Автохалокатларида юз-жағ сохаси тўқималарида шикастланишларни ўзига хос хусусиятлари

Автор: Шокиров Сардор Абдусаминович, Маматалиев Авазбек Розувалиевич, Маматалиева Мавлюда Алижоновна

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Медико-биологические науки

Статья в выпуске: 3,2 (7), 2020 года.

Бесплатный доступ

Dамас автомашинадаги оғир автохалокатларида ҳайдовчиларда юз-жағ суякларини синиши чап жағдан ўнг жағ томон йўналиш бўйлаб, йўловчиларда асосан бурун суякларини синиши, бош мияни ёпик шикасти, тери ости тўқималарга қон қуйилишлар, кўплаб шилинма ва жарохатлар билан намоён бўлиши қайд этилган. Нексия автомашинадаги автохалокатларда ҳайдовчиларда юз-жағ ва бурун суякларини синиши, йўловчиларда эса асосан бурун суякларини ботиб синиши, пешона сохаси суякларини синиши, бош мияни ёпик шикасти, тери ости тўқималарга қон қуйилишлар, кўплаб шилинма ва жарохатлар билан намоён бўлиши қайд этилган.

Автомашина, автохалокат, Дамас, Нексия, юз-жағ сохаси тўкималари

Короткий адрес: https://sciup.org/14125598

IDR: 14125598   |   DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10150

Текст научной статьи Автохалокатларида юз-жағ сохаси тўқималарида шикастланишларни ўзига хос хусусиятлари

АВТОХАЛОКАТЛАРИДА ЮЗ-ЖАҒ СОХАСИ ТЎҚИМАЛАРИДАШИКАСТЛАНИШЛАРНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Дамас автомашинадаги оғир автохалокатларида ҳайдовчиларда юз-жағ суякларини синиши чап жағдан ўнг жағ томон йўналиш бўйлаб, йўловчиларда асосан бурун суякларини синиши, бош мияни ёпик шикасти, тери ости тўқималарга қон қуйилишлар, кўплаб шилинма ва жарохатлар билан намоён бўлиши қайд этилган. Нексия автомашинадаги автохалокатларда ҳайдовчиларда юз-жағ ва бурун суякларини синиши, йўловчиларда эса асосан бурун суякларини ботиб синиши, пешона сохаси суякларини синиши, бош мияни ёпик шикасти, тери ости тўқималарга қон қуйилишлар, кўплаб шилинма ва жарохатлар билан намоён бўлиши қайд этилган.

Калит сўзлари: автомашина, автохалокат, Дамас, Нексия, юз-жағ сохаси тўкималари.

SPECIFIC FEATURES OF LESIONS OF THE TISSUES OF THE FACIAL JAW IN CAR ACCIDENTS

Долзарблиги: Хозирги вақтда шикастланишларни 5%-ни ташкил юз-жағ сохаси суякларини этиб, автохалокатлардаги шикастлари жарохатланиши суякларни умумий уни 13%гача миқдорини ташкил этади. Бугунги кунда БДССТ кўрсаткичлари бўйича 40 ёшгача бўлган инсонларда автоҳалокатлардан ўлим ҳолатлари биринчи ўринни эгаллайди (1).

Ишнинг мацсади: замонавий енгил автомашиналар (Дамас ва Нексия автомашинаси мисолида) автохалокатларида ҳайдовчи ва йуловчиларида юз-жаF сохаси суякларини ва бош - буйин сохаси аъзо - туцималарини шикастланишларини ўзига хос томонларини ва ўлим холатларини тахлил цилиш.

Материал ва услублари : 20102015 йилларда Андижон вилояти шахар ва туманларида юз берган ва СТЭдан ўтказилган 80та замонавий енгил автомашиналар (Дамас ва Нексия автомашинаси) автохалокатларидаги архив материаллари ўрганилди (воқеа тавсилоти, морфология, гистология, рентгенология бўлими маълумотлари). Олинган натижалар статистик тахлил цилинди (2).

Олинган натижалар: олинган натижалар ушбу автотравмалар Дамас автомобилларида 85% ҳолатларда эркак, 15% ҳолатларда аёл ҳайдовчиларда, Нексия автомобилларида эса 100% холатларда эркаклар томонидан содир этилганлиги қайд этилди. Бунда Дамас автомобилларида 5% хайдовчи тирик қолганлиги, 80% воқеа жойида, 15%да эса транспортировка вақтида ёки воқеанинг дастлабки суткасида вафот этган, Нексия автомашинасида эса 100% хайдовчи воқеа жойида вафот этган. Хайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчиларни ёши Дамас автомобилларида 25-60ёшгача булиб (уртача 40-45ёш)ни, олд уриндицдаги йуловчиларни ёши 30-55ёшгача булиб (ўртача 40ёш)ни, салондан ташқари пиёдалар ўтиш жойидаги инсонларни ёши уртача 10-15 ёш, Нексия автомобилларида эса 30-40ёшгача бўлиб (ўртача 35ёш)ни, олд уриндицдаги йуловчиларни ёши 25-45ёшгача бўлиб (ўртача 35ёш)ни, салондан ташқари ўтиш жойидаги инсонларни ёши уртача 60 (45-75) ёш бўлган. Дамас автомобилларида хайдовчиларни юзидаги жарохатлар кўплаб шилинмалар, асосан чап жағнинг ва унинг атроф тўқимасида йиртилган жароҳатлар, юз соҳасини деформацияси билан кўплаб парчаланиб синиши, юқори жағ суякларини ўнгда, пастки жағ суягини чапда 1-4 оралигида синиши, бурун суякларини синиши билан, олд ўриндиқдаги йўловчиларда эса юзидаги шилинмалар, асосан чап жағнинг синиши, бурун суякларини синиши билан, салондан ташқаридаги йўловчиларда эса чап пастки жағни ва бурун суякларини синиши, айрим ҳолатларда юз соҳасини деформацияси, юз суякларини кўплаб синиши, бошни энса соҳаси юмшоқ тўқималарида қон қуйилишлар, шилинмалар билан намоён бўлган. 70% ҳолатларда бош мия суягини ёпиқ, 30% ҳолатларда очиқ шикасти, мия пардалари ва тўқимасига қон қуйилишлар, лат ёйишлари қайд этилган. Юкоридаги узгаришлар Дамас автомашинанинг салон ичи констуктив хусусиятларига, рул қалонкасининг нисбатан баланд жойлашганлигига, олд мосламалар панел ва ўриндиқларнинг баланд жойлашганлигига боғлик ҳолда юзага келганлиги аницланди.

Нексия автомобилларида хайдовчиларни юзидаги жарохатлар асосан пастки ва юкориги чап жағнинг, бурун суякларини синиши, юмшок тукималарни шилинма ва жарохатлари билан, олд ўриндиқдаги йўловчиларда эса асосан чап жағнинг синиши, бурун ва юз суякларини синиши, юмшок тўқималарни шилинма ва жарохатлари билан, салондан ташқаридаги йўловчиларда эса пастки жағ ва бурун суякларини ботиб синиши, чап пастки тишларини (2-3), пешона сохаси суякларини синиши, юмшок тўқималарини шилинмалари ва йиртилишлари билан намоён бўлган. 85% ҳолатларда бош суягини ёпиқ, 15% ҳолатларда очиқ шикасти, мия пардалари ва тўқимасига қон қуйилишлар, лат ёйишлари қайд этилган. Юқорида ўзгаришлар Нексия автомашинанинг салон ичи констуктив хусусиятларига, рул калонкасининг нисбатан паст жойлашганлигига, олд мосламалар панелининг нисбатан қийшиқ жойлашганлиги, ўриндиқларнинг паст жойлашганлиги боғлик ҳолда юзага келиши кузатилди.

Юз - жаF суякларини автотравмаларда шикастланиши шикастлар ичида иккинчи ўринда булиб, 4-5%ни ташкил этади. Хайдовчи ва олдинги ўриндиқдаги йуловчиларда 75-80% холатларда юзи билан кузовга, олд ойнага, рулга урилиши оқибатида юза келиб, пастки жағ суяклари синиши одатда очик шикаст бўлиб, синиш чизиғи олд юзада тик йўналиб, атроф юмшок тўқималар хам шикастланиши кузатилади. Бурун суяклари ва тепа жағ суякларини синиши кўпинча очик, парчаланиб, ботиб синиши 2530% холатларда кузатилади. Фақат пастки (40-45%) ёки юкориги жау суякларини синиши 35-40% холатда кайд этилди. Оғир биргаликдаги шикастлар 15-17% холатда аникланилди. Улар одатда бош суякларинини синиши, бош миядаги тузилмаларни жарохатланиши, ушбу сохаларга қон қуйилишлари билан бирга намоён бўлади. Хайдовчи (20%), олд ўриндиқдаги йўловчи(50%) ва орқа ўриндиқдаги йўловчиларда (28%) юз-жав суякларини жарохатлари ташкил этди.

Хулоса: Юкоридаги маълумотларга асосланган ҳолда Дамас автомашинадаги оғир автохалокатларида х,айдовчиларда юз-жағ суякларини синиши чап жағдан ўнг жағ томон йўналиш бўйлаб, йўловчиларда асосан бурун суякларини синиши, ўтиш жойидаги йуловчиларда эса юз-жаF суякларини синишлари билан бир вақтда БМЁШ, тери ости тўқималарга қон қуйилишлар, кўплаб шилинма ва жарохатлар билан намоён бўлиши қайд этилди. Нексия автомашинадаги автохалокатларда х,айдовчиларда юз-жағ суякларини синиши жаг ва бурун суякларини синиши, йўловчиларда эса асосан бурун суякларини ботиб синиши, пешона сохаси суякларини синиши, БМЁШ, тери ости тўқималарга қон қуйилишлар, кўплаб шилинма ва жарохатлар билан намоён бўлиши кайд этилди.

Адабиётлар:

Список литературы Автохалокатларида юз-жағ сохаси тўқималарида шикастланишларни ўзига хос хусусиятлари

  • Солохин Е.В. Судебно-медицинская экспертиза повреждений лица (черепно-лицевая травма). Суд.мед.эксперт.- 2004, №6, с.14-18.
  • Автандилов Г.Г. Медицинская морфометрия. Руководство.- М.: Медицина, 1990. -383С.
Статья научная