Ўзбекистонда ижтимоий тармоларнинг жамият аётига таъсири

Автор: Сотиболдиев .О.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbu maqolada O'zbekistonda ijtimoiy tarmoqlarning jamiyat ma'naviy, ijtimoy, siyosiy hayotiga ta'siri haqida fikr yuritilgan.

Акт, интернет, ижтимоий тармоқ, модернизация, информация

Короткий адрес: https://sciup.org/140293102

IDR: 140293102

Текст научной статьи Ўзбекистонда ижтимоий тармоларнинг жамият аётига таъсири

Калит сўзлар: АКТ, интернет, ижтимоий тармоқ, модернизация, информация

Ахборот коммуникация технологиялари жамият тараққиётида аста-секин ҳукмрон бўлиб бораётган ахборот муҳитини яратди. Ахборот фаолиятининг ривожланиши жамиятнинг ахборот муносабатларининг ривожланишини тақозо этади. Бу эса, ўз навбатида, жамият онгига таъсир этиб, ижтимоий онгнинг тарихий жиҳатдан янги информологик шаклини яратмоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари, интернет тизимини кенг ривожлантирмасдан туриб, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, барқарор тараққиётга эришиш ҳақида сўз юритиш мумкин эмас”[2].

Ўзбекистонда 1998 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда ахборот коммуникация технологияларига доир 2 та Сенат, 19 та Президент Қарори, 4 та Президент фармони, 8 та Олий Мажлис Қарори, 46 та Вазирлар Маҳкамаси Қарори, 3 та Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги буйруқлари, интернетга оид 13 та Вазирлар Маҳкамаси Қарори, 13 та Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги буйруқлари қабул қилинди. 2022 йил 4 февралда “Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида” Сенатнинг СҚ-479-IV-сон қарори қабул қилинди. Ушбу соҳага оид Қарор ва фармонларни қабул қилиниши бугунги куннинг долзарб вазифалари ҳисобланади. Мамлакатимизда интернет ва унга алоқадор технологияларнинг ривожланиши унинг етакчи оммавий ахборот воситаларига, замонавий жамиятнинг барча тузилмалари фаолиятини таъминлайдиган энг муҳим ахборот ресурсига, шунингдек, ташкилий ва технологик асосга айланишига олиб келди. Ўзбекистонга интернетнинг кириб келиши ва мамлакат аҳолисининг ундан самарали фойдаланиши натижасида янги ахборот манбаларига эга бўлмоқдалар. Пировард натижада инсонлар олаётган ахборотларни тўғри ёки нотўғри эканлигини асослаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида муҳим роль ўйнамоқда. ХХ асрнинг охирига қадар мамлакатимизнинг ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётида, асосан, бадиий китоб, газета ва журналларга қизиқиш катта бўлган бўлса, бугунги кунга келиб буларнинг ўрнини тезкор ахборот манбаи - ижтимоий тармоцлар эгаллай бошлади. “Узбекистонда “Facebook” тармоғидан фойдаланувчилар 1 миллионга яқинлашиб қолган. Улар уртача 25-34 ёшда булиб, 65.5 фоизини эркаклар, 34.5 фоизини хотин-цизларимиз ташкил этар экан. Айни пайтда дунёда 1 млрд.лик аудиторияга эга Instagram Ўзбекистонда 1.586.500 нафар фойдаланувчига эга. 2.476.590лик Facebook эса мамлакатимизда 686.400 кишини бирлаштирган. 200 млн.лик Telegram - Узбекистонда 18 млн.кишига хизмат курсатмоцда”[4].

Бугунги ёш авлоднинг маънавий тарбияси хацида фикр юритилганда, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевни қуйидаги фикрларини айтиб ўтиш жоиздир: “Ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини ошириш, мутоала маданиятини юксалтиришга катта аҳамият берилаётгани сизларга маълум. Лекин куплаб болаларимиз китобдан узоклашиб, куп вацтини ижтимоий тармоцларда утказаётгани - бу хам бор гап.

Албатта, биз интернет ва бошца замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамиятини инкор этмаймиз. Бугунги ҳаётимизни интернетсиз тасаввур цилишнинг узи цийин” [3]. Жахон ахборот майдони кенгайиб бораётган бир пайтда ёшларимизнинг онгини ураб-чирмаб эмас, балки уларнинг маънавий тарбиясига алохида урFу бериб, руй бераётган воцеа ва ҳодисаларга ўз қобиғимизга ўралмаган ҳолда тўғри йўл кўрсатишимиз керак. Чунки бугунги кунда юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифаси йўлга қўйилган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, глобаллашув жараёнида бугунги ёшларимизнинг маънавий тарбиясига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган хабарлар ҳам тузатиб бўлмас даражада зиён келтириши мумкин. Ўзбекистонда интернет глобал ахборот компьютер тармоғининг имкониятлари ва ролини таҳлил қилиш шахсий ва ижтимоий ривожланишда қуйидаги ижобий натижаларни кўрсатади: Интернетдан ўзига хос "оммавий алоқа воситаси", улкан ахборот базаси сифатида фойдаланиш. мониторинг, илмий иш, ижодкорликни ташкил этишнинг кучли воситаси. Интернет ёрдамида жаҳон электрон бозори, электрон бизнес шаклланмоқда. Сиёсий соҳада интернет инсонни шахс сифатида бир йўналишли мафкура таъсиридан ҳимоя қилади. Интернетнинг энг ёрқин хусусиятлари унинг ўзига хослиги, миллатлараролиги, очиқлиги, чизиқли бўлмаганлиги, мураккаблиги, интеграцияси ва универсаллигида намоён булади.

Глобал ахборот тармоғининг ривожланишида юзага келадиган асосий муаммоларни цуйидагича тавсифлаш мумкин: Тармоцларда жойлаштирилган маълумотлар хажмини назорат цилишнинг имкони йуц. Турли хил маълумотлар пайдо бўлади, улар орасида ахлоқий жиҳатдан салбийлари куп учрайди. Интернет инсоннинг ацлий ва жисмоний цобилиятига алохида талаблар цуяди, чунки бу тизимга берилиб кетиш, яъни виртуал оламга кириб келиш, реал хаётдан узоцлашишга олиб келади.

Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот материалларини бериб бориш, ёшларни интернетдаги турли ахборот хуружларидан ҳимоялашга қаратилган электрон шаклда ресурсларни яратиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки, мафкуравий таҳдидлар орқали ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартиришга, ахлоқсизлик каби бузғунчи ғояларни сингдиришга уринишлар бўлмоқда. Биргина 2021 йилнинг декабрь холатига кура миллий домен ^удудидаги 289 та веб-сайтда (1 734 та цонун бузилиш) порнография, 91 та веб-сайтда эса (363 та цонун бузилиш) беҳаёлик ва маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2 097 та қонун бузилиши ҳолати қайд этилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида маънавий бузуқликни тарғиб қилувчи 130 га яқин гуруҳ, саҳифа ва каналлар мавжудлиги аниқланган бўлиб, уларда 2 646 та материал (фото, видео, матнли ва бошцалар) тарцатилган. Ушбу материалларнинг аксарияти «Одноклассники» (55 та гуруҳнинг 1 962 та материали) ва «Instagram» (60

та гуруҳнинг 684 та материали) ижтимоий тармоқларнинг ҳиссасига тўғри келади. 2021 йилда ахлоксизлик, бехаёликни TapFu6 килувчи 1 650 та веб-сайтдан мамлакат ҳудудида фойдаланиш белгиланган тартибда чекланган. Энг оммабоп булган «Telegram» мессенжеридаги 35 та фаол каналда одоб-ахлоқ талабларига мос келмайдиган ўзбек аудиториясига қаратилган 7 738 та материал мавжудлиги аникланган. Биргина «Telegram» мессенжери ва «TikTok» видеоплатформасининг Ўзбекистон аудиторияси учун йўналтирилган ресурсларида фаҳш ёки порнографик контент орқали аудитория тўплаш ва реклама ҳисобидан даромад топишга қаратилган 7 та канал аникланган (умумий обуначилари сони — 120 721 нафар).

«Telegram» мессенжерида умумий обуначилари сони 44 479 нафар бўлган ақидапарастлик ёки экстремистик мазмундаги виртуал 43 та ресурс мавжудлиги, худди шу мазмундаги материалларнинг тарқатилиши ва тарғиботи билан «TikTok» видеоплатформасида 20 та профил фаолият кўрсатаётгани, унинг умумий обуначилари сони 25 458 нафарни ташкил этаётгани ачинарли холатдир.

«Instagram» тармогида курол-яроFлaр тaрFиботи билан шуFуллaнувчи 2 та саҳифа мавжуд бўлиб, каналнинг умумий аъзолари сони 17 924 нафарни ташкил этади. [1]

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, ўқувчи ёшларнинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентларга қарши курашиш, диний адоватни қўзғатувчи, таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар, тотализаторлар, оилавий қадриятларни инкор этадиган ҳамда жамиятда бузғунчилик ғояларини таргиб этадиган веб-ресурсларни доимий равишда чеклаб бориш устувор вазифа хисобланади.

Хулоса килиб айтганда, Интернет жахон ахборот тaрмоFидa фойдаланувчиларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга кумаклашадиган замонавий веб-ресурсларни шакллантириш, шунингдек, ахборот маконида Ўзбекистоннинг тарихи, фани, маданияти ва санъатини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни йўлга қўйиш, интернет ва ижтимоий тармоқларда илгари сурилаётган ғоя ва фикрларни мониторинг қилиш, уларнинг динамикасини аниқлаш, интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун контентларни ривожлантириш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш борасидаги илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш зарур.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги СҚ-479-IV-сонли Қарори

  • 2.    Ш. Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Тошкент-“Ўзбекистон”-2017. Б-86

  • 3.    Ш. Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Тошкент-“Ўзбекистон”-2017. Б-529

  • 4.    Беруний Алимов. Ёшларнинг ижтимоий тармоклар орқали мамлакат имижини оширишдаги роли. http://beruniyalimov.uz/archives/705

  • 5.    Аллаяров Отабек Эркинович. Ўзбекистон барқарор тараққиётини таъминлашда интернет технологияларидан самарали фойдаланиш механизмлари Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати Тошкент-2019 йил Б-17

  • 6.    Шайдуллаев Н. Обеспечение информационно-психологической безопасности в открытых информационных системах //Теория и практика современной науки. – 2017. – №. 4. – С. 909-912.

  • 7.    Shaydullayev N. Formation of intellectual culture in youth-demand of period //Экономика и социум. – 2020. – №. 5-1. – С. 140-142.

  • 8.    Мухиддинова Х. Г. Информация как средство психологического воздействия //Теория и практика современной науки. – 2017. – №. 4. – С. 625-628.

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Ўзбекистонда ижтимоий тармоларнинг жамият аётига таъсири

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4 февралдаги СҚ-479-IV-сонли Қарори.
  • Ш. Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Тошкент-"Ўзбекистон"-2017. Б-86.
  • Ш. Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.Тошкент-"Ўзбекистон"-2017. Б-529.
  • Беруний Алимов. Ёшларнинг ижтимоий тармоклар орқали мамлакат имижини оширишдаги роли. http://beruniyalimov.uz/archives/705.
  • Аллаяров Отабек Эркинович. Ўзбекистон барқарор тараққиётини таъминлашда интернет технологияларидан самарали фойдаланиш механизмлари Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (phd) диссертацияси автореферати Тошкент-2019 йил Б-17.
  • Шайдуллаев Н. Обеспечение информационно-психологической безопасности в открытых информационных системах //Теория и практика современной науки. - 2017. - №. 4. - С. 909-912.
  • EDN: YURWHJ
  • Shaydullayev N. Formation of intellectual culture in youth-demand of period //Экономика и социум. - 2020. - №. 5-1. - С. 140-142.
  • EDN: QERRLN
  • Мухиддинова Х. Г. Информация как средство психологического воздействия //Теория и практика современной науки. - 2017. - №. 4. - С. 625-628.
  • EDN: YURVFH
Еще
Статья научная