Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Бахронов Б.Б.

Журнал: Мировая наука @science-j

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4 (49), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада Ўзбекистоннинг кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари, тамойили асосида олиб бораётган ўзига хос сиёсати тўғрисида сўз боради.

Короткий адрес: https://sciup.org/140266061

IDR: 140266061

Текст научной статьи Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

Калит сўзлар: Жамият, демократия, виждон эркинлиги, конституция,

қадрият, суверенитет, демократик давлат.

BUILDING A DEMOCRATIC SOCIETY IN UZBEKISTAN

SPECIFIC FEATURES

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг етакчи олимлари томонидан демократиянинг миллий, умумбашарий тамойилларини ҳар бир халқнинг қадриятлари билан уйгунлаштириш ва тўлдириш борасида бирмунча ишлар қилинди. Шунга қарамай, мамлакатимизда демократик жамият барпо этиш жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва намоён бўлиш хусусиятлари жиддий ўрганишни талаб этади. Ваҳоланки, демократиянинг муҳим умумжаҳон эътироф этилган асосий тамойиллар мавжуд. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  •    эркин ва адолатли сайловлар:

  •    очиқ ва ҳисобот берувчи ҳуқумат:

  •    инсон хукукларининг устиворлиги:

  •    хокимият органларининг сайланиб куйилиши:

  •    сўз, матбуот ва виждон эркинлигининг Конституция ва қонунлар билан кафолатланиши:

  •    конун устиворлиги:

  •    фуқароларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳуқуқлари мавжудлиги ва тенглиги:

  •    тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайлаб куйиладиган органлар олдида хисоб бериш бурчлилиги:

  •    куппартиявийлик тизимининг мавжудлиги:

  •    умуммиллий масалаларнинг ҳал этилишида референдумларнинг утказилиши:

  •    мулк шаклларининг хилма-хиллиги ва уларнинг тенглигини кафолатловчи конунларнинг мавжудлиги:

  •    сиёсий мухолифатнинг очик фаолият курсатиши:

  •    жамиятда плюрализм, яъни фикрлар хилма-хиллиги, ранг-баранглигини кафолатловчи қонунларнинг мавжудлиги ҳамда уларни амалий хаётга жорий этиш масалалари самарасининг ортиши.

Маълумки, Ўзбекистон халқи ўз мустақиллигига эришгач, Ер шарининг кўпчилиги аҳолиси каби ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамиятни барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Табиийки, бундай жамиятни шакллантиришда, авваламбор, Ўзбекистон тараққиётининг ўзига хос миллий тамойилларини жаҳонда кечаётган умуминсоний тамойиллар билан уйгунлашаётганлигини назардан кочирмаслик керак.

Ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишда миллий тамойилларнинг асосини ташкил этувчи қадриятлар ҳам алоҳида ўринга эгадир. Миллий ва умумбашарий қадриятлар тўгрисида бир қатор мамлакатимиз олимларининг фикр ва мулоҳазаларини умумлаштириш лозим. Негаки, Ўзбекистонда барпо этилаётган ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти умуминсоний қадриятлар билан бир қаторда, миллий цадриятларимизга асосланади.

“Қадрият” дейилганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган миллат, элат ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қиладиган ва шу туфайли улар томонидан баҳоланиб, қадрланадиган табиат ва жамият неъматлари ҳодисалари мажмуини тушунмогимиз лозим.“^адриятлар - жамиятда кишилар уртасида обруга, эътиборга, ҳурматга, нуфузга, аҳамиятга эга кишилар, муносабатлар, ҳолатлар, моддий нарсалар ва маънавий бойликлар мажмуаси” деган таъриф мавжуд. ^адриятларни бундай таърифлаш унинг мох,иятини анча ёрцин ифодаласа-да лекин қадриятларга берилган таърифлар ичида ўзининг илмийлиги билан бошқа таърифлардан ажралиб туради деган фикрдамиз. Бизнингча “умуминсоний қадриятлар тушунчаси бутун жамият аҳамиятига эга бўлган инсониятнинг мавжудлиги ўтмиши бугуни ва келажагини яшашнинг асосий йуналишлари цонун-цоидаларини талаб ва тартибларини одамларнинг энг азалий орзу-умидалри ва идеалларини узида акс эттирадиган қадриятларининг умумий шаклларини ифодалайди. Умуминсоний қадрият тушунчасининг объектив асоси ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар инсониятнинг узлуксиз ҳаётини ва турмуш тарзини умумлаштирадиган жамиятдир”. Дарҳақиқат “умуминсонийлик” тушунчасида қадриятларни тирик табиатнинг бир қисми бўлган одам зотининг ҳаёти ва камолоти унинг тарихий тараққиёти сиёсий ва бошқа бирликлар учун аҳамияти ўз ифодасини топиши керак. Демак инсониятнинг энг умумий жамоаси бўлган жамиятгина умуминсоний цадриятларнинг яратувчиси ва сацлаб турувчисидир.

Демократик жамиятни умуминсоний ва миллий қадриятларсиз барпо этиб бўлмайди. Қадриятлар ҳақида фикр юритганда унинг иккита таркибий қисмини назарда тутмоқ керак. Бундан энг аввало инсоннинг объектив оламга нисбатан бўлган актив фаолиятини алоҳида таҳлил қилиш зурур. Умуминсоний қадриятлар тушунчасига моддий ва маънавий муҳит яшаш шарт-шароитларининг ривожланиши ва ворислик содир булиб янги-янги

қадриятларнинг шаклланишига ўтишдан мерос бўлиб қолганлари эса давр руҳи янги ижтимоий эҳтиёж ва тараққиёт учун асос бўлган қадриятлар киради. Умуминсоний қадриятларнинг асосий вазифаси оламни билиш ва уни амалий узгартиришнинг мухим омилидир.

Миллий кадриятлар - миллат учун мухим ва жиддий ахамиятига эга бўлган жиҳат ва хусусиятлар. Ўз миллий қадрияти бўлмаган миллат ёки элат йук. Миллатнинг таназзули - миллий кадриятнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи яшаш тарзи келажаги уни ташкил этган авлодлар ижтимоий қатламлар миллий онг тил маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Негаки миллий қадриятлар нафақат мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан бири балки демократик адолатли ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг асосий манбаи ҳамдир. Марказий Осиё халқларининг асрлардан-асрларга мерос булиб келаётган миллий кадриятлари узок тарихий жараёнда шаклланган ва кўплаб огир синовларни бошдан кечирди. Дархакикат минтакамиз халклари 3000 йилдан ортик даврни узида мужассамлаштириш Марказий Осиё цивилизациясини ярата олган.

Марказий Осиё халқларининг миллий қадриятлардаги ўзига хос жихатларига куйидагиларни киритиш мумкин:

  •    туFилган макон ва она юртга эхтиром:

  •    аждодлар хотирасига садокат:

  •    катталарга хурмат ёшларга иззат:

  •    инсоний муомалада мулозамат:

  •    хаё андиша вазминлик сабр-токат кабиларнинг устуворлиги.

Умуминсоний кадриятлар инсон маънавий-ижтимоий камолотининг қандайдир алоҳида бошқалардан ажралган томони эмас. Умуминсоний қадриятлар миллий ва минтақавий қадриятларнинг умумлашган ифодасидир. Умуминсоний қадриятлар бутун инсониятга хос қадриятлар асосида ташкил топади ва ривожланади. Улар айни вактда барча миллий кадриятларнинг бир-бирига якинлашиши ва ривожланишига хам хизмат килади.

Бу қадриятлар бутун инсоният томонидан қўлга киритилган фан, техника, маданият, ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатларини ривожлантириш борасидаги янги жиҳатлар, демократия қонунчилик, адолатни барқарорлаштириш борасидаги ютуқлардан ҳам иборат бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш республикамизни жаҳондаги ривожланган давлатлардан бирига айлантириш ишига хизмат қилади. Бу борада бирор чекинишларга, миллий маҳдудликка ва калондимогликка йўл қўйиш ниҳоятда катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Катта ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган минтақавий қадриятлардан яна бири – жамоатчилик фикридир. Жамоатчилик фикри одамлар ўртасидаги бир-бирига яқинлик, ўзаро ҳурматнинг ифодаси бўлиб, кенг фойдаланиш мумкин бўлган қадриятдир.

Хулоса қилиб айтганда, қадриятлар жамият тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган ва ривожланган, ўтмишда, ҳозирги кунда ва келажакда ҳам ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир этадиган, кишилар онгига сингиб, ижобий аҳамият касб этган моддий, маънавий бойликлардир. Шу нуқтаи назардан, тарихий тажриба, анъаналарнинг мерос бўлиб ўтиши – буларнинг барчаси янгидан-янги, авлодларни тарбиялайдиган қадриятларга айланиб қолиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Анхайер Хельмут. Гражданское обхество и «третий сектор».

  • 2.    Гегель Г. В. Философия права. – Москва: Мусль, 1990.

  • 3.    Жалилов Ш. Кучли давлатдан — кучли жамият сари: Тажриба,


    таҳлил, амалиёт. — Т.: «Ўзбекистон», 2001,

  • 5.    Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислохотлар стратегияси. “Академия”Т.

  • 6.    Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий

    мақолалар тўплами). — Т.: 2003.

“Deutschland” журнали, 2000, №5.

Список литературы Ўзбекистонда демократик жамият уришнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Анхайер Хельмут. Гражданское обхество и "третий сектор". "Deutschland" журнали, 2000, №5.
  • Гегель Г. В. Философия права. - Москва: Мусль, 1990.
  • Жалилов Ш. Кучли давлатдан - кучли жамият сари: Тажриба
  • таҳлил, амалиёт. - Т.: "Ўзбекистон", 2001
  • Жумаев Р.З. ва бошқ. Сиёсий ислохотлар стратегияси. "Академия"Т. 2009.
  • Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий мақолалар тўплами). - Т.: 2003.
Статья научная