Лойиа таълимининг хусусиятлари ва аамияти

Автор: Наримбетова З.А., Абдиримова И.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада лойиҳалаш фаолиятига таъриф бериш билан бирга лойиҳалаш методининг таълим сифатини оширишдаги бир қанча асосий ва ўзига хос белгилари кўрсатилган. Лойиҳалаш фаолиятининг муҳим белгилари хорижий олимлар фикрларига, илмий-тадқиқот ишларига таянган ҳолда очиб берилган. Ўқувчи шахсининг шаклланишида якуний холис ва аниқ хулоса ясашга ёрдам беришга қаратилган лойиҳа таълимининг асосий хусусиятлари мисоллар ёрдамида акс эттирилган ва таълим самарадорлигини янада оширишда қўл келиши илмий хулосаланган.

Лойиҳа, таълим тизими, ўқувчи, инновацион технология, инновацион ёндашув, педагогик технология, лойиҳалаш фаолияти, педагогик таълим

Короткий адрес: https://sciup.org/140260696

IDR: 140260696

Текст научной статьи Лойиа таълимининг хусусиятлари ва аамияти

Ижтимоий жараёнларнинг юксак динамикаси, улкан ахборот оқими ва кундалик ҳаётнинг технологиялашуви шароитида замонавий инсоннинг асосий белгиларидан бири – унинг билим, малака ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятидир. Ҳар қандай мамлакатнинг ривожи кўпинча ёш авлодлар қўлида бўлади. Бунинг учун ёшлар маънан етук ва билимли бўлиши керак. Уларда бу каби хислатларни шаклланишига бевосита таъсир қиладиган муҳим ҳаётий омил – таълим – тарбия тизими ҳисобланади. Ёш авлоднинг таълим – тарбиясига эътибор қаратиш давлат ривожида муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ҳар бир cоҳада тараққий топган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиб, ўз навбатида улар билан тажриба алмашиб, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этмоқдамиз. Шуни назарда тутган ҳолда таълим тизимида (умумтаълим,ўрта махсус, олий таълим) бир қатор ўзгаришлар ва ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш жараёнида мактаб таълими, яъни умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилди.

Потенциал иш берувчилар ва жамоатчиликнинг талабига мос равишда таълим тизими ўзининг мақсадли йуналтирилганлиги ва унинг асосий мезонларидан бири бўлган ўқувчилар лойиҳалаш фаолиятига эришиш устида иш олиб бориши лозим. Бугунги кунда бутун дунёда лойиҳавий таълимга қизикиш тобора ортиб бормокда. Бу соҳадаги илмий изланишлар шуни курсатмоцдаки, айнан лойихавий таълим укув, ташкилий-бошцарув, бунёдкорлик, изланувчанлик хусусиятларига эга булган уцувчи шахсини шакллантириш муаммосига янгича ёндашиш имконини беради. Ушбу қобилиятларга эга мактаб битирувчилари эса, ўз навбатида, ҳаётга тез мослашувчан, хар цандай узгаришлар ва турли холатларга куникувчан, хар хил тоифадаги жамоаларда ишлашга лаёқатли бўлиб шаклланади.

Уцувчиларнинг лойихавий фаолиятини мацсадли йуналтирилган уцув- оммабоп фаолият сифатида кўриб, таҳлил қилишимиз мақсадга мувофиқ булади. Бунда, асосий урFу бир-бирига мос услуб ва фаолият турларининг муштараклигига эришишга царатилган, умумий натижа эса ахборот маҳсулотини яратишдан иборатдир. Ўқувчилар фаолиятини лойиҳалаш жараёнида мақсадга эришишда асосий метод бу лойиҳалаш методи саналади.

Анъанавий тарзда “лойиҳа” ишлаб чиқариш, технология билан боғлиқ атама ҳисобланади. Бироқ бошқа техник атамалар сингари бу сўз олдинига педагогик амалиёт жараёнида, кейинчалик назарий фаолиятда маълум бир педагогик маъно ва тушунчага эга атама сифатида цабул цилинди.

А.Михайловский цадимги юнон маданияти сахифаларида бу тушунчанинг келиб чиқиш илдизларини таҳлил қилар экан, унинг “тўсиқ, савол, топшириқ” маъноларида қўлланилганлигини келтириб ўтади. Сузларнинг узаро боглицлиги муцаррарлиги хацида тухталар экан, у шундай таъкидлайди: ҳаракатланаётган инсоннинг олдидаги ҳар қандай тўсиқ уни бир зум тўҳтаб туришга, фикр юритишга ва қарор қабул цилишга ундайди. ^аётда хам, инсон тафаккурида хам тусицлар, мураккабликлар инсоннинг ички кучларини уйғотади, уларни намойиш қилишга ундайди.[2]

1918 йилда Колумбия университети қошидаги педагогика коллежи ўқитувчиси Вильям Килпатрик лойиҳалаш методининг моҳиятига бағишлаб “Лойиҳалаш методи” номли мақолани чоп қилдирди. Муаллифнинг кейинги мақолаларида ушбу атама куйидагича талқин қилинади: “Лойиҳа” атамаси фаолиятнинг ҳар бир имкониятини, тажриба жараёнининг боғлиқлигини англатиши зарур. XX аср бошларигача бу методдан касб-ҳунар мактабларида фойдаланилган холос.

Кўпчилик татқиқодчилар урфга киргани учунгина таълим тизимига лойиҳалаш методини қайта татбиқ қилиш жараёни содир бўлаётганини уқтиришади. Бироқ ҳаётий амалиёт ва тажриба шуни кўрсатадики, жамиятнинг талаби ва илмли инсон қадриятининг ўзгариши бу методни заруратга айлантирмоқда. Бугунги кунда ҳар бир мактаб битирувчиси олдида рақобатларга бой жамиятда ўз ўрнини топишдек муаммо турган бир пайтда, изланувчанлик, ижодкорлик, қатъиятлилик, тезкорлик ва тажрибавийлик каби хислатларга эга бўлиш талаб қилинади. Бу хусусиятлар инсонда бирор бир лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш жараёнида қатнашиш оркалигина шаклланиши мумкин.

Лойиҳалаш фаолияти ўқувчиларни маълум бир таълим олиш даврида (ўқув йили ёки ярим йиллик) билим олиш ва касбга йўналтириш ишларини ташкил этишнинг энг мақбул усулидир.[3] Лойиҳа методининг моҳияти бу ҳолатда ўқувчиларни мустақил ишлашга йўналтириш орқали билим олишга қизиқишларини шакллантиришга, уларнинг олдига аниқ мақсад ва муаммоларни қўйиш ва уларнинг ечимини топиш орқали янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдан иборатдир.

Е.С.Полат, М.Ю.Бухарина, М.В.Моисеева, А.Е.Петровлар “Таълим тизимидаги янги педагогик ва ахборот технологиялари” китобида лойиҳа методига тўлароқ таъриф келтиришган.Уларнинг фикрича лойиҳа методи тушунчаси остида аниқ ечимга эга бўлган муаммони кенг кўламда таҳлил этишнинг дидактик мацсади ётади.[4]

В.В.Гузеева эса лойиха методини бугунги кунда мактаб битирувчисининг уз билимларини оширган холда ижтимоий мухитга фаол аралашувини таъминлайдиган, педагогик технологиялар қаторига киритиш мумкинлигини таъкидлайди.[5]

Педагогик психология нуқтаи назаридан лойиҳа методининг таърифини Н.А.Барыкова қуйидагича келтиради: “Лойиҳа методи таълимнинг шахсга йуналтирилган усули булиб, ўқувчиларнинг мусатқил билим олиш орқали муаммоларни ечиш ва амалий хулосага келишига ёрдам беради”.[6]

Таълим лойихаларини таснифлаш масалалари Е.С.Полатнинг илмий изланишларида изчил ўрганилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Муаллиф лойихалаш методининг бир цанча асосий ва узига хос белгиларига урFу беради:

  • -    фаолият турига цараб изланишга, тахлил килишга, ижодкорликка, ролли ўйинларга, амалий машғулотларга асосланган лойиҳаларни курсатиш мумкин;

  • - мазмунига кура-монолойихалар (бир фан доирасидаги),фанлараро лойихалар;

  • -    ташкилий хусусиятига кура- бевосита ёки яширин;

  • -    алоцалар хусусиятига кура-мактаб, синф, шахар, минтаца, мамлакат, халцаро мицёсдаги лойихалар тарзида характерланади.

Лойиҳа методидан фойдаланган ҳолда турли фаолият турларига тухталиб утамиз.

Е.С.Полат лойиҳа методи ёрдамида ишни ташкил қилишнинг маъруза, семинар машғулоти, лаборатория ва амалий машғулотлар, лойиҳани химоялаш, курс иши лойихалари каби шаклларини алохида ажратиб кўрсатади. Ўқитиш тизимини фаоллаштириш мақсадида педагогика амалиётида жамоавий лойиҳа методидан фойдаланиш мумкин. Ушбу масалалар Ч.Майерс ва Т.В.Жонснинг илмий изланишларида ўз аксини топган.

И.Бем ва Й.Шнайдерларнинг фикрича натижага эришиш жараёнида,

қайси фан ёки соҳада бўлишидан қатъий назар ўқувчи мустақил фаолият юритиши орқали бирор “маҳсулот” га эга бўлса ва унинг меҳнати натижаларидан бошқалар ҳам фойдалана олсалар мақсадга эришган бўламиз. Бу ерда “маҳсулот” деганда ўқувчида ўқиш жараёнида ҳосил бўладиган барча кўникмалар назарда тутилади. Билим, малака, ғоялар, амалий хулосалар, шу билан бирга маънавий қадриятлар, инсоний ҳислатларни ҳам шу гуруҳга киритишимиз мумкин.[7]

А.В.Хуторский таъкидлашича ўкувчининг билимини ўсиши уни ички ва ташқи ўқиш фаолияти натижасида юз беради. Ички омилларга ўқувчининг ўз устида ишлаши, зарур билимларни эгаллашга интилиши жараёни киритилса, ташқи омилларга ўқувчининг лойиҳа жараёнида иштироқ этиши ва шу орқали эгаллаган билимлари назарда тутилади.[8]

Қуйидаги жадвалда ўқувчининг лойиҳа жараёнида қатнашиши натижасида эга буладиган хусусиятлари ва ҳислатлари келтириб ўтилган.

Лойиҳа таълимининг асосий хусусиятлари

Хусусиятлари

Асосий белгилари

Ўрганиш

Тажрибадан хулоса чиқаришга ўрганиш;

Аниқ муаммони ҳал этишнинг йўлларини топишни ўрганиш;

Ўз билимларини умумлаштиришни ўрганиш

Ўз-ўзини ўқитиш

Таълим олишнинг шахсий усул ва воситаларига эга бўлиш

Излаш

Маълумотлар базасидан фойдаланиш;

Атрофдагилар фикрини ўрганиш;

Мутахассислардан маслаҳат олиш;

Маълумот йиғиш

Хужжатлар билан ишлашни ўрганиш ва уларни таснифлаш

Ўйлаш

Ахборотга танқидий ёндошиш;

Содир бўлган ва бўлаётган воқеаларни бир-бирига боғлаш Қийинчиликлар ва ўзига нисбатан ишончсизликни енгиб ўтиш

Мунозараларда ўз фикрини баён қила олиш

Сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг долзарблигига баҳо бериш инсон саломатлиги ва атроф муҳит билан боғлик ҳар хил

иллатлар,одатларга баҳо бера олиш

Ҳамкорлик қилиш

Жамоада ишлаш ва мулоқот қила олиш

Қарорлар қабул қилиш

Келишмовчиликларни бартараф қилиш, муросага келиш

Шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш

Интеллектуал мулкни ҳимоя қила олиш

Ишга киришиш

Лойиҳага қўшилиш

Зарур шароитда масъулиятни ўз зиммасига олиш ва лидерлик позициясини эгаллаш

Жамоага ўз хиссасини қўшиш

Хамжиҳатликни кўрсата олиш

Ишни ташкил қила олиш

Ҳисоблаш асбобларидан фойдалана олиш

Маҳсулот ва технологияларни тақдимотини ўтказиш

Мослаши ш

Ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдалана олиш

Тезкор ўзгаришлар олдида мослашувчанлик қобилиятларини кўрсата олиш

Машаққатлар олдида мустаҳкам иродали эканини кўрсата олиш

Янги қарорларни топа олиш.

Ўқувчида лойиҳа таълимининг бу каби хусусиятларини шакллантиришда билим, тафаккур билан биргаликда қобилият ҳам катта ўрин тутади. Бу хислатлар муштараклигида кўзланган мақсадга эришиш осон кечади. Ж. Равен ўзининг тадқиқот ва изланишларида мактабнинг асосий вазифаси- ўқувчиларнинг қобилияти ва билимдонлигини юзага чиқариш ва ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатлигини таъкидлайди.

Укувчи кобилиятли булиши учун мукаммал билим берилиши керак. Укитиш оркали эришилган билим, тажриба, кадриятлар, кизикишлар йиFиндиси укувчининг кобилиятли, икдидорли булиб, замон талабларига жавоб бера оладиган шахс булиб шаклланишида намоён булади. Комусларда “кобилият”(“компетенция”) (лотинчада-мос келмок, иктидор, кобилият) тушунчаси икки маънони англатиши курсатилади:

  • -    ташки омилларнинг шахснинг табиатига таъсири натижасида шаклланадиган хусусият маъносида;

  • -    шахснинг маълум бир сокадаги билим ва тажрибалари йигиндиси маъносида.

Демак кобилият- маълум сокада самарали карорлар кабул килиш имконини берувчи билимлар йигиндиси булиб, бирор фаолият билан шугулланишнинг энг макбул куриниши кисобланади. Иктидорли, кобилиятли укувчи танкидий мушокада юрита олиш хусусиятига эга булиш билан бир каторда, фикрлар ичидан энг оптимал ва анигини танлай олиш куникмасини эгаллаган булади.

Хулоса

Келтирилган фикрларни талкин киладиган булсак, укувчининг қобилияти лойиҳавий таълимнинг асосий хусусиятларидан бири эканлигини куришимиз мумкин.Бир карашда лойика методидан кузланган максад ишнинг натижаси, якуний хулосага эришишдек туюлади. Бирок масаланинг иккинчи томони кам борки, укувчи эгаллаган билим ва куникмалари оркали уз устида ишлаши, маълумот йиFиши, масаланинг ечимини мустакил тарзда излаши ва билимларини амалда куллай олиш хусусиятларнинг шаклланиши билан аҳамиятли бўлиб, педагогик самарадорликнинг яккол ифодаси десак булади.

Юртимизда ҳар бир соҳага янгича инновацион ёндашувлар татбиқ қилинаётган бир пайтда юқоридаги қарашлар, тушунчалар давлатимиз тараққиёти йўлида ўз ўрнига эга.

Сўнгги йилларда бир қанча шаҳар ва давлатлардаги таълим муассасаларининг ижтимоий муҳим аҳамиятга эга келажак маҳсулотини лойиҳалаш, веб-сайтлар яратиш борасидаги ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти катта самара бераётгани кўзга ташланмоқда. Таълимда лойиҳалаш фаолиятининг самарадорлигини тўлақонли англаган ҳолда юртимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам бу методдан фойдаланиш аҳамиятга моликдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Т.: Ўзбекистон, 2016.

  • 2.    Щербо И. Второе пришествие метода проектов // Директор школы. 2003. №3. – С. 25-32.

  • 3.    Метод проектов. Серия «Современные технологии университетского образования». Выпуск 2 / Белорусский государственный университет. Центр проблем развития образования. Республиканский институт высшей школы БГУ. Мн.: РИВШБГУ.

  • 4.    Полат Е.И. Метод проектов [Электронный ресурс]. Режим доступа: www. bgpu. ru/intel/representation/go13 04 0205.ppt. Загл. С экрана.

  • 5.    Перов В.И. Интеграция предприятий и формирование межотраслевых региональных кластеров // Региональная экономика: теория и практика. 2008. №17.

  • 6.    Психологический словарь / под ред.В.П.Зинченко, Б.Г.Мещерякова. М.: Педагогика-Пресс, 1997. 440с.

  • 7.    Хуторской А.В.Современная дидактика. СПб:Питер,2001.534с.

  • 8.    BlankW.E. Handbookfo rdeveloping Competency: Based Training Programs. N.J.: Prentice Hall, 1982. 112p.

  • 9.    Бем И.,Шнейдер Й.Продуктивное обучение:слагаемые системы// Школьные технологии.1999.№4.

  • 10.    Гузеева В.В.«Методпроектов»как частный случай интегральной

    Технологии обучения//Директор школы.1995.№6.

  • 11.    Narimbetova Z. A. The Study Of The Elements Of Fractal Geometry As A Means Of Integrating Knowledge In Mathematics And Computer Science In The Educational Process Of A Secondary School Students. International Journal Of Scientific & Technology Research Volume 9, Issue 04, April 2020

  • 12. Наримбетова З.А. Использование интерактивные методы обучения в учебном процессе. электронное научно-практическоепериодическое издание

  • 13    Наримбетова З.А.. Н.Сытина Проблемы детей, связанныех с социальной адаптацией в современном обществе . "Экономика и социум" №3(83) 2021 www.iupr.ru

    "Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Лойиа таълимининг хусусиятлари ва аамияти

  • Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Т.: Ўзбекистон, 2016.
  • Щербо И. Второе пришествие метода проектов // Директор школы. 2003. №3. – С. 25-32.
  • Метод проектов. Серия «Современные технологии университетского образования». Выпуск 2 / Белорусский государственный университет. Центр проблем развития образования. Республиканский институт высшей школы БГУ. Мн.: РИВШБГУ.
  • Полат Е.И. Метод проектов [Электронный ресурс]. Режим доступа: www. bgpu. ru/intel/representation/go13 04 0205.ppt. Загл. С экрана.
  • Перов В.И. Интеграция предприятий и формирование межотраслевых региональных кластеров // Региональная экономика: теория и практика. 2008. №17.
  • Психологический словарь / под ред. В.П.Зинченко, Б.Г.Мещерякова. М.: Педагогика-Пресс, 1997. 440с.
  • Хуторской А.В.Современная дидактика. СПб:Питер,2001.534с.
  • BlankW.E. Handbookfo rdeveloping Competency: Based Training Programs. N.J.: Prentice Hall, 1982. 112p.
  • Бем И.,Шнейдер Й.Продуктивное обучение:слагаемые системы// Школьные технологии.1999.№4.
  • Гузеева В.В.«Методпроектов»как частный случай интегральной Технологии обучения//Директор школы.1995.№6.
  • Narimbetova Z. A. The Study Of The Elements Of Fractal Geometry As A Means Of Integrating Knowledge In Mathematics And Computer Science In The Educational Process Of A Secondary School Students. International Journal Of Scientific & Technology Research Volume 9, Issue 04, April 2020
  • 12.Наримбетова З.А. Использование интерактивные методы обучения в учебном процессе. электронное научно-практическоепериодическое издание
  • 13 Наримбетова З.А.. Н.Сытина Проблемы детей, связанныех с социальной адаптацией в современном обществе . "Экономика и социум" №3(83) 2021 www.iupr.ru
Еще
Статья научная