Ўзбек миллий чолуларимизнинг озирги кунгача саланиб келган турлари ва тарихий тараиёти

Автор: Юнусов О.Г., Хайруллаева Х.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ўзбек миллий чолғуларимизнинг ҳозирги кунгача сақланиб келган турлари ва тарихи.Қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бизгача етиб келган ДОИРА, Халқимизнинг тўйларида ўзининг жарангдор товуши билан ўрин олган ўзгача товушга эга бўлган асбобимиз НОҒОРА,Ўзбек анъанавий чертиб чалинадиган чолғу созларидан РУБОБ,Ўзбек халқ чолғулари орасида ўзгарувчан хусусиятли анъанавий,миллий,чертим чолғуларимиздан ДУТОР, Чолғуларимизнинг энг қадимийси УД,Мусиқий чолғуларимиз орасида қадиймиси ва энг забардаси ТАНБУР,Ўзбек миллий чолғуларимизнинг ҳозирги кунгача сақланиб келган турлари ва тарихий тараққиёти хақида маълумотларга ега бўласизлар.

Еще

Короткий адрес: https://sciup.org/140292728

IDR: 140292728

Текст научной статьи Ўзбек миллий чолуларимизнинг озирги кунгача саланиб келган турлари ва тарихий тараиёти

Ўзбек халқ чолғу асбобларимиз кўп асрлардан мерос бўлиб қолган.Миллий чолғуларимиз ҳозирги кунгача сақланиб халқимиз томонидан севиб ижро этиб ва тинглаб келинаётган миллий асбобларимиз турлари коп.Миллий асбобларимиз халқимиз тўй-томошалари,турли тадбирлари бизнинг чолғуларимизсиз қизиқ ўтмайди.Қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бизгача етиб келган ДОИРА чолғу асбоби ўзгармаган ҳолда сақланиб келинмоқда.Аниқ баландлика эга бўлмаган ,зарбли чолғуларидан бири.Доира иборамиз баъзан дапп,чилдирма,чирманда деб ҳам юритилади.Халқимиз қадимдан доира асбобини жуда ардоқлаб келган.Доира коринишидан оддий айланма шакилда болади. Тахминан унинг диаметри 400 мм , гардиши узум зангидан ёки ёғочни эгиб ҳам ясалади.Доиранинг гардишига бузоқ ёки балиқ,тойнинг териси қопланади.Гардишига 40 га яқин баъзан ундан ортиқ халқачалар тақилади.Бу халқачалар доирани чалганда ижросига янада ўзгача садо беради.Бу халқачалар номлари шинғироқ, шилшила ҳам дейилади.Улар асосан майда доирача шаклида бўлиб,мисдан темир металлардан ясалади.Доирада 2 та товуш паст “бум” баланд “бак” усуллари мавжуд.

Халқимизнинг тойларида озининг жарангдор товуши билан ўрин олган ўзгача товушга эга бўлган асбобимиз НОҒОРА.У саполдан ясалган бўлиб,жуфт иккита туваклардан иборат зарбли чолғуларимиздан бири ҳисобланади.Уларга таранг қилиб тортилган тери ,ечки ёки кийик терисидан

қопланади.Ноғоранинг товушлари аниқ баландликка эга бўлмаса ҳам

қиздирилганда кўтарилиб жаранглайди.Уларнинг ёгоч чўплари ҳам мавжуд.

Улар орқали ноғорага урилиб товуш ҳосил қилинади.Ўзининг кескин жарангли тембри билан чолғуларимиздан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам байрамларда,тўй-ҳашамларда ўзининг товуши билан ажралиб туради.Ноғора олов ёки офтобда қиздирилиб товуши баландлаштирилади.Унда асосан 2 та товуш нота ёзувида“бум”,чизиқ тагида,”бак”,чизиқ устида ёзилади.

Ўзбек анъанавий чертиб чалинадиган чолғу созларидан бири бу РУБОБ ҳисобланади.Ўрта осиё халқлари мусиқа маданятида кенг қўлланилади. Халқ чолғу ижрочилигида асосан рубобнинг 2 тури мавжуд . Улар авғон ва қашқар рубоби ҳисобланади.Рубоб 2 қисмдан иборат болиб,косаҳона ва дастадан ташкил топган.Унинг косасига асосан балиқ териси баъзида бузоқнинг юрак териси ҳам қопланади.У беш тордан иборат.Унинг дастасининг бошланиш қисмида 5 та қулоқлари жойлашган.Улар орқали рубобни созлаб туради.Рубоб махсус медиатр ёрдамида ижро этилади.Рубоб халқ ансамбили ва аркестрда етакчи вазифани бажаради.Унинг ёқимли товуши майин,сержило оҳанги бошқа созлардан ажралиб туради.

ДУТОР- ўзбек халқ чолғулари орасида озгарувчан хусусиятли анъанавий , миллий ,чертим чолғуларимиздан биридир.Узоқ ўтмишдан халқ ижрочилигида қолланилиб келинган торли анъанавий яккановоз чолғу сифатида чолғулар қаторига киради.У тожикча сўз болиб 2 тор деган маънони беради.Шунинг учун ҳам икки торли асбобдир.Одатда тут дарахтидан тайёрланиб,икки асосий қисмларга бўлинади:косахона,ва даста.чолғунинг косаси 10-12 та юпқа қовурғачаларни бир-бирига бирлаштириб ,ёпиштириш натижасида ҳосил қилиниб,унинг устки қисми махсус қопқоқ билан қопланади.Унинг косасида торлар илинадиган илгичлар махсус орнатилиниб,жусасига қараб дастаси белгиланади.Дуторда 14-15 парда мавжуд бўлиб жилка(яъни сунъий ип)дан бойланади.Рубоб сингари бунда ҳам қулоқлари мавжуд , негаки унинг созлаш учун ,овозини янада майин,сержило қилиш учун қолланилади.Дутор ҳам чолғулар орасида турли ранг-баранг зарбларга бой нафис назокатли овозга бой чолғудир.

Чолғуларимизнинг энг қадимийси бу УД асбоби ҳисобланади.Сернаво, кўнгилларни ҳушлатувчи унга ором берувчи созимиз чолғулар ансанбили қаторидан муносиб ўрин олган.Якканавоз чолғу сифатида ҳам омма орасида кенг тарқалган.Уд асбоби коса, даста, бош қисмидан ташкил топган.Косаси бир-бирига ёпиштирилган бир неча қовурғасимон тахтачалардан иборат.устига ёғочдан тайёрланган зич қилиб бириктирилган бўлиб,қопқоқда учта резанатр-овоз тебраниб чиқадиган тешик бўлиб,устига торлар таянадиган ҳарракни зич қилиб туташтирилади.Даста косага маҳкам бириктирилиб унга парда боғланмайди.Бошланғич қисмида қулоқлар ўрнатилган.Уд сози5 та жуфт 1 та тоқ торлардан иборат.Чолғу махсус тайёрланган мезроб билан ижро этилади.

Мусиқий чолғуларимиз орасида қадимийси ва энг забардасти ТАНБУР ҳисобланади.Ҳозирги кунда халқимиз орасида ҳам касбий мусиқанинг шакиланишига ҳиссасини қўшганлиги учун етакчи созлар қаторига киради.Ўзбек мақомимизни ҳам шакилланишида танбур асосий етакчи чолғу сифатида эътироф этилади.Танбур форсча сўздан олинган бўлиб,тан-юрак дил,бур-эса кесмоқ қитиқламоқ деган маънони англатади.шунинг учун ҳам сернола,сер оҳанг,дилрабо миллий мусиқа чолғуларимиздан бири бўлиб,уни тинглаётиб шинавандалар қалбини ларзага солиб келмоқда.Унинг косаси тут ёғочидан дастаси эса асосан ўрик ёнғоқ ва бошқа ёғочлардан йўнилиб ясалади.Дастасига эса ичак пардалар боғланади.Торлари мисдан тортилиб, “Нохун”деб аталувчи металдан ишланган мослама ёрдамида чалинади.

Адабиётлар

  • 1 .Ш.Рахимов.-“Дутор ”ўқув қўлланма Т.2007 йил

  • 2 .Ш.Рахимов О.Назаров.Ш.Жонайдаров.“Чолғу ижрочилиги ансамбли”ўқув қўлланма.Т.2005 йил

  • 3 .Б.Рахимжонов.“Дуторчилар ансамбли”дарслик.Т.2002

  • 4 .Х.Нурматов.О.Файзиев.“Чолғу ижрочилиги рубоб” ўқув қўлланмаТ.2009

  • 5 .Ш.Рахимов.”Чолғулантириш ва партитура ўқитиш” ўқув қўлланма Т.2009

  • 6 .Ш.Рахимов “Чолғу ижрочилигига ўргатиш методикаси” ўқув қўлланма.Т.2009 й

  • 7 .Ш.Рахимов.Х Нурматов.”Чолғу ижрочилиги тарихи”ўқув қўлланма.Т.2009й

  • 8 .Ш.Рахимов«Чолғушунослик” Ўқув қўлланма Фан» нашриёти. 2011

  • 9 .Нурматов. Х«Рубоб дарслиги»дарсликТошкент.Ўқитувчи нашриёти 1993

  • 10 .Ш.Рахимов Дутор Ўқув қўлланма Т: F Гулом 2004 й.

  • 11 .Одил Юнусов Science and Education 2020ЎЗБЕК МИЛЛИЙ САНЪАТИНИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ ОНГИГА СИНГДИРИШ ЙЎЛЛАРИ 304-306 бетлар.

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Ўзбек миллий чолуларимизнинг озирги кунгача саланиб келган турлари ва тарихий тараиёти

  • Ш.Рахимов.-"Дутор "ўқув қўлланма Т.2007 йил.
  • Ш.Рахимов О.Назаров.Ш.Жонайдаров."Чолғу ижрочилиги ансамбли"ўқув қўлланма.Т.2005 йил.
  • Б.Рахимжонов."Дуторчилар ансамбли"дарслик.Т.2002.
  • Х.Нурматов.О.Файзиев."Чолғу ижрочилиги рубоб" ўқув қўлланмаТ.2009.
  • Ш.Рахимов."Чолғулантириш ва партитура ўқитиш" ўқув қўлланма Т.2009 6.Ш.Рахимов "Чолғу ижрочилигига ўргатиш методикаси" ўқув қўлланма.Т.2009 й.
  • Ш.Рахимов.Х Нурматов."Чолғу ижрочилиги тарихи"ўқув қўлланма.Т.2009й 8.Ш.Рахимов"Чолғушунослик" Ўқув қўлланма Фан" нашриёти. 2011.
  • Нурматов. Х"Рубоб дарслиги"дарсликТошкент.Ўқитувчи нашриёти 1993.
  • Ш.Рахимов Дутор Ўқув қўлланма Т: F Гулом 2004 й.
  • Одил Юнусов Science and Education 2020ЎЗБЕК МИЛЛИЙ САНЪАТИНИ ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИНГ ОНГИГА СИНГДИРИШ ЙЎЛЛАРИ 304-306 бетлар.
Статья научная