Валюта операциялари туркумланишининг иқтисодий мезонлари
Автор: Мамажонов Акрамжон Тургунович, Собирова Муштарий Собиржон Изи
Журнал: tecHика.
Статья в выпуске: 3-4 (7-8), 2021 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда валюта операциялари туркумланиишининг иқтисодий мезонлари, валюта операцияларнинг туркумланиши ҳамда валюта операцияларини тўғри ташкил қилиш масалалари хақида сўз боради.
Валюта, операция, иқтисодий мезонлар, капитал, кредит, экспорт, импорт, девизлар, воситачилик, бухгалтерия ҳисоби
Короткий адрес: https://sciup.org/14125844
IDR: 14125844
Текст научной статьи Валюта операциялари туркумланишининг иқтисодий мезонлари
ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИ ТУРКУМЛАНИШИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕЗОНЛАРИ
Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда валюта операциялари туркумланиишининг иқтисодий мезонлари, в алюта операцияларнинг туркумланиши ҳамда валюта операцияларини тўғри ташкил қилиш масалалари хақида сўз боради.
Калит сўзлар: валюта, операция, иқтисодий мезонлар, капитал, кредит, экспорт, импорт, девизлар, воситачилик, бухгалтерия ҳисоби.
Ҳозирги замон иқтисодий ривожланиш анъаналари халқ хўжалигининг барча тармоқ корхоналарини жаҳон хўжалиги билан хамкорлигини талаб қилади. Бу эса бевосита корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятлари билан боғлиқ бўлган валюта операцияларини шаклланишига олиб келади. Ушбу жараёнларда валюта операциялари бевосита уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда туркумлари бўйича шакллантирилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Валюта муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга кўра валюта операциялари қуйидаги икки йирик гурухга бўлинади:
-
1. Жорий халқаро операциялар;
-
2. Капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари.
Валюта қонунчилигимизда кўра валюта операцияларнинг жорий халқаро операциялар, капиталлар ҳамда кредитлар ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари сифатида туркумланишидан асосий мақсад бевосита валюта муносабатлари иштирокчилари ўртасидаги валюта операциялари билан боғлиқ иқтисодий муносабатларга аниқликлар киритишдан, шунингдек, валюталар ҳамда уларда қиймати акс эттириладиган қийматликларни ҳаракати устидан тегишли назоратни таъминлаш ҳисобланади.
Валюта операцияларнинг иккала йирик туркуми таркибий жиҳатдан бир неча валюта операцияларни қамраб олади. (1-жадвал)
Валюта операцияларини тадқиқот объекти ҳисобланган компаниялар мисолида тадқиқ қилиш уларнинг мазмуни ва фаолиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича туркумлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
“Uz Dong Yang Co” қўшма корхонасининг фаолияти билан боғлиқ валюта операциялари:
-
а) асосий фаолият билан боғлиқ валюта операциялари;
-
б) молиявий фаолият билан боғлиқ валюта операциялари;
-
в) инвестицион фаолият билан боғлиқ валюта операциялари.
-
1- жадвал.
Валюта операцияларнинг туркумланиши
№ |
Жорий валюта операциялари |
Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари |
1 |
Экспорт ва импорт бўйича ҳисоб-китоблар, валюта қийматликларини олди-сотдиси, интеллектуал мулкчилик ҳуқуқини реализацияси, ўз муддатида амалга оширилиши лозим бўлган ҳисоб-китоблар |
Корхона устав капиталига тўғридан-тўғри инвестициялар. Қимматбаҳо қоғозларни ўзлаш-тириш билан боғлиқ портфель инвестициялар. |
2 |
Хориждан ва хорижга фоизларни, дивидентларни ва банк омонатлари, кредитлари, инвестициялари бўйича даромадларни ўтказиб беришлар |
Кредитларни олиш ва тақдим қилиш |
3 |
Носавдо характердаги ўтказиб беришлар |
Маблағларни жалб қилиш ва уларни счётларга ҳамда омонатларга жойлаштириш |
Валюта операцияларини уларнинг иқтисодий мазмунидан ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги белгилари бўйича туркумланди:
-
а) товарларнинг ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари:
-
- экспорт операциялари;
-
- импорт операциялари;
-
- реэкспорт операциялари;
-
- реимпорт операциялари.
-
б) бажарилган иш ҳажми билан боғлиқ операциялари;
-
- хорижда бажарилган иш ҳажми билан боғлиқ валюта операциялари;
-
- мамлакат худудида экспортёрлар томонидан бажараладиган иш ҳажми билан боғлиқ валюта операциялари.
-
в) кўрсатиладиган хизматлар қиймати билан боғлиқ валюта операциялари:
-
- хорижда кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ валюта операциялари;
-
- мамлакат худудида экспортёрлар томонидан кўрсатилган хизмат билан боғлиқ валюта операциялари.
-
г) валюта қийматликларини ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари:
-
- нақд хорижий валюталар билан амалга ошириладиган валюта операциялари;
-
- девизлар билан амалга ошириладиган валюта операциялари;
-
- халқаро ҳисоб-китоб операциялари.
Воситачилик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ валюта операциялари:
-
- воситачилик хизматини кўрсатиш билан боғлиқ валюта операциялари;
-
- консигнация хизматини кўрсатиш билан боғлиқ валюта операциялари.
Валюта операциялари ҳисобини тўғри ташкил қилиниши валюта операцияларини туркумланган ҳолда ҳисобга олишни тақозо қилади. Чунки, валюта операциялари, айниқса, капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари ўз хусусиятига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус рухсатномасига кўра амалга оширилиши лозим. Бу эса валюта операциялари амалга оширилиши пайтида капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини аниқлаб олишни талаб қилади. Ушбу талабга риоя қилиниши операцияларини аниқлаб олишни талаб қилади. Ушбу талабга риоя қилиниши эса корхоналарни валюта операцияларини нотўғри тартибда амалга оширилишини олдини олади. Хорижий валюта ва хорижий валютада ифодаланган қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар Ўзбекистон Республикаси “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жорий валюта операциялари ва капитал харакати билан боFлик валюта операцияларига булинади.
Корхоналарнинг жорий валюта операциялари туркуми таркибида экспорт ва импорт буйича хисоб-китоблар энг асосий ахамиятга эга булган валюта операцияларидан бири саналади.
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг импорт операциялари ҳар томонлама олиб қараганда мамлакат иқтисодиёти учун муаммоли салбий таъсир қиладиган жараён ҳисобланади. Бунда туловсизлик каби муаммолар купрок учрайди.
Узбекистан Республикаси “Валютани тартибга солиш туFрисида”ги Конуни иш ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари экспорти ва импорти буйича хисоб-китобларни амалга ошириш учун хорижий валюталарни ўтказиб бериш билан боғлиқ валюта операцияларини жорий халқаро операциялар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларига ажратади. Бунда операцияларни туркумлаш мезони (критерияси) бўлиб туловни такдим килиш ёки олишни 90 кунгача муддатга узайтириш хисобланади.
Энди бевосита капитал ҳаракати ва кредитлар билан боғлиқ валюта операцияларига тўхталадиган бўлсак, бунда энг асосий эътиборни дастлаб корхоналарнинг устав капиталига инвестициялар билан боғлиқ валюта операцияларига қаратишимиз лозим бўлади. Бинобарин, валюта қонунчилигимизнинг муҳим жиҳатларидан бири инвестицион фаолиятни тартибга солиш хисобланиб, бунда “Валютани тартибга солиш туFрисида”ги Конунга кура туFри инвестициялар, яъни корхоналарнинг устав капиталига корхонани бошқаришда иштирок этиш хукукини олиш ва даромад олиш максадида куйилмалар капитал харакати билан боFлик валюта операциялари туркумига киритилади.
Мазкур қонунга кўра капитал операцияларга нафақат норезидент корхоналарнинг устав капиталига инвестициялар, балки Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларининг устав капиталига инвестициялар хам киритилади. Бундан ташкари мазкур меъёрнинг “тор” доирада талқин қилиниши билан боғлиқ ҳолда капитал операцияларга юридик шахснинг устав капиталига хорижий валютадаги маблағларни тўловлар мақсадида ўтказилишигина киритилади.
Бизнинг фикримизча, мазкур масалани ёритиб беришда қонунчиликда белгилаб берилган “валюта операцияси” ва “валюта қийматликлари” тушунчаларига асосланишимиз лозим.
“Устав капиталига (улуш) қўйилмалар” билан боғлиқ валюта операциялари турига олиб боришда фақат валюта қийматликларига мулкчилик ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни ўтиши бўйича операцияларни, шунингдек, халқаро пул ўтказмаларинигина кўриб чиқишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Шундай қилиб, бунда тартибга солинадиган операцияларга куйидагиларни киритишимиз мумкин:
-
- юридик шахснинг устав капиталига тулаш учун хорижий валютадаги туловлар;
-
- устав капиталига туловлар сифатидаги валюта кийматликларини резидентлар томонидан олиниши;
-
- хорижий валютадаги кимматбахо когозлар ёки кимматли металлар ёки кимматли тошлар каби валюта қийматликлари иштирокида тўловлар орқали норезидент юридик шахслар томонидан кабул килиб олиниши;
-
- хорижий валютада ифодаланган ва устав капиталида улушни тасдикловчи юридик шахснинг кимматбахо K0F03ларга мулкчилик узлаштирилиши.
Ўзбекистон Республикасига ўтказмалар ва Ўзбекистон Республикасидан фоизлар, дивидентлар ва омонатлар, инвестициялар ва бошқа капитал операциялар бўйича бошқа даромадларни тўлаб берилишини қонунчилик жорий валюта операцияларига киритади.
Жорий валюта операциялари сифатида фақатгина олдин амалга оширилган капитал операциялар натижасида келиб чиққан (180 кундан кўп муддатга кредитларни олиш ва бериш, устав капиталига хорижий валютада улушлар қилиш ёки олиш) операцияларинигина тан олиш ва ҳисобга олиш мумкин. Акс ҳолатда бундай жорий валюта операцияларини капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операциялари сифатида ҳисобга олишимиз лозим бўлади.
Устав капиталига инвестициялар билан боғлиқ операцияларни уларни келиб чиқиш манбалари бўйича қуйидаги гурухларга ажратишимиз мумкин:
-
- норезидентларнинг устав капиталига резидентларнинг инвестициялари;
-
- резидентларнинг устав капиталига резидентларининг инвестициялари;
-
- устав капиталига резидентлар томонидан қабул қилинган норезидентларнинг инвестициялари;
-
- резидентлар томонидан устав капиталига қабул қилинган резидентларнинг инвестициялари;
-
- резидентлар томонидан норезидентларга қилинган инвестициялардан олинадиган даромадлар;
-
- резидентлар томонидан норезидентларнинг даромадларини тўлаб берилиши;
-
- ваколатли банкларнинг инвестицион операциялари.
Устав капиталига хорижий валюталардаги инвестициялар хусусиятига кўра капитал ва кредитлар ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияси ҳисобланади ва ушбу турдаги операцияларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус рухсатномаси талаб қилинади.
1- Чизма
Халцаро хисоб-китобларни оддий куриниши

Шунинг учун ҳам устав капиталига хорижий валютадаги инвестициялар билан боғлиқ мота операцияларини амалга оширишда мазкур қоидага риоя қилмаган хўжалик юритувчи субъектларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин. Валюта операцияларини гуруҳлаш тўлов балансида хорижий валютадаги тўловлар ва тушумларни акс эттиришнинг шаклланган тартибига асосланади.
Бунда валюта операцияларнинг барча турларини тўла қамраб олиш имконияти юзага келмайди. Масалан, муддатли валюта операциялари валюта операцияларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Лекин, у капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлмаслиги мумкин ёки валютавий своп операцияларини олайлик. Бу валюта операциялари жорий ва муддатли валюта операцияларининг ўзаро уйғунлиги натижасида юзага келган. Мазкур туркумлаш ўз-ўзидан валюта операциялари жорий ва муддатли валюта операцияларининг ўзаро уйғунлиги натижасида юзага келган. Мазкур туркумлаш ўз-ўзидан валюта операцияларини тўлиқ кўринишда қамраб олмайди ва валюта операцияларини амалга оширишда асос бўла олмайди.
Девизларга жорий валюта счётларини, хорижий валютада ёзилган векселлар ва чекларни ҳамда хорижий валютада ёзилган векселлар ва чекларни ҳамда хорижий валютада ёзилган қимматли қоғозларни киритиш мумкин.
Халқаро ҳисоб-китоб операциялари ўз навбатида икки йирик гурухга бўлинади:
-
• Соф тўловлар учун уч тўлов шарти хос:
-
а) товарлар суммасини олдиндан тўлаш;
-
б) товар суммасини товарни қабул қилиб олгандан сўнг тўлаш;
-
в) очиқ ҳисоб варақлар бўйича ҳисобланиш.
-
• Хужжатлаштирилган тўловлар учун иккита тўлов шарти хос:
-
а) товарлар билан боғлиқ хужжатларни тўлов амалга оширилгандан сўнг бериш;
-
б) товарлар билан боғлиқ хужжатларни вексел акцептлангандан сўнг бериш.
Ана шу мезондан келиб чиққан ҳолда соф тўловларга тўлов топшириқномалари ва чеклар воситасидаги ҳисоб-китоблар киради.
Хужжатлаштирилган тўловларга эса хужжатлаштирилган аккредитив ва инкассо воситасидаги халқаро ҳисоб-китоблар киради.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Климович В.П. Основы банковского аудита: учеб. - М.: ФОРУМ, 2010. - 192 с.
-
2. Ермаков. С.Л. Основы организаций деятельности коммерческого банка. Учебник. - М.: КНОРУС, 2009 - 656с. 2 экз.
-
3. Ендовицкий Д.А. Учет ценных бумаг: Учебное пособ. - 2-е изд стер.- М.: КНОРУС, 2009.336 с.
-
4. Mamajonov A.T. The importance and necessity of cash accounting in banks. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2021/10/5
-
5. Akramjon Turgunovich Mamazhonov, Mukhiddin Shodimukhammedovich Khozhiboev. Conceptual issues of accounting for finished goods in the automotive industry. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2020.
-
6. A.T Mamajonov, F.R Uzokmirzaev, N Foziljonova. The main ways to solve the problem in the area of financial activity of the enterprise. - Innovations in science, 2018.
-
7. A.Mamazhonov and Muydinov E. Documenting An Audit Of Financial Statements Based On International Auditing Standards. International Journal of Progressive Sciences and Technologies (IJPSAT). 2021/2.
Список литературы Валюта операциялари туркумланишининг иқтисодий мезонлари
- Климович В.П. Основы банковского аудита: учеб. - М.: ФОРУМ, 2010. - 192 с.
- Ермаков. С.Л. Основы организаций деятельности коммерческого банка. Учебник. - М.: КНОРУС, 2009 - 656с. 2 экз.
- Ендовицкий Д.А. Учет ценных бумаг: Учебное пособ. - 2-е изд стер.- М.: КНОРУС, 2009.- 336 с.
- Mamajonov A.T. The importance and necessity of cash accounting in banks. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2021/10/5.
- Akramjon Turgunovich Mamazhonov, Mukhiddin Shodimukhammedovich Khozhiboev. Conceptual issues of accounting for finished goods in the automotive industry. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2020.
- A.T Mamajonov, F.R Uzokmirzaev, N Foziljonova. The main ways to solve the problem in the area offinancial activity of the enterprise. - Innovations in science, 2018.
- A.Mamazhonov and Muydinov E. Documenting An Audit Of Financial Statements Based On International Auditing Standards. International Journal of Progressive Sciences and Technologies (IJPSAT). 2021/2.