Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш
Автор: Мейлиев Акмал Хушвактович, Болкиев Зохид Тоштемирович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Селекция и семеноводство
Статья в выпуске: 1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Pеспубликада об-ҳаво иқлим шароитининг ўзгариб бориши, сув танқислиги сезила бошлаган даврда илмий асосланган, тажрибада синалга, қурғоқчиликка, хар-хил зараркунанда ва касалликларга чидамли, хар бир худудга районлашган, юқори ҳосилли ва энг муҳими дон сифати юқори бўлган навларни кўпайтиришни тақоза этмоқда.
Қаттиқ буғдой, дон сифати, жанубий минтақа, оқсил, клековина, шишасимонлик, тажриба, нав, тизма
Короткий адрес: https://sciup.org/14125690
IDR: 14125690 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10001
Текст обзорной статьи Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Республикамизда илмий асосланган ҳолда қаттиқ буғдой етиштиришга иқтисодиётимизнинг мустаҳкамланиши, халқимизга сифатли маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашади. Қаттиқ буғдойдан мўл, сифатли дон ва уруғлик етиштиришда ўзига хос биологик ва экологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда тур аралашмаси (юмшоқ буғдой) бўлмаслиги (репродукцияли уруғликлар ва товар донини етиштирувчи хўжаликлар қаттиқ буғдой етиштиришга ихтисосланган бўлиши) керак ва у жанубий иссиқ минтақага мансуб районларда юқори агрофон асосида етиштирилиши лозим.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозирги вақтда илмий ташкилотлар(ICARDA, CIMMYT) ва олий таьлим муассасалари соҳа мутахассислари томонидан буғдой селекцияси, уруғчилиги ва навларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилмоқда (Pomeroy M., Seaman W.L., ButkerG., Bonn. P.C., Hoekstra G., Reynolds M.R., Acevedo E., Ageeb O.A., Ahmad S., Balota M., Carvallo L.B., Fisher R.A., Ghanem E., Hanchinal R.R., Mann C.E., Okuyama L., Olugbeni L.B., G.Ortiz Ferra, Bazzaque M.A., Tandom R).
Республикамизда А.К.Учуаткин, Ғ.Қурбонов, О.Аманов, П.Бобомирзаев, Қ.Равшанов, Ғ.Ғайбуллаев, Н.М.Турдиевалар томонидан қаттиқ буғдой селекцияси ва уруғчилиги ҳамда етиштириш агротехнологиясининг баьзи элементлари ўрганилган, аммо, Республика вилоятлари бўйича энг кўп дон етиштирадиган Қашқадарё вилоятининг тупроқ-иқлими шароитида қаттиқ буғдойнинг эртапишар, дон ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш мақсадида суғориладиган ерлар шароитида қаттиқ буғдой селекцияси ва уруғчилиги каби масалалар комплекс ўрганилмаган.
Тадқиқот мақсади: Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг эртапишар, юқори ва сифатли дон ҳосил берадиган нав ва намуналарини яратишдан иборат.
Тадқиқот усуллари. Тажриба давомида фенологик кузатиш, ҳисоб ва таҳлиллар (Бутуниттифоқ Ўсимликшунослик институти, ВИР, 1984) услуби бўйича ва биометрик таҳлиллар Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат нав синаш комиссиясининг (1985, 1989) чиқарган услуби, математик таҳлиллар Б.А. Доспехов (1985) томонидан ишлаб чиқилган услуб асосида, навлар синови Давлат нав синаш методикаси (1981,1986, 1989) бўйича, дон ҳосилининг сифат кўрсаткичлари ТУ Уз 8-115-97 бўйича амалга оширилади.
Кириш: Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан кенг ўрин эгаллаган ва ечимини зудлик билан ҳал этиш лозим бўлган муаммолардан бири озиқ-овқат маҳсулотлари салмоғи билан бирга дон ва бошқа маҳсулотлар сифатини яхшилашдан иборат.
Бугунги кунда бутун ер сайёрасида 1,5 млрд га ерга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Олинган маьлумотларга кўра, дунёда ҳар йили 6-7 млн гектар ер ишдан чиқади. Дунё бўйича суғориладиган ерларнинг деярли 40 % турли даражада шўрланган. Яна бир экологик муаммо ерлар сахроланишининг кучайиши бўлиб, ҳозир қитьаларнинг 36-40% чўлга айланган. Дунё аҳолисининг 3/2 қисми қашшоқлик ва очлик шароитида яшаётганлигини ҳисобга олиб, ҳозир саёрамизнинг ҳар бир аҳолисига ҳайдаладиган ер 10-20 йил аввалгидан кўра кўпроқ тўғри келишини назарда тутсак, тупроқ унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини 2-3 карра кўпайтириш энг яқин келажакда деҳқончиликнинг асосий вазифаси бўлиб қолиши лозимлиги яққол намоён бўлади.
Айтиш жоизки, илмий-амалий деҳқончиликнинг асосий мақсади майдон бирлигидан олинадиган ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яҳшилаш ҳисобланади.
Тадқиқот натижалари: Юқоридаги муаммоларни инобатга олган ҳолда Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалининг марказий тажриба майдонида қаттиқ буғдойнинг 20 та нав ва тизмалари 3 қайтариқда экиб ўрганилди. Бунда асосан тизмаларнинг ҳаво ҳароратининг дон сифатига таьсири тадқиқот давомида ўрганилди.
Қурғоқчилик хар йили хам бўлавермайди ва хар йили ўзгариб туради. Селекцион жараённи тезлаштириш мақсадида сўнги йилларда қурғоқчиликка чидамлиликни билвосита баҳолашга кўпроқ эьтибор берилмоқда [3].
Иқлим шароити дондаги оқсил миқдорига, умуман сифатига жиддий таьсир кўрсатади. Ўсимликнинг вегетация даврида ва айниқса дон олиш давридаги ҳарорати ва намлик дон сифати учун энг кўп аҳамиятга эга. миқдорининг кузатилган [1].
Нав ва
Буғдой ва бошқа донли экинлар донидаги оқсил пасайиши ҳосилдорлик юқори бўлган ҳолларда тизмаларнинг оқсил миқдори филиалнинг сифат лабораториясида аниқлаб кўрилганда қайтариқлар бўйича ўртача 14,216,7 % гача бўлди. андоза навлар Нафис навида 14,2%, Насаф навида 15,0%, Зилол ва Крупинка навларида эса 16,1% эканлиги аниқланди. Андоза навларидан 40th-IFWDON-Plot-34, 40th-IFWDON-Plot-37, 40th-IFWDON-Plot-45, KR17-F6-DW-29, KR18-F6-DW-9 тизмаларнинг оқсил миқдори юқори эканлиги тадқиқот натижаларида аниқланди.
Қаттиқ буғдой нав ва тизмаларининг қимматли хўжалик белгилари (Қарши-2019)
1-жадвал
Ol z |
Name |
s 4 a S о .0 0 s s |
BQ S 0 a ii ce 0 . o )S 86 4 ^ О S if - ^ S |
X « s o §! ^ a § |
1 |
Крупинка (ст) |
16,1 |
18,9 |
46,3 |
2 |
Насаф (ст) |
15,0 |
18,8 |
60,0 |
3 |
Зилол (ст) |
16,1 |
20,8 |
60,7 |
4 |
Нафис (ст) |
14,2 |
21,9 |
67,2 |
5 |
KR17-F6-DW-3 |
15,1 |
21,5 |
68,2 |
6 |
40th–IFWDON- Plot-34 |
16,3 |
25,1 |
69,8 |
7 |
40th–IFWDON-Plot-34 |
16,2 |
26,8 |
68,3 |
8 |
40th–IFWDON- Plot-34 |
16,4 |
25,7 |
72,0 |
9 |
KR17-F6-DW-8 |
15,1 |
19,8 |
51,0 |
10 |
KR17-F6-DW-23 |
16,0 |
19,4 |
65,2 |
11 |
KR17-F 6 –DW-29 |
16,7 |
27,4 |
69,3 |
12 |
KR17-F6-DW-67 |
14,8 |
15,7 |
45,0 |
13 |
KR17-F6-DW-72 |
15,7 |
20,6 |
59,8 |
14 |
KR18-IDYT-3 |
15,1 |
18,3 |
42,3 |
15 |
KR18-IDYT-7 |
16,1 |
17,3 |
49,7 |
16 |
KR18-IDYT-14 |
15,1 |
21,4 |
64,3 |
17 |
KR18-IDYT-22 |
15,8 |
19,6 |
60,8 |
18 |
KR18-IDYT-23 |
15,5 |
21,2 |
55,7 |
19 |
KR18-F 6 –DW-9 |
16,4 |
26,4 |
77,0 |
20 |
KR18-F6-DW-12 |
15,4 |
22,2 |
66,0 |
Маьлумки, Республикамизда қаттиқ буғдой дони нойб ҳисобланиб, аҳолининг қаттиқ буғдой донига бўлган талаби тобора ошиб бормоқда, макарон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги қаттиқ буғдойни кенг майдонларда етиштиришни тақоза этади.
Буғдой донида 12-17% оқсил моддалари, 77-78% углевод,1,2-1,5 % ёғ, калций, фосфор ва темирэлементларини керакли бирикмалари ва қатор витаминлар бор. Кузги буғдой донинг нонбоблик хусусиятларини яхшиловчи асосий кўрсаткичлар дон таркибидаги оқсил ва клековинанинг кўп миқдорда бўлишидир [2].
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра нав ва тизмаларнинг донидаги клековина миқдори қайтариқлар бўйича ўртачаси текшириб кўрилганда, андоза навлари 18,8-21,9% гача бўлганлиги кузатилди. Андоза навларидан юқори бўлган тизмалар 5 тани ташкил этди ва клековина миқдори 25,1-27,4% гача бўлганлиги тадқиқот натижаларида аниқланди (1-жадвал)
Буғдой дони рангининг оқ ва шишасимон бўлиши оқсил сифатининг яхши эканлигини кўрсатувчи мухим белгидир. Қаттиқ буғдой донининг шишасимонлиги юмшоқ буғдой донига нисбатан анча юқори бўлиши тадқиқотларда аниқланган.
Нав ва тизмаларнинг шишасимонлик кўрсаткичи аниқланганда 6 та KR17-F6-DW-3, 40th-IFWDON-Plot-37, KR17-F6-DW-29, 40th-IFWDON-Plot-34, 40th-IFWDON-Plot-45, KR18-F6-DW-9 тизманинг шишасимонлиги андоза навларидан юқори эканлиги кузатилди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. О.А.Аманов “Донор навларининг дон сифат кўрсаткичлари” Андижон-2019 92-95 бет
-
2. З.Зиёдуллаев, А.Файзуллаев, Э.Зиёдуллаев “Суғориладиган майдонлар учун юмшоқ буғдойнинг ҳосилдор янги навларини яратиш” Агро илм 1/2019 15-16 бет
-
3. Г.В.Удовенка “Диагностика устойчивости растений к стрессовым воздействиям” Метододической руководство. ВИР. Ленинград 1988. 226 с.
Список литературы Жанубий минтақалар шароитида қаттиқ буғдойнинг дон сифати юқори бўлган тизмаларини танлаш
- О.А.Аманов "Донор навларининг дон сифат кўрсаткичлари" Андижон- 2019 92-95 бет.
- З.Зиёдуллаев, А.Файзуллаев, Э.Зиёдуллаев "Су?ориладиган майдонлар учун юмшо? бу?дойнинг ?осилдор янги навларини яратиш" Агро илм 1/2019 15-16 бет.
- Г.В.Удовенка "Диагностика устойчивости растений к стрессовым воздействиям" Метододической руководство. ВИР. Ленинград 1988. 226 с.