Бир йилда икки дон ҳосили етиштиришда маъданли ўғит меъёрини мошни ўсиши ва ривожланишига таъсири
Автор: Ботиров Артиали Абдулхаевич, Ахмедов Cохибжон Соибович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агротехника
Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада кузги буғдойда қўлланилган маъданли ўғитларнинг йиллик меъёрларининг ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлиги ўрганилган. Бундан ташқари маъдан ўғитларни қўллаш муддатлари хам мақолада батафсил баён этилган.Шу билан бирга яратилган ФОНларда такрорий экинмош ўсимлигипарваришланганда ўғит меъёрларини унинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ўрганилган.
Кузги буғдой, йиллик меёр, маъданли ўғитлар, такрорий экин, мош, ўсиш ва ривожланиш, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125786
IDR: 14125786 | DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10013
Текст научной статьи Бир йилда икки дон ҳосили етиштиришда маъданли ўғит меъёрини мошни ўсиши ва ривожланишига таъсири
Ўсимликлар ҳаётини омилар билан тўла таъминлаш, уларга энг мақбул тупроқ мухитини яратиш – тупроқ унумдорлиги дейилади.Тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширувчи тадбирлар мажмуида
ўғитларни илмий асосда қўллаш биринчи аҳамиятга эгаки, бу ҳолатда режаланган ҳосил олишга эришилади ва озиқа унсурларини тупроқдаги мақбул мувозанати сақланади.
Экинларни алмашлаб экишда кузги буғдой ҳамда унинг анғизига экиладиган такрорий дуккакли-дон ҳамда оралиқ экинлар турлари ва уларни озиқа тартибларини аниқлаш борасида етарличаилмий изланишлар олиб борилмаган. Шу сабабли кузги буғдой ва ундан кейин экиладиган такрорий экин мошнинг мақбул ўғит меъёрларини оч тусли бўз тупроқлар шароитида аниқлаш, шунингдек, ушбу меъёрларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий объекти бўлган тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга таъсирини ўрганиш шу куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Шунга кўра бизнинг тадқиқотларимизда оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги буғдой, маккажўхори ҳамда мош экинлари иштирокида дала тажрибалари олиб борилиб, унда иккинчи экин сифатида маккажўхори ва мош ўсимликларида қўлланилган ўғит меъёрларининг самарадорлиги аниқланди.
Дала тажрибалари 2008-2011 йилларда замон ва маконда такрорлаб ўтказилгандан кейин, улардан олинган энг мақбул вараинтлари объектив сабабларга кўра кечиккан ҳолда ишлаб чиқариш тажрибалари 2015 ва 2016 йиллари ПСУЕАИТИ Андижон тажриба станцияси далаларида оч тусли бўз тупроқлар шароитида 3 гектар майдонда ўтказилган. Тажрибада қўлланилган агротехник тадбирлар хўжаликда қўлланиладиганларига мос ҳолда мақбул муддатларда амалга оширилди.
Тажриба ўтказиш услуби, фенологик кузатув, тупроқ ва ўсимлик намуналари олиш[2]«Методика полевых опытов» (Доспехов, 1985),[3] «Методика Государственного сорта испытания сельскохозяйственных культур» (1964) ва [1]«Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» (2007) қўлланмаларига асосан ўтказилади.
Кузги буғдойда ҳар бир вариант эни-32,4м, узунлиги-40 м, умумий майдони -1296 м2, Тажриба 3 вариант ва 3 такрорланишдан иборат бўлиб, умумий майдони 11664 м2 ни ташкил этган.
Дала тажрибаси тизими қуйидаги тартибда олиб борилди.
1-жадвал.
Кузги буғдойда тажриба тизими (2008-2011 йиллар)
ФОНлар |
Маъдан ўғитларининг йиллик меъёрлари, кг/га |
Маъдан ўғитларни қўллаш муддатлари, кг/га |
||||||
N |
P 2 O 5 |
К 2 О |
Экишдан олдин |
Туплаш |
Найчалаш |
|||
N |
P 2 O 5 |
P 2 O 5 |
N |
N |
||||
I |
120 |
80 |
60 |
30 |
80 |
60 |
45 |
45 |
II |
180 |
120 |
90 |
30 |
120 |
90 |
75 |
75 |
III |
240 |
160 |
120 |
40 |
160 |
120 |
100 |
100 |
Кузги буғдойдан кейин такрорий экин мошда ҳам ҳар бир вариант эни -3,6
м, узунлиги -40 м, умумий майдони-144 м2.
2-жадвал.
Кузги буғдойдан сўнг такрорий экин-мошда тажриба тизими (2009-2011 йиллар).
Вараинтлар тартиби |
Ўғитларнинг йиллик меъёрлари, кг/га |
Маъдан ўғитларни қўллаш муддатлари, кг/га |
||||
N |
P 2 O 5 |
К 2 О |
Экиш олдидан |
|||
N |
P 2 O 5 |
К 2 О |
||||
10,13,16 |
25 |
80 |
60 |
25 |
80 |
60 |
11,14,17 |
50 |
80 |
60 |
50 |
80 |
60 |
12,15,18 |
75 |
80 |
60 |
75 |
80 |
60 |
Кузги буғдойдан кейин такрорий экин мошда ҳам ҳар бир вариант эни -3,6 м, узунлиги -40м, умумий майдони-144 м2. Тажриба
Тажриба далалари тупроғининг дастлабки агрокимёвий хусусиятларига кўра ҳайдов қатламидаги гумус миқдори 1,000-1,150 % ни, умумий азот, фосфор ва калий мутаносиб равишда 0,098; 0,131; 1,759 % ни, нитрат шаклидаги азот миқдори 12,5 мг/кг, ҳаракатчан фосфор 25,7 мг/кг, алмашинувчи калий 165 мг/кг ни ташкил қилади. Демак, тажриба далаларининг тупроғи ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан кам миқдорда таъминланган.
Тадқиқот йилларида бир-бирига яқин кўрсаткичлар ФОНлар ва вариантлар бўйича олинганлиги учун 2010 йил (2-дала) шароитидаги маълумотларни баёни билан чекланамиз.
Мошнинг ўсиш ва ривожланиши бўйича кузатувлар унинг 2-3 баргли даври,мевалаш ҳамда амал даври охиридаги фазаларда олиб борилди.
Демак, I-ФОНда маъдан ўғитлари N-25; P2O5-80; К2О-60 кг/га меъёрларда қўлланилган 10-вариантда ўтказилган фенологик кузатувларнинг кўрсатишича мош ўсимлигининг 2-3 барг чиқариш даврида ва аввало яратилган ФОНларни, қолаверса қўлланилган ўғит меъёрларининг ҳам ижобий таъсири бўлганлиги аниқланган. Чунки тажриба тизимига мувофиқ маъдан ўғитларнинг йиллик меъёрлари экиш олдидан қўлланилган.
Шундай экан, мошнинг баландлиги кузатув муддатларига мутаносиб равишда 13,2; 45,3 ва 52,8 см ни, дуккаклар сони амал даври охирида 25,2 донани ташкил этганлиги кузатилган. Қўлланилган ўғит меъёрларидан фақат азотни миқдори 50 кг/га бўлган 11-вариантда пишиш даври охирида мошнинг баландлиги 58,1 см ни, дуккаклар сони эса 29,8 донани ташкил этди. Лекин азот ўғитининг 75 кг/га га орттирилиши натижасида баландлиги 11- вариантга нисбатан бироз камайганлиги аниқланганки, бу ҳолатда 75 кг/га азот мош ўсимлиги учун ортиқча эканлигини (ҳатто I-ФОНда) кўрсатади.
II-ФОНда N-25; P2O5-80; К2О-60 кг/га меъёрларда қўлланилган 13- вариантда пишиш даври охирида ўсимликнинг бўйи 58,6 см ни, дуккаклар сони эса 30,9 донани ташкил этиб, I-ФОНдаги мақбул кўрсаткичлар олинган ва N-50; P2O5-80; К2О-60 кг/га меъёрларда қўлланилган 11 вариант маълумотларига нисбатан 0,5 см ва 1,1 донага юқори бўлганлиги кузатилган.
Таъкидлаш жоизки, мошда қўлланилган азот ўғитининг самарадорлиги тупроқ унумдорлигига, яъни кузги буғдойда қўлланилган ўғитларнинг кейинги таъсирига ҳам боғлиқлиги аниқланган. Тупроқ унумдорлиги паст ерда маъдан ўғитларни юқори меъёрларда
қўллашдан кўра, унумдорлик мақбул бўлган далада ўғитлар камроқ ишлатилса уларни самараси яхши бўлиши яна бир бор исботланган. Ушбу II-ФОНда азот меъёрларини мошда 50 ва 75 кг/га га ортиши билан мошнинг ўсиши, ривожланишига салбий таъсир кўрсатганлиги кузатилган.
Кузги буғдойдан кейин яратилган III-ФОНда мош ўсимлигида N-25; P 2 O 5 -80; К 2 О-60 кг/га меъёрларда қўлланилган 16-вариантда амал даври охирида ўсимликнинг баландлиги 55,6 см ни, дуккаклар сони эса 31,8 донани ташкил этиб, II-ФОНдаги мақбул кўрсаткичларга эга бўлган 13-вариантга нисбатан баландлиги 3,0 см га пастроқ, лекин дуккак сони 1 донага юқори бўлган. Бу ҳолат юқорида кўрсатилгандек, III-ФОНда ҳатто азотни 25 кг/га меъёри ҳам мошни II-ФОНдаги
(50 кг/га азот) каби мақбул ўсиш ва ривожланишга салбий таъсири бўлганлигини кўрсатади. Бу охирги ФОНда азот ўғитининг 50 ва 75 кг/га гача орттирилиши натижасида мошнинг ўсиши, аксинча, пасайганлиги кузатилган.
Дала тажрибаларига асосланиб, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида қуйидаги хулосалар қилинса тўғри бўлади: кузги буғдойдан кейин яратилган ФОНларда маъдан ўғитларни қўллашнинг нисбатан мақбул меъёрлари II-ФОНда N-25; P 2 O 5 -80; К 2 О-60 кг/га эканлиги аниқланган. I-ФОНда 50 кг/га азот ўғити бироз кўплик қилган, шунингдек, III-ФОНда 25 кг/га азотни ҳам салбий таъсири борлиги, энг мақбули II-ФОНда N-25; P 2 O 5 -80; К 2 О-60 кг/га эканлиги кўзга ташланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент, 2007. – 147 б.
-
2. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта.-М. : Агропромиздат-1985. –С. 248-255.
-
3. Методика Госсортоиспытания сельскохозяйственных культур.–М.: Колос, 1964. –184 с.
-
4. Вегетация и развитие озимой пшеницы сорта гром. влияние сроков и критериев посева на урожайность зерна https://www.elibrary.ru/item.asp?id=41517269
Список литературы Бир йилда икки дон ҳосили етиштиришда маъданли ўғит меъёрини мошни ўсиши ва ривожланишига таъсири
- Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент, 2007. - 147 б.
- Доспехов Б.А. Методика полевого опыта.-М.: Агропромиздат-1985. -С. 248-255.
- Методика Госсортоиспытания сельскохозяйственных культур.-М.: Колос, 1964. -184 с.
- Вегетация и развитие озимой пшеницы сорта гром. влияние сроков и критериев посева на урожайность зернаhttps://www.elibrary.ru/item.asp?id=41517269.