Ян Амос Коменскийнинг таълим-тарбияга оид арашлари

Автор: Каримжонов А., Жабборова О.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада 1592-1670 йиллар даврдаги таълим-тарбияга доир қарашлар, хусусан Я.А.Коменский томонидан педагогик қарашлари, у даврдаги таълим тизими ва дидактика муаммолари таҳлил этилган бўлиб, уларнинг ҳозирги замон таълим ва тарбия жараёнини ислоҳ қилишдаги назарий ва амалий аҳамияти ҳақида сўз юритилган.

Илмий пойдевор, онгли ҳаёт, лотин мактаби, лешно, қардошлик мактаб, кишилик жамият, “пансофия ғояси”, натур фалсафаси, , объекти ва субъектив, ер, сув, ҳаво, ёруғлик, баҳор, ёз, куз, қиш, мактабгача тарбия, бошланғич таълим, ўрта таълим, олий таълим

Еще

Короткий адрес: https://sciup.org/140260586

IDR: 140260586

Текст научной статьи Ян Амос Коменскийнинг таълим-тарбияга оид арашлари

Башарият моддий неъматларни ишлаб чикариш, табиат, жамият ва инсон тафаккурида амал киладиган қонуниятларни билиш, моддий хамда маънавий олам ҳақидаги билимларни жамиятга, ҳаётга ва табиатга боғлаб ўргатиш йўли билан ривожланади. Бу жараёнларга етарли аҳамият бермаслик, уларнинг биронтасини эътибордан четда қолдириш жамиятни инкирозга олиб келади.

Чехословакиялик гуманист-педагог Ян Амос Коменский дидактик таълимотнинг пойдеворини курган, унинг кейинги ривожланиш йулларини кўрсатиб берган, ўзининг онгли ҳаётини, амалий педагогик фаолиятини болаларни ўқитиш ва тарбиялашдек олижаноб ишга бағишлаган улуғ педагогдир.Коменский 16 ёшида «Чех таълим қардошлари» жамоасининг ёрдами билан лотин мактабига ўқишга киради, бу ерда у тарбия тизимининг ёмонлигини, ўқув методларининг ярамаслигини кўради ва тушунади. «Мен уша вактдаёк тарбия масаласида мамлакатимни оркада эканлигини курдим. Мен уша даврдаёк фан ва тарбия ^аммага тегишли булиши кераклигини уйладим» деган эди Коменский.

У узининг карийб 80 йиллик умри давомида педагогика, таълим-тарбия, фалсафа, илох,иётга оид 250 дан ортик асарлар, дарсликлар яратди. Булардан йириклари: «Тиллар ва ^амма фанларнинг очик эшиги» (1631),

«Буюк дидактика» (1632), «Оналар мактаби» (1632), «Пансофия (ўқитувчилар) мактаби» (1651), «Яхши ташкил этилган мактаб конунлари» (1953), «Ҳислар воситаси билан идрок қилинадиган нарсаларнинг суратлари» (1658) номли асар ва дарсликлари машхур. Шунингдек, логика, физика, лотин тили, грек тили бўйича китобларёзади.

Коменский «Кишилик жамияти ишларини яхшилаш ва уларни ҳаётиҳақида ҳаммага таллуқли маслаҳат» номли 7 жилдли катта асар ёзди (У ҳаёти давомида мазкур китобнинг 2 жилди босилиб чикди, колган жилдлари эса 1935 йилда топилди ва Чехословакияда чоп қилинди). Бу асарида «Ҳаммани ва ҳамма нарсада ҳар томонлама тарбиялаш»нинг инсонпарварлик ва эркинлик дастурини белгилаб чиқди ва кишилик жамиятини ислоҳ қилиш режасини илгари сурди. У шунингдек, Швециядаги фаолияти даврида лотин тили дарслигини ва тил ўқитиш методикасини тузади.

«Буюк дидактика» асарида «пан софия гоясини» (пан геркча — бутун, ҳамма, софия — донолик, ақллилик) ҳамма нарсани билиш, ҳамма учун билим бериш» асослаб берди. Пансофияда у табиат ва жамият билимларининг йиғиндисини беради. Мактаб — бу муассаса, у ерда «Ҳаммани ҳар нарсага ўргатмоқ керак» деган фикр кўп марта такрорланишини таъкидлайди.

Коменскийнинг карашларида уч хусусият таъсирини кўрамиз.

  • 1.    Натур (табиёт) фалсафаси. 16—17-асрларда инглизфайласуфи — материалист Бекон сенсуалистик фалсафа назариясини илгари суради. Коменский укитиш жараёнига шу позициядан қарайди. Билиш сезишдан бошланади. Сезиш булмаган ерда билиш ҳам йук, дейди у.

  • 2.    Чех таълим қардошлари жамоаси диний жамоа бўлганлиги учун Коменский ҳам диндор руҳонийдир. Лекин Коменскийнинг руҳонийлиги турмушга амалий караш билан боғлик эди.

  • 3.    Коменский қарашининг баъзи жиҳатлари Уйғониш даври таъсирида вужудга келади. Одамларга нисбатан муҳаббат, ҳушчақчақлик, одамларнинг яхшилик яратишига ишонч билан қараш, буларнинг ҳаммаси урта аср одамига нисбатан ишончсизлик билан карашга карама-каршидир.

Коменский ташки объектив дунёнинг кукм суришига ишонади. Дунё бир бутун. Дунёда камма нарса бир-бири билан боFлик. Ажралиб колган нарса йук. Дунё карама-каршиликлардан иборат. Дунё котиб колган эмас. У усишда, усиш эса уз конуниятига эга. ^онуният борликка, яъни худога тегишли, дейди. Бу карашнинг маъноси шуки, шахс тарбиясида борлик ва олам тўғрисида тўғри тушунчалар бериш, одам ҳақида аниқ билимлар бериш таълим-тарбиянинг асосий вазифасини ташкил этади. Бунда алломанинг дидактик таълимоти Fоялари уз ифодасини топган.

Коменский ўзининг педагогик назариясида тарбиянинг табиатга уйғун бўлиши тўғрисидаги тушунчани илгари суради. «Буюк дидактика»да ўқитиш табиийликка буйсуниши, ўқитиш табиат талабига буйсуниши керак, дейди. Боланинг ақлий ва жисмоний ўсиш жараёни табиатдаги ўсиш жараёнига ўхшаган бўлади. Масалан, боғбон дарахтларни парвариш килади, унинг усиш хусусиятларини кисобга олади. Худди шундай ўқитувчи тарбиялаш қонуниятига бўйсинади. Ўқитиш жараёни табиатга ўхшаб секинлик билан амалга ошади. Табиийлик принципида кишини табиатнинг бир бўлаги деб караши (худо томонидан бунёд этилмаган) табиат қонунлари унинг ўсишига таъсир этади дейиши ўз даврида илғор саналади. Лекин киши ижтимоий борлик бўлиб, ижтимоий қонун таъсирида усади.

Коменский, тарбиячи боладаги истеъдодни ўстириши керак. Агар бола педагогик таъсирсиз яшаса, бу истеъдод тасодифан ўсади. Киши дунёга келганда кишига хос истеъдодга эга булади. Факатгина баъзида купрок, баъзида камрок булади.

Коменский тарбиянингҳаётга, жамиятга ва табиатгабоғлабҳамма нарсанингасоси 4 та дейди. Масалан: Олам 4 нарсаданюзагакелган, яъни; ер, сув, ҳаво, ёруғлик. Дунёнинг ривожланиши ҳам 4 қисмга бўлинади, булар: баҳор, ёз, куз, қиш. Инсоннинг ривожланиши ҳам 4 даврга бўлинади; гўдаклик, болалик, ўсмирлик, етуклик. Шунингдек таълим жараёниҳам 4 га бўлинади; мактабгача тарбия, бошланғич таълим, ўрта таълим, олий таълим.

Коменский ўз асарларида тарбиянинг мақсадини кўрсатади. Тарбиянинг мақсади кишини мангулик дунёсига тайёрлашдан иборатдир. Буниуч хил тарбия орқали амалга ошириш мумкин:

  •    А^лийтарбия.

  •    Ахло^ийтарбия.

  •    Динийтарбия.

Бу мақсад боланинг дунёга келганидан то 24 ёшигача амалга ошади, бу давричида бола тўрт мактабни ўқиб тугатиши, ҳар бирида 6 йил ўқиши керак, деб ҳисоблайди. Коменскийнинг болани ёшдаврларгакатта эътибор қаратиб, бола ёшини 4 даврга бўлади;

  • 1.    Туғилганидан 6 ёшгача — она мактаби. Бу даврда боланинг сезиш органларини ўстиришга, боланинг қабул қилишини, атрофдаги дунё билан таништиришга катта аҳамият беради.

  • 2.    6—12 ёшгача — халқ мактабиёки она тили мактаби. Бунда ўқувчи эсда сақлаши, сўзлашга ўрганиши, ёзиш, бошланғич мактаб кўникмасини ҳосил қилиши керак бўлиб, бунинг учун геометрия, география, табииёт фанларини ўрганиши лозим.

  • 3.    12—18 ёшгача — гимназия. Бу ўқув юртининг вазифаси бола тушунчасини, тафаккур қобилиятини ўстиришдан иборат бўлиб, унда классик тиллар, табииёт билимлари, ахлоқ, илоҳий фанлар ўқитилиши керак.

  • 4.    18—24 ёшгача — университет ва академия. Бу ўқув юртлари ўқувчининг иродасини, шахсини бир бутун ўстириши керак.

Коменскийнинг педагогик назариясида таълим-ўқитиш, яъни дидактика катта ўринни эгаллайди. Бунда у табиийлик усулини асос қилиб олади. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда боланинг ёши, билим даражаси, психологик хусусиятлари ҳисобга олиниб, дарсни ҳаёт, жамият, табиат борлигига мослаб олиб бориш керак, деган гоя илгари сурилади.

Жамият

Ҳаёт

илмийлик

Табиат билан боғлаш

Ҳаёт билан боғлиқлиги

Ўқитувчи

Онгли фаоллантириш

Бир таълим бериш

Ўзи олиш

Кўргазмали о о

о

ва

бирига

таълим

Таълимнинг

етарли

S S

^

даражалиги

Таълимнинг

системалиги

й Ц К

«

Дидактика педагог

ва талаба фаолиятининг ўзаро таъсири тўғрисидаги фан бўлиб, Нима учун ўқитилади? Нега шундай ўқитилади?

Қандай ўқитилади? каби савол маълумотнинг мақсади, вазифалари билан алоқадордир.

Билим — табиатда, жамиятда, ҳаётда инсон онгида амал қиладиган дунёқарашларнинг турли белгилар воситасида моддийлаштирилган кўринишидир. Билимлар қараш, ғоя, таъриф, қоида, аниқлик, аксиома, теорема, факт шаклида берилади;

Дидактика ижтимоий тажрибани ёшларга ўргатиш муаммоларини тадқиқ қилувчи педагогик фандир. Ижтимоий тажриба мазмунан бой тушунча булиб, у табиат, жамият ва инсон тафаккури хақидаги билимларни хам, хозирги замон ишлаб чиқаришининг умумий асослари тўғрисидаги қарашларни ҳам, моддий ва маънавий оламга оид тасаввурларни ҳам ўзига қамраб олдди. Уни ёшларга ўргатиш авлодлар ўртасидаги ворисликни таъминлайди.

Дидактика ўзига хос тадқиқот соҳасига ва тадқиқот предметига эга бўлганидек, унинг ўзига оид тушунчалар тизими ҳам мавжуд. Ҳар бир тушунча маълум дидактик ҳодисага тааллуқли булиб, улар воситасида дидактик ҳодисаларнинг асосий белгилари умумлаштирилади. Демак, дидактик тушунчалар педагогик фикрлаш формаси, шунингдек, дидактик ҳодисаларни билиш, тадқиқ қилиш, баён қилиш ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш воситаларидир.

Шундай қилиб, Ян Амос Коменчкийнинг таълим-тарбияга оид қарашлари ўзига хослиги билан эътиборга лойиқ. Бугунги кунда ҳам мазкур қарашлардан фойдаланиш долзарб бўлиб турибди.

Адабиётлар :

2(09), 531-537.

boshlang‘ich sinf o‘quvchilarining ijodiy qobiliyatini rivojlantirish.

Mug‘allimhәm үzliksiz bili mlendirio‘.Ilimiy-metodikalыq jurnal. №4 2014 jыl.

metodikasi. Academic Research in Educational Sciences, 1 (3), 354-359.

гапларнинг қўшма гаплар доирасида тутган ўрни (pp. 450-457)

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Ян Амос Коменскийнинг таълим-тарбияга оид арашлари

  • Я.А. Коменский. Буюк дидактика.Москва, Моравия 1932,.
  • Макаренко А.С. Таълим-тарбия тажрибасидан баъзи бир хулосалар. Т. Ўқитувчи, 1988.
  • Педагогикское наследие Я. А.Коменский, Д.Локк, Ҷ. Песталоссий. Изд. "Педагогика" 1988.
  • Каримжонов А. Педагогик тизимни бошқаришнинг меъёрий асослари. Т. ТГПУ. 2008.
  • Narimbetova Z.A. Matematika fanida ta'lim texnologiyalaridan foydalanish o'quvchilar tafakkurining rivojlantiruvchi omili. Academic research in educational sciences, Issue 3, 2020, pp 1253-1261.
  • Наримбетова З.А. Использование интерактивные методы обучения в учебном процессе, электронное научно-практическое периодическое изданиеhttp://www.iupr.ru
  • "Экономика и социум" №3(82) 791-798 б. 2021, МАРТ
  • Narimbetova Z.A., Akhmedov B.A, Majidov J.M. Active, interactive and distance forms of the cluster method of learning in development of higher education, электронное научно-практическое периодическое издание.
  • Narimbetova Z.A. Boshlang’ich maktab matematikasini o’qitishda yangi texnologiyalardan foydalanish, Ekonomika i sotsium
  • Жабборова О.М., Д.Ташпулатова Бошланғич синф ўқитувчисига қўйиладиган талаблар, Academic research in educational sciences, Issue 2, 2021, pp575-582.
  • Жабборова О.М., А.Каримжонов, Бошланғич синф ўқитувчиларининг компетентлик фаолиятини ривожлантиришнинг динамик тизими, Муғаллим ҳем узликсиз билимлендириў, Нукус, 2020 №1, 128-131
  • М.Н. Мусурмонова, Р.Мусурмонов Taьлимда инновацион фаолият – давр талаби
  • Абдуллаева Б. П. K.M.Mamadaliyev, O.M.Jabborova, Z.A.Umarova Creation of a New Generation of theaching literature - A requirement of modernity, International journal of Psychosocial Rehabilitation, Great Britain, 2020, Vol. 24, Special Issue 1, pp. 612-619
  • Қузманова Г. Б., Н.А.Бекетов Use Of Historical Materials In Teaching Mathematics In Continuous Education. The american journal of social science and education innovations, Volume 2 Issue 9, 2020, ISSN 2689-100X, 2(09), 531-537.
  • Jarasbaev, N. A. (2021). Qozoq tili va adabiyotini o'qitishda talabalar kognitiv faoliyatni faollashtirish ta'limning muhim omilidir. academic research in educational sciences, 2(3), 1174-1181. doi: 10.24411/2181-1385-2021-00522
  • Djumaev M., Sh.Matupaeva Matematikaga ixtisoslashtirilgan boshlang‘ich sinf o‘quvchilarining ijodiy qobiliyatini rivojlantirish. Mug‘allimhәm үzliksiz bili mlendirio‘.Ilimiy-metodikalыq jurnal. №4 2014 jыl.
  • G'ulomova, X. (2020). Boshlang'ich sinfda o'qish darslarini tashkil etish metodikasi. Academic Research in Educational Sciences, 1 (3), 354-359.
  • ЗУМРАТ ХУДАЙБЕРДИЕВА.Немис тилида эргашган қўшма гапларнинг қўшма гаплар доирасида тутган ўрни (pp. 450-457)
Еще
Статья научная