Бўлажак бошланич синф ўитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш таълим тараиётининг асосидир
Автор: Фармонов .Н.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш асосида таълим мазмуни, шакллари, хусусиятларини такомиллаштиришга оид масалалар илмий-назарий жиҳатдан асосланган.
Ўқитувчи, ижод, фаолият, ўқувчи, таълим, муносабат, мустақил фикрлаш, жамоа, сифат, дидактика, тараққиёт
Короткий адрес: https://sciup.org/140259757
IDR: 140259757
Текст научной статьи Бўлажак бошланич синф ўитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш таълим тараиётининг асосидир
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув шароитида педагогларнинг интеллектуал даражаларига кўйиладиган талабларнинг ортиб бориши уларнинг малакасини узлуксиз ошириш ва рефлексив куникмаларини ривожлантиришга эътиборни кучайтиради. Таълим муаммолари бўйича бутунжахон Форумида кабул килинган 2030 йилгача мулжалланган концепцияда “...барча учун бутун хаёти давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш...”1 долзарб вазифа этиб белгиланганлиги сохани баркарор тараккий эттиришнинг устуворлигини кўрсатади. Бу, ўз навбатида, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашнинг турли моделлари ва технологияларини ишлаб чикиш заруриятини юзага келтиради. Чунки, ижодий фаолият булажак бошланғич синф ўқитувчиларининг таълим жараёнида шахсий салоҳиятини амалга ошириши, касбий такомиллашуви, ўз мавқеини англаши, ўзини намоён қилиш, амалий тажрибаларига асосланиш сифатида узига хос хусусиятларни амалга ошириш имкониятини яратади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш давлат ва жамият буюртмасига ҳамда талабаларниннг касбий эх,тиёжларига мослигини таъминлашда уларнинг индивидуал хусусиятлари ва имкониятларини амалга оширишда мустакил билим олиш, уз-узини ривожлантириши ва уз-узини намоён килишига ёрдам беради. Шу билан бирга ижодий фаолият талабаларда назарий ёндашувлар, шахсга йўналтирилган, компетенциявий, фаолиятли, коммуникатив-когнитив каби назарий ёндашувларни амалга оширишда узлуксизлик ва дифференциал, модул, узаро таъсир, рефлексивлик, илмий-методик кузатув тамойилларига асосланган уолда унинг мазмуни такомиллаштиришга хизмат килади.
Ижодий фаолият асосида ўқитувчи ўкув мазмунини ижтимоий буюртма асосида модулли шакллантириш, ўкув материалини узлаштиришда лойих,алаш технологияларидан фойдаланиш, уз касбий ривожланишида илмий-методик кузатувни амалга ошириш, таълим шаклларини индивидуаллаштириш ва узлуксизлигини таъминлайди.
Ижодий фаолият бу нафақат оддийгина ғояларни ифодалаш ёки ўз нуктаи назарига ишонтириш балки ушбу жараёнда укувчиларни урганиш ва улар билан биргаликда карорлар кабул килиш демакдир. Агар, ушбу нуқтаи назардан қаралса, ижодий фаолият ўқувчи ишончни қозониш, ўзаро тушинишга эришиш ва тўғри ёндошувни излаш, муҳим далилларни тақдим этиш ва муносабатларни урнатишдан иборат. Шу жикатдан кам булажак бошланнFич синф укитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш бу унинг компотентлик даражасида ўқувчилар билан муносабат ўрнатиш, таълим жараёнини яхши билиш, ўқувчиларни эшитиш ва уларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзини тутиш, нотиқлик санъатида жозибадор бўлиш демакдир. Ўқитувчи ўз ўқувчилари билан шундай муносабат ўрнатиши керакки, ундан манфаатдорлик барча учун тегишли эканлигини улар англашлари лозим. Шунинг учун ўқитувчи ўз нуқтаи назарини ўқувчиларга кўргазмали шаклда, рангба ранг, кутилмаган, ҳаётдан олинган вокеалар ва мисоллар асосида тушинтириши ва макоратли уста сифатида унинг кис туЙFуларини сезиши унга туFри муносабат билдира олиши муким кисобланади. Бундай колатда укитувчи уз киссиётларини босиб туриши, баъзида эса, аксинча уларни ташкарига чикариб ташлаши керак.
Ижодий фаолият жараёнида ўқитувчи ўқувчига бебаҳо фойда келтириши мумкин. Укитувчилар унинг мокиятини тугри тушинишлари учун ушбу жараёнда зийракликни, диккат билан уз режалаларини амалга ошириш унинг макорати муким омил ва зарурият кисобланади. Чунки, ижодий фаолият жараёнида машFулотларни мукокама килиш ва укитиш, муаммоларни кал килиш, укувчилар позициясини узгартириш, аргументларни тизимлаш, ишончли далилларни тақдим этиш ва ўқувчилар жамоасига туFри ёндошишни талаб этади. Бунинг учун укитувчи уз фаолиятида укувчиларнинг ота-оналари билан муносабатда булиш жараёнларида ижодий ёндашув усулларини туFри йуналтириш ва тарбиялаш, цуллаш таълим самарадорлигини таъминлашнинг асосини ташкил этади.
Бўлажак бошланнғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш жараёнида зарур бўлган масалани ижобий ҳал этилишига эришиш, уцувчини бурчакка тициб цуймай, унга “уз сиймосини сацлаб цолишга” имконият бериш, уцувчи фаолиятини пасайтирмаслиги, уларга танцидий муносабатда булмаслиги мух,им урин тутади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга психологик жиҳатдан тайёрлашда назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаш асосида педагогик жараёнда обьект билан субьект узвийлигига эришиш, обьектнинг янги функцияларини кура билиш, муаммоли масалаларни ҳал этишнинг муқобил шакллари ва йўлларини излаб топа олиш, уз-узини бошцара билиш кабилар таълим мацсадини аниц ва пухта амалга оширишнинг асосий вазифаларини бажаради.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашда муаммолар, тажрибаларни бажаришда аниц мацсад асосида ^аракат цилиш, ноаньанавий усуллардан фойдаланиш кабилар уцувчиларнинг билимларни узлаштириш даражалари, таълим-тарбия жараёнини бошцариш имкониятларини ривожлантиради. Ушбу жараёнда биринчидан, талабаларда бошланғич таълим муаммолларини улар онгида шакллантириш, муаммоли тажрибаларни бажаришга доир билимларни узлаштириш, иккинчидан, уларда шаклланган билимларга ишлов бериш, узлаштириш бошланFич таълим муаммосига доир назарий билимларни малакага айлантириш, учинчидан бошланғич таълим муаммосига оид назарий билимларга ўз муносабатини билдириш ва уни амалиётда қўлланилишини тўлиқ англаш, мустақил фикрлаш, инновацион технологиялар ва интерфаол услублар, шакллар, воситалардан фойдаланишда мустацил фикрлаш, уцув-ижодий фаолияти жараёнида назарий ва амалий билим ва куникмаларга булган цизициши шаклланишини таьминлайди. Бунинг натижасида укитувчи ва укувчи ^амкорлигидаги укув-ижодий фаолияти такомиллашади. Ушбу жараёнда укитувчи укувчининг белгиланган максадда кафолатланган натижага эришиши учун олдиндан бошланғич таълим муаммолларини ҳал этишда ижодий фаолияти жараёнини лойи^алаш укувчилардаги янги назарий билим, амалий куникма ва малакаларни шакллантиради. Ушбу жараёнда булажак бошланFич синф укитувчиларида таълим-тарбия жараёнининг моҳиятини чуқур билиш, бошланғич таьлим мазмунини мукаммал узлаштириш тадкикотчилик ишларини мустакил бажаришлари учун тизим ишлаб чикиш, ижтимоий вазифаларни аник белгилаш кабилар такомиллашади.
Ижодкор укитувчи уз укувчиси фаолияти учун фандаги номаьлум муаммоларни, номаьлум ҳақиқатларни кашф этади. Ҳар иккала ҳолатда ^ам янгилик, энг аввало, субьектив кимматга эга. Чунки ижод кила туриб,
ўқитувчи ҳам ўқувчи ҳам ўз шахсини ривожлантиради. Шу билан бирга, укитувчи ижод килиши жараёнида фанни, фан оркали жамиятни ривожлантиришга х,исса кушиши билан бирга укувчини ижод килиш кобилиятларини тараккий эттиради. Ушбу жараёнда укитувчи х,ар бир мавзу мазмунига доир ахборотлар, билим ва ижодий фаолият усулларини амалга ошириш оркали укув фаолиятини маьлум кетма-кетлик ва изчилликда бажаришнинг узига хос боскичларини алох,ида-алох,ида урганиш, укувчи узлаштиришини тез-тез назорат килиш кабилар таьлим самарадорлигини оширишга олиб келади. Укитувчининг машгулот жараёнидаги мақсади ўқувчининг шахсий тараққиётида интилиш, уларда ижодий фаолиятни тарбиялашда шахс камолотида муҳим ўрин тутади.
Укитувчи бошланFич таълим жараёнида муаммо максадларини англаш ва уни бажаришга доир топширик, муаммоли вазиятларни мустакил изох,лаш йули билан уз максадини изох,лашга х,аракат килади.
Бунда унинг ўқувчиларни тушуниши, мақсадини англаши руҳий, ақлий, жисмоний салохиятини маьлум ма^садга йуналтириши уларда билим, амалий куникма ва малакаларни эгаллаш, билиш, нуткни ривожлантириш кабиларни амалга оширишга имконият яратади. Ушбу жараёнда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси бевосита психология, педагогика ва дидактикани мукаммал эгаллаши натижасида турли муаммоларни ажрата билиш, таълим шакллари ва йўлларини излаб топа олиши, ўқувчидаги камчиликларнинг сабабларини тахлил асосида урганиши, маьсулиятни хис
қила олиши, меҳнатсеварлик, ўз иши натижасини назорат қилиш, миллий ва умуминсоний кадриятларга таяниши хар бир машFулотнинг мазмуни ва методикасини ривожлантиради. Укитувчининг илмий салохияти, укув- услубий қўлланмалар, тарқатма ва дидактик материаллар мавжудлиги, уларнинг мазмуни ва сифати, ўз ишида эришган муваффақиятларини бошка укитувчилар томонидан эьтироф этилиши, замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиши кабиларни бажаришда самарадорликка эришиш учун шарт-шароитлар яратиш, ижодий фаолият жараёни мазмуни-мохиятини очиб беришга оид амалий укув семинарларни ташкил этиш, тажриба жараёнида фан-техника янгиликларини таълим жараёнига жорий этишнинг илмий асосларини чукур ва пухта ўзлаштирилишига эришиш, ижодий фаолиятни ташкил этишга нисбатан янгича ёндашувни шакллантириш, ижодий фаолиятни лойихалаш ва ижодий ишлаш махоратини ошириш кабилар таълим самарадорлигини таьминлашда мухим хисобланади.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашда замонавий педагогик технология, таълим назарияси, унинг мазмуни ва моҳияти, машғулотларни лойиҳалаш, техник воситаларидан самарали фойдаланиш, ўқувчилар жамоаси билан муваффақиятли мулоқотни ташкил этиш, психологик, педагогик вазиятларни тўғри бахолай олиш, уларга мувофик хатти-харакатни ташкил этиш, укувчининг укиш фаолияти хамда сифат самарадорлигини ошириш йуллари ва воситаларини аниклашга имкон берувчи дастурлар ишлаб чикиш кабилар укув фаолиятини такомиллаштиради.
Бугунги кунда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашнинг илмий-педагогик тизимини ишлаб чикиш, укув-услубий мажмуаларини яратиш кабиларнинг замон талаблари даражасида бўлиши унинг амалиётдаги ҳолатини такомиллаштиради. Бунинг учун бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятини тўғри йуналтириш ва ривожлантириш механизмини ишлаб чикиш, сифати ва самарадорлигини оширишга ҳизмат қиладиган шакл, услуб, йўл, восита ва имкониятларни излаб топиш, мазмун ва сифат курсаткичларини аниклаш, замонавий педагогик, компьютер, ахборот-коммуникация технологияларни ва янги техник воситаларни амалда куллашга оид жахон ва МД^ давлатлари олимларининг илмий изланишлари, монографик тадкикотлари, укув-услубий кулланмаларини урганиш, таълим жараёнида укитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро таьсирининг фаол ва нофаол вазиятларни аниқлашга оид модели, шакллари, хусусиятларининг узаро боFликлигининг блок-схемасини ишлаб чикиш, унинг боскичлари ва омиллари хамда технологияларидан фойдаланиш, сифат ва самарадорликка эришиш максадида хозирги кундаги таълим муаммоларини чукур тахлил килиш, илмий-услубий хулосалар ишлаб чикиш кабилар тарбия укитувчи фаолиятини такомиллаштиради.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ижодий хусусиятлари бу таълим-тарбия жараёнидаги усул ва услубларни эгаллаб олиш мустахкамлиги, тезлиги, чукурлиги, укувчилар билимларини бахолаш билан белгиланади. Ушбу жараёнлар булажак бошланFич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашнинг индивидуал хусусиятлари, тасаввурлари, изланишлари, укитувчи ва укувчи муносабатлари, интеллектуаллик жихатлари таълим-тарбия сифатини ривожлантиришга хизмат килади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Incheon Declaration / Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for all [Word Education Forum, 19-22 may, 2015, Incheon, Republic of Korea].
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сон Фармони. ҚҲММБ: 06/19/5712/3034-сон, 29.04.2019
-
3. Акрамов А.А. Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини
ривожлантиришнинг ташкилий-методик асосларини такомиллаштириш: Пед.ф.н.... дис. – Т.: ТДПУ, 2016.
-
4. Ашуров М.О. Миллий тарбия асослари. – Самарканд: СамДУ, 2004. – Б. 100.
-
5. Очилов М. Муаллим – қалб меъмори. – Т.: Ўзбекистон, 2001. – Б. 432.
"Экономика и социум" №6(85) 2021
Список литературы Бўлажак бошланич синф ўитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш таълим тараиётининг асосидир
- Incheon Declaration / Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for all [Word Education Forum, 19-22 may, 2015, Incheon, Republic of Korea].
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5712-сон Фармони. ҚҲММБ: 06/19/5712/3034-сон, 29.04.2019
- Акрамов А.А. Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позициясини ривожлантиришнинг ташкилий-методик асосларини такомиллаштириш: Пед.ф.н.. дис. - Т.: ТДПУ, 2016.
- Ашуров М.О. Миллий тарбия асослари. - Самарканд: СамДУ, 2004. - Б. 100.
- Очилов М. Муаллим - қалб меъмори. - Т.: Ўзбекистон, 2001. - Б. 432.