Андижон вилояти иқтисодиётида саноат кластерларининг аҳамияти
Автор: Эргашев Сирожидин Абдуоффорович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Географические науки
Статья в выпуске: 2-2, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада Андижон вилояти иқтисодиётида саноат кластерларнинг ўрни ва тўқимачилик саноатида кластерлаштиришнинг аҳамияти баён қилинган.
Маҳаллийлаштириш, инфратузилма, инвестиция, экспорт салоҳияти, қишлоқ ҳўжалиги, кластер, кластерлаштириш, тўқимачилик саноати, тикув трикотаж саноати, меҳнат ресурслари, саноат ишлаб чиқариш
Короткий адрес: https://sciup.org/14125712
IDR: 14125712 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10075
Текст обзорной статьи Андижон вилояти иқтисодиётида саноат кластерларининг аҳамияти
Кириш: Ҳудудларда саноат тармоқлари турли омиллар таъсирида жойлаштирилади. Саноат ишлаб чиқаришининг давомийлигини ва келажак тараққиёти бевосита ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Республика ҳудудларида ундирувчи саноат, энергия манбаларининг мавжудлиги ва транспортнинг транзит ҳусусиятига эгалиги оғир саноат тармоқларини устивор ривожлантириш имкониятини беради. Фарғона водийсида эса бу жиҳатларнинг қисман мавжуд эмаслиги сабабли ҳудуднинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш куннинг долзарб масалалар қаторига киритади.
Асосий қисм: Шу сабабдан Андижон вилоятида енгил саноат кластерларини ташкил этиш ва бу билан жаҳон бозорига чиқишнинг энг мақбул йўлдир. Айниқса енгил саноатда кластерларни ташкил этиш мехнат ресурслари етарли бўлган минтақада яхши самара беради. Айни вақтда, вилоят енгил саноатининг изчил ривожланишига тўсиқ бўлаётган қатор муаммолар мавжуд:
-
- тизим катта салоҳиятга эга бўлишига қарамасдан қўшимча қийматли маҳсулотлар яратиш етарли эмас ва бу структуравий сиёсатни амалга оширишни талаб қилади;
-
- замонавий бошқарув тизимини кенг жорий этилмаганлиги сабабли корхоналарни шароитга мослашувчанлигининг пастлиги ва замон талабига жавоб бермаслиги;
-
- ицтисодий ва ижтимоий инфратузилмаларни етарли ривожланмаганлиги, хом-ашё ва ишлаб чицариш ресурсларининг нооцилона жойлашганлиги;
-
- кадрлар тайёрлаш бугунги саноат корхоналари талаби даражасида эмаслиги.
Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида, Андижон вилояти саноат тармоқларига киритилаётган маблағлар йилдан йилга ортиб бормоқда. 2018 йилдавилоятнинг асосий капиталини кўпайтириш мақсадида 4055,9 млрд сўм миқдорда инвестициялар киритилиб, шундан хорижий инвестиция ва кредитлар 878,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 119.1% ортганини курсатади. Худудлар мицёсида энг куп инвестициялар Андижон шах,ри(31%), Олтинкўл(7.9%), Асака(7.2%), Қўрғонтепа туманларига (5.6%) тўғри келади. Вилоятда пахта толаси етиштириш ва уни қайта ишлаш борасида имкониятлардан тўлиқ фойдалана олинаётган йўқ. Шу сабабдан минтақада саноат кластерларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, саноат кластерларини ташкил этишнинг бир цанча ицтисодиий географик устунликлари мавжуд:
Анаънавий ицтисодиётда саноат тармоцларида замонга мослашиш секин кечиши, ихтисослашув эгилувчанлигининг сустлиги ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бир хиллиги кузатилса, аксинча кластерларга бирикган корхоналарда ихтисослашув эгилувчанлиги ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бозор талабларига мослашувчанлигини юцори булиши кузга ташланади;
Ишлаб чицариш тармоц таркибида бугунги кунда кооперативлаштириш ва мужассамлашув, комбинатлашув яққол кўзга ташланаётган бўлса, кластерлаштиришда тармоқ таркибини шакллантириш ва жойлаштириш ўзаро келишилган ҳолда амалга оширилади. Кластерга бириккан корхоналарнинг муайян ҳудудда яхлит жойлашганлиги унинг хўжалик имкониятини оширади ва бу ҳолат замон талабидан келиб чиццан х,олда амалга ошрилади;
Худуддаги аксарият енгил саноат корхоналари ички ва минтаца доирасида рақобатлашаётган бўлса, кластерга бириккан корхоналар рақобати жаҳон миқёсида амалга оширилиш оқибатида маҳсулот сифати яхшиланади ва ҳудуднинг республикамиз ЯИМдаги улуши ортади;
Турли тармоқларни яхлит бир ҳудудда жойлашганлиги ва бошқарув тизимининг бирлиги улар орасида алоқани тез амалга ошириш имкониятини беради ва бу билан замон билан х,амнафас булиш имкониятини кенгайтиради. Бундан ташқари, бошқарувда эркинликнинг мавжудлиги асосий жараёнларни амалга ошириш имкониятини оширади.
Андижон вилоятида аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлашга эришиш, жаҳон бозорида Ўзбекистон брендини танитиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сонли “^ишлоц хужалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қўрғонтепа туманида “КHANTEX CROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан пахта хом-ашёси кластер усулида қайта ишланмоқда. Бунинг натижасида, Қўрғонтепа тумани саноат маҳсулотлари чиқариш хажми 2018 йилда 2017 йилга нисбатан энг юқори ўсиш кузатилди ва у114.6% га тенг булади.
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, биргина кластернинг ташкил этилиши саноат тармоқлари таркибида ижобий силжишларни юзага келтирган ва ип калава 10,2%га, трикотаж мато 8,5%га, тайёр трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш 8% га ортган . Корхона тўла қувват билан ишга тушганда туман экспорт салоҳияти 61% ортириши мумкин.Ўз навбатида тармоқдаги ишчилар салмоғи ҳам 8.1% ортганлигини айтиш жоиз.
1-жадвал
Андижон вилоятида тўқимачиликва тикув-трикотаж саноатининг “КHANTEX CROUP” МЧЖишга тушиши натижасида ривожланиш кўрсаткичлари
№ |
Маҳсулот тури |
Ўлчов бирлиги |
Вилоят ишлаб чиқариш қуввати (2019 й) |
“КHANTEX CROUP” МЧЖ ишлаб чиқариш қувватлари |
Ўсиш суръати, Фоизда |
1. |
Ип калава |
минг тонна |
*91,4 |
**9,4 |
10,2 |
2. |
Трикотаж мато |
минг тонна |
*24,7 |
**2,1 |
8,5 |
3. |
Тайёр тикув- трикотаж маҳсулотлари |
млн дона |
*124,2 |
**10,0 |
8,0 |
4. |
Экспорт салоҳияти |
млн. дона |
*65 |
**40 |
61 |
5. |
Ишчилар сони |
киши |
*18300 |
**1500 |
8,1 |
*Манба: Андижон вилоят хокимлиги Иқтисодиёт бошқармаси ҳисоботлари,
** “КHANTEX CROUP” МЧЖ корхонаси маълумотлари
Корхонада жами 1500 дан зиёд маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди. Қўрғонтепа туманида жами 210,7 минг ахоли мавжуд бўлиб,шундан 119,4 минг меҳнат ресурслари ҳисобланади ва биргина кластер туман аҳолисининг иш билан таъминланишини кўпайишини таъминлайди. Бу эса меҳнат ресурслари кўп бўлган вилоятда аҳолини иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, ана шундай пахтачилик агрокластерларидан бири бу Улуғнор туманидаги “Водий саноат фахри” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластеридир. Кластернинг шаклланиши туманда пахтачилик ва уни қайта ишлашга доир катта ишларни амалга ошириш имкониятини берди. Кластер 2018 йилда ташкил этилиб, биринчи навбатда 119 млн. сўмлик инвестициялар жалб қилинди ва 200 та янги ишўрни яратилди бу билан туманда мавжуд ишсизлик даражасини 7.2% қисқарди. Агрокластерга жами 4927 гектар ер бириктирилган бўлиб, 2019 йилда 20342 тонна пахта хом ашёси етиштирилди, шундан 589,3 тонна ип калава ишлаб чиқаришга эришилди. Натижада 1272,6 минг АҚШ долларлик ярим тайёр маҳсулот экспорт қилган ҳолда туман экспорт хажмини (3591,1минг АҚШ доллар) 35% ортишига эришилган. Иккинчи навбатда етиштирилган пахта хом ашёсини чуқурроқ қайта ишлаш мақсадида 36450 млн сўмлик маблағ йўналтириш кўзда тутилган ва бу маблағлар қўшимча 550 та ишўрни яратилади ҳамда туман экспорт салоҳияти янада ортади.
Хулоса: қилиб айтганда енгил саноат кластерларини ташкил этиш Фарғона водийси, қолаверса, Андижон вилояти учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Саноат ва қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўтариб, аҳолини иш билан таъминлаш ва моддий фаровонлигини оширишда, вилоят иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмасини шакллантириш, қўшимча қийматли тайёр маҳсулотлар яратиш, замонавий бошқарув тизимини тез жорий этиш, вилоят экспорт салоҳиятини юксалтириш ва жаҳон бозорига миллий брендларни олиб чиқиш ахамияти каттадир.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги “Қишлоқ ҳўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 149-сонли қарори.
-
2. Пилясов А. Лучшая практика формирования территориальных инновационных систем регионах России // Синергия пространства, региональные инновационные системы, кластеры и проекти и знания. Москва-Смоленск.,2005. – С 46-47.
-
3. Заҳидов Ғ. Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш самарадорлиги. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори. дисс. автореф. –Тошкент, 2017.
-
4. Ҳакимов З. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш йўллари.Монография. Тошкент. “Иқтисодиёт-Молия”. 2017.–б. 54-56.
-
5. Улуғнор тумани паспорти. 2019 йил
-
6. Қўрғонтепа тумани паспорти. 2019 йил
Список литературы Андижон вилояти иқтисодиётида саноат кластерларининг аҳамияти
- Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги "Қишлоқ ҳўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида"ги 149-сонли қарори.
- Пилясов А. Лучшая практика формирования территориальных инновационных систем регионах России // Синергия пространства, региональные инновационные системы, кластеры и проекти и знания. Москва-Смоленск.,2005. - С 46-47.
- Заҳидов Ғ. Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш самарадорлиги. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори. дисс. автореф. -Тошкент, 2017.
- Ҳакимов З. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш йўллари.Монография. Тошкент. "Иқтисодиёт-Молия". 2017.-б. 54-56.
- Улуғнор тумани паспорти. 2019 йил 6. Қўрғонтепа тумани паспорти. 2019 йил.