Ёшларда солом эътиод ва дунёараш шаклланишининг ижтимоий-психологик муаммолари

Автор: Умарова М.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада ёшларда миллий қадриятларимизга, жумладан, оилавий анъаналар, ноёб расм- русумларга оид эътиқодни шакллантириш орқали уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш,оилапарварлик хусусиятларини тарбиялаш маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини оширувчи таъсирчан воситалардан эканлиги баён этилган.

Соғлом эътиқод, дунёқараш, тарбияловчилик функцияси, маънавий муҳит, ахлоқий муҳит, инсоний фазилат, стереотип, установка

Короткий адрес: https://sciup.org/140292739

IDR: 140292739

Текст научной статьи Ёшларда солом эътиод ва дунёараш шаклланишининг ижтимоий-психологик муаммолари

Узбекистон Республикасида оила ва таълим муассасалари х,амкорлиги масаласига жамоатчиликнинг қизиқиши ва масъулиятини оширишга алоҳида эътибор ^аратилмокда. Бу уз навбатида, ота-она,тарбиячи ва укитувчиларнинг тарбияловчилик функциясини ошириш, оила - таълим муассасаси хамда ота- оналар, педагоглар ҳамкорлигининг шакл ва усулларини такомиллаштириш заруриятини юзага келтирмокда. Чунки мазкур масала бугунги жамият талаблари, оила ва таълим муассасаларидаги муҳитга боғлиқ бўлган доимий, узлуксиз жараёндир. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда уларнинг ҳамкорликда фаолият олиб бориши, оилаларнинг муаммоларини биргаликда аниқлаши ва ҳал қилиш чораларини куриши учун ноёб тизим яратилди. Оила ва таълим муассасалари хамкорлиги самарадорлигини ошириш борасида юзага келаётган муаммоларни илмий ва амалий жиҳатдан ечимини топиш ҳозирги даврнинг долзарб муаммоларидандир.

Оила инсоннинг илк болалигидан бошлаб онгида шаклланадиган барча инсоний фазилатлар, эзгу ниятлар, қадриятлар такомил топадиган ва соғлом эътиқодлар шаклланадиган муқаддас даргоҳдир.Шу муқаддас даргоҳда маънавий- ахлокий мухитни вужудга келтириш ва у оркали шахсни соFлом эътиқодли, янгича фикрлайдиган, баркамол шахс қилиб тарбиялаш бугунги ислохотлар даврида Узбекистон учун давлат ахамиятига молик масаладир.

Зеро, ёшларда миллий қадриятларимизга, жумладан, оилавий анъаналар, ноёб расм- русумларга оид эътикодни шакллантириш оркали уларни оилавий хаётга тайёрлаш, оилапарварлик хусусиятларини тарбиялаш маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширувчи таъсирчан воситалардандир.

Шуни алохида таъкидлаш лозимки, оилавий анъаналар, расм- русумлар ва одатлар орқали ёшлар онгида соғлом эътиқод ва дунёқарашга алоқадор тушунчаларни сингдиришни таъминловчи ижтимоий- психологик омиллар ва шарт-шароитларни аник билиш ута долзарб ва мухим вазифадир.

Бола дунё, унинг сир- синоатлари каторида оила ва никох, оилага ва инсоний муносабатларга оид кадриятларнинг маъно- мохиятини билиш, нафакат билиш, балки эътикод тарикасида калбига сингдиришга эхтиёж сезади. Лекин айни шу тараққиёт даврида унинг онгини чалғитувчи биддиятлар ва нотўғри стереотипли установкалар, зарарли одат ва кўникмалар шаклланиб қолиши мумкин. Шу ўринда оилавий муҳитнинг соғломлиги, ундаги азалий қадриятларнинг миллий ва умуминсоний маънавият тамойилларига мослиги ҳар бир ўғил ва қизда соғлом дунёқараш ва оилапарварлик сифатларининг камол топишига замин бўлиб хизмат цилади. Ушбу жараёнга хизмат цилувчи оиладаги ижтимоий- психологик шарт- шароитлар ва воситалар мустацил равишда махсус тарзда ўрганилмаган, мавжуд назарий қарашлар эмпирик материалларда асосланмаган. Зеро, ёшларда , айниқса,ўсмир ёшидаги болаларда ёт ғояларга нисбатан, ижтимоий хулц нормаларига зид установкаларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш,уларни энг илғор ва сафарбар этувчи ғояларни тўғри идрок қилиш, оиланинг жамиятда тутган муқаддас роли ва унинг Ватан, она-юрт тушунчалари билан боFликлиги ру^ида тарбиялаш моуиятан ижтимоий-психологик уамда педагогик муаммодир.

Ўзбекистон ўзининг мустақиллигини қўлга киритгач, асрий маданий ва маънавий меросимиз, миллий қадриятларимиз тикланиши, ҳар бир фуқаро онгида келажаги буюк юрти борлигини англаш, Ватанга чексиз меуру-муҳаббат, садоқат ва ўз меҳнатидан манфаатдорлик, шу орқали оила ҳамда никоунинг муцаддаслиги Fоясини сингдириш учун кулай шарт- шароитлар пайдо бўла бошлайди. Республикамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, туб ислоҳотлари кундан кунга Ватанимизнинг буюк келажагига ишонч, юрт тинчлиги, фаровонлигига алоқадор муқаддас тушунчаларнинг моҳиятини англаш, уларни фуқаролар онгига , биринчи навбатда , ўсиб келаётган ёш авлод калбига сингдиришда эса оила институтининг роли кучли булганлиги учун уам оилага оид цадриятларга нисбатан усмирлардаги эътицодни тарбияловчи шарт-шароитларни урганиш вазифаси долзарб муаммо сифатида кун тартибида турибди.

^ар цандай жамиятда булгани каби бизнинг жамиятимизда уам уар бир алоҳида шахс ва яхлит халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи, уларни бирлаштирувчи , юрт тинчлиги ва турмуш фаровонлигини таъминловчи илғор ғоялар борки, уларнинг ҳар бир фуқаро томонидан англанганлик даражаси ана шу жамиятнинг ривожланиши тамойилларини белгилайди. Шу маънода шахсдаги ахлоқийлик ва эътиқодлиликни ана шундай соғлом дунёкарашларни , теран фикрлашни таъминловчи ижтимоий- психологик омил хамда шарт-шароит, деб эътироф этиш мумкиндирки, унинг мохиятини илк болаликдан оила мухитида, ундаги кадриятлар доирасида ,ота ва онанинг обрўси,билимдонлиги, ўрнак бўлувчи шахс сифатидаги таъсирида улар онгига сингдириш психологик аҳамиятга эга. Чунки оила асрлар мобайнида халқ анъаналари, миллий расм- русумлар ва одатларни саклаб хамда намоён этиб келаётган ноёб макондир. Шунинг учун Республика Президенти Ш.М.Мирзиёев оила ва ундаги анъаналарга, миллий қадриятларимизга жуда катта эътибор бериб, оиланинг мустаҳкам бўлиши , унда ёш авлод тарбиясининг туFри йулга куйилганлиги энг аввало улардаги мустакил фикрлаш, соғлом эътиқод ва теран дунёқарашни шакллантиришда муҳим роль ўйнашини таъкидлаб, шу аснода таркиб топадиган қарашлар тизимини миллатнинг мафкураси , деб таърифлайдилар.

^озирги даврда ёшларни оила ва унда сакланиб келаётган азалий қадриятлар таъсирида ахлоқан тарбиялаш муаммоси кўплаб назарий ва эмпирик изланишлар предметига айланмоқда. Зеро, бундай ёндашув ўтмиш алломаларнинг фалсафий-FOявий карашлари, оила ва оилавий тарбия масалаларига баFишланган угитлари маъно-мохиятига мосдир. Шаркнинг буюк мутафаккирлари саналмиш Ахмад ал-Фаргоний, Махмуд -аз -Замахшарий, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Бакр Мухаммад ибн Ал Аббос Ал Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби ўнлаб алломалар карашларида бола тарбиясида энг мухим ижтимоий омил сифатида оила, ота-оналарнинг дунёқарашлари,тарбия услублари ва бунда жамият эътироф этган нормаларнинг оила қадриятларига мувофиқлиги тамойили ўз ифодасини топган. Алоҳида таъкидлаш жоизки, охирги йилларда тарих ва маданиятшунослик, маънавият ва ахлоқшунослик, адабиёт ва диншунослик,фалсафа ва педагогика йўналишларида чоп этилаётган қатор рисола ва китобларда, илмий ва оммабоп мақолаларда ҳам бу масаланинг турли жиҳатлари ёритилмоқда. Бироқ, юқорида таъкидланган оилага тегишли анъаналарга нисбатан шахс эътиқодлилигининг ҳар бир жамият аъзосининг эхтиёжига айлантирилишига имкон берувчи ижтимоий- психологик шарт-шароитларини урганиш уз ечимини кутиб турибди.

Оилавий анъана ва қадриятларга нисбатан эътиқодлилик тушунчаларини таърифлашда қуйидагиларни назарда тутамиз: “ Эътиқод “ атамасининг ўзи арабча “ ишонч” сўзидан олинган бўлиб, эътиқодлилик шахснинг ҳаёт (жумладан , оилавий ҳаёт), унинг қадриятлари,нормалари ҳамда ижтимоий роллар тўғрисидаги тушунча, тасаввур ва билимларининг англанган ва шу боис кундалик турмушда риоя қилинадиган эхтиёжга боғлиқ фазилатидир. У англанган ижтимоий установка бўлиб, шахслараро муносабатлар тизимида шахс учун ахамиятли булган кишилар гурухи-референт гуруҳ таъсирида фасилитация ҳодисаси туфайли шаклланади.Эъти^однинг ижтимоий- психологик конформлиликдан келиб чиқадиган ишонувчанликдан фарқли жиҳати шундаки, ишонувчанлик шахснинг онгсиз мосланувчанлиги,муҳитнинг қадриятларига нисбатан вақтинчалик установкаларини ифодаланса,эътиқодлилик англанган установка сифатида шахснинг аниқ ижтимоий тасаввурлари, билимларига асосланган бахолари хамда шахсий маслакларидир.

Оилага тегишли булган эъти^одлилик оилапарварлик билан хам боFлик булиб, бу тушунча - шахсдаги ижтимоий тасаввурлар мажмуидаги оиланинг анъаналари, удумлари,расм-русумлари ва кадриятларига нисбатан ижобий ижтимоий установкани ифодалайди

Шахснинг эътикоди,эътикодлилик ва уларни шакллантирувчи омилларга ишонч муаммоси ижтимоий психологиядаги муҳим масалалардан биридир. Адабиётларда эътиқод одатда шахснинг англанган ҳаётий муҳим кадриятларига мос келадиган эхтиёжидир [1], деб таърифланади . Эътицод шаклида ифодаланадиган ижтимоий эҳтиёжлар одатда табиат ва жамиятни маълум маъно –моҳиятини акс эттиради. Шу тарздаги қарашлар маълум бир тизимга бирлашгач, бу мажмуа шахснинг дунёқарашини ташкил этади.

Шахсда баркарор эътикоднинг мавжудлиги унинг ижтимоий фаоллигини билдириб,билимлар,эъти^од ва амалдаги хатти-^аракатлар уЙFунлигини ифодалайди.

Умуман , шахс йуналишлари доирасида каралганда, эътикоднинг объектлари хилма хил бўлиши мумкин.Масалан, Оллоҳга эътиқод,Ватанга эътикод,касб-хунарга нисбатан эътикод,инсонларга эътикод, оилага эътикод ва шу кабилар.зеро, ҳар қандай эътиқоднинг инсон қалбидан ўрин олиши ва ижтимоий хулқида намоён бўлишига туртки бўладиган объектлар ижтимоий булиб,уларнинг мохияти ва ахамияти шахс томонидан шахслараро муносабатларда англанади. Эътиқод объектлари орқали шаклланган шахс фазилатлари психологияда эътикодлилик деб юритилади.

Хар кандай эътикоднинг инсон калбидан урин олиши ва ижтимоий хулкидв намоён бўлишига туртки бўладиган объектлар ижтимоий бўлиб, уларнинг моҳияти ва аҳамияти шахс томонидан шахслараро муносабатларда англанади.

Эътикодлилик инсоннинг хаётий тажрибаси ва жамият билан булган муносабатларига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бу сифат инсоннинг дунёқарашини ташкил этувчи билимлари билан чамбарчас боғланган . Шу нуқтаи назардан бу сифат яна унинг иродаси билан боғланиб, фаолият мотивлари,ижтимоий установкалар ҳам унинг табиатидан келиб чиққанлиги учун ҳам эътиқодли инсонда мардлик, шижоат, дадиллик, қатъият, иймон бутлиги каби иродавий сифатлар бўлади. Шахс ижтимоий фаоллигининг асоси сифатида у жамият эхтиёжлари ,унинг ижтимоий тарихий жараёнлари ҳамда шу жамиятдаги ахлоқ номаларини англашига ёки улардан воз кечишига имкон беради. Яъни агар уша ижтимоий нормалар ундаги эътикод мазмунига мос келмаса, рад этади,рад этиш кучига қараб, шахс эътиқодли ёки эътиқодсиз деб эътироф этилади. Лекин шахс у ёки бу нормаларни танқидсиз, тушунмай қабул қилиши ҳам мумкин,унда бу ҳолат ундаги эътикодлиликни сусайтириши ёки буткул йукотиши хам мумкин.

^андай шароит, кай му^итда булмасин, шахснинг турли ижтимоий муносабатлар таъсирида шахслааро ўзаро таъсир муҳитида бўлиши психологияда исботланган холатдир.

Шахсда бирон- бир эътикодни шакллантириш,уни тегишли соха ва маълум бир Fояга ишонтириш соф ижтимоий-психологик жараён булиб, унга охирги йилларда йирик мутахассислар , психолог олимлар катта эътибор қаратмоқдалар. “Эътиқоднинг шаклланиш жараёни осон эмас, унинг самарадорлигига таъсир курсатувчи энг бирламчи омил - бу ахборотлардир,”-деб ёзади америкалик психолог Аронсон. [2]

Эътикод тарбиясининг мохияти шундаки, у-биринчидан,шахс тарбиясининг мухим йуналиши хисобланади.Бу-инсон онги ва тушунчалари тизимида ҳаёт ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, диний, эстетик,ахлоқий, бадиий, касбий қарашларни мақсадли шакллантириш жараёнидир. Ҳар қандай тарбия жараёни охир оқибат ўз мақсад ва моҳияти жиҳатидан эътиқод тарбиясидир. Чунки оиладаги тарбияни оламизми, мактабгача таълим ташкилотидаги тарбия, маҳалла, мактаб, коллеж,лицей,олий таълим муассасаси ёки академияни оламизми, бу таълим муассасаларида берилаётган таълим ва тарбия жараёнлари таълим олувчилар дунёқарашини кенгайтириш, илмий асосланган билимлар билан бойитиш хамда жамият учун,унинг равнақи учун керак бўлган сифатларни камол топтиришга йўналтирилган бўлади. Бу ишлар боланинг дунё ҳақидаги, оила ва никоҳ ҳақидаги, инсоний муносабатлар сир-асрорлари, ахлок тамойиллари, гузаллик хакидаги тушунчаларини кенгайтиришга хизмат килади. Том маънода бу- эътикод ва дунёкараш тарбиясининг асоси- фундаментидир. Шунинг учун эътикодсиз инсон, гурух, миллат, халк, жамият булиши мумкин эмас.

Фойдаланилган адабиётлар :

  • 1.    Узбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси туFрисида»ги Фармони.// Узбекистон Республикаси ^онун хужжатлари туплами. - Т., 2017. - Б.39.

  • 2.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги “ Хотин- қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори.

  • 3.    Аронсон Э.Эпоха пропагандқ :механизмы,убеждения,повседневное использование и злоупотребление.СПб: ЕВРОЗНАК,2002-384 стр

  • 4.    В.Каримова. Оилавий ҳаёт психологияси.-Т.,2006.

  • 5.    Салаева М.Ўзбек оилаларида ота –она ва фарзандлар ўзаро муносабатларининг                     ижтимоий-           психологик

    хусусиятлари.Дис.психол.фан.ном.19.00.05.- Т.2005.

  • 6.    Психология.Словарь /Под.общ.ред.А.В.Ветровского2-еизд.М.1990

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Ёшларда солом эътиод ва дунёараш шаклланишининг ижтимоий-психологик муаммолари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони.// Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. - Т., 2017. - Б.39.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги " Хотин- қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори.
  • Аронсон Э.Эпоха пропагандқ:механизмы,убеждения,повседневное использование и злоупотребление.СПб: ЕВРОЗНАК,2002-384 стр.
  • В.Каримова. Оилавий ҳаёт психологияси.-Т.,2006.
  • Салаева М.Ўзбек оилаларида ота -она ва фарзандлар ўзаро муносабатларининг ижтимоий- психологик хусусиятлари.Дис.психол.фан.ном.19.00.05.- Т.2005.
  • Психология.Словарь /Под.общ.ред.А.В.Ветровского2-еизд.М.1990.
Статья научная