Бошланғич таълимда миллий тарбия асослари

Автор: Умарова З.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 8 (87), 2021 года.

Бесплатный доступ

мақолада бошланғич таълимда таълим турининг ўзига хос шакли миллий тарбияни ташкил этиш асослари тўғрисида фикр юритилган.

Тарбия, миллийлик, ўқувчи, шахс, ғоя, фазилат, онг, қалб, ахлоқ, дунёқараш, фаоллик, жараён, бошланғич, таълим, асос.

Короткий адрес: https://sciup.org/140254876

IDR: 140254876

Текст научной статьи Бошланғич таълимда миллий тарбия асослари

Миллий тарбиянинг мазмуни ва моҳияти. Бошланғич таълим тажрибасида тарбиянинг бир неча турлари амал қилиб келмоқда. Ана шундай тарбия турларидан бири миллий тарбиядир.

Миллий тарбия – бу ёш авлодни муайян миллатнинг менталитети, турмуш тарзи ва ҳаётий тажрибасидан ўтган ғояларга асосан вояга етказиш жараёнидир. Бунда муайян миллатнинг ҳаёти давомида амал қилиб келинаётган миллий қадриятлар тизимига асосланилади. Миллий тарбиянинг негизини миллий ғоя ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Миллий энциклопедиясида таъкидлангаганидек, миллий ғоя – бу бирор миллат ҳаётига мазмун бахш этадиган ва уни эзгу мақсадлар сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир; у миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштиради, унинг туб манфаатларини ва мақсадларини ифодалайди (5-жилд, 666-бет). Шу жиҳатдан ўзбек миллати ўзининг асрлар давомида шаклланган миллий ғояси ва унга таянган миллий тарбия тажрибасига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил январь ойида мамлакатимизнинг қуйидаги ғояларга асосланган янги миллий ғоясини эълон қилди:

  • 1)    инсонпарварлик;

  • 2)    эзгулик;

  • 3)    бунёдкорлик.5

Бу мутлақо янги асосдаги миллий ғоя бўлиб, унинг маъносини қуйидагилар ташкил этади:

Инсонпарварлик – инсонни қадрлаш, унинг шаъни, ғурури ва ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, инсонга муносиб яшаш турмуш шароити яратиб бериш ва давлат ҳамда жамиятнинг фаолиятини инсон омили асосига қуриш;

Эзгулик – инсонда ва жамиятда энг яхши ҳамда идеал ғояларни таркиб топтириш, инсон манфаатларини рўёбга чиқариш, “Авесто”да таъкидланганидек инсон ва жамиятда эзгу ният, эзгу фикр ҳамда эзга амални таркиб топтириш;

Бунёдкорлик – инсон ва жамиятда бунёдкорлик ҳисси ҳамда ҳаракатини пайдо қилиш, давлатнинг сиёсатида бунёдкорликга олиб борувчи адолтга таяниш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш.

Эътибор берилса, Ўзбекистоннинг янги миллий ғоясида миллий ва умуминсоний ғоялар ҳамда қадриятлар уйғун ўз ифодасини топган. Чунки дунёдаги ҳар бир халқ ва мамлакат инсонпарварлик, эзгулик ҳамда бунёдкорлик ғояларини бирламчи билади.

Мамлакатимизнинг янги миллий ғояси қуйидаги бош ғоя асосида бирлашади: “Миллий тикланишдан – илмий юксалиш сари”. Бу бош ғоянинг мазмуни халқ ҳаётини, инсон фаолиятини ва давлат сиёсатини миллий манфаатлар асосида юксалтиришдан иборат.

Шу тариқа ҳозирги замон Ўзбекистон таълим тизимида миллий тарбиянинг мазмуни ва моҳияти янги миллий ғояга асосланиши билан характерланади.

Миллий тарбия умумпедагогика қонуниятларига асосланган қуйидаги омилларга таянади:

  • -    тарбиянинг мақбул ва самарали методларига;

  • -    тарбиянинг тажрибадан ўтган ва замонавий технологияларига;

  • -    тарбиянинг индивидуал услубларига.6

Бундай ёндашув миллий тарбиянинг бошқа тарбия турларидан фарқлантириб туради. Шуни таъкидлаш лозимки, миллий тарбияда қуйидаги тамойиллар устувор ҳисобланади:

  • -    имкон қадар педагогик жазо турларидан чекиниш;

  • -    тарбияланганлик даражасини рағбатлантириш;

  • -    тарбия жараёнини жамоавий амалга ошириш;

  • -    тарбияга оид энг сўнгги ютуқларга таяниш;

Бу тамойиллар миллий тарбияни кутилган даражада амалга ошириш имконини беради. Буларнинг барчаси миллий тарбиянинг ўзига хос мазмун ва моҳиятга эга бўлишини таъминлайди.

Бошланғич таълимда миллий тарбия асослари. Бошланғич таълимдаги миллий тарбия жараёни умумий миллий тарбия жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади. Шу жиҳатдан бошланғич таълимда миллий тарбияни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар билан белгиланади:

  • -    бошланғич синф ўқувчиларига (7-11 ёшли шахсларга) дастлабки босқичда миллий тарбия бериш;

  • -    бошланғич синф ўқувчиларининг миллий руҳи, миллий онги ва миллий ахлоқини миллий ғоянинг Инсонпарварлик, Эзгулик ҳамда Бунёдкорлик ғоялари асосида шакллантириш;

  • -    бошланғич синф ўқувчиларини дастлабки босқичда миллий, маънавий ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

  • -    бошланғич синф ўқувчиларини кейинги босқичда амалга ошириладиган миллий тарбия жараёнига тайёрлаш.7

Мазкур хусусиятлар бошланғич таълимда миллий тарбиянинг асослари негизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг пойдеворидир” китобида миллий ғояга асосланган миллий тарбиянинг қуйидаги асосларини таъкидлаб кўрсатади:

  • 1)    фикр тарбияси;

  • 2)    миллий қадриятлар тарбияси;

  • 3)    умуминсоний қадриятлар тарбияси.

Бу методология бошланғич таълимда миллий тарбияни амалга ошириш асосларини ташкил этади. Унга кўра, миллий тарбия қуйидаги асосларда амалга оширилади:

  • -    бошланғич синф ўқувчиларини мустақил фикрлаш кўникмасини шакллантириш, бунда миллий ғоямизнинг Эзгулик ғояси ва унинг эхгу ният, эзгу фикр ҳамда эзгу амал тамойилларига асосланилади;

  • -    бошланғич синф ўқувчиларини миллий қадриятлар асосида вояга етказиш, унда миллий ғоямизнинг Инсонпарварлик ғояси ва унинг инсонни қадрлаш, инсонни тушуниш ҳамда инсонга ёрдам бериш тамойилларига таянилади;

  • -    бошланғич синф ўқувчиларини миллий қадриятлар руҳида ривожлантириш, бунда миллий ғоямизнинг Бунёдкорлик ғояси ва унинг

меҳнатсеварлик, ташаббускорлик ҳамда бағрикенглик тамойилларига суянилади.

Эътибор берилса, бошланғич таълимда миллий тарбиянинг ўзига хос асослари мавжуд.

Миллий ғояга асосланган бошланғич таълимда тарбия жараёнини амалга ошириш бир неча муҳитларга таянади. Бундай муҳитнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • 1)    микро муҳит (таълим маскани ва оила);

  • 2)    мезо муҳит (турли тўгараклар ва маҳалла);

  • 3)    макро муҳит (ўқувчиларнинг йирик гуруҳлари ва жамоатчилик жойлари).

Бу муҳитларнинг бошланғич синф ўқувчиларини миллий тарбиялашда муҳим ўрни бор. Жумладан, микро муҳитда миллий тарбия жараёни назарий – амалий жиҳатдан амалга оширилади; мезо муҳитда мазкур тоифа ўқувчиларини миллий тарбиялаш ижтимоий ва йўналтириш жиҳатидан амалга оширилади; макро муҳитда ушбу тоифа ўқувчиларини миллий тарбиялаш одатлантириш ва кўниктириш жиҳатдан амалга оширилади. Шу сабали бошланғич синф ўқувчиларини миллий тарбиялашда мазкур муҳитларнинг ўрни беқиёсдир.

Бошланғич синф ўқувчиларини миллий ғоя асосида миллий тарбиялашда воситалар муҳим ўрин тутади. Бундай воситаларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

  • -    тарбиянинг аҳамиятини тушунтириш;

  • -    эзгу ахлоқ қоидалари ва фазилатларига кўниктириш;

  • -    ижтимоий фаоллик ва амалий натижадорликга йўналтириш.

Мазкур воситалардан оқилона фойддаланиш тақоза этилади.

Бошланғич таълимда миллий тарбиянинг самарадорлиги. Бошланғич таълимда миллий ғояга асосланган миллий тарбия самарадорлигига эришиш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун қуйидагилар миллий тарбияни амалга оширувчи масъуллар сифатида белгиланади.

  • 1)    Синф раҳбари: миллий тарбияни ташкил этиш, унинг учун шарт-шароитлар яратиш ва миллий тарбия жараёнини назорат қилиб борувчи масъул;

  • 2)    “Тарбия” фани ўқитувчиси: ўқувчиларнип миллий тарбиялаш, уларда миллий ғоянинг асосий тушунча ва тамойилларини таркиб топтириш, ўқувчиларни миллий руҳда вояга етказиш учун масъул;

  • 3)    Ўқитувчилар гуруҳи: ўз фанларининг асосларини миллий ғоя асосида тушунтириш, ўқувчиларни миллий тарбиялашда ёрдам бериш ва ўқувчилар билан индивидуал ишлаш учун масъул;

  • 4)    Мактаб психологи: ўқувчиларда миллий руҳни шакллантириш, уларнинг онгида миллий ғоянинг таркиб топриши ва ўқувчиларда миллий фазилатларнинг шаклланиб боришини кузатиб бориш учун масъул;

  • 5)    Мактаб жамоаси: ўқувчиларни миллий тарбиялаш шароитларини яратиш, миллий тарбияга оид муаммоларни жамоавий ҳал қилиб бориш ва миллий тарбия самарасини баҳоловчи масъул.

Мазкур масъуллар тизими бошланғич таълимда миллий тарбиянинг самарадорлигини таъминловчи масъуллардир.

Бошланғич таълимда миллий тарбия самарадорлиги қуйидаги инддикаторлар асосида баҳоланади:

  • -    ўқувчилар     шахсининг    инсоний    талаблар     асосида

шаклланаётганлиги;

  • -    ўқувчилар гуруҳида ўзаро аҳиллик ва тотувликнинг мавжудлиги;

  • -    тарбияси оғир ўқувчилар миқдорининг камлиги;

  • -    ўқувчилараро педагогик конфликтларнинг пастлиги;

  • -    ўқувчиларнинг ижтимоийлиги.

Бу индикаторлар асосида бошланғич синф ўқувчиларининг миллий тарбияланганлик даражаси чораклик, йиллик ва якуний босқичларда баҳоланиб боради. Унинг назорати Синф раҳбари томонидан амалга оширилади.

Бошланғич таълимда миллий тарбиянинг самарадорлиги масаласи методологик жиҳатдан тўлиқ ишлаб чиқилган эмас. Шу сабабли бу борада фундаментал, назарий, амалий ва инновацион татқиқотлар мажмуини амалга ошириш тақоза этилади.

Шундай қилиб бошланғич таълимда миллий тарбия асослари ва уни амалга ошириш механизмлари ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан муҳим аҳамиятга эга. Эътибор беринг (чизма)

Шундай қилиб ҳозирги замон Ўзбекистон бошланғич таълимида ўзига хос миллий тарбия жараёни йўлга қўйилган бўлиб, унинг ноёб методологик асослари мавжуд.

Адабиётлар:

  • 1.    Мирзиёев Ш.М. Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг асосий пойдеворидир. – Т.: “Тасвир”. 2021.

  • 2.    Қуронов М. Миллий тарбия. –Т.: “Манавият”. 2007.

  • 3.    Умарова З.А. Бошланғич таълим дидактикаси. // ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 2 | ISSUE 2 | 2021ISSN: 2181-1385Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723. 556562-бет

  • 4.    Narimbetova, Z. A. (2020). Matematika fanida ta'lim texnologiyalaridan foydalanish o'quvchilar tafakkurining rivojlantiruvchi omil. Academic research in educational sciences, 1 (3), 1253-1261.

  • 5.    Narimbetova, Z., Makhmudova, D. (2020). Developing creative competence through the formation of scientific generalization in students. International Journal of Psychosocial Rehabilitation ISSN, 1475-7192.

  • 6.    Наримбетова, З. А. (2020). Изучение Элементов Фрактальной Геометрии Как Средства Интеграции Знаний По Математике И Информатике В Образовательный Процесс Учащихся Средней Школы. International Journal of Scientific & Technology Research, 9 (4), 677-682

  • 7.    Narimbetova, Z. A. The Study of the Elements Of Fractal Geometry As A Means Of Integrating Knowledge In Mathematics And Computer Science In The Educational Process Of A Secondary School Students. International journal of scientific & technology research, 9 (4), 677-682.

"Экономика и социум" №8(87) 2021

Список литературы Бошланғич таълимда миллий тарбия асослари

  • Мирзиёев Ш.М. Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик – миллий ғоямизнинг асосий пойдеворидир. – Т.: “Тасвир”. 2021.
  • Қуронов М. Миллий тарбия. –Т.: “Манавият”. 2007.
  • Умарова З.А. Бошланғич таълим дидактикаси. // ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES VOLUME 2 | ISSUE 2 | 2021ISSN: 2181-1385Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2021: 5.723. 556- 562-бет
  • Narimbetova, Z. A. (2020). Matematika fanida ta'lim texnologiyalaridan foydalanish o'quvchilar tafakkurining rivojlantiruvchi omil. Academic research in educational sciences, 1(3), 1253-1261.
  • Narimbetova, Z., Makhmudova, D. (2020). Developing creative competence through the formation of scientific generalization in students. International Journal of Psychosocial Rehabilitation ISSN, 1475-7192.
  • Наримбетова, З. А. (2020). Изучение Элементов Фрактальной Геометрии Как Средства Интеграции Знаний По Математике И Информатике В Образовательный Процесс Учащихся Средней Школы. International Journal of Scientific & Technology Research, 9(4), 677-682
  • Narimbetova, Z. A. The Study of the Elements Of Fractal Geometry As A Means Of Integrating Knowledge In Mathematics And Computer Science In The Educational Process Of A Secondary School Students. International journal of scientific & technology research, 9(4), 677-682.
Еще
Статья научная