Чизмачилик фани бўйича ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш омиллари
Автор: Атаханова С.О.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 9 (88), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада чизмачилик фани бўйича ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда илғор педагогик технологиялардан ҳисобланган муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш омиллари ҳақида фикрлар жамланган. Бундай ўқитиш технологиясини таълим – тарбия жараёнида самарали қўллаш орқали, ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиш имкониятлари юқори бўлиши алоҳида таъкидланган. Шунингдек мақолада, чизмачилик фани бўйича муаммоли таълимни ташкил этиш ва уни амалий жиҳатдан йўлга қўйиш учун нималарга аҳамият берилиши зарурлиги ва бу методнинг имкониятлари яққол график мисолларда келтириб ўтилган.
Чизмачилик, анъанавий усул, муаммоли вазият, таббий муаммо, сунъий муаммо, замонавий таълим, муаммоли таълим технологияси, педагогик ва методик муаммо ва тавсиялар, мустақил фикрлаш, натижадорлик, мустақил изланиш, билиш жараёни, мустақил қарор қабул қилиш.
Короткий адрес: https://sciup.org/140255078
IDR: 140255078
Текст научной статьи Чизмачилик фани бўйича ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш омиллари
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири, бу ортиқча руҳий ва жисмоний кучларни сарф этмасдан, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдан иборатдир. Таълим бериш жараёнидаги замонавий самарадор у^итиш технологияларидан бири - бу муаммоли ўқитиш таълим технологияси ҳисобланади. Муаммоли таълим технологияси ижодий, фаол шахс тарбиясининг мақсадларига тўлиқ мос келиши билан характерлидир.
Муаммоли таълим технологиясини тавсифловчи элементи сифатида муаммоли вазиятни кўрсатиш мумкин бўлади. Муаммоли вазиятнинг белгилари эса ^уйидагилар х,исобланади:
-
- уцувчида нотаниш фактнинг мавжуд булиши;
-
- топшири^ларни бажариш учун укувчига бериладиган курсатмалар, юзага келган билиш машаққатини ҳал қилишда, уларнинг шахсий манфаатдорлиги.
Муаммо куйидаги учта таркибий кисмдан иборат булади:
-
- маълум (берилган топширик асосида),
-
- номаълум (уларни хал килиш, янги билимларнинг шакллантирилишига олиб келади) ва
-
- аввалги эгалланган билимлар (укувчининг шахсий тажрибаси).
Булар номаълумни топишга йўналган қидирув ишларини амалга ошириш учун зарурдир.
Даставвал ўқувчига номаълум бўлган ўқув муаммосининг вазифаси белгиланади ва бунда унинг бажарилиш усуллари ҳамда натижаси ҳам номаълум бўлади, лекин ўқувчилар ўзларидаги аввалги эгалланган билим ва кўникмалар базаларига асосланиб туриб, кутилган натижа ёки қўйилган муаммонинг ечилиш йулини излашга тушадилар.
Муаммоли вазиятда ўқитишда, ўқитувчи ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этади, шундагина ўқувчилар фанларни таҳлил қилиш асосида, мустақил равишда, интеллектуал машаққатларни ҳал қилиш, хулоса чиқариш ва умумлаштириш, қонуниятларни шакллантириш, қўлга киритилган билимларни янги вазиятга татбиқ этишга интилишади.
Ўқитувчи муаммони ечиш усулларини излашни ташкил этишга ўтар экан, даставвал биринчи муаммоли вазиятни тасвирлаб беради (баён
қилади), сўнг муаммоли саволларни қўяди ва олинган жавобларни муҳокама қилиб, ўқувчиларнинг бу муаммони ечиш усулини излашга, яъни биринчи оралиқ хулосани қидиришга ундайди. Муаммоли вазият амалий машк бажариш ёки тегишли масалани ечишда вужудга келади.
Муаммоли таълим, янги билим ва маълумотлар , мисол ва масалалар , таълимий тестлар тизимидан иборат бўлиб, уларни ҳал қилиш жараёнида укувчиларнинг билиш фаолияти шакллана боради.
Чизмачилик фани буйича машFулотларда укувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш, ўқитувчи учун мураккаб бўлган вазифалардан бири ҳисобланади. Кузатишларнинг кўрсатишича, кўпинча чизмачиликдаги анъанавий усулда ўтилган дарсларда ташаббус фақат ўқитувчининг томонида бўлади, яъни бундай ҳолатда, ўқитувчининг ўзи машғулотнинг мақсадини қўяди ва ўзи қўйилган топшириқнинг ечиш йулини курсатиб беради.
Бундай таълим шароитида уз - узидан маълумки, укувчиларнинг мустақил, мантиқий фикрлашлари учун имконият умуман яратилмайди, ижодий фикрлашга эса ўрин ҳам қолмайди, ташаббус умуман талаб этилмайди. Буларнинг натижасида ўқувчининг фаолияти қатьий равишда чекланиб услади. Демак, уз - узидан маълумки, бундай ташкил этилган фаолият кутилаётган натижани беролмайди.
Чизмачилик фанининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, бу фаннинг ўқитилишида, турлича ёндошувлар имконининг кўплигидадир. Ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини ва уларнинг график тафаккурини ривожлантириш, Чизмачилик фанининг асосий узагини ташкил килади.
Чизмачилик фанида муаммоли вазиятлар табиий ҳосил бўлиши ёки сунъий яратилиши ҳам мумкин. Масалан, геометрик ясашларда айланани тенг олти қисмга бўлиб, мунтазам олтибурчак ясалганда, олтибурчак томонларининг баъзилари кичикроқ ёки каттароқ ҳосил бўлиб қолиши мумкин. Нима сабабдан шундай бўлди экан. Ана шунда табиий муаммо келиб чиқади. Бу муаммонинг сабабини излаш орқали уни бартараф қилишга тўғри келади. Бунинг учун эса, қаерда хатога йўл қўйилди ва бунга сабаб нима деган саволга жавоб топиш лозим булади.
Изланишлар натижасида айлананинг марказий чизиқлари ўзаро перпендикуляр эмаслиги аниқланади. Қайта чизилганда эса, натижа тўғри чиқади. Яна бир мисол, ўқувчилар кесим мавзуси бўйича мустақил машғулот бажараётганларида, уларнинг баъзилари стандартга жавоб бермайдиган муаммолар келтириб чиқаришади. Уларнинг бу график ишларидаги муаммоларни куриш мумкин (1 - чизма). Бажарилган кесимлар та^лил килингандан кейин куйидаги хулосага келиш мумкин.
-
1. Кесими бажариладиган геометрик жисмни ҳамма ўқувчилар тўғри
-
2. Сиртдаги ўйиқ (қирқиб олинган жой)ни баъзи ўқувчилар яхши идрок қила олишмаган. Шу сабабдан хатога йўл қўйишган. Бу муаммо
тушунишган.
қандай вужудга келди экан. Ҳар томонлама таҳлил қилингандан кейин
қуйидаги хулосаларга келиш мумкин бўлади:
-
А . Ўқувчи томонидан кесим мавзусини ўтишда стандарт талаблари
тўлиқ ва батафсил тушунтирилмаган ёки тушунтириш жараёнида баъзи элементларга эътибор берилмаган. Оқибатда ўқувчиларда турлича тушунчалар шаклланган.

1-чизма
Б . Дарс жараёни қизиқарли, ҳаяжонли ўтмаган. Стандарт талабларига эътибор берилмаган.
-
C . Баъзи ўқувчилар дарсда зерикканидан мавзуга эътибор беришмаган.
Д. Дарс мустаҳкамланмаган, яъни ўқитувчи томонидан савол, жавоб ёки турли педагогик омиллар ёрдамида ўқувчининг олган билим кўникмалари текширилмаган.
Ўқувчи онгида муаммоли вазиятларни сунъий ҳолда вужудга келтириш орқали унинг фаол фикрлаш фаолияти ва ўқув материалини пухта ўзлаштиришига олиб келади. Шундай қилиб, ўқувчиларда
ўрганишга ҳавас уйғотиш, изланиш ва қидиришга етаклайдиган масалани ечиш жараёни билан боғлиқ бўлган интеллектуал ҳислар ва руҳий кечинмалар ҳосил қиладиган муаммоли вазият яратиш мумкин экан.
Вазифа қуйидаги талабларни қондира оладиган бўлсагина шу масаланинг туб моҳияти билиш муаммосига айланиши мумкин:
-
1. Агар ўрганилаётган муаммонинг устида фикр юритишда, ўқувчилар учун билиш (ўрганиш) қийинчилигини туғдира олса.
-
2. Ўқувчиларда билиш (ўрганиш) ҳар тарафлама қизиқиш уйғотса.
-
3. Таҳлил қилиш жараёнида аввал эгаллаган тажриба ва билимларига суянилса.
Қуйида муаммоли вазият яратишга оид машқлар келтирилади.
-
1. Чизмаларни чизишда қўлланиладиган ингичка чизиқлар устидан бостириб чизишда – ингичка чизиқларнинг детал контурининг ички томонидан ёки ташқи томонидан чизилганда, унинг умумий габаритида қандай муаммо пайдо бўлади?
-
2. Деталнинг чизмаси М1:1 масштабда берилган бўлса, уни М2:1 масштабга кўчириб чизилгандан кейин ўлчамлари ҳам М2:1да ёзилса (қўйилса) қандай муаммо келиб чиқади?
-
3. Детал (модел)ни таҳлил қилишда ундаги геометрик жисм (сирт)ларни аниқлашда қандай муаммо юзага келади?
-
4. Деталнинг берилган иккита кўринишига мувофиқ унинг чапдан, яъни учинчи кўринишини аниқлашдаги муаммо аниқлансин.
-
5. Аксонометрик проекцияларни ҳосил қилишда қандай муаммога дуч келинади?
-
6. Фронтал диметрияда айланаларни тасвирлашда ҳосил бўладиган қандай муаммолар мавжуд?
-
7. Техник расм чизишдаги муаммолар аниқлансин.
Бундай муаммоли вазиятни вужудга келтирувчи масалаларни кўплаб келтириш мумкин.
Юқорида келтирилган маълумотлардан шундай хулосага келиш мумкинки, демак, таълим бериш жараёнида, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш фаолиятида муаммоли вазиятларнинг яратилиши, уларда ҳар нарсани билишга ҳавас, фаҳм - фаросатлилик, мустақиллик, ўқишга бўлган қизиқиш ва ижод қилишга интилиш каби шахсий хислатларни тарбиялашга ёрдам беради. Таълим – тарбия беришнинг мақсади ҳам аслида ана шу хислатларни шакллантиришдан иборатдир.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Борисенко И. Г.Инновационные технологии в преподавании технического черчения формировании профессиональных компетенций.
-
2. Исаева Т. Преподаватель как субъект качества образования. Высшее образование в России - 2016. -№4. – С. 37 - 55.
-
3. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ТДПУ, 2013. – 115 б.
-
4. Orinbaevna A. S., Mukhamatsultonovna M. I., Sergeevich P. D. (2020). Psychological and pedagogical problems of spatial thinking development in drawing lessons. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences , 8 (1) Part II, -р 1-5.
-
5. Ornbaevna A. S. (2020). Descriptive geometry and modern possibilities in the process of studying it. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences , 8 (11), -р 90-94.
-
6. Sultanov Xaytboy Eralievich, Ataxanova Svetlana Orinbayevna, Xalilov Ruslan Shavkatovich. The importance of exhibitions and competitions in organizing fine art clubs in schools. (2020). Journal of Critical Reviews , 7 (15), 2519-2523.
-
7. Atakhanova Svetlana Ornbaevna, Chubarova Galina Andreevna (2020). IMPROVING THE QUALITY OF TEACHING DRAFT GEOMETRY IN
-
8. С.О.Атаханова, Г.А.Чубарова. Повышение качества преподавания начертательной геометрии в вузах. МAKTAB VA HAYOT. –№2. –2020. – 22 б.
-
9. С.О. Атаханова. “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанини ўқитишда модул-кредит тизимининг имкониятлари. Academic research in educational sciences. –№3. –2020. –1022 б.
-
10. S.O. Ataxanova. “Chizma geometriya va chizmachilik” fani bo’yicha nazorat ishlarini o’tkazishda matnli testlardan foydalanish. Academic research in educational sciences. –№1. –2020. –151 b.
Вестник Иркутского государственного технического университета. – 2019. – № 9 (67). – С. 152 – 169.
UNIVERSITIES. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences , 8 (12), Part III, -р148-151.
"Экономика и социум" №9(88) 2021
Список литературы Чизмачилик фани бўйича ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда муаммоли таълим технологиясидан фойдаланиш омиллари
- Борисенко И. Г.Инновационные технологии в преподавании технического черчения формировании профессиональных компетенций. Вестник Иркутского государственного технического университета. – 2019. – № 9 (67). – С. 152 – 169.
- Исаева Т. Преподаватель как субъект качества образования. Высшее образование в России - 2016. -№4. – С. 37 - 55.
- Рўзиева Д., Усмонбоева М., Интерфаол методлар: моҳияти ва қўлланилиши / Мет.қўлл. – Т.: Низомий номли ТДПУ, 2013. – 115 б.
- Orinbaevna A. S., Mukhamatsultonovna M. I., Sergeevich P. D. (2020). Psychological and pedagogical problems of spatial thinking development in drawing lessons. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8 (1) Part II, -р 1-5.
- Ornbaevna A. S. (2020). Descriptive geometry and modern possibilities in the process of studying it. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8 (11), -р 90-94.
- Sultanov Xaytboy Eralievich, Ataxanova Svetlana Orinbayevna, Xalilov Ruslan Shavkatovich. The importance of exhibitions and competitions in organizing fine art clubs in schools. (2020). Journal of Critical Reviews, 7 (15), 2519-2523.
- Atakhanova Svetlana Ornbaevna, Chubarova Galina Andreevna (2020). IMPROVING THE QUALITY OF TEACHING DRAFT GEOMETRY IN UNIVERSITIES. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, 8 (12), Part III, -р148-151.
- С.О.Атаханова, Г.А.Чубарова. Повышение качества преподавания начертательной геометрии в вузах. МAKTAB VA HAYOT. –№2. –2020. – 22 б.
- С.О. Атаханова. “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанини ўқитишда модул-кредит тизимининг имкониятлари. Academic research in educational sciences. –№3. –2020. –1022 б.
- S.O. Ataxanova. “Chizma geometriya va chizmachilik” fani bo’yicha nazorat ishlarini o’tkazishda matnli testlardan foydalanish. Academic research in educational sciences. –№1. –2020. –151 b.