Ўзбек ва рус тилларида феъл боғловчиларнинг қўлланиши
Автор: Холдарчаева Г.С.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
Бу мақолада боғлама феъл вазифасида келадиган кесимликлар ифода этилган бўлиб феьллар нуткда турли маъно парадигмаларини шакллантиришга хизмат қиладилар. Туликсиз феъл оркали шаклланадиган маъно бутунлиги факат бир сўз еки жумлага эмас балки нутқ конструкциясининг характерига қараб бутун бир гап еки матнга оид бўлиши хақида сўз юритилган.
Семантик, парадигма, морфологик, грамматик вазифалар, феъл боғламалари, мажмуа, муносабатлар, аникловчи, контекст.
Короткий адрес: https://sciup.org/140261001
IDR: 140261001
Текст научной статьи Ўзбек ва рус тилларида феъл боғловчиларнинг қўлланиши
Туркий тилларда боғлама феъл вазифасида қадимдан - дир (дур) кесимлик феъл боғламаси, эди, эмас, эмиш, экан каби тўлиқсиз феъллар қўлланиб келган. Улардан эмас бўлишсиз феъл ясовчи шаклга, “эса” феъл боғловчига айланиб кетган. Тўлиқсиз феъллар ичида “эса” дан бошқа шакллари ҳам гапда боғламалик вазифаларини бажаришлари мумкин.
Булар гапда (нутқда) асосан кесим таркибида қўлланиб, унинг кесимлик белгисининг грамматик ифодасини таъминлашга ҳам хизмат қиладилар.
Ўзбек тилида феъл боғламаларининг қўлланаши турли шаклларда акс этади. Бундай вақтларда тил грамматик тараққиёти жараёнида феъл боғламалрнинг нутқда кўп ҳолларда қўлланмаслиги ҳам кузатилади. Хусусан, “кучли шамол” сўз бирикмаси “шамол кучли” шаклида ишлатилса гапга айланади. Бунда унинг от кесим ўрнида келган сифат – “кучли” сўзининг боғлама кесимлиги ифодалаш учун аслида –дир боғламаси қўлланиши лозим эди. Бироқ ҳозирги ўзбек тилида бундай боғлама ифодасиз амалга ошади.
Боғлама феъл вазифасида келадиган –дир кесимлик ифодаси ёки эди, экан, эмиш, эса, эмас каби тўлиқсиз феъллар нутқда турли маъно парадигмаларини шакллантиришга хизмат қиладилар. Масалан, -дир боғламасининг бош вазифаси от ёки отлашган феъл кесимларда иш-ҳаракатнинг амалга ошуви (унинг кесимлик вазифасини) ни билдиришга хизмат. Нутқда сўз бирикмасини гапдан фарқлашга хизмат қилади.
Тўлиқсиз феъл шаклидаги боғламалар эди, экан, эмиш шакллари ҳам ҳаракат маъносига эга эмас. Улар турли маъноларни ифодалаш учун турли грамматик вазифаларда қўлланади. Тўлиқсиз феъллар отлар(кенг маънода) билан ҳам, феъллар билан ҳам қўлланади: боғ эди, ишлар эди: гўзал экан, келган экан каби.
Тўлиқсиз феъл ҳар бир шаклининг ўзига хос хусусияти билан бирга, уларнинг учаласи учун умумий бўлган боғловчилик хусусиятлари ҳам бор. Улар қуйидагилар:
-
1. Тўлиқсиз феъл мустақил маънога эга эмас. Лекин тарихан мустақил маъноли бўлган.
-
2. Тўлиқсиз феъл ўзича ҳаракат билдира олмаслиги сабабли феълларга хос бўлишсизлик, даража, замон каби маъноларга ва бу маъноларни ифодаловчи шаклларга эга бўлмайди, улар фақат гапнинг синтактик мазмунини тўлдиради, гапнинг бўлакларини ўзаро боғланишига хизмат қилади. Бинобарин, шахс-сон қўшимчалари тўлиқсиз феълга қўшилса-да, лекин улар билдирган шахс маъноси тўлиқсиз феълга эмас, балки кесим вазифасидаги бутун мажмуага оид бўлади, уларнинг ўзаро боғланишига хизмат қилади: хабардор экан+ман, хабардор экан+сан; билган эди+м, билган эди+нг; билар эмиш+ман, билар эмиш+сан.
-
3. тўлиқсиз феъл шаклларида ўзак ва унга қўшилган аффикс ташқи томондан аниқ ажралиб туради. Лекин ҳозирги ўзбек тилида тўлиқсиз феълнинг ўзи мустақил маънони сақламагани каби, унга қўшилган аффикслар ҳам шу шакл доирасида ўз хусусиятини тўла сақламаган ёки бутунлай йўқотган. Ҳатто ўтган замон феълининг бир неча турини ҳосил қилишда қатнашадиган эди тўлиқсиз феъли таркибидаги – ди шакли ҳам ўз
-
4. Тўлиқсиз феъллар феъл шакллари билан бирикканда, асосий феъл шаклига хос маъно маълум даражада сақланиши мумкин. Лекин умумий маъно асосий феъл шакли билан тўлиқсиз феъл шакли маъносининг оддий арифметик йиғиндисидан иборат бўлмайди. Шунинг учун маълцум шакллар доирасида тўлиқсиз феълни нутқдан тушуриб бўлмайди ёки тушуриб қолдириш мумкин бўлган ҳолларда маъно бутунлай ўзгариб кетади. Масалан ҳозирги ўзбек тилида ишлаётган эди, ишламоқчи эди, ишлаётган экан шаклларидан эди, экан тўлиқсиз феълларини тушуриб қолдириш мумкин эмас. Улар гапда кесимлилик шаклини ҳосил қилиш билан бир қаторда бўлакларнинг ўзаро грамматик боғланишига ҳам хизмат қиладилар. Энг муҳими бу боғланиш гапда пайт(замон), шахслараро муносабатларда алоҳида аҳамият касб этади, нутқнинг грамматик бутунлигини таъминлашга хизмат қилади. “Ишлар эди”, “билар эди” феълларидан тўлиқсиз феъл туширилиб қолдирилса, аниқлик маъноси гумон маъноси билан алмашади.
-
5. Тўлиқсиз феъл орқали шаклланадиган маъно бутунлиги фақат бир сўз ёки жумлага эмас, балки нутқ конструкциясининг характерига қараб бутун бир гап ёки матнга оид бўлиши мумкин: “Узунни қўй, қисқани кес” экан-да дунёнинг иши; Давранинг тўрида ўтириб келган Комилжон эдик.
-
6. тўлиқсиз феъл шаклларидаги биринчи товуш “э” нотурғун: у маълум фонетик шароиларда, бошқа товушнинг таъсири билан ёки позицион ҳолатга қараб, бошқа товушга ўтиши ёки тушиб қолиши мумкин. бундай ҳодиса оғзаки нутқда кўп учрайди: ишларди, ишларкан, ишлармиш, ишганакан, ишласайди, ишлаётганмиш кабиларда.
-
7. Тўлиқсиз феъл боғлама отларга ҳам, феълларга ҳам бирика олади. Уларнинг тусланишли феълларга бирикишига нисбатан сифатдош ва равишдош шаклларига бирикиши кўпроқ учрайди. Чунки икки феълнинг ўзаро бирикиши одатда равишдош ёки сифатдош шакллари восита бўлади. Тўлиқсиз феълнинг тусланишли феъл шаклига бирикиши тил тараққиётининг нисбатан анча кейинги давриларда юз берган.
-
8. Бир кесим таркибида эди, экан, эмиш шаклларидан бирининг қўлланиши ҳозирги ўзбек тилида асосий ҳолат ҳисобланади. Лекин кам бўлса ҳам, бир кесим таркибида икки тўлиқсиз феълнинг қўлланиши ҳоллари учраб туради.
хусусиятини тўла сақламаган. Шу сабабли эди тўлиқсиз феъли доим ҳам ўтган замон феъли шаклини ифодалавермайди.
Демак, “асосий феъл + тўлиқсиз феъл” типидаги қўшилмаларда шакл бутунлиги маъно бутунлигини таъминлашга хизмат қилади, аниқроғи шакл ва маъно бутунлиги, боғланишлиги яратилади.
Тўлиқсиз феълнинг “эди” шакли орқали ифодаланадиган ўтган замон маъноси билан бошқа ўтган замон феъл шакллари орқали ифодаланадиган ўтган замон маъноси бир хил эмас. “Эди” тўлиқсиз феъли отларга бирикиб келганда, нарса-ҳодиса ёки белгининг мавжуд бўлиши нутқ моментига нисбатан эмас, ҳозирга нисбатан олинади. Шу сабабли “қачон” сўроғига бўладиган жавоб ҳам “эди” шаклида ўтган замон феълларидагидан бошқача бўлади. Масалан, “Хатни тугатдим” гапига нисбатанқўйиладиган “қачон?” сўроғига “ҳозир”, “эндигина” сўзлари жавоб бўлиши мумкин. Лекин “ҳақиқий эди” шаклига нисбатан қўйилмайди. Демак ўтган замон феъл шаклларида ҳаракат ҳолатининг нутқ моментида эмас, балки нутқ моментидан олдин (нутқ моменти гача) бажарилиши ифодаланса, “эди” шаклида нарса-ҳодиса белгининг ҳозир эмас, балки аввал , илгари (ҳозиргача) мавжуд эканлиги ифодаланади. Шу сабабли нарса-ҳодиса, белги кабиларнинг аввалги ва ҳозирги ҳолатлари қиёс қилинганда , биринчи гапнинг кесими (аввалги ҳолатни билдирувчи кесим) эди шаклида, ҳозирги ҳолатни билдирувчи гапнинг кесими ўтган замон феъли шаклида бўлади. Лекин ҳозирги ҳолатни билдирган гапнинг кесими ҳеч вақт эди шаклида бўлмайди:
Ким эдим? Энди ким бўлдим.
Кейинги гапнинг кесими ўтган замон шаклида бўлишидан қатъий назар, ундаги бўл феъли ўрнида эди тўлиқсиз феълини қўллаб бўлмайди.
Мустақил маънога эга бўлган феъл отлар билан бирикиб, боғлама вазифасида қўлланганда ҳам от орқали ифодаланган нарса-ҳодиса, белги кабиларнинг юзага келганлиги, юзага келаётганлиги ёки энди юзага келиши ифодаланади: гўзал бўлди, гўзал бўлаяпти, гўзал бўлади. Демак, буларда нутқ моментига муносабат бор: уч замонда тусланган феъл намоён бўлган.
Тўлиқсиз феъллар ўзбек тилида боғлама вазифасида турли маъноларни ифодалар экан уларнинг бош вазифаси нутқнинг ифодалилигини ошириш, нутқ компонентларининг ўзаро семантик – стилистик мувофиқлигини таъминлашдан иборат. Шу ўринда фикримизнинг мукаммал ифодасини яратишда боғлама феълларнинг ўзга қариндош ёки ноқариндош тиллардага вазифаларни ҳамда семантик – стилистик парадигмаларини кузатиш қизиқарли маълумот бериши мумкин.
Шу ўринда биз ҳозирги ўзбек тили билан мустаҳкам алоқада бўлган ноқариндош рус тимлидаги феъл боғламаларнинг нутқдаги парадигмаларини кузатишни мақсад қилиб олдик. Бу ҳол биз учун яна бир хусусияти билан муҳимки, кейинги даврларда ўзбек тилида пайдо бўлган феъл боғламаларининг нутқда ифодасиз қўлланиши бевосита рус тили орқали ўтган гап конструкциялари орқали шаклланган. Бироқ инглиз тилигшва қариндош ҳисобланган рус тилида феъл боғламалар қандай семантик – стилистик имкониятларга эга ҳамда уларнингсемантик – морфологик ифодалилиги муаммоси диссертация ишининг аҳамиятини оширишга хизмат қилиши табиий. Зеро қариндош ва ноқариндош тиллардаги морфо - семантик жараёнлар умумий тилшуносликнинг айрим муаммолдарига ойдинлик киритиши аниқ.
Қариндош ва қариндош бўлмаган тилларда феъл боғловчиларнинг функционал – семантик қирраларини таҳлил қилиш лисоний ҳодисаларнинг замон ва макондаги парадигматик хусусиятларини тўғри белгилаш, бинобарин, нутқ ҳамда у орқали юзага келадиган тушунчанинг самарали ва мазмунли бўлишини таъминлайди. Рус тилида феъл боғловчилар (глагол-связки) от кесимнинг таркибий қисми сифатида ўрганилади – таркибли от кесимлар феъл боғловчи ва исмдан иборат бўлади. Энди бу ўринда ўларда луғавий маънонинг сақланишига қараб уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
-
1. Узоқ ўтган замон феъли маъносини ифодаловчи боғлама феъллар (быть, являться) фақатгина грамматик вазифаларни бажарадилар , шунингдек, ҳар қандай луғавий маънодан ҳолидирлар Роса была холодная ; Особенностью песни глухаря является странная, переменная сила ее значения. Бироқ ҳозирги рус тилида быть бо-лама феъли истеъмолдан чиққан: Настоящий охотник – всегда оптимист.
Есть боғловчиси китобий, адабий оттенкага эга бўлиб, кўпроқ расмий услуб ва тил фактларини аниқ ифодалашжа , илмий нутқда мантиқий нутқни шакллантиришда, нутқнинг аниқ мазмунан шакллантиришда кенг қўлланади, шунингдек, бадиий асарлар таркибида ҳам учраб туради:
-
а) Лирика есть самое высокое и самое трудное проявление искусства .
-
б) Птенец скворца есть истинное чудовище , которое состоит целиком из головы.
-
В) Желание есть жизнь.
Есть, суть боғламалари сўзлашув нутқига оид конструкцияларда ҳам учрайди:
-
а) А ты знаешь – сколько нас, мещанства? Мы суть звезды мелкие
...
-
б) Вот ты и есть для меня внутренный резерв .
Есть боғламаси рус тилида эга ва кесимнинг луғавий жиҳатдан тенглашган ҳолларида албатта қўлланади:
-
а) По понятиям Евдокии, инженер есть инженер и потому должен уметь все.
Бундай гаплар, бутунлай оддий нутққа хос бўлгани ҳолда, икки ёки ундан ортиқ тушунчани бир шаклда ифодалаш учун хизмат қилгани сабабли нутқда яшайди ёки бир шаклда тургани ҳолда турли маъноларни ифодалай олиш қобилиятига эга ҳодисалар ҳисобланади. Аниқловчининг ўзида алоҳида белгилари, тушунчаларнинг щзига хосликлари ажралиб турмайди; улар ҳақидаги тасаввур аввалги ёки кейинги контекстдан келиб чиқади. Узоқ ўтган замон маъносини ифодаловчи белги бош бўлаклар тавтологиясининг кенг тарқалиши ҳисобидан аниқланиши ҳам мумкин:
-
а) Эгоизм реалиста есть сознательный и глубоко расчётливый эгоизм зрелого человека.
-
2. Ярим узоқ ўтган замон маъносини ёки ярим аҳамиятли замон маъносини англатган фел боғламалари турли луғавий маъноларни англатишга хизмат қиладилар:
Бундай ҳолларда барча тобе сўзлар айтилган фикрнинг маъно марказига айланиши мумкин.
-
1) пайдо бўлиш, бирор бир белгининг аниқ намоён бўлишни билдиради – бывать, оказаться ва бошқалар; Черный голый утес … представлял почву этой пустыни. Арестанты оказывались обыкновенными изможденными людьми.
-
2) бирор ҳолатнинг тасаввури ҳақидаги белгини билдиради – показаться, представляться, слыть ва бошқалар; Вытащенная рыба кажется ледяной. Настоящими приметами считаются те, которые определяют погоду и время.
-
3) белгининг пайдо бўлиши, унинг бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтишини ёки аксинча, аввалги ҳолтда сақланишини билдиради – остаться, сделаться, стать ва бошқалар; Прибрежные пески делаются темными от росы; Тени от кустов на лугах становились длиннее.
-
4) белгининг номи – зваться, называтся, почитаться: Солонцами обычно называются места в горах, куда приходят звери полакомиться солью.
Узоқ ўтган замон боғловчи феъллари ўз, яъни бош маъноларда қўлланадиган тегишли феъллардан анчагина фарқланадилар. Масалан, қуйидагиларни қиёслаш мумкин: Он оказался студентом. – Он оказался на дороге; сын стал взрослым. – Сын стал на колени.
-
III. Сўзннг тўлиқ аҳамиятли маъносини англатадиган, предметнинг ҳаракат ва ҳолатини англатадиган боғлама феъллар - вернуться, идти, работать, сидеть, ходить ва бошқалар. У входа в церковную ограду стоят сторожами четыре тополя; Видно, родился я такой; Бобры живут семействами.
Ўзларининг луғавий маъноларини сақлаб қолган ҳолларида бу феъллар гапнинг тўлақонли маъносини англата олмайдилар. Шу сабабли феъл кесим сифатида бу каби феълларнинг бирор бир от билан бирлашган шакллари қўлланади. Масалан: Человек вышел на улицу, на улицу одетый в длинное мохнатое пальто; Человек вышел на улицу, одетый в длинное пальто – биринчи гапда одамнинг кщчага чиққанлиги ҳақида гап йўқ, гап фақат унинг кийимда кўчага чиққанлиги ҳақида айтилган. Иккинчи гапда кишининг қаердандир чиққанлиги ҳақида хабар берилган.
Рус тилида феъл боғламаларнинг қисқа таҳлили шуни кўрсатадики, қариндош тил сифатида рус тили инглиз тили билан қатор умумийликларга эга ҳамда бу умумийликлар нутқда ифодаланиши билан ҳам аҳамиятлидар. Хусусан, есть боғламаси инглиз тилидаги is нинг айнан шакли сифатида нутқ компонентларини боғлашга хизмат қилади. шу қриндаги энг муҳим ҳолат бу боғлама худди ўзбек тилидаги – дир шаклига ўхшаб нутқда ўзининг белгисиз қўлланувчи шаклига ҳам эга.
Ўзбек ва рус тилларидаги боғлама феълларнинг қисқа таҳлили феъл ва умуман нутқ конструкцияларнинг ўзаро мувофиқ ва номувофиқ бирлашуви, қўшилуви жараёнида боғлама феълларнинг иштироқи ҳар қандай қариндош ёки ноқариндош тилларда ҳам кузатилади. Улар орасидаги семантик – стилистик муносабатлар деярли бир хил шаклда амалга ошади ҳамда нутқнинг ифодалилигини таъминлаш жараёни хам деярли ўзаро мутаносиб. Бироқ ҳар бир тилнинг ўз табиатидан келиб чиққан ҳолда нутқ тараққиётининг маълум бир палларида улар ўртасида турли семантик – стилистик парадигмалдарнинг шаклланганлиги ҳам табиий бир ҳолдир.
Фойдаланган адабиетлар:
-
1 .Абрамов Б.А. Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М ,1973,183стр.
-
5 .Longman Dictionary of English language and culture.England..1992-1519 p.
-
6 .w.w. eng.Wikipedia.org.
-
7 .www Ziyonet.uz.
2Абдуразаков М-Очерки по составительному изучению разносистемных языков, Т, 1973-167 стр.
3,Абрамов Б,А, Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М,1973,183 стр.
4,Collins Cobuild English language Dictionary-Colling, London-Glassgow, 1992-703 p.
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Ўзбек ва рус тилларида феъл боғловчиларнинг қўлланиши
- Абрамов Б.А. Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М ,1973,183стр.Абдуразаков М-Очерки по составительному изучению разносистемных языков, Т, 1973-167 стр.
- Абрамов Б,А, Научно-техническая литература как одно из сфер функционирования языковой системы, М,1973,183 стр.
- Collins Cobuild English language Dictionary-Colling, London-Glassgow, 1992-703 p.
- Longman Dictionary of English language and culture.England..1992-1519 p.
- w.w. eng.Wikipedia.org.
- www Ziyonet.uz.