Various colors of the Karakalpak Sur of the Karakol sheep
Автор: Абдузоирова Д.Ю., Ахророва Г.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада “Истиқлол қоракўл наслчилик” МЧЖ да яратилган қорақалпоқ сур қўйларининг “Нурота” завод типи рангбарангликлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Короткий адрес: https://sciup.org/140259775
IDR: 140259775
Текст научной статьи Various colors of the Karakalpak Sur of the Karakol sheep
Кириш. ^озирги кунда ^оракулчилик сохаси мамлакатимиз чорвачилигининг сермаҳсул ва сердаромад тармоқларидан бири ҳисобланиб, қоракўл қўй зоти эса, маҳаллий халқ селекционерлари махсули булиб, Бухоро- ^ашкадарё-Зарафшон вохаси ва ^изилкум яйловлари шароитида махаллий ахоли томонидан яратилган.
Республика аҳолиси ўртасида қоракўлчиликка эътибор азалдан кучли, айниқса, Республика мустақилликка эришгандан кейин унинг аҳамияти янада ошди.
Сохага мутасадди ^оракулчилик ва чул экологияси илмий-тадкикот институти олимлари ҳам, зот таркибидаги ноёб, камёб, антиқа сур рангли ва рангбарангликдаги қўйларни республиканинг бошқа минтақаларида жорий этиш, унинг замонавий селекцион усул ва услубларини яратиш бўйича унинг янги рангбарангликларни генофонд таркибидан ажратиб, уларнинг популяцион ядросини шакллантириш бўйича амалий изланишлар бунга яккол мисолдир.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Бугунги кунда қоракўл қўзиларини баҳолашда мавжуд белгиларнинг деярли барчаси ёки аксарияти миқдорий белгилар бўлиб, уларнинг шаклланишига бир эмас, балким бир неча генлар таъсир кўрсатади. Уларнинг таъсирида белгилар юқори даражадаги ўзгарувчанликга учраб, маълум бир ёки кўп белгиларнинг бир хиллигига ва уларнинг турғунлигига эришиш кийин булиб колади.
Бу борада қоракўл қўйларида кўп йиллар давомида олиб борилган тадқиқот ишларида (Н.С. Гигенейшвили, 1976; Б.Н. Васин, 1969; М.А. Ширинский,1974; И.Н. Дьячков,1980; К.Е. Елемесов, 1982; С.Ю. Юсупов, 2005, 2010; У.Т. Фазилов ва бошқалар, 2013; А. Газиев, 2007; А. Газиев ва бошқалар, 2015, 2016) уларнинг биологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари, барра-тери хусусиятлари буйича фаркланиши аникланган.
Кўпчилик тадқиқотлар, гарчанд ушбу тадқиқотлар қоракўл қўйлари урчитиладиган турли экологик ҳудудларда олиб борилган бўлса ҳам, кўрсатишича қайд этилган белгиларнинг авлодларда намоён бўлиши бўйича юқори натижалар кузатилганки, бу уларга биринчи навбатда қўйлар генотипининг кучли таъсир кўрсатишидан далолат беради (С.Ю. Юсупов, 2009; С.Ю. Юсупов, У.Т. Фазилов, А. Газиев, 2009; А. Газиев, 2009, 2010; С.Ю. Юсупов, С. Саттаров, Ш. Юсупов, 2010; С.Ю. Юсупов, С. Базаров, А. Олимов, 2010; С.Ю. Юсупов, С. Саттаров. 2010; Р. Турганбаев, 2012; М.Д. Бутаев, 2015 ва бошкалар).
С.Ю. Юсупов, А. Газиев, У.Т. Фазилов, Б. Маматов, А. Болтаевлар (2016) турли хужаликларда сур рангли кучкорларни авлод сифати буйича баҳолаш асосида гул типи, синфи, гулларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича юқори натижаларни кузатганлар. Бунда элита синфли авлодлар салмоғи 26,6-41,5 фоизни, I-синфли авлодлар салмоFи 50,7-59,8 фоизни ташкил этган, 67.0 фоизгача ярим доира қаламгул типли, 71,8 фоизгача юпқа терили, 90,4 фоизгача узун гулли, 88,0 фоизгача аник, паралел-концентрик ва паралел-тугри гул расми билан характерланувчи авлодлар олиш мумкинлиги исботланган.
Тадкикот манбалари ва услублари. Мазкур тадкикотлар Навоий вилояти, Нурота тумани “Истиқлол қоракўл наслчилик” МЧЖ да мавжуд коракалпок сур коракул куйларида олиб борилди.
^оракалпок сур коракул куйларини танлаш, жуфтлашнинг селекцион усулларини қўллаш асосида мақсадга мувофиқ типларни шакллантириш ишларини тўғри ва самарали олиб борилиши натижасида қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг “Нурота” завод типи тасдиқланди. Ушбу завод типини яратиш асносида кам учрайдиган чақир ва шабдар рангбарангликларини кўпайтириш мақсад қилинган. Ушбу рангбарангликлар жуда қимматли ҳисобланади. Сабаби, ҳозирги замон бозори талабларига ҳар жиҳатдан тўғри келади.
№ |
Бош чўпон И.Ф. |
Ҳисоб га олинга н қўзила р сони |
Шамч ироқ, % |
Пўлати, % |
Ўрикгул, % |
Қамар, % |
Наслга қолдирилган қўчқор қўзилар |
|||||
1 |
Амонуллае в Зохид |
172 |
17 |
9,9 |
13 |
7,5 |
11 |
6,4 |
16 |
9,3 |
15 |
8,7 |
2 |
Хўжақулов Тоир |
295 |
22 |
2,2 |
7 |
2,4 |
11 |
3,7 |
27 |
9,1 |
5 |
1,3 |
3 |
Хўжақулов Хусен |
188 |
19 |
10, 1 |
16 |
8,5 |
15 |
7,9 |
28 |
14,9 |
19 |
10,1 |
4 |
Хўжақулов Илёс |
80 |
3 |
3,7 |
4 |
5,0 |
- |
- |
5 |
6,2 |
1 |
1,2 |
5 |
Жами |
735 |
61 |
40 |
37 |
76 |
40 |
-
1- Жадвал. “Истиқлол қоракўл наслчилик” масьулияти чекланган жамиятидаги Қорақалпоқ сур қўйларидан 2021 йилда олинган рангбарангликлар натижаси.
№
Бош чўпон И.Ф.
Беркитилган қўй сони
К 1ж к
« h
Рн 1ж
а
Синфи
Гул типлари
s
кЗ
*
Шундан
Л н S R п
НН
НН
S
КЗ
Р^ О
>1 S
^
§ 3
^
S4 S
3^ ^
2 s кз Э
s in Ц
1
Амонуллаев Зохид
389
239
150
Сур
20,5
56,5
22,8
53,9
20,6
17,7
7,9
2
Хўжақулов Тоир
599
439
160
Сур
16,2
66,2
17,5
51,9
14,8
16,5
16,7
3
Хўжақулов Хусен
778
658
120
Сур
15,0
57,7
27,3
57,7
14,5
14,1
13,7
4
Хўжақулов Илёс
488
373
115
Сур
22,9
57,6
19,5
42,4
19,8
22,5
15,3
5
Жами
20254
1709
545
18,6
59,5
21,7
51,4
17,4
17,7
13,4
-
2- жадвал. Қоракўл қўйлар сурувини сифат таркиби қайдномаси. Нурота туман “Истиқлол” наслчилик МЧЖ 2021 йил.
"Экономика и социум" №7(86) 2021
"Экономика и социум" №7(86) 2021
Хўжаликда қорақалпоқ сур қоракўл қўйлари бўлган жами тўртта отар мавжуд бўлиб, уларни тахлил қилишда отарларни биринчи, иккинчи каби рақамланди. 1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2021 йилда тўғилган жами қўзилар сони 735 бош бўлиб, биринчи отарда 172 бош, қолган отарларда тегишлича 295; 188 ва 80 бошдан қўзи олинган. Булар орасида сур ва қора рангли қўзилар олинган бўлиб, сур рангли қўзилар рангбаранглиги бўйича қўйидагича натижага эришилган. Яъни, шамчироқ гул 61 бош, ўрикгул 37 бош, пўлати 40 бош ва қамар 76 бош. Наслга қолдирилган қўчқор кўзилар сони 40 бошни ташкил этган.
2-жадвалда “Истиқлол қоракўл наслчилик” МЧЖ 2021 йил ҳолати бўйича сурувнинг сифат таркиби келтирилган. Бунда маълумотлар тўртта отар бўйича урганилиб, жами мавжуд қўйлар сони 2254 бошни ташкил этган. Шундан, катта ёшли қўйлар сони 1709 бош, 1,5 ёшгача бўлганлари 545 бошни ташкил этади. Шундан, синслар бўйича ҳисоблаганда, элита синф 18,6 % ни, I синф 59,5 %ни ва II синфга кирувчи қўйлар эса 21,7 % ни ташкил қилган. Гул типлари бўйича эса натижалар қўйидагича: қаламигул- 51,4; қовуқғасимон- 17,4 %; ясси – 17,7 %; ўсиқ гулли -13,4 % ни ташкил этган.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. Газиев А. Селекционно-генетические аспекты эффективного использования потенциала каракульских овец в Узбекистане. //Ж. «Животноводство, кормопроизводство и ветеринария». Алматы, ТОО «Бастау», 2007, с. 28-30.
-
2. Фазылов У.Т. Каракульская порода овец Васин Б. Н. Эволюция шерстного покрова. Самарканд 2013.
-
3. Р. Турганбаев. Каракалпакский породный тип каракульских овец окраски сур. Тошкет, «иқтисод-молия» 2012.
-
4. А.Х.Хатамов. Адир шароитида қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг этологияси, биологияси ва маҳсулдорлиги. Тошкент 2021 йил.
"Экономика и социум" №7(86) 2021
Список литературы Various colors of the Karakalpak Sur of the Karakol sheep
- Газиев А. Селекционно-генетические аспекты эффективного использования потенциала каракульских овец в Узбекистане. //Ж. "Животноводство, кормопроизводство и ветеринария". Алматы, ТОО "Бастау", 2007, с. 28-30.
- Фазылов У.Т. Каракульская порода овец Васин Б. Н. Эволюция шерстного покрова. Самарканд 2013.
- Р. Турганбаев. Каракалпакский породный тип каракульских овец окраски сур. Тошкет, "иқтисод-молия" 2012.
- А.Х.Хатамов. Адир шароитида қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг этологияси, биологияси ва маҳсулдорлиги. Тошкент 2021 йил.