Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш

Автор: Хазраткулова Шахноза Усмоновна, Токаева Холида Ражабовна

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Защита растений

Статья в выпуске: 1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mақолада рақобат нав синаш кўчатзорида ўрганилаётган нав ва намуналарнинг бошоқлаш фазасида лаборатория шароитида барглардаги оқсилни коагуляцияланиш ҳароратини аниқлаш орқали иссиқликка бардошли кузги буғдой нав ва намуналарини танлаш ишлари олиб борилганлиги баён қилинган.

Winter bread wheat, phase, leaf, protein, temperature, coagulation, correlation, grain yield

Короткий адрес: https://sciup.org/14125695

IDR: 14125695   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10008

Текст научной статьи Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш

Тадқиқотнинг долзарблиги. Республикада кейинги йилларда бошоқли дон экинларининг, хусусан кузги ва баҳорги юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратишда қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. Лекин, кейинги йилларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бораётганлиги, глобал исиш жараёни давом этаётганлиги, сув тақчиллигининг юзага келиши, республиканинг асосий ғалла етиштириладиган ҳудудларида иссиқлик ва қурғоқчилик кузатилиши ғаллачиликда қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Юқоридаги муаммоларни илмий ечимини топишда ташқи муҳит омилларига, иссиқликка, касалликларга чидамли, ҳосилдор, дон сифати юқори бўлган тизмаларни ажратиб олиш, улар асосида буғдойнинг янги навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Тадқиқотнинг мақсади. Республиканинг суғориладиган ва лалмикор ерлари учун қурғоқчиликка бардошли, ҳосилдор ҳамда юқори сифатга эга бўлган кузги юмшоқ буғдойнинг янги навларини яратишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари. Тадқиқотни амалга ошириш учун республиканинг суғориладиган ва лалмикор ерлари учун иссиқликка бардошли, ҳосилдор ҳамда юқори сифатга эга бўлган кузги юмшоқ буғдойнинг нав ва тизмаларини танлашдан иборат.

Тадқиқот объекти ва усуллари. Тадқиқотнинг объекти сифатида Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли буз тупроқлари шароитларига мос кузги юмшоқ буғдойнинг 31 та тизма ва 4 та андоза (Гром, Бунёдкор, Ғозғон, Шамс) навларини иссиқликка бардошлилигини баҳолаш ишлари амалга оширилди. Иссиқликка бардошлилигини лаборатория шароитида Генкель, (1950) методикаси буйича баҳоланди.

Олинган натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Рақобат нав синаш кўчатзорида ўрганилаётган нав ва тизмаларнинг иссиқликка бардошлилигини филиалнинг “Доннинг технологик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва физиология” лабораториясида баҳоланди. Келтирилган нав ва намуналарнинг иссиқликка бардошлилигини Генкель, (1950) методикаси буйича аниқланди. Бунинг учун 2 г барг чинни ховончада майдаланади. Сўнг 25 мл дистелланган сув солиб аралаштирилади. Ҳосил бўлган эритма филтирланиб электр иситгичда оқсилнинг ивиб қолиши даражасигача қиздирилади. Рақобат нав синаш кўчатзорида ўрганилаётган нав ва тизмаларнинг бошоқлаш фазасида лаборатория шароитда баргларда оқсилни коагуляцияланиш ҳароратини аниқланди (1–жадвалда) Андоза навларда барглардаги оқсилнинг коагуляцияланиш ҳарорати Гром навида 60,7 0С, Бунёдкор навида 63,7 0С, Ғозғон навида 67,3 0С ва Шамс навида 66,7 0С ни ташкил этди.

Селекция жараёнида қимматли формаларни олишда танлаш якунловчи ва нисбатан маъсулиятли таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис селекционер олим учун айниқса, селекция ишлари олиб борилаётган белгилар, шунингдек ўсимликнинг хусусиятлари

ўртасидаги боғлиқликни билиш муҳим вазифа саналади. Танлаш ишлари корреляцион боғлиқлик ёрдамида олиб борилганда ушбу ишни нисбатан самарадор кечишига замин яратади.

М.А.Аманов (1966) тадқиқотларида Марказий Осиёнинг иссиқликка чидамлилиги бўйича ажралган буғдойлари протоплазмасидаги оқсиллар коагуляцияси 61 0С да бошланишини аниқланган [1].

О.М.Гладышева (1960) маълумотига кўра, буғдойнинг бошқа экотипларида бу кўрсаткич 55,0-58,00С дан ошмаган [3].

М .Аманов таъкидлаганидек (1978), баргни эзиб сувини қиздирилганда оқсилнинг каогуляцияланиш темпратураси, критик даврларда сувни сақлаш қобилияти хлорофилнинг таркиби, фотосинтез интенсивлиги - буларнинг барчаси навнинг чидамли эканлигини маҳсулдорлик билан боғлиқлигини характерлайдиган физиологик белгилар ҳисобланади. Селекция материалларининг бу каби белгиларини баҳолаш сув билан таъминланиш даражалари етарли бўлмаган шароитларда ҳам олиб борилиши мумкин [2].

Бу усул билан исиқликка чидамлиликни аниқлаш ҳамма вақт ҳам дала шароитида ўсимликларни иссиқликка чидамлиги билан корреляцион боғлиқликка эга эмас. Бу ҳолатни изоҳлашда Ўзбекистон шароитида нафақат лалмикор майдонларда, балки суғориладиган майдонлардаги ўсимликларга ҳам ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши салбий таъсир кўрсатади. Шундай бўлишига қарамасдан баргдаги оқсилни коагуляцияланиш ҳароратини аниқлаш орқали нав ва тизмаларни иссиқликка бардошлилигини баҳолаш, экстремал шароитда ўсимликларни абсолют маҳсулдорлиги орасида ижобий корреляцион боғлиқлик бўлади.

Тадқиқотда нав ва тизмаларнинг барги протоплазмасидаги оқсиллар коагуляцияси 57,3-67,7 0С оралиғида бўлганлиги кузатилди. Шунингдек, олиб борилган тажриба натижаларига кўра, андоза Шамс навида баргдаги оқсилнинг коагуляцияланиш температураси 66,7 0С бўлиб, ўсимлик бўйи 105,7 см, охирги бўғин узунлиги 33,3см ва ҳосилдорлик эса 68,8 ц/га ни ташкил этди. Андоза навларга нисбатан оқсилни коагуляцияланиш температурасининг энг паст кўрсаткичи UZ15PC-58 тизмасида 57,30С, энг юқори кўрсаткичи эса, KRBW17-6, KRBW17-1, KRBW17-5 ва KRBW17-7 тизмаларида 67,7 0С бўлганлиги кузатилди. Жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, энг юқори ҳосилдорлик KR17-FWWPYT-1597 тизмасида 76,01 ц/га ни ташкил этган бўлиб, ўсимлик бўйи 115 см ни, охирги буғин узунлиги 41,7 см ни ва баргдаги оқсилни коагуляцияланиш температураси 61,3 0С ни ташкил этди.

1-жадвал

Ўрганилган нав ва тизмаларнинг иссиқликкабардошлилигини ҳосилдорлик билан боғлиқлиги

Т/р

Нав ва намуна номи

к ж

>>> ю

ЬЙ 5

s 5 ч

S К о

=>>

Е

К .

Ен К ’>> и ю к „ - ч s £ Е и

S ^

О

К о щ К «

ч   й u

S    5 °

« с о ° S

н

^ у

1

Grom

95,3

30,7

60,7

56,03

2

Buniyodkor

103,7

33,0

63,7

48,39

3

Gozgon

113,3

36,0

67,3

68,21

4

Shams

105,7

33,3

66,7

68,81

5

UZ23FAWIR-37

109,3

30,3

63,3

60,84

6

UZ15PC-58

101,7

34,7

57,3

67,3

7

UZ15PC-282

110,3

36,0

60,3

33,73

8

UZ15PC-270

101,0

34,3

58,7

58,79

9

UZ15PC-295

107,0

32,7

61,7

69,77

10

KRBW17-6

113,7

36,7

67,7

70,81

11

KRBW17-10

113,3

38,7

63,7

67,89

12

KRBW17-12

108,0

34,7

64,3

67,41

13

KR18-IWY-9826

109,0

34,3

58,7

63,82

14

KR18-IWY-9827

91,7

25,7

60,0

55,47

15

KR18-IWY-9828

102,7

34,7

63,7

61,92

16

KR18-IWY-9834

93,0

29,3

64,7

60,32

17

KR18-IWY-9835

97,3

35,7

65,3

64,29

18

KR17-F6-BWYT-P-171

108,7

31,7

63,7

68,36

19

KR17-F6-BWYT-P-166

109,7

30,7

62,7

69,14

20

KR17-FWWPYT-1547

107,3

34,3

60,3

66,14

21

KR17-FWWPYT-1558

97,7

33,0

61,0

57,38

22

KR17-FWWPYT-1597

115,0

41,7

61,3

76,01

23

KR17-FWWPYT-1604

98,7

38,0

63,7

63,69

24

KR17-FWWPYT-1605

106,0

40,3

66,7

64,47

25

KR17-24FAWIR-123

116,0

31,0

65,7

54,84

26

KRBW17-15

97,0

33,0

63,7

69,39

27

KRBW18-1

108,3

35,3

67,7

70,52

28

KRBW18-2

104,7

37,7

60,7

65,53

29

KRBW18-3

101,0

30,7

60,7

54,41

30

KRBW18-4

105,0

35,7

64,7

66,72

31

KRBW18-5

108,3

38,7

67,7

43,79

32

KRBW18-6

110,0

37,3

63,7

59,02

33

KRBW18-7

107,0

32,3

67,7

53,66

34

KRBW18-8

112,0

36,3

64,0

61,91

35

KRBW18-9

110,1

34,6

61,0

69,21

Кузги буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилиги лаборатория шароитида аниқланганда баргдаги оқсилнинг коагуляцияланишҳарорати ўсимликнинг бўйига r=0,29, охирги бўғин узунлигига r=0,21 ва ҳосилдорликка r=0,07 ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги кузатилди.

Хулоса. Рақобат нав синаш кўчатзорида нав ва тизмаларнинг баргидаги оқсилнинг каогуляцияланиш температураси орқали иссиқликка бардошлилигини баҳолаганда баргдаги оқсилнинг коагуляцияланиш температураси 57,3-67,7 0С оралиғида бўлганлиги кузатилди.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Аманов М.А. Водный режим и засухоустойчивость пшеницы и ячменя в онтогенезе в условиях равнинно-холмистой зоны богары Узбекистана. Автореф. Канд дисс. Киев 1966. 24 с.

  • 2.    Аманов М.А. Устойчивость пшениц Узбекистана к неблагоприятным факторам среды. - Ташкент, 1978. -90 c.

  • 3.    Гладышева О.Н., ПолимБетова Ф.А. Повышение засухоустойчивости и продуктивности яровых пшеницы в условиях освоения новых земелъ Акмолинский области. В. сб «Физиология устойчивости растений». М.: Колос. 1960. С.38-42.

Список литературы Кузги юмшоқ буғдой нав ва тизмаларининг иссиқликка бардошлилигини баҳолаш

  • Аманов М.А. Водный режим и засухоустойчивость пшеницы и ячменя в онтогенезе в условиях равнинно-холмистой зоны богары Узбекистана. Автореф. Канд дисс. Киев 1966. 24 с.
  • Аманов М.А. Устойчивость пшениц Узбекистана к неблагоприятным факторам среды. - Ташкент, 1978. -90 c.
  • Гладышева О.Н., ПолимБетова Ф.А. Повышение засухоустойчивости и продуктивности яровых пшеницы в условиях освоения новых земелъ Акмолинский области. В. сб "Физиология устойчивости растений".
Статья научная