Ўзбекистонда лойиҳавий бошқарув соҳасида мутахасислар таёрлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари

Автор: Умаров Бахром Убайдуллаевич

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 11 (78), 2020 года.

Бесплатный доступ

Короткий адрес: https://sciup.org/140253070

IDR: 140253070

Текст статьи Ўзбекистонда лойиҳавий бошқарув соҳасида мутахасислар таёрлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кўнг кўламли ҳамда жадал суръатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасидаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш бу соҳадаги етук мутахассисларга бўлган эхтиёж ва мазкур вазифа долзарблигини ифодалайди. XX асрнинг 50-чи йилларидан бошлаб шаклланиб келган ҳамда хозирги пайтдан нафақат фирма ва компаниялар, балки давлат бошқаруви органлари тизимни такомиллаштиришда ҳам кенг қўлланиб келинаётган лойиҳавий бошқарув тизими ривожланган мамалкатларда анъанавий бошкарув усулига айланиб улгурган.

1-Расм. Узбекистон Республикаси Президентининг Виртуал

қабулхонасининг янги талқинини жорий этиш лойиҳасининг модели

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5120-сон Фармони билан мамлакатимизда ҳам лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этиш бошланган экан давлат ва хўжалик бошқарув органларининг маъмурий фаолият билан шуғулланадиган раҳбар ва ходимларига лойиҳавий бошқарувга оид билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш масаласини хал этиш керак бўлади.

Бугунги кунда давлат бошқарув органларининг рахбар лавозимлари сони 36497 кишини ташкил этиши, хўжалик бошқарув органларида эса 450 мингдан ортиқ раҳбарлар фаолият олиб боришни назарда тутадиган бўлсак, лойиҳавий бошқарув асосларини биладиган, уни қўллаш малакасига ва тажрибасига эга бўлган давлат хизматчилар ҳамда хўжалик бошқарув органдарининг рахбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида улкан хажмдаги вазифа турганлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Юқорида қайд этганимиздек, мамлакатимизда ҳам лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5120-сон Фармони қабул қилиниши билан ўз ибтидосини бошлади. Мазкур Фармонда мамлакатимизда иқтисодиётни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар, шунингдек саноатни модернизация қилиш ва замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришни барпо этиш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги эътироф этилган.

2-Расм. Узбекистгн Республикаси телекоммуникация лойи^аларини бош^ариш хавфсизлиги ва рискларини бошцаришнинг меъёрий-хукуций таъминотининг таркибии

Аммо шу билан биргаликда, тахлиллар комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш бўйича вазифаларнинг самарали бажарилишига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ғов бўлаётган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга тўсқинлик қилаётган катор камчиликлар мавжудлигини, хусусан:

  • —    давлат ахамиятига молик лойихаларни ишлаб чикиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг хамда назорат килишни таъминловчи лойиха бошкарувининг ягона тизими мавжуд эмаслиги;

  • —    лойихаларни амалга ошириш суръати ва самарадорлигини тезкор кузатиш имконини берувчи илFOр ахборот-коммуникация технологияларининг бошцарув жараёнига етарлича жорий этилмаганлиги;

  • —    давлат ва худудий дастурларни, инвестиция лойихаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда очиқлик ва шаффофлик даражасининг пастлиги мазкур соҳада молиявий маблағлар мақсадсиз ва самарасиз сарфланиши, шунингдек турли хил суиистеъмолчилик ҳолатларини келтириб чицараётганлиги;

  • —    давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари шаффофлигини таъминловчи давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари билан интеграция цилинган ягона ахборот майдонининг мавжуд эмаслиги;

  • —    амалга оширилаётган лойихаларнинг мацсадга мувофицлиги, асослантирилганлиги ва рентабеллигини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, шунингдек уларнинг қийматини ошириб кўрсатиш ва бошқа суиистеъмолчиликлар аломатларини аниқлаш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлиги;

  • —    товарлар, ишлар ва хизматларнинг хациций бозор цийматини аниқлаш имконини берадиган ягона классификатор ишлаб чиқилмаганлиги сингари салбий холатлар мавжудлиги цайд этилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошцарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш буйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ташкил этилди.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга ва агентлик зиммасига мамлакатимизда лойихавий бошцарув тизимини жорий этиш буйича улкан вазифалар юкланди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мамлакатимизда лойиҳавий бошқарув асослари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини ишлаб чиқиб, жорий этишни тақозо этади. Бу борадаги вазифа ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг олдига қўйилган энг мухим вазифалардан бири бўлди.

Мазкур Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарога биноан Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, қисқа муддатда Агентликнинг зарур назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлган, Агентликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга оширишни таъминлайдиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш вазифаси юклатилди.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш механизмини йўлга қўйиш мақсадида 2018 йил 5 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3930-сон қарори қабул қилинди. Макур қарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг номи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилди.

Олий мактаб ва агентликка лойиҳа ва корпоратив бошқарув, баҳолаш ва харид фаолиятида, лойиҳавий молиялаштириш, стратегик ва молиявий менежмент соҳасидаги давлат таълим стандартлари, шу жумладан, ўқув юкламаси ҳажмлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ва улар асосида таълим жараёнларини йзлга қўйиш вазифаси юклатилди. Инвестиция лойиҳаларининг давлат ва ҳудудий дастурлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, лойиҳа бошқаруви жараёнида айрим давлат органларининг масъулиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг вазифа ва функцияларини рақамли иқтисодиёт ва сифатли лойиҳа бошқарувини устувор ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5624-сон Фармони қабул қилинди. Фармонга биноан агентликнинг бир қатор ваколатлар бошқа вазирлик ва идоралар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ваколатига ўтказилди.

3-Расм. «Электрон ҳукумат» лойиҳасини амалга ошириш натижасида эришиладиган параметрлар

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси тугатилиб, «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

1-Жадвал.

Ўзбекистон Республикаси лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби1

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси

2.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПФ–5120-сон Фармони

3.

И.Б. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Кенгаш раисининг ўринбосари

4.

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

5.

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

6.

М.М. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

7.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчиси

8.

А.И. Ахмедходжаев

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

9.

Лавозимга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори.

Мустақил экспертлар ҳамда ижтимоий тармоқдларда олиб борилган кенг мухокамаларда қайд этилган фикр ва мулохазаларда, мазкур қарордаги агентлик фаолияти доирасига оид ўзгартиришларнинг асосий сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5120-сон Фармони билан агентлик зиммасига қўйилган устувор вазифаларнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини самарали ташкил этиш, ҳкамда мамлакатимизда нисбатан янги бўлган лойиҳавий бошқарув бўйича малакали кадрлар таъминоти тизимини йўлга қўйиш вазифасини муваффақиятли бажаришга эришилимаганлиги билан изохланганлиги кузатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сон қарори асосида ташкил этилган «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази» 2 йилдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилган бўлса, яна 2 йилдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5975-сон Фармони билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби корпоратив бошқарув ва тадбиркорлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасаси ҳисобланади деб белгилаб қўйилди.

Хулоса сифатида шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5120-сон Фармони билан мамлакатимизда лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича бошланган истиқболли ва муҳим масала, жумладан мамлакатимизга лойиҳавий бошқарув бўйича малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича энди шаклланиб келаётган механизмнинг фаолиятининг устувор йўналиш яна ўзгартирилди. Бу эса малакатимизда лойиҳавий бошқарув ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлаш вазифасининг устуворлиги пасайганлигини ифодалайди.

4-Расм. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг

Ташкилий тузилмаси

Шу муносабат билан, мамлакатимизда лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этишдек истиқболли ислоҳотларнинг мухим жихати бўлган лойиҳавий бошқарув бўйича малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мардаги «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5975-сон Фармонининг 12 бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қўйилган Олий мактаб фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини қабул қилишда инобатга олиниши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда, мамлакатимизда лойиҳавий бошқарув тизимини жорий этиш орзуси, соҳада малакали мутахассисларнинг етишмаслиги сабабли парокандаликка юз тутади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5120-сон Фармони;

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ги П?-3150-сон Қарори;

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-3930-сон Қарори;

  • 4.    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5624-сон Фармони.

"Экономика и социум" №11(78) 2020

Список литературы Ўзбекистонда лойиҳавий бошқарув соҳасида мутахасислар таёрлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5120-сон Фармони
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" ги П?-3150-сон Қарори
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги "Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-3930-сон Қарори
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5624-сон Фармони.
Статья