Енгил атлетика турларида ёш спортчиларда чидамлиликни ошириш хусусиятлари
Автор: Инаков Б.Т.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ҳoзирги кундa спoртнинг eнгил aтлeтикa тури билaн кўплaб юртдoшлaримиз шугиллaниб кeлмoқдa. Жойларда спортни ривожлантириш, айниқса, ёшларимизни енгил атлетика турларига ўргатиш келажакда соғлом авлодни шакллантиришнинг етакчи омилларидан биридир.
Жисмоний тайёргарлик, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, чидамлилик узоқ масофаларга югуриш
Короткий адрес: https://sciup.org/140292970
IDR: 140292970
Текст научной статьи Енгил атлетика турларида ёш спортчиларда чидамлиликни ошириш хусусиятлари
Ишнинг мaқсaди: Ёш югурувчиларда жисмoний тaйёргaрлигини oширишдa тeзкoрлик жисмoний сифaтини ривoжлaнтирувчи самарадор восита усулларни саралаш орқали спoрт нaтижaсини ўстириш.
Ишнинг янгилиги: Ўспирин ва ёш югурувчиларни чидамлийлик тaйёргaрлик даражасини оширишда югуриш масофасини бўлаклаб ўтиш ва
ҳар хил сакраш машқларини эстафета сифатида ўтказиш машғулот жараёни
самарадорлигини таъминлаш билан уларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиради.
Тадқиқот мақсади – Ўспирин ва
ёш югурувчиларни жисмоний тайёргарлигини оширишда машғулот юкламаларини тўғри тақсимлаш.
Тaдқиқoт усуллaри.
-
- Илмий услубий aдaбиётлaрни тaҳлил этиш;
-
- Жисмоний тайёргарлигини тестлар ортали аниклаш:
моксимон югуриш 4 х 9 м, с;
-
3 0 мeтр мaсoфaгa югуриш пaстки стaртдaн;
-
6 0 мeтр мaсoфaгa югуриш;
100 мeтр мaсoфaгa югуриш;
3000 м югуриш;
Жoйдaн узунликкa сaкрaш;
Жoйдaн уч xaтлaб сакраш;
-
- Жисмоний ривожланишни аниклаш буйи, вазни, кул кучи чап ва унг;
-
- Математик статик усуллар
-
- Педагогик тадкикотни ташкил этиш
Ўрта ва узоқ масофага югуриш техникаси. Ўрта масофаларга
югуришга 800 м ва 1500 м га югуриш, узок масофаларга югуришга 3000 м дан 10000 м гача югуришлар киради. Улар стадионда ёки кросс масофаларида ўтказилади.
Югуриш жараёнини шартли равишда куйидагиларга булиш мумкин: старт ва стартдан тезлик олиш, масофа бўйлаб югуриш ва маррага етиб келиш. Югуриш техникаси асослари энг консерватив бўлиб, кўп асрлар давомида улар жиддий ўзгармаган. Етакчи спортчиларнинг индивидуал техникасини урганиш буйича олиб борилган тадкикотлар факат кичик ўзгаришлар киритилишига асос бўлган. Асосан турли хил омилларнинг югуриш техникасига таъсири, югуриш тезлигини ҳосил қилишда маълум бир мушаклар-нинг иши аникланган, югуриш техникаси асосий тавсифларининг биомеханикавий параметрлари белгилаб берилган (1-расм).

1-расм. Ўрта масофага югуриш техникаси
Ака-ука Знаменскийлар, В.Куц, П.Болотников, Л.Брагина, Т.Казанкина каби XX асрнинг машҳур спортчилари югуришни тарғиб қилишда ва бу спорт турига ёшларни жалб этишда катта ўрин тутадилар.
Замонавий югуриш техникаси асосини: а) ҳаракатланишнинг юқори тезлигига; б) бу тезликни кам энергия сарфлаган ҳолда бутун югуриш масофаси давомида сақлаб қолишга; в) ҳар бир ҳаракатда эркинликка ва табиийликка эришига бўлган интилиш ташкил қилади.
Ҳар бир югуриш турида оптимал қадам узунлиги тўғрисида гапириш зарур бўлади; ўрта масофаларга югуришда у қисқа масофаларга югуришдагига қараганда камроқ ва узоқ ҳамда ўта узоқ масофалардагига нисбатан кўпроқ бўлади.
Кучланишлар шиддати ва ҳаракатлар тежамкорлиги югу-риш техникасининг энг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобла-нади. Улар, бир томондан, югурувчининг тезлик-куч тайёргарлиги билан, иккинчи томондан, энергетик заҳира сарфланишининг тежамкорлиги билан боғлиқ. Масофа ортиши билан ҳаракатларнинг тежамкорлиги омили иш шиддати омили аҳамиятидан устунлик қилади, чунки қадамлар узунлиги ва суръати камаяди. Бу ерда спортчининг оптимал шиддатга эга узоқ вақт давом этадиган ишга бўлган қобилияти биринчи ўринга чиқади.
Ўрта ва узоқ масофаларга югуриш стартдан бошланади. Мусобақа қоидаларига биноан ушбу ҳолда иккита буйруқдан иборат юқори старт қўлланилади.
Старт ва старт тезланиши . “Стартга!” буйруғи билан югурувчи старт чизиғи ёнида дастлабки ҳолатни эгаллайди. Депсинадиган оёқ чизиқ олдида туради, қадам ташланадиган оёқ эса 2-2,5 оёқ кафти нарида орқага қўйилади. Гавда тахминан 40-45о олдинга эгилган, оёқлар тос-сон ва тизза бўғимларидан букилган, УОМ олдинда турган оёққа яқин жойлашган. Югурувчи гавда-сининг ҳолати қулай ва мустаҳкам бўлиши керак. Қўллар тирсак бўғимидан букилган ва оёқларга нисбатан қарама-қарши ҳолатни эгаллайди. Югурувчининг нигоҳи тахминан 3-4 м олдинга йўлкага қаратилган (2-расм).

2-расм. Юқори старт техникаси
Старт берувчининг “Марш” буйруғидан ёки ўқ узишидан кейин спортчи югуришни фаол бошлайди. Спортчи стартдан эгилган ҳолатда югуришни бошлайди, кейин секин-аста гавдасини ростлаб, югуриш ҳолатини эгаллайди, бунда гавданинг эгилиши 5-7о га тенг.
Бошқа масофаларда старт тезланиши кичикроқ, 10-15 м атрофида, бу ерда энг асосийси – тез тезланиш ҳисобига йўлка четидан ўрин эгаллаш, ўз йўлини кўпайтирмасдан иккинчи йўлка бўйлаб югурмаслик, кейин эса спортчи тайёргарлигига мос ҳолда бир маромда югуришга ўтишдир.
Узоқ масофага югурувчиларнинг чидамлилигини ривожлантириш усуллари ва методикаси
Ҳозирги вақтда чидамлиликни тарбиялашда махсус чидамлиликни ривожлантириш учун маълум бир қатор усуллар қўлланилади (интервалли, такрорий, ўзгарувчан, бир хил усуллар ва уларнинг комбинациялари, шунингдек, мусобақа усули). Усулларни танлаш ҳар доим асосий вазифалардан бири - махсус чидамлиликни ривожлантиришнинг юқори даражасига еришиш учун ҳал қилиниши керак.
Жадвал
7-17 ёшдаги болаларда чидамлиликни ва характерли юклама кўрсаткичлари жараёнида умумий (аэроб) жисмоний тарбиясини ривожлантириш усуллари
(В.И.Лях бўйича, 1998)
Усул |
юклама |
Дам олиш |
Машқ қилиш (воситалари) |
|||
Такрорлаш сони |
давомийлиги |
Интенсивлиги (Шиддатлилиги) |
||||
1 |
Яхлит (узлуксиз) машқлар |
1 |
Камида 5-10 дақиқа (I-IV синф.), 10-15 дақиқа (V-IX синф.)15-25 дақиқа (X-XI синф.) |
Ўртача ва ўзгарувчан юрак уриши 120-130 дан дақ/160-170 гача |
Паузасиз |
Юриш, югуриш, чанғи, велосипедда юриш, қисқа арқон устида бир нечта сакраш ва бошқалар. |
2 |
интервали Такрорий машқ қилиш |
3-4 марта (Яхши тайёргарлик билан кўпроқ) |
бошланғчилар учун 1-2 дақ.,3-4 дақ. ўқитилганлар учун |
Субмаксимал юрак уриши 120140 дан дақ/170-180 гача |
Фаол (югуриш, секин юриш), тўлиқсиз |
Худди шу |
3 |
Айланма ва давомийлик узлуксиз иш усулидан фойдаланган ҳолда |
Айланалар сони 1-3 |
5 дан 10 дақиқагача бўлган битта доирада, станциядаги иш давомийлиги 30-60 сония |
Ўртача ёки катта |
Паузасиз |
Такроран максимум (ТМ)хар Машқдан сўнг (индивидуал равишта): 1/21/3 ТМ (да |
бошланиши), 2/3 3/4 ПМ (бир неча ойлар шуғилланиб) |
||||||
4 |
Айланма |
Айланмалар |
5-12 мин, |
Субмаксимал |
Дам |
Югуриш, |
машғулот интервал ишлар режимида |
сони (1-2) |
муддатда хар бир стансияда 30 45 с |
ўзгарувчи |
олишлар: стансиялар орасида 30 60 с; айланмаларда дам олиш 3 дақиқа |
кўп сакрашлар, тўлдирилган тўплар билан гимнастика девор устида машқлар, ва бошқалар |
|
5 |
Ўйин |
1 |
Камида 5-10 дақиқа |
ўзгарувчи |
Паузасиз |
Харакатли ва спорт турдаги ўйинлар "Икки муз", "Сардорга тўп", "овчилар ва ўрдаклар", "Мини баскетбол" ва бошқалар |
6 |
Мусобақа |
1 (амалга ошириш 4 дан ортиқ емас йилига бир мaртa) |
Дастурнин талабларига мувофиқ г |
Максимал |
Паузасиз |
600-800 м.га 6-ёки 12-дақиқали, югуриш |
Узоқ масофаларга югуришда махсус машғулотларга ўтиш – югуриш техникасини чуқурроқ такомиллаштириш, махсус машқлар ва машғулот юкламаси ҳажмини аста-секин ошириш ҳамда мусобақаларда систематик равишда қатнашиш демакдир. Умумий жисмоний тайёргарлик ҳажми махсус тайёргарлик билан биргаликда орта боради. Спортчининг махсус машFулотидан асосий вазифа куйидагидан иборат:
-
1. Умумий жисмоний тайёргарлик даражасини: тезликни,
-
2. Стартда, стартдан кейинги тезланиш, масофада югуриш, маррага кириб келишнинг югуришда техник тайёрлик даражасини ошириш.
-
3. Узок масофага югурувчи кизларни тезкорлик-кучлилик жисмоний сифати ва махсус чидамлилигини ривожлантириш.
-
4. Ахлокий, иродавий фазилатлар ва психологик даражасини ошириш.
-
5. Тактик тайёргарликни такомиллаштириш ва мусобақа тажрибасини орттириш.
-
6. Назарий тайёргарликни давом эттириш вазифаларини ҳал этиш лозим. Спортчининг шахсий хусусиятларига караб курсатилганлардан бошқа вазифалар ҳам ҳал этилади. Машғулотлар ҳафтада 5 марта қуйидаги схемада ўтказилади: 3 кун машғулот + 1 кун дам олиш + 2 кун машғулот + 1 кун дам олиш. Юқори разрядли қисқа масофага югурувчилар машғулотини режалаштириш энди бошлаганлар машғулотининг режасидан машFулотлар
чидамлилиги, эгилувчанликни, мускулларни бўшаштира билиш ва бошқариш кобилиятини ошириш.
сони кўплиги билангина эмас, балки машғулот юкламаларининг кажми ва жадаллиги ортик экани билан кам фарк килади. [4].
Узок масофага югурувчи хотин-кизларни кучи етадиган огир ва шунга яқин оғирликдаги штанга билан (кам марта такрорлаб), шунингдек, кичик ва ўрта оғирликлардаги штангалар билан (кўп марта такрорлаб) машқ қилгани маъқул. Тайёрлов давридаги тренировка турли хил сакраш ва спринтчининг махсус тайёрлов машқларини ўз ичига олиши керак. Бу машкларни серия-серия килиб бажариш, уларни деярли узлуксиз ижро этишга кетадиган вақтни тайёрлов даври охиригача аста-секин 40-45
дақиқага етказиш керак бўлади.
Мусобақалашув олдидан машғулот янада ихтисослаштирилади. Илк мусобақалашув даврида узоқ масофага югурувчи қизларнинг машғулотларига жуда муҳим вазифалар қўйилади. Булар қиш ва баҳор ойларида бошланган катта ва қийин тайёргарлик ишини якунлаш, июн-сентябр ойларида бўладиган кўпгина масъулиятли мусобақаларда спортчи қизларни муваффақиятли чиқиши учун зарур замин яратишдан иборатдир.
Машғулотларда қўлланилган усуллар спортчи қизларни жисмоний тайёргарлигини ривож топишига хизмат қилибгина қолмай, уларни ҳар томонлама ривожланишига ҳам замин яратади [2,3].
Ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникасини ўргатишуслубияти.
Ўрта ва узоқ масофага югуриш техникасини ўргатишда стадиондан ташқарида бўлган ҳар хил текисликларда ўргатилса мақсадга мувофиқдир, чунки узоқ масофага югуришлардан мусобақа ўтказилиши асосан стадиондан ташқарида ўтказилади.
Список литературы Енгил атлетика турларида ёш спортчиларда чидамлиликни ошириш хусусиятлари
- Тўхтабоев Н.Т., Шакиржанова К.Т., Солиев И.Р., Қисқа масофаларга югуриш услубияти, Ўқув қўлланма. - Тошкент: 2016 й. 186 б.
- Олимов М.С. Солиев И.Р. ва бошқалар. Енгил атлетика назарияси ва услубияти. Дарслик. Тошкент. 2018 й. 882 б.
- Олимов М.С. Солиев И.Р. ва бошқалар. Яккакураш, координацион ва циклик спорт турлари "Енгил атлетика". Дарслик. Тошкент. 2018 й. 660 б.
- Олимов М.С., Солиев И.Р. Ҳайдаров Б.Ш. Спорт педагогик маҳоратни ошириш (Енгил атлетика). Дарслик. Тошкент. 2018 й. 342 б.
- Қудратов Р.Қ. Енгил атлетика ТОШКЕНТ - 2012 й. 126-131 б.
- Р.Р.Ниязова Анализ физической подготовленности триатлонистов на этапе совершенствования спортивного мастерства "FAN - SPORTGA" илмий-назарий журнали 2021/4 ISSN: 2181 7804 г. Чирчик.
- R.R. Niyazova - Analysis of physical fitness of triathletes at the stage of improving sports skills. central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis), 1(3), 148-154. central asian research journal for interdisciplinary studies (carjis) issn: 2181-2454 volume 1 | issue 3 | 2021 www.carjis.org.
- Г.Э. Азамова - Енгил атлетика спорт турида машғулот ва мусобақа жараёнини бошқариш тизимининг таҳлили. Academic Research in Educational Sciences, 2 (Special Issue 1), 123-129.
- Б.T. Инаков - Тренировка студентов вузов, занимающихся бегом на средние дистанции, на основе оценки их функционального состояния. Academic Research in Educational Sciences, 2 (1), 292301.
- Т.У.Зуфаров - Умумтаълим мактабларида футбол тўгаракларининг ташкил этилиши Academic Research in Educational Sciences VOLUME 2 | ISSUE 10 | Directory Indexing of International Research Journals-CiteFactor 2020-21: 0.89.
- DOI: 10.24412/2181-1385-2021-10-1105-1109