Кузги буғдойнинг қишлаб чиқишига суғориш ва маъдан ўғит меъёрларини таъсири

Автор: Дгоров Нормумин Уломович, Халиков Баодир Мейликович

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агротехника

Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада, Қашқадарё воҳасининг юқори тоғолди типик бўз (Шаҳрисабз тумани) ва қуйи қисмидаги оч тусли бўз (Қарши тумани) тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг «Алексеевич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навлари уруғларининг 1 м2 майдондаги дала унувчанлиги, қишлаб чиққан ўсимликлар сонига суғориш режими, маъдан ўғит меъёрлари таъсири аниқлаб берилган.

Кузги буғдой, нав, ўғит меъёри, суғориш тартиби, етиштириш технологияси

Короткий адрес: https://sciup.org/14125789

IDR: 14125789   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10016

Текст научной статьи Кузги буғдойнинг қишлаб чиқишига суғориш ва маъдан ўғит меъёрларини таъсири

КУЗГИ БУҒДОЙНИНГ ҚИШЛАБ ЧИҚИШИГА СУҒОРИШ ВА МАЪДАН ЎҒИТМЕЪЁРЛАРИНИ ТАЪСИРИ

Ушбу мақолада, Қашқадарё воҳасининг юқори тоғолди типик бўз (Шаҳрисабз тумани) ва қуйи қисмидаги оч тусли бўз (Қарши тумани) тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг «Алексеевич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навлари уруғларининг 1 м2 майдондаги дала унувчанлиги, қишлаб чиққан ўсимликлар сонига суғориш режими, маъдан ўғит меъёрлари таъсири аниқлаб берилган.

Калит сўзлар: Кузги буғдой, нав, ўғит меъёри, суғориш тартиби, етиштириш технологияси.

Маълумки, барча қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан, кузги буғдойдан ҳам юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ҳар бир гектар ҳисобига маълум қалинликдаги ўсимликни ўстириш энг муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Чунки, маълум бир шароитда экинларнинг қалинлигига, биринчи навбатда, уруғларнинг унувчанлиги, экиш меъёри ва муддатлари, тупроқ-иқлим шароити, ерларни экишга тайёрлаш ва экиш, экилаётган нав хусусиятига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқ бўлади.

Тадқиқотлардан маълумки, кузда экилган буғдойларнинг нобуд бўлишининг асосий сабаби ўсимликларнинг кучсиз чиниққанлиги, уларнинг кузги иссиқ давомийлигида ривожланиб кетиши бўлса, айни вақтда

қорли ва қорсиз қишларда ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳам сабаб бўлади.

Тажрибаларимизда кузда экилган буғдой навлари совуқдан зарарланганда (қор эригандан кейин) барглари сарғайиб, бўғим оралиғи ва илдизлари қўнғир тусга кириб қуриб қолганлиги кузатилди. Соғлом ўсимликларда эса бир неча кун ўтгач барглар яшариб, илдизи оқ рангга кириб, вегетация даврини ўташга киришди.

Тадқиқотлар Қашқадарё воҳасининг юқори тоғолди типик бўз (Шаҳрисабз тумани) ва қуйи қисмидаги оч тусли бўз (Қарши тумани) тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг «Алексеевич», «Бунёдкор» ва «Шамс» навлари 10-15 октябрь куни экилиб, тупроқ намлиги ЧДНСнинг (7070-60) ва ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида, тажриба вариантидаги 1 та назорат (ўғитсиз) ва 3 та (N 120 P 80 K 60 ; N 180 P 120 K 90 ва N 240 P 160 K 120 кг/га) маъдан ўғит меъёрлари қўлланилганда уруғларининг 1 м2 майдондаги дала унувчанлиги, қишлаб чиққан ўсимликлар сонига таъсири аниқланди.

Қашқадарё воҳасининг юқори тоғолди типик бўз (Шаҳрисабз тумани) тупроқлари шароитида кузги буғдой навларининг биологик хусусиятларига кўра, ЧДНСнинг (70-70-60) суғориш режимида уруғларнинг дала унувчанлиги ўртача 82,2-91,4 % ни, ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида эса мос ҳолда 80,2-90,6% ни ташкил этди.

Кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланишида об-ҳаво ҳарорати бевосита боғлиқ бўлиб, тажрибалар экиб ўрганилган юқори тоғолди типик бўз тупроқлар шароитида 2020 йилнинг декабрь, январь ва февраль ойларида

ўртача ҳаво ҳарорати 5,4; 4,6 ва 6,2 оС ни ташкил этди ва бундай ҳарорат кузги буғдойнинг қишлашига бироз бўлсада салбий таъсир кўрсатди. Натижада тажриба даласидаги кузги буғдойни қишлаб чиқиши, ўртача 2020 йилда 71,093,5 фоизни ташкил этди.

Умуман олганда, юқори тоғолди типик бўз тупроқлар (Шаҳрисабз тумани) шароитида ЧДНСнинг (70-7060) суғориш тартибида ўғит меъёри N 240 P 160 K 120 кг/га қўлланилган вариантда, кузги буғдой уруғларининг унувчанлиги, бошқа тажриба вариантларига (Назорат (ўғитсиз); N 120 P 80 K 60 ва N 180 P 120 K 90 кг/га) нисбатан 0,8-8,5 % га юқори бўлиб, ўртача «Алексеевич» нави 91,4%, «Бунёдкор» нави 90,7%, «Шамс» нави 88,7% ни, қишлаб чиққан ўсимликлар миқдорини мос равишда 93,5; 93,0 ва 93,3% га таъминлаганлиги кузатилди (1-жадвал).

Тадқиқотлар давомида суғориш режимлари ва маъдан ўғит меъёрлари кузги буғдой майсаларини қишлаб чиқишига ва амал даврининг охирида сақланиб қоладиган ўсимликлар туп сонига ҳам самарали таъсир кўрсатиб, суғориш ЧДНСнинг (70-70-60) режимида, ўғит меъёри N 240 P 160 K 120 кг/га қўлланилган вариантда қишлаб чиққан ўсимликлар сони, дастлабки қишлашгача бўлган майсаларга нисбатан «Алексеевич» нави 419 дона, «Бунёдкор» нави 412 дона ва «Шамс» нави 403 дона/м2 да ёки мос равишда 93,5; 93,0 ва 93,3 % бўлиб, энг кам сийракланиш (6,5; 7,0 ва 6,7 %) ҳамда ушбу пайкалчалардаги кузги буғдойнинг ривожланиш даврларига ҳам самарали таъсир кўрсатганлиги аниқланди.

1-жадвал

Суғориш режими ва маъдан ўғит меъёрларининг кузги буғдой уруғлари унувчанлиги ва қишга чидамлилигига таъсири (Шаҳрисабз тумани типик бўз тупроқлари шароитида).

a я CO

Z

3 s a E

о S н s

a

я

я а ж ч ч

дня я я а

₽ Ен

Z )>, Д

S

)Я ч я

я Я

Я о

Е        '

я а 5

Ч я ®

s ^5

S

ч ^

”  ”2

2 ® ° а s з

Л ч К   S я

Қишлаб чиққан ўсимликлар сони,

СУ

О tt

S е

Сийрак-ланиши, фоиз

1.

ЧДНСни нг (7070-60)

Назорат (Ўғитсиз)

«Алексеевич»

434

86,8

417

317

76,0

24

«Бунёдкор»

421

84,2

405

303

74,8

25,2

«Шамс»

410,8

82,2

393

291

74,0

26

2.

N 120 P 80 K 60

«Алексеевич»

436

87,2

424

370

87,3

12,7

«Бунёдкор»

432,4

86,5

420

357

85,0

15

«Шамс»

419,8

84

408

352

86,3

13,7

3.

N 180 P 120 K 90

«Алексеевич»

450,9

90,2

440

408

92,7

7,3

«Бунёдкор»

444,2

88,8

433

395

91,2

8,8

«Шамс»

431,2

86,2

419

381

90,9

9,1

4.

N 240 P 160 K 12

0

«Алексеевич»

456,8

91,4

448

419

93,5

6,5

«Бунёдкор»

453,4

90,7

443

412

93,0

7

«Шамс»

443,5

88,7

432

403

93,3

6,7

5.

ЧДНСни нг (7580-70)

Назорат (Ўғитсиз)

«Алексеевич»

414,5

82,9

398

312

78,4

21,6

«Бунёдкор»

409,6

81,9

392

283

72,2

27,8

«Шамс»

401,2

80,2

383

272

71,0

29

6.

N 120 P 80 K 60

«Алексеевич»

428,9

85,8

418

354

84,7

15,3

«Бунёдкор»

426,3

85,3

416

340

81,7

18,3

«Шамс»

412,7

82,5

401

336

83,8

16,2

7.

N 180 P 120 K 90

«Алексеевич»

446,7

89,3

434

391

90,1

9,9

«Бунёдкор»

438,8

87,8

428

377

88,1

11,9

«Шамс»

426,2

85,2

414

366

88,4

11,6

8.

N 240 P 160 K 12

0

«Алексеевич»

452,8

90,6

444

402

90,5

9,5

«Бунёдкор»

448,7

89,7

438

394

90,0

10

«Шамс»

439,5

87,9

428

384

89,7

10,3

Юқоридагига мос равишда кейинги тадқиқотлар Қашқадарё воҳасининг қуйи қисмидаги оч тусли бўз (Қарши тумани) тупроқлари шароитида ўтказилганда тажриба майдонидаги ўсимликлар сони, қишлашгача бўлган даврда кузги буғдойнинг биологик хусусиятларига ва тажриба вариантларига боғлиқ ҳолда ЧДНСнинг (70-70-60) суғориш режимида ўртача қишлашгача 1 м2 майдондаги

ўсимликлар сони 378-433 дона, қишлаб чиққандан кейин эса 247-384 донани ёки қишлаб чиққан ўсимликлар сони, униб чиққанларига нисбатан ўртача 65,3-88,6 % бўлиб, куз-қиш ойларида йўқотилган ўсимликлар сони 11,4-34,7 % ни ташкил этди. Юқоридагига мос равишда ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида 374-429 дона, 258-395 дона, 69,0-92,1 %, 7,9-31,0 % ни ташкил этди (2-жадвал).

2-жадвал

Суғориш режими ва маъдан ўғит меъёрларининг кузги буғдой уруғлари унувчанлиги ва қишга чидамлилигига таъсири (Қарши тумани оч тусли бўз тупроқлари шароитида 2020 й.).

а я СО

2

a s

S g a s о 8 Си s ^^

и а

я a s'

Е Л Я S ф S )>, S

я 5 s 5 л а х ^,У о =

^ S

1 СП X X

55

Я s я

1

« 4 S s a

Кишлаб чиккан усимликлар сони,

5 s 5 g о

5 s a^

у )>>

дона

фоиз

Сийрак-ланиши, фоиз

1.

ЧДНСнин г (70-7060)

Назорат (Ўғитсиз)

«Алексеевич »

420,3

84,1

401

284

70,8

29,2

«Бунёдкор»

410,2

82,0

392

262

66,8

33,2

«Шамс»

398,5

79,7

378

247

65,3

34,7

2.

N 120 P 80 K 60

«Алексеевич »

428,6

85,7

415

339

81,8

18,2

«Бунёдкор»

425,3

85,1

411

322

78,2

21,8

«Шамс»

412,2

82,4

400

322

80,5

19,5

3.

N 180 P 120 K 90

«Алексеевич »

437,4

87,5

425

373

87,8

12,2

«Бунёдкор»

430,5

86,1

418

357

85,5

14,5

«Шамс»

418,3

83,7

404

346

85,8

14,3

4.

N 240 P 160 K 12

0

«Алексеевич »

443,1

88,6

433

384

88,6

11,4

«Бунёдкор»

439,8

88,0

428

375

87,7

12,3

«Шамс»

430,2

86,0

417

364

87,4

12,6

5.

ЧДНСнин г (75-8070)

Назорат (Ўғитсиз)

«Алексеевич »

408,7

81,7

390

289

74,1

25,9

«Бунёдкор»

404,7

80,9

384

266

69,3

30,7

«Шамс»

394,8

79,0

374

258

69,0

31,0

6.

N 120 P 80 K 60

«Алексеевич »

423,2

84,6

411

348

84,6

15,4

«Бунёдкор»

420,4

84,1

409

335

82,0

18,0

«Шамс»

402,8

80,6

389

325

83,5

16,5

7.

N 180 P 120 K 90

«Алексеевич »

433,3

86,7

419

382

91,1

8,9

«Бунёдкор»

425,6

85,1

413

369

89,2

10,8

«Шамс»

413,4

82,7

400

355

88,9

11,1

8.

N 240 P 160 K 12

0

«Алексеевич »

439,2

87,8

429

395

92,1

7,9

«Бунёдкор»

435,2

87,0

423

386

91,4

8,6

«Шамс»

426,3

85,3

413

379

91,8

8,2

Майсаларнинг энг кўп миқдорда сийракланиши «Алексеевич» нави ЧДНСнинг (70-70-60) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган вариантда 29,2 % ни ташкил қилган бўлса, ўғит меъёри N 120 P 80 K 60 кг/га қўлланилган вариантда 18,2 %, ўғит меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га

қўлланилган вариантда 12,2 %, ўғит меъёри N 240 P 160 K 120 кг/га қўлланилган вариантида эса 11,4 % ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар мутаносиб равишда ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида эса 25,9; 15,4; 8,9 ва 7,9 % га сийракланиш аниқланди.

«Бунёдкор» нави ЧДНСнинг (7070-60) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган вариантда 33,2 % ни ташкил қилган бўлса, ўғит меъёри N 120 P 80 K 60 кг/га қўлланилган вариантда 21,8 %, ўғит меъёри N 180 P 120 K 90 кг/га қўлланилган вариантда 14,5 %, ўғит меъёри N 240 P 160 K 120 кг/га қўлланилган вариантида эса 12,3 % эканлиги қайд қилинди. Юқоридагига мутаносиб равишда ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида 30,7; 18,0; 10,8 ва 8,6 % сийракланиш қайд қилинди.

«Шамс» нави ЧДНСнинг (70-7060) суғориш режимида назорат (ўғитсиз) бўлган вариантда 34,7 % ни ташкил қилган бўлса, ўғит меъёри N120P80K60 кг/га қўлланилган вариантда 19,5 %, ўғит меъёри N180P120K90 кг/га қўлланилган вариантда 14,3 %, ўғит меъёри N240P160K120 кг/га қўлланилган вариантида эса 12,6 % эканлиги қайд қилинди. Юқоридагига мутаносиб равишда ЧДНСнинг (75-80-70) суғориш режимида 31,0; 16,5; 11,1 ва 8,2 % атрофида бўлди (2-жадвал).

Демак, суғориладиган ерларда паст ҳароратнинг кузги буғдой навларига таъсири турлича бўлиб, у ўсимликнинг униб чиқиш вақтига, уруғнинг униб чиқиш шароитига, об-ҳаво ва ўсимликнинг қишлашга кириш вақтидаги ҳолатига, етарли озиқа моддаларга боғлиқ бўлади. Кузги буғдойнинг қишки мавсумда ноқулай шароитларга энг яхши чидамлилиги биологик хусусиятларига асосланган етиштириш агротехниксига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    НГ Ёдгоров, СА Отамуродова. Влияние Режима Орошения И Нормы Удобрений На Содержание Белка Сортов Осенней Пшеницы // Вестник науки и образования, 2020 г.

  • 2.    НГ Ёдгоров, БМ Халиков. Взаимосвязь Урожайности Мягких Сортов Озимой Пшеницы С Количеством Продуктивных Стеблей, Массы Зерна Колоса И Его…/ /Актуальные проблемы современной науки, 2018 г.

  • 3.    БМ Халиков, НГ Ёдгоров, У Махмудов. Влияние агротехники повторной культуры сои на объёмный вес и водопроницаемость почв. // Инновационная наука, 2019 г.

  • 4.    НГ Ёдгоров, УХ Махмудов.  Влияние повторного посева арахиса, сои и маша на

    сохранение и повышение плодородия почв // Инновационная наука, 2019 г.

Список литературы Кузги буғдойнинг қишлаб чиқишига суғориш ва маъдан ўғит меъёрларини таъсири

  • НГ Ёдгоров, СА Отамуродова. Влияние Режима Орошения И Нормы Удобрений На Содержание Белка Сортов Осенней Пшеницы // Вестник науки и образования, 2020 г.
  • НГ Ёдгоров, БМ Халиков. Взаимосвязь Урожайности Мягких Сортов Озимой Пшеницы С Количеством Продуктивных Стеблей, Массы Зерна Колоса И Его…//Актуальные проблемы современной науки, 2018 г.
  • БМ Халиков, НГ Ёдгоров, У Махмудов. Влияние агротехники повторной культуры сои на объёмный вес и водопроницаемость почв. // Инновационная наука, 2019 г.
  • НГ Ёдгоров, УХ Махмудов. Влияние повторного посева арахиса, сои и маша на сохранение и повышение плодородия почв // Инновационная наука, 2019 г.
Статья научная