Андижон вилояти қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудий таркибининг шаклланиши

Автор: Атажонов Муроджон Махмудович, Исаев Акбаржон Абдулхамидович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Географические науки

Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mазкур мақолада Андижон вилоятида қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудий таркиби шаклланишининг географик хусусиятлари ва омиллари баён этилган.

Қишлоқ жойлар, қишлоқ аҳоли пунктлари, қишлоқ аҳоли пунктлари классификацияси, қишлоқ аҳоли пунктларининг функционал типлари, кичик қишлоқлар, ўрта қишлоқлар, катта қишлоқлар, йирик қишлоқлар, ҳудудий таркиб, ҳудудий тизим

Короткий адрес: https://sciup.org/14125711

IDR: 14125711   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10068

Текст обзорной статьи Андижон вилояти қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудий таркибининг шаклланиши

Кириш. Маълумки, қишлоқ аҳоли пунктлари аҳоли сонига ва бажарадиган функцияларига кўра турли гуруҳларга ажратилади. Ўзбекистон шароитида қишлоқ аҳоли пунктлари аҳоли сонига кўра 100-500; 500-1000; 1000-3000; 3000-5000; 5000 ва ундан юқори бўлган гуруҳларга бўлинади [2;13-б]. Аҳоли сони 3000-5000 кишигача, ва 5000 ва ундан кўп бўлган катта ва йирик қишлоқлар аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда, воҳа ва водийларда, жумладан, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида таркиб топган [1;68-б] . Айни вақтда мазкур вилоятларда катта ва йирик қишлоқларнингулуши улардаги жами қишлоқ аҳоли пунктларининг 1/5 қисмини ташкил этади.

Асосий қисм. Андижон вилоятида қишлоқ аҳоли пунктларисониваҳудудий таркибининг шаклланиши ўзига хос хусусиятлари ҳамда омиллари мавжуд.

Вилоятда мамлакатимизнинг 9,2 фоизаҳолиси яшайди. (3066,8 минг киши, 2019 йил 1 январь ҳолати). Ҳудудда аҳоли жуда зич жойлашган бўлиб, бу кўрсаткич нафақат республикада, балки МД^ буйича энг юцори зичлик курсаткичларига эга (713 киши).

^ишлоцах,оли пунктларининг туманлар буйича таркибининг шаклланиши, аввало, худудларнингтабиий-географик, ицтисодий, ижтимоий-демографик ва экологик шарт-шароитлари билан чамбарчас боFлиц. Бунда, айницса, жойнинг табиий шароити, суғориш манбаларига, йирик шаҳарларга яқин жойлашганлиги катта таъсир кўрсатган. Айтиш жоизки, янги ўзлаштирилган ҳудудларда жойлашган туманларда аҳоли сони 500 кишигача бўлган кичик қишлоқлар кўпчиликни ташкил этган (Бўз тумани). Мазкур туманда бундай қишлоқлар вилоят жами кичик қишлоқаҳоли пунктлари (13 та) нинг 46 фоизини ташкил этган. Аксинча, катта ва йирик қишлоқлар асосан аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда кўпроқ вужудга келган. Кўриниб турибдики, вилоят ҳудудида қишлоқаҳоли пунктларининг тарихий шаклланишига сув манбалари, ирригация-суFориш тизимлари узининг катта таъсирини курсатган.

Жумладан, Андижон вилояти қишлоқаҳоли пунктларининг аҳолиси сонига кўра гурух,лари буйича тах,лил цилиш натижасида уларнинг катта-кичиклиги, жойлашувидаги узига хос хусусиятлар кузга ташланади.

^ишлоцахоли пунктларининг ах,олиси 1000 кишигача булган кичик цишлоцлар 31 тага тенг бўлиб, улар жами қишлоқаҳоли пунктларининг 6,8 фоизини ташкил этган. Бундай қишлоқлар туманлар бўйича турлича тақсимланган. Жумладан, Бўз (8 та), Улуғнор (6 та) туманлари аҳолиси 1000 кишигача бўлган қишлоқлар сони энг кўп бўлган гуруҳга киритилади. Мазкур туманлар кичик қишлоқлар сонининг кўплиги билан алох,ида ажралиб туради.

Иккинчи гуруҳга эса қишлоқлар сони 3 та бўлган Булоқбоши, Жалақудуқ ва Избоскан туманлари киради. Учинчи гурух,га тегишли туманлар ах,оли сони 1000 кишигача бўлган қишлоқлари сонининг камлиги бўйича алоҳида ажралиб туради. Улар жумласига Асака, Балиқчи, Олтинкўл, Пахтаобод, Хўжаобод, Қўрғонтепа туманлари киритилади. Бундай гурух,ларнинг вужудга келишига, энг аввало, уларнинг табиий-географик шарт-шароитлари катта таъсир курсатган.

2019 йилда Андижон вилоятида ах,олиси 1000-3000 кишигача булган урта катталикдаги қишлоқлар 201 тани ташкил этган. Улар вилоят жами қишлоқ аҳоли пунктларининг 44 фоизига тенг бўлган. Бундай қишлоқларнинг мутлоқ сони бўйича Жалақудуқ (35 та), Балиқчи (29 та), Қўрғонтепа (23 та), Бўз (22 та), Избоскан (21 та), Шахрихон (16 та) туманлари алоҳида ажралиб турса, Хўжаобод ( 2 та), Андижон (5 та), Пахтаобод (5 та), Марх,амат (6 та), Асака (7 та) туманлари урта цишлоцларнинг кам-лиги кузатилса, цолган туманлар урта гурух,га кирган.

Андижон вилоятида аҳолиси 3000 дан 5000 кишигача бўлган катта қишлоқ аҳоли пунктлари 144 тани ташкил этиб, улар жами қишлоқларнинг 31,6 фоизига тўғри келади. Уларнинг асосий цисми Асака (27 та ва 18,8 фоиз), Шах,рихон (22 та ва 15,3 фоиз) ва Избоскан (17 та ва 11,8 фоиз) туманларида жойлашган.

Аҳолиси 5000 киши ва ундан ортиқ бўлган қишлоқлар гуруҳи аҳоли сонининг ўта кўплиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистан, хусусан, Андижон вилояти шароитида аксарият қишлоқлар ва уларнинг аҳолиси қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлса, аҳолиси 5000 киши ва ундан ортик бўлган қишлоқлар муайян ишлаб чицариш салохияти билан х,ам ажралиб туради.

Вилоятда ах,олиси 5000 кишидан ортик булган йирик цишлоц ах,оли пунктларининг сони 66 тани ташкил қилади. Йирик қишлоқлар вилоят жами қишлоқаҳоли пунктларининг 14,5 фоизига тўғри келади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, йирик қишлоқларнинг деярли ярми Асака, Пахтаобод ва Шах,рихонтуманлари х,удудида жойлашган.

Таъкидлаш жоизки, Андижон вилоятининг табиий-географик шароити, рельеф хусусиятлари, дарё ва сойларнинг мавжудлиги, аҳолининг кўп сонли ва зич жойлашганлиги натижасида қишлоқаҳоли жойлашувининг йирик тизимлари вужудга келган. Бу тизимда эса йирик қишлоқлар алоҳида ҳалқани ҳосил қилади. Вилоятдаги йирик қишлоқлар, одатда, дарё ва сой бўйларидаги унумдор ерларда, транспорт коммуникацияларига қулай ерларда, сойларнинг тугаш қисмида вужудга келган. Чунончи, Андижон вилоятида ҳар бир қишлоқаҳоли пунктининг ўртача аҳолиси 2019 йилда3223 кишига тўғри келди.Уни туманлар даражасидаги таҳлили шуни кўрсатадики, энг юқори кўрсаткичлар Пахтаобод ва Асака туманларига тўғри келади. Мазкур туманларда қишлоқ аҳоли пунктларида аҳолининг ўртача сони мос равишда 4760 ва 4540 кишини ташкил этади. Шунингдек, Шаҳрихон (3976), Булоқбоши (3756) туманлари қишлоқларида ҳам аҳоли сонининг кўплиги кузатилади. Энг паст кўрсаткичлар эса Бўз (1235) ва Улуғнор (2087) туманларида қайд этилган.

Шу билан бирга, қишлоқларнинг зич жойлашганлиги, ўз навбатида, улар орасидаги масофанинг кичик бўлишига олиб келган. Бу кўрсаткич Андижон вилоятида ўртача 2 км. ни ташкил этади[1;104-б].

Андижон вилоятида мавжуд жами қишлоқаҳоли пунктларининг 44 фоизини ўрта катталикдаги, 31,6 фоизини катта, 14,5 фоизини эса йирик қишлоқлар ташкил этади. Вилоятнинг қулай табиий-иқлим шароити аҳолининг мана шундай жойлашув тизимларининг вужудга келишига сабаб бўлган. Балиқчи, Булоқбоши, Бўз, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Улуғнор, Қўрғонтепа туманлари аҳолисининг аксарият қисми ўрта катталикдаги қишлоқларда истиқомат қилса, Асака, Пахтаобод, Шаҳрихон, Хўжаобод туманларида аҳоли асосан катта ва йирик қишлоқларда яшайди. 2018 йил маълумотларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, вилоят ҳудудида аҳолиси 10000 киши ва ундан ортиқ бўлган қишлоқлар ҳам таркиб топган. Ана шундай қишлоқлар сирасига Булоқбоши туманида Булоқбоши (20640), Найман (9900), Қўрғонтепа туманида Қўрғонтепа (14000), Пахтаобод туманида Омонжўра (10200), Шаҳрихон туманида Сарой (10400), Янгийўл (15700), Назармаҳрам (14250) қишлоқ аҳоли пунктларини киритиш мумкин.

Хулоса. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш жоизки, қишлоқаҳоли пунктларининг вужудга келиши асосан худудларнинг табиий-иқлимий, иқтисодий, ижтимоий-демографик хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, кичик қишлоқлар асосан вилоятнинг янги ўзлаштирилган чўл туманларида,йирик қишлоқлар суғорма деҳқончилик районларида, шаҳарлар атрофида шаклланган.

Андижон вилояти қишлоқаҳоли пунктларининг ҳудудий тизимлари туманларнинг табиий, иқтисодий, ижтимоий, тарихий хусусиятлар билан белгиланган. Шунга кўра, вилоят шароитида қишлоқаҳоли пунктларининг компакт типлари вужудга келган ва ўз навбатида улар “ғуж” жойлашув кўринишига эгадир.

Демак, қишлоқаҳоли пунктларининг тарихан таркиб топган ва такомиллашиб бораётган бундай тизими ижтимоий инфратузилма элементларининг худудий ташкил этилиши ҳамда ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Жумладан, қишлоқларнинг катта-кичиклиги, улар орасида ўзаро масофанинг яқинлиги каби жиҳатларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Солиев А., Бўриева М., Тожиева 3.,Назаров М., Муҳамедов О., Атажонов М. Қишлоқ жойлар демографияси,-Т., 2005,- 140 б.

  • 2.    Солиев А.С., Назаров М. Ўзбекистон қишлоқлари (Қишлоқ жойлар географияси).-Т.2009.- 212 б.

  • 3.    Солиев А.С. Ўзбекистон географияси// Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси.-Т.:Университет.2014.-404 б.

Список литературы Андижон вилояти қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудий таркибининг шаклланиши

  • Солиев А., Бўриева М., Тожиева 3.,Назаров М., Муҳамедов О., Атажонов М. Қишлоқ жойлар демографияси,-Т., 2005,- 140 б.
  • Солиев А.С., Назаров М. Ўзбекистон қишлоқлари (Қишлоқ жойлар географияси).- Т.2009.- 212 б.
  • Солиев А.С. Ўзбекистон географияси// Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси.-Т.:Университет.2014.-404 б.
Статья обзорная