Малака ошириш курсларини компьютер технологиялари ёрдамида ташкил этиш

Автор: Шермухамедов Р.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 6-2 (85), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада малака ошириш курсларини компьютер технологиялари ёрдамида ташкил этиш масалалари ёритилган.

Малака, аниқлик, тажриба, таҳлил, технология

Короткий адрес: https://sciup.org/140259758

IDR: 140259758

Текст научной статьи Малака ошириш курсларини компьютер технологиялари ёрдамида ташкил этиш

Ҳозирги кунда малака ошириш тизимида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, бу тизимдаги таълим шакллари ва методларини қайта таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштиришни талаб қилади.

Кейинги йилларда илғор таълим муассасаларида тўпланган тажрибалар шуни кўрсатдики, таълим самарадорлиги мультимедиали интерфаол дастурий таъминотни ва компьютерли ҳамда интернет технологияларни қўллаш орқали эришиш мумкинлигини кўрсатди. Компьютер умумкасбий фанларини ўқитишда самарали дидактик воситаси ҳисобланади. Таълим жараёнига компьютер технологияларини қўллаш тингловчиларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини кенгайтиради. Таълим олувчилар фаоллашади, кўпроқ билим олувчи тингловчиларнинг кўшимча шуғулланишлари учун имконият яратадилади. Шу билан бирга ўзларинанг билимларини баҳолашлари учун имконият ярагилади. Шуни таъкидлаш жоизки, муваффақиятли таълим тизими юксак малакали ва педагогик махоратга эга илғор ўқитувчилардан бошланади. Компьютер воситасида ўқитишда ўқитувчи таълим жараёнида марказий фигура ҳисобланади. Компьютер ўқитувчи ўрнини боса олмайди, фақат унга кушимча дидактик восита булиб хизмат килади.

Информацион технологиялар ўқитувчи фаолиятини ўзгартиради.

Укитувчининг ахброрт-коммуникация воситаси ёрдамида тингловчиларга тайёр билимларни бериш эмас, балки уларга янги билимларни мустақил излаш ва топиш куникмаларини шакллантиради.

Аньанавий ўқитишдан интерактив ўқитишнинг фарқи шундаки, ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабат ўзгаради, яъни ўқитувчи фаоллиги ўқувчи фаоллигига ўтади, ўқитувчининг фаолияти эса фақат таълим жараёнини самарали ташкил этишда ва унда маслаҳатчи сифатида

қатнашишдан иборат бўлади.

Ўрганилаётган материалларни мультимедияли тарзда ишланган компьютер дастурлари тингловчиларнинг интерактив фаолиятини оширади. Бундай дастурлар тингловчининг ўрганилаётган материал устида ишлаш жараёнида қайта алоқани амалга ошириш, яъни, ўрганилаётган материални мустақил равишда ўзлаштиришини ташкиллаштириш имконини беради.

Умумкасбий фанларини ўқитишда компьютер технологияларидан фойдаланишда куйидагиларни тавсия этиш мумкин:

  • -    Максадга мувофиклик;

  • -    Аниклик;

  • -    Тулик камровли булиши.

  • -    Изчиллик;

  • -    Энг куйи зарурий чегарани аник белгилаб бериши;

  • -    Назария ва амалиётни уЙFунлиги.

Малака ошириш курсларида ўқитиш воситаларини қўлланишини куриб чикамиз:

Биринчи босқич тингловчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини шакллантириш. Бу босқичда асосий вазифа ўрганилаётган мавзуни аҳамиятини кўрсатиш, унинг энг қизиқарли, ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқиш. Бу босқичда компьютер кўмаги сифатида ўрганилаётган предметга доир қизиқарли далил ва ҳодисаларни кўрсатадиган дастурлардан фойдаланиш мумкин. Биринчи босқичда мавзуни ўрганиш учун зарур бўладиган ва тингловчиларда мавжуд бўлган билимларни аниқлайдиган ва йўналтирадиган кириш тестларидан фойдаланиш кам яхши натижа беради

Иккинчи босқичда, ўрганилаётган предметнинг мазмунини изчиллик билан батафсил ўрганишдир. Ўқитувчи ва тингловчини бу босқичдаги асосий вазифаси янги материални тадқиқ ва таҳлил қилишдан иборат. Янги мавзу мазмунини тақдим этишда кўпинча иллюстратив материаллардан фойдаланиш эҳтиёжи туғилади. Бунинг учун зарур бўлган аннимациялардан фойдаланиш имконини берувчи компьютер кўмаги зурур. Иккинчи босқичда компьютер дастурларидан фойдаланишда таълим жараёнини битта компьютер ёрдамида ташкил килиш мукимдир.

Учинчи босқичда, ўрганилган предмет устида дастлабки ишлашни ташкил этишдир. Бу босқичда ушбу фаннинг илмий тилини эгаллашга, асосий атама ва тушунчаларини ўрганишга алоҳида эътибор бериш зарур. Керакли билимни эгаллаш учун тингловчилар якка тартибда шуғулланиши мақсадга мувофиқ бўлади, бунда ҳар бир тингловчи асосий қоидаларини мустақил равишда ўрганиш имкониятига эга бўлади. Тингловчиларнинг якка атртибда материални ўзлаштириш имконини берувчи энг қулай восита мультимедиа модулларидир. Бу босқичда дастурда тингловчининг ўрганилаётган предмет билан интерактив фаолияти кўзда тутилган ҳолларда мультимедиалардан фойдаланиш ижобий натижа бериши мумкин.

Тўртинчи босқич, мустақил ишлаш босқичи бўлиб, тингловчилар ўрганилган мавзуларни мустақил равишда ўрганадилар, ҳар бир мавзуни ўзлаштириб бўлгандан сўнг, тест синовини топширадилар. Агар етарли даражада баҳоланмаса, қайта ўзлаштириш тавсия этилади. Тестлар тушунарли, равшан тарзда ифодалаган бўлиши, ҳар бир жавоб тингловчига тўғри жавобни топишга мустақил равишда ҳаракат қилиши учун ёрдам берадиган маълумотлар кўрсадиган йўлланмаларни берадиган бўлиши керак.

Бешинчи босқич, ўзлаштириш босқичи бўлиб, тингловчилар томонидан ўқув материалини ўзлаштирилиши натижаларини текширишдан, яъни якуний баҳолашдан иборат. Бу босқичда тингловчилар чиқиш тестини топширадилар. Ўқитувчи тингловчи ўзлаштирган материалнинг умумий ҳажмини, берилган типик маслаларни еча билишинигина эмас, балки ўзлаштирган билимларини ижодий характердаги масалаларни ҳал қилишда қўллай олишини ҳам назорат қилиши керак.

Шундай қилиб, турли компьютер дастурларидан фойдаланиш тингловчиларнинг умумкасбий фанларини ўзлаштиришини ташкил этишни тўлиқ таъминламайди. Билимларни ўзлаштириш жараёнида компьютер кўмагини илмий асосланган тарзда тузиш учун ўқув жараёнига узвий равишда киритилган ва босма материаллар каби ўқитишнинг анъанавий воситалари билан уйғунлашган, ўзаро боғлиқ бўлган мураккаб компьютер дастурлари талаб қилинади.

Список литературы Малака ошириш курсларини компьютер технологиялари ёрдамида ташкил этиш

  • Ш. М. Мирзиёев “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир”. Ўзбекистон-2018йил
  • И.А.Каримов. Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Т.: Шарқ, 1997.- 64 б
  • Лухманов, Д. Б. (2020). Меҳнат тарбияси орқали ўқувчиларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишларини таьминлаш. Academic Research in Educational Sciences, 1 (3), 1051-1056.
  • Luxmanov D.B. The use of national traditions in the labor education of pupils// Academia,2020.Volume 10,Issue 10,pp 300-305
Статья научная