Айталанувчи риносинусит билан ориган болаларда иммун тизим ўзгариши
Автор: Жабборов О.И., Расулова Н.А.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Медицина и здоровье
Статья в выпуске: 2 (8), 2016 года.
Бесплатный доступ
Xозирги кунда қайталанувчи риносинусит кўп учрайдиган касалликларкан биридир. Шунинг учун биз ушбу мақолада қайталанувяи риносинусит билан оғриган болаларда иммун тизим ўзгаришлари хақида тўхталиб ўтишга қарор қилдик
Қайталанувчи риносинусит, recurring rhinosinusitis, иммун тизим, лимфоцит, lymphocyte, антиген, antigen, immune
Короткий адрес: https://sciup.org/140289659
IDR: 140289659
Текст научной статьи Айталанувчи риносинусит билан ориган болаларда иммун тизим ўзгариши
Одам ва олий мавжудотлар иммун тизими организмда ички мухит доимийлигини сақлаш бўйича муҳим вазифани бажаради, бу эндоген тарзда юзага келувчи (вируслар, ксенобиотиклар томонидан ўзгартирилган ҳужайралар, ёмон сифатли ҳужайралар ва ҳ.к.з) ҳамда экзоген тарзда организмга келиб тушувчи (энг аввало микроблар) антиген табиатли ёт моддаларни организмда аниқлаш ва уларнинг чиқариб юборилиши (элиминацияси) орқали амалга оширилади. Иммун тизимининг бу функцияси туғма ва орттирилган (ёки адаптив) иммунитет омиллари ёрдамида амалга оширилади.Туғма иммунитет омилларига нейтрофиллар,моноцитлар (макрофаглар, дендрит хужайралар, NK- ва Т-NK-лимфоцитлар), иккинчи орттирилган иммунитетга маьсул Т- хамда В-ҳужайралар киради. Иммун тизим ҳужайралари миқдори ва функционал фаоллиги ўзгаришида иммунитет касалликлари: иммунтанқисликлар, аллергик, аутоиммун ва лимфопролефератив жараёнлар ривожланади.[2,4]
Лимфоцит иммун тизимининг асосий структуравий ва функционал элементи ҳисобланади. У секинлаштирилган типдаги юқори сезувчанлик реакцияларида, аутоиммун реакцияларда иштирок этади, антитела ҳосил қилувчи ҳужайрадан олдин келувчи ҳужайра ва иммунологик хотира ташувчиси саналади. Тимус-тобе (Т-лимфоцитлар) ва тимус-тобе булмаган (В-лимфоцитлар) лимфоцитлар фаркланади. Иккала популяция ҳам суяк кўмигининг дифференцацияланмаган ўзак ҳужайраларидан ривожланади. Циркуляцияни бошлаш ва иммункомпотентликка эга бўлишдан олдин ҳужайраларнинг бир қисми тимус тукимаси оркали утади ва Т-лимфоцитга айланади. Суяк кўмигининг дифференцацияланмаган ўзак ҳужайраларининг бошқа қисми бошқа органлар ва тўқималар (сўяк кўмиги, Пейер пилакчаси,талоқ) таьсири остида В-лимфоцитларга табакаланади. Иммуноглобулинларнинг 5 та гуруҳи (А, М, G, Д, Е ) фарқланади,улар гуморал иммунитетнинг нормадаги ва патологиядаги холатини тавсифлайди . [2]
Махаллий ва умумий омиллар бурунолди бушликларида яллиғланиш жараёнларининг ривожланишига олиб келади. Умумий омилларга организм иммун тизими ҳолати, конституционал хусусиятлар, индивидуал реактивлик ва ташқи муҳит омиллари киради, маҳаллий этиологик омилларга эндоген ва экзоген табиатли микроб флоралари киради. [3,4]
Тиббиёт амалиётида иммунологик текширувлар деярли барча патологияларда ҳамда иккиламчи ҳарактерга эга касалликларда иммунитет тизимидаги бузилишларни аниқлашга йўналтирилади. Бурунолди бўшлиқларида сурункали яллиғланиш жараёни шаклланишида организмдаги ҳаётий муҳит констант кўрсаткичларни, шу жумладан носпецифик ва специфик ҳарактердаги ҳимоя функциялари реализацияси (амалга оширилиши), мураккаб комплексли реакциялар мунтазам равишда содир бўлади. Ушбу реакцияларни тизимли босқиларда бошқарилишини таҳлил этиш шуни кўрсатдики, бу бошқарув автоном жараён ҳисобланмайди, балки фаолияти асаб тизимининг марказий бўлими билан ўзаро боғлиқ бўлган нейроэндокрин тизим назорати остида бўлади. Гипоталамус энг катта аҳамиятга эга эканлиги аниқланди, чунки у симпато-адренал, гипофизар- буйрак усти тизимлари фаолиятини бошкарадиган ва бир-бирига боFлаб турадиган миянинг ягона булими хисобланади .Симпато-адренал тизими ва гипофизар-буйрак усти бези тизими гормонлари ва медиаторлари, биринчидан иммункомпитент ҳужайралар функционал ҳолатини стимуллайди ва улардаги алмашинув жараёнларини кучайтиради ҳамда уларнинг энергетик потенциалини юқори даражада ушлаб туради, бу эса антиген қабул қилиниши ва ишлов берилиши учун шароит яратади, иккинчидан, антителалар продуцентлари хужайралар специфик функциясини стимуллайди[4]
Бурунолди бушлиFидаги узок муддат кечувчи сурункали яллиғланишлар инфекцияларга қарши (антиинфекцион) ҳимоя механизмлари танқислилигига олиб келади. Қайталанувчи риносинусит билан оғриган ва касаллик муддати 5 йил ва ундан ортиқ бўлган беморлар кон зардобида Т-лимфоцитлар ва бошка гурух иммуноглобулинлари микдорининг камайиши илмий жихатдан исботланган. Адабиёт маълумотларига кўра, сурункали йирингли синуситлар билан оғриган беморларда М иммуноглобулин миқдори нормага нисбатан 2 баробар бўлиши кузатилади. G иммуноглобулин миқдори эса нормага нисбатан оз микдорда камаяди.[3]
Адабиётларга кура кайд этишича, сурункали полипоз риносинусит билан оғриган болаларда G ва А иммуноглобулинларининг ёшга тегишли нормада қолиши билан бирга М иммуноглобулиннинг ёшга боғлиқ миқдорий ўртача кўрсаткичлари барқарор ортади, ваҳоланки катталарда зардоб Ig М миқдорининг ўртача қийматларининг ишонарли тарзда турғун камайиши кузатилади. Қатор муаллифлар сурункали йирингли синусит билан OFриган беморлар конида Т-лимфоцитлар микдорининг камайиши ва нуль хужайраларнинг куп булишини йирингли-полипоз синуситга олиб келувчи иммунтанкислик холати деб бахолашади.
Адабиётлардан олинган маълумотлардан аник булишича антибиотиклар қўлланилганда организмда "қўшимча, ножуя" таъсир: кохлео ёки вестибулотоксик реакциялар, гепато- ёки ренатоксик иммуносупрессив, диспепсик бузилишлар ва ҳ.к.з. лар содир бўлади. Иммуносупрессия бактерия емирилишида ажраладиган бактериал токсинлар таъсири билан боғлиқ. Бунда организмда иккиламчи иммунотанкислик холати юзага келади.
Адабиётлар
-
1. Хасанов С.А., Норалиев Р.Б., Мавлянова Н.А., Саидов В.З. Болаларда учровчи синуситлар тавсифи. Педиатрия. Ташкент №2 2003 с. 61-63.
-
2. Пискунов Г.З., Пискунов С.З., Клиническая ринология. Москва., 2002., 233-235с
-
3. Пальчун В.Т., Лучихин Л.А., «Синусит». М: Здоровье. 2001., 71-75с.
-
4. Обухова О.О., Шваюк А.П., Горбенко О.М., Сравнение эффективности различных схем иммунокоррекции при инфекционновоспалительных заболеваниях. Иммунология. №1. 2004 44-46с.
Список литературы Айталанувчи риносинусит билан ориган болаларда иммун тизим ўзгариши
- Хасанов С.А., Норалиев Р.Б., Мавлянова Н.А., Саидов В.З. Болаларда учровчи синуситлар тавсифи. Педиатрия. Ташкент №2 2003 с. 61-63.
- Пискунов Г.З., Пискунов С.З., Клиническая ринология. Москва., 2002., 233-235с
- Пальчун В.Т., Лучихин Л.А., «Синусит». М: Здоровье. 2001., 71-75с.
- Обухова О.О., Шваюк А.П., Горбенко О.М., Сравнение эффективности различных схем иммунокоррекции при инфекционно-воспалительных заболеваниях. Иммунология. №1. 2004 44-46с.