Жамиятда менат тарбияси - педагогиканинг бош мавзуси сифатида

Автор: Гаппаров Б.Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада меҳнат тарбиясининг педагогикада тутган ўрни хусусида буюк мутафаккирларимизнинг қарашлари ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб кўпрок нималарга эътиборни қаратишимиз кераклиги хусусида мисоллар шаклида ёритилиб берилган.

Таълим, тарбия, маънавият, маърифат, миллий қадриятлар, урф-одатлар, меҳнат, меҳнатсеварлик

Короткий адрес: https://sciup.org/140300330

IDR: 140300330

Текст научной статьи Жамиятда менат тарбияси - педагогиканинг бош мавзуси сифатида

Узбек халки асрлар давомида ёш авлодни ме^натга, мустакил хаётга тайёрлашга алохида эътибор бериб келган. Чунки яшаш учун инсонлар меҳнат қилиш, меҳнат қуроллари, меҳнат қилиш воситаларини ўйлаб топишга мажбур бўлди. Одамлар ўз ўрнида меҳнат яшаш учун кураш манбаи эканлигини англаб етди. Давр ўтиши билан ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқди, меҳнат тарбиясига мунособат ўзгарди. Энди болаларни жисмоний меҳнатга тайёрлаш биринчи ўринга қўйилди. Шунинг учун хам мехнат тарбияси халк педагогикасининг асосини ташкил этади.

Педагогикада бекорчилик, бамаънилик ва ялқовлик қаттиқ қораланиб, мехнатсеварлик, заиф ва ёлFиз кишиларга ёрдам бериш макталар эди.

Мехнат килиш, мехнатни севиш - киши камолотининг мезони, мехнат килиш - саломатлик воситаси хисобланади.

Ота-боболаримиз болаларнинг узига хос хусусиятларини хисобга олиб, угил бола ва киз болаларнинг мехнатини бир-биридан ажратишга, болаларнинг ёшига қараб меҳнат тақсимлаш, меҳнат воситасида ижобий одатларни тарбиялашга ўргандилар ва бу борада яхшигина тажрибага ҳам эга бўлишди. Барча эзгуликларнинг манбаи меҳнат, барча ёвузликларнинг манбаи ялқовлик эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатди. Дарвоқе, халқ тарбия тизимида меҳнат тарбияси марказий ўринни эгаллаши ҳам бежиз эмас, албатта. Масалан, халқ меҳнатсиз яшашни аҳлоқсизлик деб санайди. Демак, ахлокли булиш учун мехнат килиш керак экан -да. Ёки гузаллик тарбиясининг замирида ҳам меҳнат ётади. Чунки меҳнат қилмасанг, ҳаёт ҳам, турмуш хам гузал булмайди, мехнатсиз ховли-жойинг хам, уйинг хам ораста булмайди.

Мехнат килмасанг, кийим-кечагинг хам тоза булмайди. Мехнат килмасанг, корнинг хам туймайди. Машаккат чекиб укиб-урганмасанг, қалбинг ҳам, фикринг ҳам гўзал бўлмайди. Хуллас, барча моддий ва маънавий бойликларнинг манбаи меҳнатдир, Меҳнат қилмаган киши ҳам жисмоний, ҳам маънавий томондан яроқсиз бўлади. Зеро, ҳаракат килмаса, яъни окиб турмаса, сув хам кулмак булиб сасийди.

Ўзбек халқ педагогикасининг ўзига хос томонларидан бири шундаки, болалар кундалик уй-рузFор, боFдорчилик, меъморчилик, дурадгорлик, чорвачилик ишларини ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари билан ҳамкорликда бажариб, ҳам жисмонан, ҳам руҳан камол топиб борадилар. Бу жараёнда ота-оналар, катталар болаларда мехнатсеварлик фазилатини таркиб топтиришга ҳаракат қиладилар ва ўзлари ҳам бу борада намуна кўрсатадилар. Бу эса анъанага айланади.

Узбек оилаларида ёшлар ота-оналарини, акаларини, опаларини, умуман катталарни чукур хурматлашга ургатилади. Одатда 5-6 ёшдан бошлаб кучлари етадиган оилавий юмушларда иштирок этишга ўргатилади. Катталарнинг олдида сукут сақлаш, тартибли, интизомли бўлиш, катталарнинг топшириқларини бажаришга ўргатилади. Шу сабабли катталар сўзсиз обрўли, болалар эса оиланинг суюклисидир. Улар катталарнинг ғамҳўрликлари билан қамраб олинган. Халқнинг меҳнатга бўлган мунособати «Меҳнатнинг таги роҳат», «Меҳнат қилган хор бўлмас»,

«Меҳнат қилган элда азиз», «Ишлаган тишлайди, ишламаган кишнайди» каби ма^олларда уз ифодасини топган.

Донишмандлар фикрича, меҳнат инсонни уч балодан: юрак сиқилишдан, аҳлоқий бузилишдан, муҳтожликдан сақлайди. Текинхўр, дангаса, ялқовларга нисбатан айтилган «Бекорчидан худо безор», «Текинхўрга шафқат йўқ», «Бахт ялқовга бегона» каби мақолларини айтган. Халқ педагогикасида бекорчилик, бемаъничилик ва ялқовлик қаттиқ қораланиб, меҳнатсеварлик, заиф ва ёлғиз кишиларга ёрдам бериш мақталган. Ислом динида меҳнат қилиш ибодат қилиш билан баробарлиги, меҳнат қилишдан уялмаслик кераклиги айтилган. Зеро, меҳнат инсон ^аётининг курки, безаги. Мехнат инсонга бахт-саодат, фаравонлик бахш этади. Ҳалол меҳнат маънавий ҳаётнинг мезони ҳисобланади. Пайғамбаримиз ҳалол меҳнат ҳақида айтган ҳадисларида деҳқончиликни улуғлайдилар. Улар:   «Деҳқончилик билан шуFулланинглар. Дехдончилик муборак касбдир», [1] - яна бу борада: «Ишни пухта ва яхшилаб дилган кишини Аллох яхши куради», [2,9] - дейдилар.

Буюк олим, мутафаккир Улугбек хам мехнат тарбиясига алохида эътибор беради. Унинг мадрасасида ўқиган шогирдлар бу ердаги ҳар бир тадбирда, бинони тозалаш, кўкаламзорлаштириш ва бошқа ишларда фаол қатнашганлар. Улуғбек ўқишда, умуман ҳаётда, меҳнатда чидамли бўлишни юқори баҳолайди, болаларда бу сифатларни тарбиялашни талаб этади. Чидамлилик ва меҳнатсеварликни ўз тимсолида намоён этади. У ўзи ҳақида: «Юлдузлар жадвалини тузиш мақсадида биз кечаю кундуз ишладик, уз мулжалланган мадсадларимизга етгунча биз узимизга дадар яратилган жадваллар билан таққосладик, қайта туздик ва шу тариқа юз қайталаб тузатишлар киритиб, ўн саккиз йилдан сўнггина ўз кўзлаган ниятимизга етдик», - дейди.

^азрат Алишер Навоий эса, кишиларни мехнатига дараб икки гурухга булади: номуносиб эл ва муносиб эл.

«Номуносиб эллар - бошдалар мехнати эвазига яшовчи, айш-ишрат ва кайф-сафо хилувчи кишилар».

«Муносиб эл» - уз мехнати билан кун курувчи, жамият манфаати учун курашувчи соф виждонли кишилар. Булар софдил, инсофли косиблар, деххонлар, хунармандлар, санъаткорлардир [3, 7].

Навоий меҳнатни бахтли ҳаёт манбаи деб билади. У инсон ҳаётида меҳнат муҳим аҳамият касб этишини айтиб: «юк чекмоқ ила кишига зеболик эрур», - дейди. Демак, мехнат кишини камолга етказади. Шунинг учун ҳам аллома ўз асарларида ижобий қаҳрамонларини меҳнатсевар, меҳнатни улуFлайдиган кишилар хилиб тасвирлайди.

Навоий режа билан, ақл билан ҳалол меҳнат қилишни маслаҳат беради. Мехнат билан оила, юрт обод булишини айтади. У ёшларни ишни пухта, уз вахтида бажаришга даъват этади.

Ахмад Дониш кишиларни гайратли булишга, уз хусусий ишларига ўралиб қолмай, қайси йўл билан бўлса ҳам, халқ учун фойда келтиришга даъват этади.

Абдулла Авлоний эса, бирор фойдали касб-хунарни эгаллашни ёшларнинг асосий бурчи ҳисоблайди. У бир одам икки ишни эплай олмайди, фақат муайян бир ҳунар билан шуғулланиш, уни пухта эгаллаш лозимлигини уқтиради. У бемеҳнат кун кечириш ҳамма энг ёмон сифатларнинг ибтидоси деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам у меҳнатни улуғлайди. Меҳнат қилиш инсоннинг энг гўзал фазилатидир, дейди. Ҳар ким бахт ва камолотга мехнат орхалигина эришиши мумкинлигини ухтиради.

Саъдий Шерозий уз асарларида хар бир ёш, оиладаги ахволидан хатъий назар, хунар урганиши кераклигини айтади:

Хунар лозим, на^шин чизса булFай,

Деворларга буё^лар - пушти,ангор.

Агар булмас экан, фазлу уунар уеч,

Билиб булмас одами, на^ши девор. [4]

Унинг «Гулистон» асарида ривоят қилишларича «... бир донишманд фарзандларига шундай насиҳат қилади: «Азиз ўғлонларим, ҳунар

ўрганинглар, ... ҳунар қайнар булоқ, туганмас давлатдир, агар ҳунарманд молидан маҳрум бўлса, қайғуси йўқдир, чунки ҳунарнинг ўзи давлатдир. Ҳунарманд қаерга борса, қадрланади ва у уйнинг тўридан жой олади. Ҳунарсиз одам эса ҳамиша машаққат чекади, тиланчилик қилади» [5,8].

Кўриниб турибдики, Шарқ мутафаккирларининг ҳаммаси ҳам меҳнатни ва меҳнат тарбиясини яшаш шарти, инсоннинг маънавий қиёфасини белгиловчи мезон деб ҳисоблашган.

Хулоса ўринда шуни таъкидлаш жоизки, халқ инсоннинг саломатлиги, жисмоний бақувват бўлиши ва чиниқишида меҳнат муҳим омил эканлигини англади, буни ўз тажрибасида кўрди, тарбияда бу тушунчани болалар онгига ҳам сингдиришга ҳаракат қилди [6, 10].

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.   «Ўзбек педагогикаси тарихи», проф. А.Зуннунов таҳрири остида,

    Тошкент-1997 йил, 27-бет.

  • 2.   «Ўзбек педагогикаси тарихи», проф. А.Зуннунов таҳрири остида,

    Тошкент-1997 йил, 28-бет.

  • 3.    Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар. Тошкент – 1996 йил, 180-бет.

  • 4.    Саъдий «Гулистон», Ғ.Ғулом номидаги Бадиий адабий нашриёт, Тошкент-1968, 151-152-бетлар.

  • 5.    Саъдий «Гулистон», Ғ.Ғулом номидаги Бадиий адабий нашриёт, Тошкент-1968, 117-бет.

  • 6.    Гаппаров Б.Н. ва бошқалар. “Халқ педагогика”. Тошкент. Тафаккур нашриёти. 2009 йил., 199-202 бетлар.

  • 7.    Б.Н.Гаппаров. Международный научно-практический журнал «Экономика и социум» ISSN 2225-1545. Rossiya. 2022. с.264-270.

  • 8.    Б.Н.Гаппаров и другие. «Образование и наука в XXI веке» Международный научный журнал. Россия. 2022. с. 548-553

  • 9.    Гаппаров Б.Н., Акрамова М.А. “Intenational Conference on Learning and Teaching” мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 146-148 бетлар.

  • 10.    Гаппаров Б.Н. “Intenational Conference on Learning and Teaching” мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 154156 бетлар.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Жамиятда менат тарбияси - педагогиканинг бош мавзуси сифатида

  • "Ўзбек педагогикаси тарихи", проф. А.Зуннунов таҳрири остида, Тошкент-1997 йил, 27-бет.
  • "Ўзбек педагогикаси тарихи", проф. А.Зуннунов таҳрири остида, Тошкент-1997 йил, 28-бет.
  • Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар. Тошкент - 1996 йил, 180-бет.
  • Саъдий "Гулистон", Ғ.Ғулом номидаги Бадиий адабий нашриёт, Тошкент-1968, 151-152-бетлар.
  • Саъдий "Гулистон", Ғ.Ғулом номидаги Бадиий адабий нашриёт, Тошкент-1968, 117-бет.
  • Гаппаров Б.Н. ва бошқалар. "Халқ педагогика". Тошкент. Тафаккур нашриёти. 2009 йил., 199-202 бетлар.
  • Б.Н.Гаппаров. Международный научно-практический журнал "Экономика и социум" ISSN 2225-1545. Rossiya. 2022. с.264-270.
  • Б.Н.Гаппаров и другие. "Образование и наука в XXI веке" Международный научный журнал. Россия. 2022. с. 548-553.
  • Гаппаров Б.Н., Акрамова М.А. "Intenational Conference on Learning and Teaching" мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 146-148 бетлар.
  • Гаппаров Б.Н. "Intenational Conference on Learning and Teaching" мавзусидаги халқаро онлайн илмий-амалий конференция. 28.02.2022. 154-156 бетлар.
Статья научная