Янги педагогик ва аборот технологияларини ўув фаолиятига жорий этиш шарт-шароитлари

Автор: Байкабилов У.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ўқув фаолияти - бу инсонда муваффақиятли меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятларини таъминлаш мақсадида уни ўқитиш ҳамда тарбиялашга қаратилган мақсадли фаолиятдир.

Тажриба, билим, малака ва кўникмалар, таълим-тарбия, замонавий педагогик технологиялар, метод

Короткий адрес: https://sciup.org/140300365

IDR: 140300365

Текст научной статьи Янги педагогик ва аборот технологияларини ўув фаолиятига жорий этиш шарт-шароитлари

Ўқув фаолияти-бу кенг маънода инсон фаолиятининг муайан мақсадлар йўналишида намоён бўлишидир. Бу фаолият фақат инсоният жамиятида амалга оширилиши сабабли, у нафақат ҳар бир инсоннинг, балки бутун жамиятнинг манфаатлари ва мақсадларига хизмат қилади.

Кадимдан инсон тарбиясига оид булган фикрлар халц мацолларида, афсоналарда, достонларда ўз ифодасини топган. Бу жараёнда аждодларимиз тарбиявий таъсирининг самарали усуллар ва манбаларини 30 қидириб топиб ҳаётга татбиқ қила бошлаганлар. Бунинг натижасида тарбия ҳақидаги ғоялар пайдо бўла бошлади. Бу жараёнда шарқ мутафаккирларининг жаҳон педагогикаси тарихига қўшган хиссалари чексиздир. Тарихга назар ташлар эканмиз, тарбия ҳақидаги ғоялар эрамиздан олдин VI асрда шаклланганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Кейинги даврларда педагогик ғояларнинг шаклланишида Зардуштийлик таълимоти, унинг муқаддас китоби “Авесто”да қимматли фикрлар талқин этилган. Ислом таълимотнинг ҳақидаги ғояларнинг аҳамияти каттадир. Хуръони карим ва хадиси шарифларда, мусулмон а^лининг дунё караши, фалсафаси, маънавияти, ахлоци, эътицоди. Хар томонлама баркамоллиги каби инсоний сифатларни шакллантириш йуллари баён цилинган.

Тарбия хацидаги Fояларнинг шаклланишида Имом ал-Бухорий, Абу Наср Форобий, Ахмад Яссавий, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний ва кўп бошқа алломаларимиз хизматлари каттадир. Алломаларнинг педагогика назариясига оид фикрларидан фанда унумли фойдаланилмоқда ва шу баробарида педагогика фани янги Fоялар эвазига бойимоцда.

Тарихимиз ойдинлашгани сари ота-боболаримиз инсоннинг маънавий оламини, ички дунёсини билиш, тушуниш бобида ҳозирги авлодларга нисбатан нечоғли олдинда эканлиги, биз эса уша бойликдан тамомила бебахра цолганимиз маълум буляпти. Эндиги вазифа-дунёвий билимларга,юксак маънавиятга эга бўлган комил инсонни тарбиялаш бўлар экан, маънавий қадриятларимизни бугунги авлод мулкига айлантириш, аждодларимизнинг анъана ва тажрибаларини ўрганиш жуда мухим.

Талабаларнинг қобилиятларини ва маҳоратларини ривожлантириш, мустацил фикр юритишни кенгайтириш, инсонпарварлик, мехр-мурувват хисларини тарбиялаш, диёнатни асраш, мехр-оцибатни мустахкамлаш, нутц маданиятини, тарацциётини устириш, ахлоций-эстетик камолотга етказиш, меҳнат ва табиатга муҳаббат руҳини сингдиришда педагогика фанининг роли бениҳоя каттадир.

Уцув фаолияти - бу инсонда муваффациятли мехнат фаолиятини амалга ошириш имкониятларини таъминлаш мақсадида уни ўқитиш ҳамда тарбиялашга қаратилган мақсадли фаолиятдир. Ушбу жараённинг моҳияти инсон томонидан тупланган тажриба, билимлар, малака ва куникмалар шаклида ўзгартириш ҳамда уни ўсиб келаётган авлодга беришдан иборат. Ўқув фаолияти инсоннинг индивидуал ривожланиши билан узвий боғлиқ ва унинг хамма фазаларда - болаликдан бошлаб то улFайган давригача мавжуд бўлади. Шунинг учун тарихий ижтимоий ҳодиса ҳисобланмиш уцув жараёни уз ривожланиш тарихига эга. Демак, уцув фаолияти, бошца инсон фаолияти турлари сингари, кишилик жамиятига хос бўлган объектив ходиса сифатида амал цилади. Жамиятнинг узи мураккаб ва зиддиятли ўзгаришларга учраб турар экан, ўқув фаолияти ҳам инсоният тараққиётининг турли ривожланиш босқичларида ҳар хил муайан шаклларга эга булади. Масалан, Узбекистонда мустацил цулга киритилгандан сўнг таълим соҳасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди ва узлуксиз таълим тизими шаклан ва мазмунан янги ривожланиш босқичларига ўтди, яъни ўқитиш жараёни такомиллашиш йўлига ўтди. Шуни таъкидлаш жоизки, ўқув фаолияти ҳар доим ҳам баркамол инсонни вояга етказишга, унинг маънавий ва моддий маданиятини шакллантиришга қаратилади. Ўқув фаолияти ўз ривожланишининг ҳамма босқичларида ижтимоий йўналтирилган мацсадга эга. Мацсадли амалга ошириладиган жараён хисобланган уцув фаолияти кўп қирралидир. Унинг асосини шахсан ўқитиш жараёни, яъни ўқитувчи томонидан ўқувчига билим, малака ва кўникмалар бериш жараёнини ташкил этади.

Ўқув фаолиятининг айнан бу томонини таълим бериш жараёни тушунчаси билан белгилаймиз. Укув жараёни деганда - укув фаолияти, тор маънода, бир мақсадга йўналтирилган таълим бериш сифатида тушинилади. Бу ўқув фаолиятини асосий томони ҳисобланади. Лекин у ўқув фаолиятининг мазмунини тўлалигича ёритмайди. Ўқув фаолияти таркибига кенг маънода, таълим беришдан ташқари, яна бир энг муҳим ва маъсулиятли жараён - тарбия киради. У укув фаолиятининг ажралмас қисми бўла тўриб, ўқувчиларда бир қатор зарур ижтимоий сифатларни шакллантиришга хизмат қилади ва тарбия иккита ўзаро боғлиқ бўлган жараён х,исобланади. Уларда укув фаолиятининг иккита вазифаси -таълим бериш ва тарбиялаш вазифалари муайанлаштирилади. Иккита жараён х,ам бир-биридан фаркли равишда узининг аник максад ва вазифаларига эга бўлишига қарамасдан, улар моҳияти жиҳатидан битта ижтимоий маслак-жамият аъзоларининг комоллигини таъминлашга х,измат килади.

Шундай қилиб, ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми бўлган таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Мустақилликни мустаҳкамлашнинг стратегик йўлида оғишмай давом этаётган ва иқтисодиятни эркинлаштириш йўлига кириб бораётган мамлакатимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, унга ривожланган мамлакталарнинг илғор технологияларини жорий қилиш, миллий қадриятларимизни сингдирган ҳолда таълимни ташкил этиш, бу жараённи пута ва самарали амалга ошириш ишлари бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кутарилди.

Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг ташкилий, илмий ва методик асослари яратилди, асосий мақсад эса комил инсон ва етук малакали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш, деб белгиланди. Бу вазифаларнинг ҳал этилиши жаҳон илмий жамғармасидаги жуда катта ҳажмли ахборот фондидан нимани ажратиб олиш, қанча ва кандай укитиш масалаларининг ечими билан бевосита боFликдир. Ана шу кесимда таълим технологияларини жорий этиш билан алоқадор замонавий муаммолар ойдинлашади. Қолаверса, ушбу йўналишдаги ишларни янада кенгроқ давом эттиришни давр тақозо этмоқда. Педагогик таълим амалиётида касбий тайёргарлик билан боғлиқ айрим масалаларнинг ўз аксини яхши топмаганлиги ҳам тагишли ўқитиш методикаларининг такомиллашувини долзарб масалага айлантириб куймокда.

^озирги пайтда аксарият методист ва педагог-олимлар технологиялар укувчи ёки талабаларга таълим-тарбия беришда кузланган максадга эришишни тўла кафолатлайди, деб қарашмоқда. Лекин бундай фикрларни объектив ҳақмқат ўрнида қабул қилиб бўлмайди, чунки бунда объект шахс булиб. Унинг онги таклиф килинмаёган технологияларни тулалигича кабул кила олмайди, аксинча, уни инкор килиши хам мумкин. Шунинг учун, замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига киритишда унинг бошқарувчиси бўлган ўқитувчигина кўзланган мақсадга эришишнинг бош кафолатчиси бўлади. Агар шу нуқтаи назардан келиб чичиб қарайдиган бўлсак, янги педагогик технологиялар ва унинг асосий негизи бўлган ахборот-коммуникация технологиясини таълим тизимига жорий этишда унинг бошқарувчиси бўлмиш ўқитувчининг тайёргарлик даражасини биринчи уринга куйиш лозим. Шу сабали педагогик жараёнларнинг кун тартибидаги аксарият долзарб муаммоларининг ижобий ёки мақсадга мувофиқ тарзда ҳал қилиниши кўп жиҳатдан ўқитувчининг касбий салохияти ва педагогик махоратига боFликдир.

Янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш кўламини кенгайтириш, бу йўналишда илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш, ҳар бир фан бўйича бу соҳада аниқ режаларни тузиш ва амалга ошириш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни ҳамда дастурлар ва маъруза матнларини электрон дискетларига кўчириш, улар билан ҳар бир талабни таъминлашга эришиш, илмий ва илмий-методик ишларда, шунингдек, укув-тарбия жараёнида замонавий педагогик ва ахборот технологияларининг кенг жорий этилишига эришиш, таълим тизимини зарур ахборот воситалари билан етарли даражада таъминлаш, таълим муассасаларида коммуникацион тармоқларга боғлаш каби вазифалар мух,им х,исобланади.

Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган кизикиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда, бундай булишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустакил урга -ниб тах,лил килишларига, хатто хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир каторда бошка -рувчилик, йуналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида талаба асосий фигурага айланади.

Шунинг учун олий ўқув юртлари малакали касб эгаларини тайёрлашда замонавий укитиш методлари - интерактив методлар, инновацион технология -ларнинг урни ва роли бених,оя каттадир. Бунда педагогик технология ва педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга булишларини таъминлайди.

Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерактив методлардан тулик фойдаланилади.

Интерактив методлар - бу жамоа булиб фикрлашдан иборат деб юрити -лади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари булиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши оркали амалга оширилади.

Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга булиб, уларга куйидагилар киради:

  • -    талабанинг дарс давомида бефарк булмасликка мустакил фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиши;

  • -    талабаларни укув жараёнида билимга булган кизикишларини доимий равишда булишини таъминлаши;

  • -    талабанинг билимга булган кизикишини мустакил равишда хар бир масалага ижодий ёндошган холда кучайтириши;

  • -    педагог ва талабанинг хамиша хамкорликдаги фаолиятини ташкил -ланиши.

Педагогик    технологиялар - педагогик технологиялар масалаларининг муаммоларини урганаётган укитувчилар,     илмий- тадкикотчилар, амалиётчилар - нинг фикрича, педагогик технология - бу фақат ахборот технологияси билан боғлиқ, ҳамда ўқитиш жараёнида кулланиши зарур булган ТСО - УТВ (таълим самарадорлигини ошириш), (ўқитувчининг технологик воситалари), компьютер, масофали ўқитиш, ёки турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади. Педагогик технологиянинг энг асосий негизи - бу укитувчи ва талабанинг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижада ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларига боғлиқ деб ҳисоблаймиз, яъни ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида талабалар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, тахлил эта олсалар, узлари хулоса кила олсалар, узларига, гурухга, гурух, ва уларга бахо бера олса, укитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, ана шу, укитиш жараёнининг асоси хисобланади. ^ар бир дарс, мавзу укув предметининг ўзига хос технологияси бор, яъни ўқув жараёнидаги педагогик технология - бу якка тартибдаги жараён булиб, у талабанинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир.

Укитувчи * У? итувчи - т алаб а

Инновацион фаолиятининг субъекти укитувчи, унинг шахсий имконияти хисобланади. Бунда укитувчи шахснинг ижтимоий-маданий, интеллектуал ва аҳлоқий имкониятлари аҳамиятига молик

Хуллас, педагогик технология - укитиш жараёнларини оптимал ташкил этишдир. Ўқув материалларини танлаш, айта ишлаб ўқувчи ёки талабаларнинг кучига, узлаштириш хусусиятларига мослаб шакл ва

ҳажмини ўзгартириш ҳам таълим технологиясига дахлдор. Педагогик технология – ўз навбатида таълим-тарбиянинг объектив қонуниятлари ва диагностик мақсадлари асосида ўқув жараёнлари таълим-тарбиянинг мазмуни, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш тизимидир, яъни фан ва техника янгиликларини ўзида мужассамлаштирадиган ўқув жараёнидир.

Адабиётлар рўйхати

  • 1.    Мардонов Ш.Қ. Янги таълимий қадриятлар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. – Т.: Фан, 2006.

  • 2.    Ярматов Р. Бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш. – Т.: “Fan va texnologiya” нашриёти, 2009.

  • 3.    Зуфаров Ш. Педагогик инноватика. –Т.:   “Fan va

    texnologiyalar”нашриёти, 2012.

  • 4.    Қодирова З. Ёшларда толерантликни ривожлантиришнинг баъзи масаларига доир. // Ж. Фалсафа ва ҳуқуқ. – Т., 2008. - №№. – Б.42.

  • 5.    Ишмуҳамедов Р, Абдуқодиров А, Пардаев А. Таълимда инновaцион технологиялар. – Т.: “Истеъдод”, 2008. – 180 б. 295

  • 6.    Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари. – Т.:

  • 7.    Akhmedov, B. A. (2022). Analysis of the reliability of the test form of knowledge control in cluster education. Psychology and Education, 59(2), 403418.

“Ўқитувчи”, 2004. -102 б.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Янги педагогик ва аборот технологияларини ўув фаолиятига жорий этиш шарт-шароитлари

  • Мардонов Ш.Қ. Янги таълимий қадриятлар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш. - Т.: Фан, 2006.
  • Ярматов Р. Бўлажак ўқитувчи шахсини тарбиялаш ва ривожлантириш. - Т.: "Fan va texnologiya" нашриёти, 2009.
  • Зуфаров Ш. Педагогик инноватика. -Т.: "Fan va texnologiyalar"нашриёти, 2012.
  • Қодирова З. Ёшларда толерантликни ривожлантиришнинг баъзи масаларига доир. // Ж. Фалсафа ва ҳуқуқ. - Т., 2008. - №. - Б.42.
  • Ишмуҳамедов Р, Абдуқодиров А, Пардаев А. Таълимда инновaцион технологиялар. - Т.: "Истеъдод", 2008. - 180 б. 295.
  • Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари. - Т.: "Ўқитувчи", 2004. -102 б.
  • Akhmedov, B. A. (2022). Analysis of the reliability of the test form of knowledge control in cluster education. Psychology and Education, 59(2), 403-418.
Статья научная