Ўзбек маомоти услубларини шаклланиши
Автор: Рахимов Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.
Бесплатный доступ
Maқолада ўзбек мақомоти услубларини шаклланиши ҳақида фикр юритилади.
Мақом кўчишлари, парда, усул, шакл тузилиш, катта мусиқа китоби, қутадғу билиг, девони луғати турк, танбур чизғилари, бухоро шашмақоми, хоразм олти ярим мақоми, дутор мақомлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140293051
IDR: 140293051
Текст научной статьи Ўзбек маомоти услубларини шаклланиши
Мусиқашунослик илмида олий кўринишда шаклланган жанрлардан бири мақом санъатидир. У бошқа жанрлардан парда, усул ва шакл тузилиш қонуниятлари билан ажралиб туради. Бизнинг минтақада, мақомлар Бухоро, Хоразм ва Фарғона-Тошкент услубларида шаклланган.
Бу услубларнинг илмий асослари Фаробий, Фахриддин Розий, Сафиуддин Урмавий, Абдулқодир Мароғий, Абдурахмон Жомий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвиш Али, Мулла Бекжон ва Муҳаммад Юсуф Девонзода, Фитратлар томонидан яратилган манбаларда ўз аксини топган. Алломаларнинг манбаларида мустаҳкам илмий пойдеворда юзага келган мақом услублари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Мусиқа тарихида юз берган улуғ мақом кўчишлари: Бағдоддан – Самарқандга, Самарқанддан– Ҳиротга, Ҳиротдан– Бухорога, Бухородан– Хоразмга, Хоразмдан– Фарғонага бунга ёрқин мисол Шашмақомни Ниёзжон Хўжа томонидан Бухородан – Хоразмга, Худойберди устоз томонидан Хоразмдан Фарғонага ўтиб шаклланиши сўнги икки ярим аср давомида юртимизда юз берган мақом кўчишларига мисол бўла олади.
Мақом услубларининг узвий боғланиши жонли жараён сифатида, биринчи навбатда, бу санъатнинг амалий томонларига тегишли тушунча. Бу сохага бел боғлаган устозлардан илмий-назарий ва ижодий етуклик талаб қилинади.
Тарихий манбаларда ёзилишича биринчи Уйғониш даври “Ислом Уйғониши” дейилади. Бу даврининг мусиқага ҳос энг муҳим жихатларидан бири, мусиқани умуммавкуравий илмлар фалсафа ва математика қаторидан ўрин олганлигидир. Давр эхтиёжларига кўра илмий қарашларнинг асосидаги нағма, парда ва куй жадваллари шу замин амалиётда синалган чолғу созларда қарор топган товушқаторлар билан далилланиши ҳам муҳим. Бу даврда ёзилган Фаробийнинг “Катта мусиқа китоби”нинг биринчи ва қисмлари мусиқийнинг назарий асослари таълиф (композиция) ва ийқоъ (ритм) илимларига бўлиниб ёзилган. Учунчи қисмда таълиф низомлари амалиётда, чолғу созларнинг парда бандларида ўрнашиб қолган унсурлар ҳам амалий мисолларга таяниб таҳлил этилади. Тўртинчи қисмда парда ва ийқоъ тартиблари уйғунлашиб, муайян мусиқий нав ва шаклларда ўз ифодасини топганлиги мухокама қилинади.
Иккинчи Уйғониш даври тарихга Темурийлар тамаддуни номи остида кирган. Темурийлар даври тамаддунинг устувор тамойилларидан бири умумлаштирилиб “турк манфаати” деб номланади. Турк манфаати ғояси Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”, Махмуд Қашғарийнинг “Девони луғати турк” каби асарларига эътиборни кучайиши билан белгиланади. Темурийлар даврининг мусиқий юксалишлардан бири, унда“илми адвор” таълимотини қарор топишидир.
Биринчи Уйғониш даврининг илмий-назарий асоси Фаробийнинг “Катта мусиқа китоби”ни деб оладиган бўлсак, илми адвор 1 таълимотини Темурийлар даври мусиқий тамаддунинг “йўлчи юлдузи”га қиёслаш мумкин.
Илми адвор мусиқий нуқтаи назардан махаллийлик, шева ҳусусиятлари устун туради қонуниятлар доирасидаги ижодий эркинлик.
Илми адворнинг назарий ва амалий моҳияти Алишер Навоийнинг “Сабъаи сайёр”ида Дилором Чангий ва унинг Хоразмлик устози Улуғ Хожа тимсолианиқ ва гўзал бадиий воситаларда таърифланган. Достондан лавҳа:
Чун дуо қилди деди фарзона,
Ки дей ўз кўрганимдин афсона.
Менки тушмиш буён гузор манга,
Мулки Хоразм эрур диёр манга,
Санъатим анда соз чалмоқ иши,
Билмайин мен киби ишимни киши.
Илми адвору фанни мусиқий,
Мендин ул илм аҳли таҳқиқий.
Элга таълим этмоқ вирдим,
Кимки устоди қавм – шогирдим.
Алишер Навоийнинг Бош Вазир сифатида илми адвор таълимотини юксалишида раҳнамолик қилган. Ушбу жараёнга илмий пойдевор яратиш борасидаги хизматини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Таълимотни яратиш учун “Хамсатул мутахаййирин”да Хазрат, олдин Хиротнинг тўрт машхур мусиқийшуносига мурожаат қилганликлари ҳақида маълумот берилади. Улардан кўнгиллари тўлмагач, пири устози Абдурахмон Жомийга мурожаат этганлар. Жомий томонидан яратилган рисоласи илми адвор моҳиятини тушунишда ҳамда минтақа урф-одатларига боғлашда жуда катта аҳамиятга эга.
ХVI аср бошларида Темурийлар салтанати бўлиниши билан, илми адвор таълимоти асосларининг катта оқими Хиротдан Бухорога қараб кўча Бу жараённинг бошида ўз вақтида Хиротда Абдурахмон Жомий ва Алишер Навоийлар раҳнамолигида тарбият топган Бухоролик шоир, созанда, бастакор ва мусиқийшунос Нажмиддин Кавкабий туради (1470-1533).
Амалий назарияга оидманбалар қаторига, Бухорода 1793 йилда яратилган номаълум муаллифнинг кичикгина нодир рисоласини ҳам киритиш мумкин. У ”Олти даромад ва уларнинг насрлари хақидаги рисола” деб номланади. “Олти даромад” “шашмақом” иборасининг маънодоши. Шашмақом илмининг амалиётга боғлиқ томонларини тушунишда ХIХ асрда Бухорода яратилган “Мусиқий баёзлар” ҳам жуда муҳим.
Бу манбаларга якин даврларда Хоразмда битилган “танбур чизғилари” қўлёзмаларни умумийлаштириб, Бухоро Шашмақоми, Хоразм Олти ярим мақоми ва Дутор мақомларига оид бирламчи ёзма манбалар дейиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Бобожон Тарроҳ Азизов Ходим. Хоразм навозандалари. – Т.:
-
2. Матёқубов О. Мақомот. – Тошкент: Мусиқа, 2004.
-
3. Матёқубов О., Болтаев Р., Аминов Ҳ. Ўзбек нотаси. – Т., 2007.
-
4. Ражабий Ю. Музика меросимизга бир назар. – Т., 1978.
-
5. Ражабов И. Мақомлар. – Т., 2006.
Ғ.Ғулом, 1994.
"Экономика и социум" №2(93) 2022
Список литературы Ўзбек маомоти услубларини шаклланиши
- Бобожон Тарроҳ Азизов Ходим. Хоразм навозандалари. - Т.: Ғ.Ғулом, 1994.
- Матёқубов О. Мақомот. - Тошкент: Мусиқа, 2004.
- Матёқубов О., Болтаев Р., Аминов Ҳ. Ўзбек нотаси. - Т., 2007.
- Ражабий Ю. Музика меросимизга бир назар. - Т., 1978.
- Ражабов И. Мақомлар. - Т., 2006.