япония давлатларининг тажрибасини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Буюк Британияда одатда таълим-тарбия бериш ўрганилаётган предмет ёки ўқитувчига эмас, балки ўқувчига йўналтирилади. Бундай ёндашув инглиз таълими тарихига асосланиб, унинг ривожига Руссо, Фребель, Монтессори таъсир кўрсатганлар. Улар боланинг индивидуаллигини ривожлантириш ва мустақиллигини ҳимоя қилиш керак, деб ҳисоблаганлар 4 .

Буюк Британия таълим тизимида унинг таянчи бўлиб ҳисобланган бошланғич таълимга алоҳида эътибор қаратилган. Бу таълим шаклининг тарихи ҳам XIX асрга бориб тақалади. Ҳозирги даврда Буюк Британияда кичик ёшдаги болалар таълимига алоҳида эътибор берилиб, бу борадаги илмий-тадқиқот ишлари кенгайиб, бундай болалар учун адабиётларни чоп эттириш кўлами ортиб бормоқда. Сўнгги 35 йил давомида Буюк Британияда мактабгача таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар содир бўлди. Мактабгача таълим тизими ривожланишининг биринчи босқичи Буюк Британия жамоатчилигининг болаларни мактабгача тайёрлашнинг сифати, натижаси ва барча учун мос келишига қаратилган эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишга қаратилган. Бу даврда педагогларнинг диққати мактабгача таълим тизимининг истиқболда ривожланишини «пастдан» бошлашга, яъни мазкур тизимдаги тарбия масканларининг дастурларини такомиллаштиришга қаратилди. Кейинчалик педагоглар бу соҳанинг ривожига тизимли ёндашиш зарурлигини англаб, бу жараёнга давлат аралашуви лозимлиги, яъни соҳанинг ривожини «юқоридан» амалга ошириш лозимлигини тушуниб етдилар. Буюк Британияда 1996 йилда барча мактабгача таълим муассасалари учун бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжат қабул қилинди.

Мактабгача таълим тизими ривожланишининг иккинчи босқичида эса мамлакатда давлат ва жамоатчиликнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга оид дастурий услубий ва меъёрий-ҳуқуқий мажмуавий ҳужжатлар (2007 йил) яратилиб амалиётга татбиқ этилди. Бу даврда мактабгача таълим тизимига «базавий даража» мақоми берилиб, барча болаларнинг юқори сифатли таълим олишларини таъминлаш йўналиши белгилаб олинди. Сўнгги йилларда Британия ҳукумати мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки мактабгача таълим тизимини мазмунан бойитиш мамлакат келажагини белгилайди. Айни пайтда Буюк Британиянинг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришда педагоглар ва ота-оналарнинг роли катта бўлиб, улар ҳукуматнинг бу соҳадаги сиёсатини белгилашга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар 5 .

Германия – таълим ва касбга йўналтириш, илм ва илмий тадқиқотлар давлати. Кўплаб Нобель мукофоти лауреатлари, юқори даражадаги илмий изланишдаги ютуқларга эга бўлган, кўп лойиҳаларга молиявий ёрдам бериб келаётган, ҳар хил давлатлардан келган ўқувчиларни ўқитадиган давлатдир.

Германияда болаларнинг ривожига 3 ёшдан бошлаб катта эътибор берилади. Оналар ўз фарзандларини бошланғич босқичда ҳафтада бир марта, каттароқ бўлганларида бир неча маротаба махсус ривожлантириш гуруҳларига олиб боришади. Мақсад жамоа бўлиб ўйнаш, ўзаро мулоқотга ўргатишдир. Фақатгина мазкур гуруҳларга бола борганидан сўнггина уни болалар боғчасига беришади. Чунки фарзанднинг боғчага кўникиши осон кечади ва болалар бу ерда ўзларини эркин ҳис қиладилар. Боғчада болага ўз

ҳуқуқларини, уларни ҳеч ким хафа қилиши мумкин эмаслигини ўргатишади. Бу нафақат болаларга қўл кўтариш, балки катталар томонидан уларга овозни баландлатиш, хафа қилишнинг олдини олиш ҳам демакдир.

Германияда мактаб таълими мажбурий ва бепул. 6 ёшдан 18 ёшгача фуқаролар мажбурий тартибда таълим олиши шарт. Мактаб таълим тизими куйидаги босқичларга бўлинади:

  • •    бошланғич (primarstufe)

  • •    ўрта (sekundarstufe I)

  • •    юқори (sekundarstufeII)

Германияда мактабгача таълим муассасалари давлат тизимига кирмайди. Болалар боғчаси хайрия жамғармалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда черков васийлигида фаолият юритади. Шу билан бирга корхона ва ташкилотлар ҳам ўз боғчасига эга бўлиши мумкин. Мактабгача таълим тизими (elementarbereich) 3 ёшдан олти ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ҳали ақлини таниб улгурмаган болаларда ўз фикрини ифодалаш, тенгдошлари ва катталар билан мулоқот қилиш қобилиятини шакллантириш, уларни бошланғич таълимга тайёрлашда боғчаларнинг ўрни катта. Шу боис ҳам олмонлар боғчаларни "тафаккур устахонаси” деб аташади.

Бошланғич мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Ўқиш асосан 4 йил, Берлин ва Бранденбургда эса 6 йил давом этади. Дастлабки 2 йил мобайнида ўқувчилар баҳоланмайди. Ўқитувчилар баҳо ўрнига боланинг индивидуал ривожланиш ҳолати хусусида ҳисобот тайёрлайди ва ўзлаштириш тавсифномаси берилади. Ўқувчиларга 3-синфдан баҳо қўйила бошлайди. 5-6 синфлар болаларнинг ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади. Бу босқичда болалар кейинги таълим турига йўналтирилиши учун кузатувда бўлади. Боланинг бошланғич синфлардан кейин қайси мактаб турида ўқишни давом эттириши бошланғич мактаб тавсияси, унинг ўзлаштириши ҳамда отаонасининг хоҳишларига боғлиқ. Германияда 6 баллик баҳолаш тизими қабул қилинган. Ўқувчилар фанларни энг камида

«4»га ўзлаштириши керак. Бошланғич босқичда болаларга математика, немис тили, табиатшунослик, мусиқа, эстетика фанлари ўтилади.

Ўқувчилар ўрта таълимнинг энг муҳим бўғини гимназияда (Gymnasium) тўққиз йил 5–13-синфгача таълим олади. Реал мактабнинг 10-синфини тамомлаган ёшлар эса гимназияда 3 йил ўқийди. Мазкур таълим даргоҳида гуманитар, табиий фанлар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. Ўқувчилар 11 синфдан танлаган йўналишидан келиб чиқиб, асосий вақтини бир неча фанни чуқур ўрганишга сарфлайди. Гимназия – олий таълимга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичи.

Немис педагоглари истеъдодсиз ўқувчининг ўзи йўқ, деб ҳисоблашади. Шунга кўра улар ўқувчининг очилмаган қирраларини кашф этиш, уларни янгилик ва ихтиролар руҳида тарбиялашга интилади. “Фикрлаяпманми, демак, яшаяпман!” дейди машҳур файласуф Рене Декарт. Олмон мактабларида ана шу нақл олтин қоида сифатида қабул қилинган. Педагоглар биринчи навбатда ўқувчининг, ҳатто хато бўлса-да, мустақил фикри бўлишига эришишни мақсад қилади. Таълим жараёни эса ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги узвий ҳамкорликка таянади 6 .

Германия мактабларида компетентликни шакллантиришда турли хил интерактив методлардан, масалан: фидбек, жамоали ўқиш, ҳамкорликда ўқитиш, гуруҳли ишлаш, интервью, мустақил ўқиш, мен-сен-бу методи, светофор каби кўплаб методлардан фойдаланишади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. 4- жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2020. – Б.143.

  • 2.    Абидов Б.К. Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси).// Замонавий таълим, 2017. №11. – Б. 39. (34-46 б.)

  • 3.    Хошимов П.З., Орипов М.А. Буюк Британиянинг таълим тизими//Замонавий таълим, 2017. №12. – Б. 36-41.

  • 4.    Мамажонов И.Ғ. Германия давлати таълим тизими. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017. – Б. 5-6. (- 1-9 б.)

  • 5.    Olmasovich, Yuvashov S. "Systemic-Functional Model of Development of Altruistic Virtues in Students of “Education”." International Journal on Integrated Education , vol. 4, no. 8, 2021, pp. 33-36

"Мировая наука" №5 (86) 2024

Список литературы Ўувчиларда альтруистик фазилатларни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар талили

  • Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари. 4-жилд. - Тошкент: Ўзбекистон, 2020. - Б.143.
  • Абидов Б.К. Мактабгача таълим (хорижий мамлакатлар тажрибаси).// Замонавий таълим, 2017. №11. - Б. 39. (34-46 б.).
  • Хошимов П.З., Орипов М.А. Буюк Британиянинг таълим тизими//Замонавий таълим, 2017. №12. - Б. 36-41.
  • Мамажонов И.Ғ. Германия давлати таълим тизими. "Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017. - Б. 5-6. (- 1-9 б.).
  • Olmasovich, Yuvashov S. "Systemic-Functional Model of Development of Altruistic Virtues in Students of "Education"." International Journal on Integrated Education, vol. 4, no. 8, 2021, pp. 33-36.
Статья научная