Аксиологический подход к формированию педагогической ответственности у будущих учителей

Автор: Абдуллаева Н.Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 1-2 (92), 2022 года.

Бесплатный доступ

В данной статье основное внимание уделяется понятиям аксиологии, науки о ценностях, ответственности и методам формирования аксиологического подхода к формированию педагогической ответственности у будущих учителей.

Короткий адрес: https://sciup.org/140290999

IDR: 140290999

Текст научной статьи Аксиологический подход к формированию педагогической ответственности у будущих учителей

Бутун дунёда қадр ва қадриятлар тўғрисидаги фан — аксиология, яъни қадриятшунослик деб юритилади.

Сўнгги йилларда қадриятлар билан боғлиқ масалалар кўлами кенгайиб бормоқда. бу соҳада хилма-хил қарашлар пайдо бўла бошлади. Аксиология ўзининг тушунча ва категорияларига эга бўлган фалсафий билимларнинг муайян сохасига айланди.

«Қадриятшунослик» анча йиллик тарихга эга бўлсада, бу йўналишдаги фан - аксиология ўтган асрнинг ўрталарида шаклланди. “Аксиология” атамаси илмий билимлар сохасига ўтган асрнинг иккинчи ярмида немис ва француз олимлари томонидан киритилган. Ғарбда бу атама грекча «axio» (қадрият) ва «logos» (фан, таълимот) тушунчаларини англатади. Демак Аксиологияни қадриятлар тўғрисидаги фан ёки тўғридан-тўғри қадриятшунослик деб номлаш мумкин. Аслида фанларга ўз номини белгилашда таянч тушунчалар асос бўлади. Шундай экан “қадрият” тушунчаси “қадриятшунослик” атамаси учун асос бўлади. Муайян фанни илмий билимларнинг махсус соҳаси сифатида қараш унга хос мавзулар, тушунчалар, категорпялар, қонунлар борлигини эътироф этишни заруратга айлантиради.

Қадриятшунослик аксиологик онг, қаддрлаш туйғуси, қадриятли ёндашув ва бошкалар асосида тўпланган қадриятлар тўғрисидаги билимлар жамланмаси хисобланади.

Юртимизда таълимининг хозирги ривожланиш босқичидаги асосий уч масала устувор вазифа хисобланади: Ёшларни муносиб вояга етказиш; ёшларни ижтимоий хаётга тайёрлаш; ёшлар фаолиятини рағбатлантириш.

Шу маънода бўлажак ўқитувчиларни ёшларни тўғри тарбиялаш, уларда масъулият хиссини шакллантириш, муносиб вояга етказиш, уларни ижтимоий хаётга тайёрлаш ва фаолиятини рағбатлатлантиришда аксиологик маданият мухим омиллардан бири хисобланади.

Олий таълим тизими жараёнида бўлажак ўқитувчиларда педагогик масьулиятни шакллантиришга аксиологик ёндашув масаласига муаммо сифатида қарашимиз мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Бўлажак ўқитувчиларда педагогик масьулиятни шакллантиришга аксиологик ёндашувни йўлга қўйиш орқали биз ўзлигимизни, миллий ҳамда умуминсоний қадрятларимизни, урф одатларимиз ва анъаналаримизни юксалтирган буламиз.

Аксиология - бу кадриятлар тизими булиб, бу тизимни икки йирик гурухга ажратиш мумкин. Яъни миллий кадриятлар, умуминсоний кадриятлар.

Миллий қадриятлар бирор миллат (халк)га хос урф одат ва анъаналар каби, умуминсоний қадриятлар эса бу нсониятга тааллукли идеал мўлжаллар хисобланади. Миллий қадрятлардан умуминсоний қадриятларни фарқлаш қийин. Мисол учун, ватанпарварлик ҳам миллий, ҳам умуминсоний кадриятларга мисол бўлиши мумкин. Айни пайтда, халкимизга хос бўлган оилапарварлик, болапарварлик, инсонпарварлик, халкпарварлик, ватанпарварлик каби миллий қадриятларни ёшларимиз онгига, этиқодига сингдиришимиз керак. Бу масалани ечимини топишда бизга бўлажак ўқитувчи, педагоглар ёрдамига таянамиз. Биз бўлажак ўқитувчиларда педагогик масьулиятни шакллантиришда аксиологик ёндашувни йўлга қўйсак, шу орқали миллий маданияни, инсонийлик маъсулиятни келажак авлодга етказишда кийинчилик туFилмайди.

Аксиологик маданият деганда узи нимани тушунамиз— бу шахсга миллий ва умуминсоний кадриятларни тушунтириш, сингдириш ва уни тарFибот килишга ургатиш деб карат мумкин. Масъулиятлилик дегандачи -?

Бўлажак ўқитувчиларни педагогик масьулиятни шакллантириш уларни аксиологик маданияти миллий, умуминсоний кадриятларни билиш, ўзгаларга етказиш, сингдириш ва бутун фаолияти давомида қадриятларни тарғиб қилиш усулларини шакллантириш ҳамда кўникма хосил қилиш мухим вазифалардан бири хисобланади.

Бу вазифани бажаришда талабаларга - бурч, вазифа, масъулият, эътиқод ҳамда миллий, умуминсоний қадриятлар бўйича назарий билим бериш, уларни бола шахсга сингдириш усулларини билиш ва қўллашга ургатиш зарур.

Бунда бизга педагог олимлар фикр мулоҳаза ва қарашлари ёрдамга келади. Улар ўз асарларида инсонни масъулиятли бўлишида таълим тарбиянинг уз урни борлигини, айникса аксиологик ёндашув асосида ташкиллаштиршни таъкидлашади. Вахоланки бўлажак ўқитувчи педагогларда масъулият ҳисини шаклантиришда аксиологик ёндашувнинг ахамияти бирламчи хисобланади. Шу жиҳатдан бўлажак ўқитувчиларнинг масъулиятини оширишда аксиологик маданиятини шакллантириш таълим ва тарбиянинг қонуниятларига асосланади. Бу қонуниятлар куйидагилардан иборат:

  • -    тушунтириш;

  • -    ургатиш;

  • -    куроллантириш.

Бўлажак ўқитувчи педагоглар мазкур қонуниятлар асосида масъулиятлилик х,амда аксиологик маданиятга эга буладилар.

Бу ёндашувда таълим жараёнининг вазифаси куйидагича:

  • 1)    касбий тайёрлаш;

  • 2)    фаолиятга ургатиш.

Касбий тайёрлаш тушунарли, фаолиятга тайёрлаш эса мураккабдир. Фаолиятга тайёрлаш ижтимоий замон талабларига мос равишда фаолиятга тайёрлашдир. Шу маънода олий таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг аксиологик маданиятини шакллантириш фаоиятга тайёрлаш вазифасига киради. Яна бир муаммо олий таълим жараёнида фанлар тизимининг кенг куламлигидадир.

Шу маънода бўлажак ўқитувчиларнинг аксиологик маданиятини шакллантириш воситалари белгиланиши заруратини келтириб чикаради.

Бундай воситаларнинг асосийларини цуйидагилар ташкил цилади:

  • >     Олий таълим тизимида булажак уцитувчиларда масъулият

хиссини шакллантириш учун ижтимоий - гуманитар фанларни чуцурлаштирилган тарзда уцитиш;

  • >     касбий - педагогик фанларнинг мустакил таълим йуналишига

педагогик аксиология мавзуларини киритиш;

  • >     талабаларда масъулилик, бурч эътицод тушунчалари хамда

аксиологик маданиятни оммовий тарFибот цилиш;

  • >     дарс ва дарсдан ташцари вацтларда мунтазам равишда

аксиологик маданият масаласига доир кичик илмий анжуманлар, семинарлар утказиш;

  • >     “Булажак уцитувчиларда масъулият хисини шакллантиришда

аксиологик маданият” махсус курсини ташкил килиш ва х.к.

Бундай воситалар бўлажак ўқитувчиларнинг аксиологик маданиятини максадли шакллантириш имконини беради. Таълим жараёнида булажак уцитувчиларда мсъулият хиссини шакллантиришда аксиологик маданиятини шакллантириш механизмларимлари цуйидагилардан иборат:

  • >    аксиологик маданият борасида турли танловлар ташкил килиш; касбий фанларни уцитишда махсус мавзулар киритиш;

  • >    аксиологик маданиятни педагогик тарFибот цилиш ва унинг самарасини кузатиб бориш;

  • >    ицтидорли талалабаларни “масъулиятлилик, аксиологик маданият” фаолиятига жалб цилиш ва х,к.

Мазкур механазмлар бўлажак ўқитувчиларда масъулият хиссини шакллантиришда аксиологик ёндашув асос булади.

Таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг аксиологик маданиятини шакллантириш мезонлари сифатида цуйидагиларни такидлаш мумкин: аксиологик мадиниятда оид билимга эга булиш, мазкур сохада тарғибот методикаси билан  қуролланиш,  аксиологик маданиятни талабаларда шакллантиришнинг самарасини мониторинг килш.

Юқоридаги мезонлар бўлажак ўқитувчиларда масъулият хиссини шакллантиришда аксиологик маданиятини шаклланганлик даражасини аниқлаш имконини беради. Ушбу масала юзасидан илмий тадкикотлар ва амалий тажрибалар уйғунлиги асосида методологик тавсияларни шакллантириш лозим.

Олий таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнини тайёрлашда уларда масъулият хиссини ривожлантиришда аксиологик маданиятини шакллантириш| шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда ўта муҳим масалалардан биридир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Мирзиёев Ш.М Эркин ва фаравон, демакратик Ўзбекистон

    давлатини биргаликда барпо этамиз. “Ўзбекистон” 2016

  • 2.     Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб

    халқимиз билан бирга қурамиз. “Ўзбекистон” 2017

  • 3.     Қурбонов Ш. Таълимнинг янги қадрятлари. “Маърифат” 1999

  • 4.     Saidnazarova G Bo’lajak o’qituvchilarda kasbiy madaniyatini

  • 5.    Ҳамраев Б.Т. Бўлажак ўқитувчиларда касбий эътиқодни

шакллантириш педагогик муаммо сифатида.// Ижтимоий соҳани модернизациялаш контекстида педагогик таълим тараққиёти: муаммо ва истиқболлари республика илмий - амалий анжуман материаллар. Бухаро

"Экономика и социум" №1(92) 2022

Список литературы Аксиологический подход к формированию педагогической ответственности у будущих учителей

  • Мирзиёев Ш.М Эркин ва фаравон, демакратик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. "Ўзбекистон" 2016.
  • Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. "Ўзбекистон" 2017.
  • Қурбонов Ш. Таълимнинг янги қадрятлари. "Маърифат" 1999.
  • Saidnazarova G Bo'lajak o'qituvchilarda kasbiy madaniyatini shakllantirishning pedagogik omillari//Ijtimoiy sohani modernizatsiyalash kontekstida pedagogic ta'lim taraqqiyoti: muammo va istiqbollari respublika - ilmiy amaliy anjuman materiallar.Buxaro.
  • Ҳамраев Б.Т. Бўлажак ўқитувчиларда касбий эътиқодни шакллантириш педагогик муаммо сифатида.// Ижтимоий соҳани модернизациялаш контекстида педагогик таълим тараққиёти: муаммо ва истиқболлари республика илмий - амалий анжуман материаллар. Бухаро.
Статья научная