Минерал ўғитлар меъёрларини буғдой ва издош экинлар етиштиришдаги самарадорлиги

Автор: Мйдинов Хошимжон Уломович, Турунов Музаффар Мирзарахматович, Джураева Кундузхон Тургунбоевна, Авазбеков Абдулхай Асилбек Угли, Файзуллаева Мубина Уткирбек Кизи

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Агротехника

Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.

Бесплатный доступ

Kузги буғдой парваришланиб, унда минерал ўғитлар турли меъёрларда қўлланилган ва буғдой йиғиштириб олинган майдонларда такрорий маккажўхори ва мош экинларини энг самарали озиқлантириш меъёрлари аниқланган ҳамда илмий асосланган. Олинган маълумотлар асосида тегишли хулосалар баён этилган.

Буғдой, ҳаракатчан азот, ҳаракатчан фосфор, алмашинувчи калий

Короткий адрес: https://sciup.org/14125790

IDR: 14125790   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10017

Текст научной статьи Минерал ўғитлар меъёрларини буғдой ва издош экинлар етиштиришдаги самарадорлиги

Бугунгикундадунёда буғдой асосий озиқ овқат экини бўлиб, 220 млн гектардан ортиқ майдонларда экилади, дон ҳосили эса ўртача 32 ц/га ни ташкил этади. Бундан ташқари, маккажўхори 183,3 млн гектарга, мош экини эса 20,1

млн гектарда экилиб, ҳосилдорлиги тегишлича 49,0 ц/га ва 18,7 ц/га ни ташкил этади6. Кузги буғдойдан сўнг экиладиган такрорий экинларга қўлланиладиган минерал ўғитларнинг энг самарали меъёрларини ишлаб чиқиш нафақат республикамизда, балки дунё қишлоқ соҳаси олдидаги долзарб масала ҳисобланади.

Дунёнинг кўпгина, хусусан, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Покистонкаби мамлакатларида такрорий экинлар парваришида маъданли ўғитларни қўллаш меъёрлари тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу мамлакатларда қисқа ротацияли алмашлаб экиш тизимларида маъдан ўғитлар меъёрларини самарадорлигини ўрганиш ҳамда нишонланган 15N изотопини қўллаш орқали азот ўғитининг мувозанатини аниқлаш борасида катта ҳажмда ишлар олиб борилиб, самарадорлиги юқори бўлган озиқлантириш меъёрлари жами 81 млн.га дан ортиқ майдонларга жорий этилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.7

Бугунги кунда республикамиз суғориладиган майдонларида минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш билан биргаликда ҳосил миқдори ҳамда сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида профессор Н.Ибрагимов, Л.Мирзаевлар томонидан Тошкент, Хоразм вилоятлари, ҚҚР да олиб борилган илмий тадқиқот ишларини таъкидлаб ўтиш жоиз. Лекин, Андижон вилояти суғориладиган тупроқларида такрорий экин турларини кузги буғдойда қўлланиладиган ўғитлар меъёрларига бевосита боғлиқ ҳолда самарали озиқлантириш меъёрларини белгилаш, уларни тупроқнинг агрокимёвий хусусиятларига ҳамда етиштирилаётган ҳосил сифатига ижобий таъсирини аниқлаш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича2017-2021

йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «..., қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳосига интенсив усулларни, энг аввало сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ...» муҳим стратегик вазифа сифатида белгиланган. Шунга кўра, суғориладиган тупроқлар шароитида кузги буғдой ва такрорий экинларни озиқлантиришда самарали ўғитлаш меъёрларини ишлаб чиқиш орқали экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, тупроқ озиқа мувозанатини сақлаш ҳамда яхшилаш, иқтисодий рентабелликни ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Суғориладиган ерларда бир йилда икки марта ва ундан ортиқ ҳосил етиштириш, экинларни мақбул озиқлантириш тадбирлари ҳамда қисқа навбатлаб экиш тизимини қўллаш орқали тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш Н.Ф.Беспалов, А.Э.Авлиёқулов, Н.М.Ибрагимов, М.Т.Тожиев, М.М.Тошқўзиев, И.Массино, олимларидан

бўйича С.Л.Рыжов,

Қ.М.Мирзажанов, Ш.Н.Нурматов, Б.М.Халиков, Ж.С.Саттаров, Ф.М.Хасанова,

Ф.Намозов,     хориж

J.Decus, B. Rusol, I.M.Arnoldлар томонидан кенг қамровли тадқиқотлар ўтказилган. Кейинги йилларда суғориладиган тупроқларда кузги буғдой→такрорий экин→ғўза навбатлаб экиш тизимида қўлланилган маъдан ўғитлар меъёрларини тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигига самарадорлигини ўрганишнинг илмий ва амалий аҳамияти ортиб бормоқда.

Мақолада келтирилган маълумотлар тегишли бўлган тадқиқот ишиПСУЕАИТИ Андижон тажриба станциясида муассаса илмий тадқиқот ишлари режасининг ҚХА-7-015-II «Кузги буғдой-такрорий экин-ғўза алмашлаб экиш тизимида меъёрларини ўрганиш ҳамда (нишонланган

маъдан ўғитлар самарадорлигини азот ўғитининг 15N       қўллаб)

мувозанатини аниқлаш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсадиАндижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатлаб экиш тизимида кузги буғдой ҳамда такрорий экинлар маккажўхори ва мошда қўлланилган маъдан ўғитларнинг тупроқ унумдорлиги ҳамда экинлар ҳосилдорлигини таъминловчи мақбул меъёрларини аниқлашдан иборат.

Тажрибада фенологик кузатув, тупроқ ва ўсимлик намуналари олиш «Методика полевого опыта» ва «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» қўлланмаларига асосан ўтказилди. Тупроқ намуналаридаги чиринди, NPK умумий ва ҳаракатчан турлари миқдорлари «Методы агрохимических, агрофизических и микробиологических исследований в поливных хлопковых районах» ва «Методы агрохимических анализов почв и растений Средней Азии» номлиуслубий кўрсатмалар асосида аниқланган.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти кузги буғдой, такрорий экин маккажўхори ва мош етиштиришда йиллик ўғитлар меъёри илмий асосда табақалаб қўлланилишини аниқлаш, бир йилда икки маротаба сифатли ва мўл ҳосил олишга эришиш ҳамда ишлаб чиқаришда тавсиялар беришдан иборат.

Тажрибада маккажўхори ва мошнинг ҳар бири 9 вариантда ўрганилган бўлиб, экин турлари бўйича бир қайтариқнинг умумий майдони 1296 м2 ни ташкил этган. Мақолада тадқиқотлар олиб борилган тажриба тизимида кузги буғдойда белгиланган ўғит меъёрлари бўйича вариантларни шартли равишда I-II-III фонлар деб аталган, айнан шу фонларнинг ҳар бирига такрорий экинлар турлари бўйича 3 хил ўғитлаш меъёрларида вариантлар сифатида жойлаштирилган. Кузги буғдойда азотли ўғитлар тажриба тизимига мувофиқ 1, 2 ва 3 вариантларда экиш олдидан 30, 30 ва 40 кг/га, тупланиш даврида 45, 75 ва 100 кг/га ва найчалаш даврида 45, 75 ва 100 кг/га меъёрларда озиқлантирилган.

Маккажўхорида азотли ўғитни тенг иккига бўлиб, 5-6 барг ҳамда 10-12 барг даврларида 60, 90 ва 120 кг/га меъёрларда, мош экинида эса йиллик азотли ўғитларнинг барчаси экиш билан биргаликда қўлланилди. Тажрибада ҳар уч экин турида ҳам фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрлари ерни шудгорлаш даврида қўлланилди(1-жадвал).

Тажрибада ўрганилган барча қишлоқ хўжалик экинларини амал даври боши ва охирида тупроқ намуналари тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см қатламларидан олиниб, унда чиринди миқдори И.В.Тюрин, азот ва фосфорнинг умумий миқдорлари А.П.Гриценко, И.М.Мальцева, нитратли азот миқдори Гранвальд-Ляжу усулида, ҳаракатчан фосфор Б.П.Мачигин, алмашинувчи калийни алангали фотометрда П.В.Пратасов усулларида аниқланди.

Кузги буғдой ва такрорий экинлар ҳосилини йиғиштириб олингандан сўнг илдиз ва анғиз қолдиқлари миқдорини тупроқ кесмаларини ювиш ва қуритиш орқали аниқланди. Шунингдек, ўсимликлар томонидан ўзлаштирилган NPK миқдорларини аниқлаш учун тажрибаларни барча вариантларида олинган намуналарда агрокимёвий таҳлиллар ўтказилди.

1-жадвал

Тажриба тизими

фон

Экин турлари

Кузги буғдой, (2008-2011 йй.)

Вариант тартиби

Маккажўхори, (2009-2011 йй.)

Вариант тартиби

Мош, (2009-2011 йй.)

N

P 2 O 5

К 2 О

N

P 2 O 5

К 2 О

N

P 2 O 5

К 2 О

I

12 0

80

60

1

120

80

60

10

25

80

60

2

180

120

90

11

50

80

60

3

240

160

120

12

75

80

60

II

18 0

120

90

4

120

80

60

13

25

80

60

5

180

120

90

14

50

80

60

6

240

160

120

15

75

80

60

III

24 0

160

120

7

120

80

60

16

25

80

60

8

180

120

90

17

50

80

60

9

240

160

120

18

75

80

60

Изоҳ: Кузги буғдойда қўлланилган ўғит фонларида маккажўхори ва мошда ўғит меъёрлари (3 хил)нинг самарадорлиги аниқланган

Тадқиқотларда олинган илмий натижалар йиллар бўйича бир-бирига яқин кўрсаткичларни қайд этди. Тадқиқотларнинг иккинчи йилида ўтказилган тажрибалар натижаларига кўра, чиринди миқдори кузги буғдойни амал даври охирида, яъни 2010 йил ёзида қўлланилган ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда биринчи фонда (N 120 Р 80 К 60 кг/га) 1,006% ни, иккинчи фонда (N 180 Р 120 К 90 кг/га) 1,006% ни ва учинчи фонда (N 240 Р 160 К 120 кг/га) 1,005% ни ташкил этганлиги аниқланди, бу кўрсаткичлар дастлабки ҳолатига мутаносиб 0,001-0,001 ва 0,002% га камайганлиги, ушбу ҳолат қўлланилган ўғит меъёрларининг, айниқса азотни меъёрларини ортиши билан тупроқни органик моддаси бўлган чиринди парчаланишини жадаллашиши билан изоҳлаймиз, лекин кузги буғдой қолдирган илдиз ва анғиз қолдиқларининг самараси издош экиладиган экинларни ривожланишида таъсир кўрсатади.

Олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра тупроқда умумий азот чириндининг 5-8% қисмини ташкил этиши аниқланди. Худди ^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^е шундай ҳолат умумий фосфорнинг ўзгаришида ҳам кузатилиб, ўғит меъёрларига мутаносиб равишда тупроқни ҳайдов ва остки қатламларида 0,132-0,118; 0,132-0,119 ва 0,131-0,117% ни ташкил этганлиги, бу дастлабки кўрсаткичлардан 0,001-0,000; 0,0010,001 ва 0,000- 0,001% га фарқланганлиги аниқланди.

Тупроқдаги умумий калийни миқдорлари қатламларга мутаносиб равишда дастлабки ҳолатидан 0,0010,002; 0,001-0,001 ва 0,002-0,003% га камайганлиги аниқланган бўлса, нисбатан кўпроқ камайиш N 240 P 160 К 120 кг/га меъёрларда қўлланилганда кузатилганлиги кўриш мумкин.

1-Расм. Тупроқнинг 0-30 см қатламидаги N-NO3 миқдорлари, мг/кг (2010 йил)

Тажрибада маъдан ўғитлари N120P80К60 кг/га қўлланилганда (I-фон) кузги буғдойни амал даври охирида тупроқни 0-30 ва 30-50 см ли қатламларида N-NО3 миқдорлари 12,1 ва 10,1 мг/кг ни ташкил қилиб, найчалаш даврига нисбатан 3,0 ва 0,1 мг/кг га кўтарилганлиги, ваҳоланки, кузги буғдой амал даври давомида азотни ўзлаштириб бўлганлигига қарамай тупроқ ҳароратини ёз ойларида ортиши ҳисобига N-NО3 бироз кўтарилганлиги аниқланди, лекин дастлабки ҳолатидан 0,4 ва 0,3 мг/кг камайганлиги кузатилиб, қўлланилган N120P80К60 кг/га миқдордаги маъдан ўғитлар азот мувозанатига салбий таъсир этиши кузатилди.

Кузги буғдойда N 180 P 120 К 90 кг/га меъёрларда қўлланилган (II-фон)да амал даври охирида I-фон кўрсаткичлари (12,1-10,1 мг/кг) га нисбатан 2,1-0,9 мг/кг га кўтарилган. Бу албатта қўлланилган азот ўғитининг 60 кг/га меъёрда юқори қўлланилганлигига боғлиқ. N 240 P 160 К 120 кг/га меъёрларда қўлланилган (III-фон) да эса кузги буғдойни амал даври охирида N-NО 3 миқдорлари тупроқни ҳайдов қатламида 20,2 мг/кг ни ташкил этиб, I-фонга нисбатан 4,1 ва II-фонга нисбатан эса 2,0 мг/кг га юқори бўлди (1-расм).

2-Расм. Тупроқнинг 0-30 см қатламидаги Р2О5 миқдорлари, мг/кг (2010 йил)

Тупроқдаги ҳаракатчан фосфор динамикасини кузги буғдойда қўлланилган ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда ўзгариши бўйича юқори кўрсаткичлар ўғитларнинг N 240 P 160 К 120 кг/га меъёрларида қўлланилганда, амал даври охирида тупроқни ҳайдов қатламида ҳаракатчан фосфор миқдори 27,0 мг/кг ни, 30-50 см қатламида эса 14,2 мг/кг ни ташкил этганлиги аниқланди (2-расм). Бу кўрсаткичлар эса N 120 P 80 К 60 кг/га меъёрда қўлланилган вариантга нисбатан 1,2-0,2 мг/кг га,

N 180 P 120 К 90 кг/га меъёрда қўлланилган биринчи вариантга нисбатан ҳайдов қатламда эса 0,6 мг/кг га ортган бўлиб, ҳайдов остида эса 0,6 мг/кг га камайганлиги кузатилди.

Калийни ўсимликлар асосан тупроқ заҳираларидан олишини инобатга олган ҳолда ўғитлар таркибидаги калийни азотга нисбати 1:0,5 да қўлланилган. Бу меъёрлар албатта кузги буғдой учун етарли эмас, лекин тупроқда калий азотга нисбатан ортиб кетса, ўсимликларни ўзлаштириши пасайиши тўғрисида адабиётларда маълумотлар келтирилган.

Маъдан ўғитлар меъёрларига боғлиқ ҳолда кузги буғдой ўсимлиги фонлар бўйича ўзига хос ҳосилдорликни намоён қилиб, кузги буғдойда N 120 P 80 К 60 кг/га қўлланилган I-фонда 3 йилда ўртача 49,9 ц/га ни ташкил қилди (3-расм).

3-Расм. Кузги буғдойнинг дон ҳосили, ц/га

N 180 P 120 К 90 кг/га қўлланилган II-фондан олинган ҳосилдорлик натижалари эса I-фонга нисбатан қониқарли эканлиги аниқланди. Бу фонда уч йилда ўртача 66,0 ц/га дон ҳосили олинган бўлса, I-фонга нисбатан 16,1 ц/га қўшимча ҳосил олинганлигини кўрсатади.

Тадқиқотларда N240P160К120 кг/га қўлланилган III-фонда кузги буғдойдан уч йилда ўртача 67,8 ц/га дон ҳосили олиниб, бу ҳосил миқдорлари I-фонда олинган ҳосил миқдорига кўра тегишлича 17,9 ц/га, II-фонга нисбатан эса 1,8 ц/га юқорироқ бўлганлигини кўриш мумкин. Бундан хулоса қилиш мумкинки, II-фонга нисбатан маъдан ўғитларни қўшимча N60P40К30 кг/га миқдори ҳосилдорликни бирозгина оширган холос.

Кузги буғдой ҳамда такрорий маккажўхори парваришлашда нисбатан яхши озиқланиш шароитлари кузги буғдойда ҳам, такрорий экин маккажўхорида ҳам маъдан ўғитлари N 180 P 120 К 90 кг/га меъёрларда қўлланилганда (II-фон, 5-вариант) яратилиши кузатилди. Бу вариантда тупроқни ҳайдов қатламида (маккажўхоридан кейин) N-NО 3 миқдори 19,1 мг/кг ни, Р 2 О 5 -29,0 мг/кг ва К 2 О-166 мг/кг ни ташкил этиб, дастлабки ҳолатидан мутаносиб равишда 0,9 мг/кг га юқори ва К 2 О 4,0 мг/кг га кам бўлганлиги аниқланди (4-жадвалга қаранг).

Демак, N-NО 3 билан ҳаракатчан фосфор миқдорлари кузда олинган намуналардагидек миқдорда сақланиб қолган ҳолда, алмашинувчи калий миқдори камайганлигини кузатиш мумкин.

Тадқиқот натижаларига кўра Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида айнан дала тажрибаларида кузатилганидек, кузги буғдойда маъдан ўғитлар N 120 P 80 К 60 кг/га қўлланилганда такрорий экин маккажўхорида N 240 P 160 К 120 кг/га, мошда N 50 P 80 К 60 кг/га, кузги буғдойда ўғитларни N 180 P 120 К 90 кг/га қўлланилганда маккажўхорида N 180 P 120 К 90 кг/га ва мошда N 25 P 80 К 60 кг/га ҳамда кузги буғдойда N 240 P 160 К 120 кг/га қўлланилганда маккажўхорида N 120 P 80 К 60 кг/га ва мошда N 25 P 80 К 60 кг/га қўлланилиши мақсадга мувофиқ эканлиги ўз тасдиғини топганлигини аниқладик.

Тадқиқотдан олинган натижалардан қуйидаги хулосаларга келинди:

V Кузги буFдойда маъдан ўғитлари N 180 P 120 К 90 кг/га

қўлланилганда самарали ҳосилдорликка эришилган, ўртача 3 йилда 66,0 ц/га ни ташкил этган. N 120 P 80 К 60 кг/га қўлланилганга нисбатан 16,1 ц/га юқори, N 240 P 160 К 120 кг/га меъёрларда қўлланилганда ҳосилдорлик 67,8 ц/га бўлиб, N 180 P 120 К 90 кг/га қўлланилганга нисбатан қўшимча ҳосил 1,8 ц/га га тенг бўлганлиги аниқланган.

V кузги бугдойнинг II-фонида мош экилган вариантда N25P80К60 кг/га маъданли ўғитлар қўлланилганда анғиз ва илдиз қолдиқлари 29,3 ц/га ни ташкил этиб, улар таркибидаги умумий NPK нинг миқдорлари 2,67; 2,45; 2,84% ни ташкил этганлиги таҳлил этилди.

Тупроқ унумдорлиги нисбатан пастроқ бўлган ерларда азотли ўғитларни мош ўсимлигида юқори меъёрларда қўллашга нисбатан ўртача унумдорликка эга бўлган ерларда камроқ миқдорда қўллаш самарали эканлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида деҳқончиликнинг жадал агротехнологияларини жорий этиш тизими таркибида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, тажрибада ўрганилган экинлардан юқори ва сифатли дон, кўк масса ва пичан ҳосилларини олиш учун кузги буғдойда маъдан ўғитларини N180P120: К90 кг/га, такрорий экин маккажўхорида N180P120К90 кг/га ва мошда N25P80К60 кг/га меъёрларда қўллаш тавсия этилади. Турли сабаблар ҳамда фермер хўжаликларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда кузги буғдойда маъдан ўғитлар N120P80К60 кг/га меъёрларда қўлланилганда такрорий экин маккажўхорида N240P160К120 кг/га қўллаш мақбул ҳисобланади.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси.

  • 2.    Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур.- М.: Колос, 1964.–184 с.

  • 3.    Методика проведения опытов с хлопчатником.- Ташкент, 1983

  • 4.    Методы агрохимических анализов почв и растений.–Ташкент, Мехнат.

  • 5.    Ибрагимов Н.М., Мирзаев Л.А., Гофуров Д.У. “Кузги буғдойда қўлланилган турли меъёрдаги азотли ўғитларнинг тупроқдаги нитрат шаклидаги азот ва дон ҳосилига таъсири”. Республика илмий-амалий конференция тўплами, Тошкент, 2017 й.

Список литературы Минерал ўғитлар меъёрларини буғдой ва издош экинлар етиштиришдаги самарадорлиги

  • Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси.
  • Методика Государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур.- М.: Колос, 1964.-184 с.
  • Методика проведения опытов с хлопчатником.- Ташкент, 1983.
  • Методы агрохимических анализов почв и растений.-Ташкент, Мехнат.
  • Ибрагимов Н.М., Мирзаев Л.А., Гофуров Д.У. "Кузги буғдойда қўлланилган турли меъёрдаги азотли ўғитларнинг тупроқдаги нитрат шаклидаги азот ва дон ҳосилига таъсири". Республика илмий-амалий конференция тўплами, Тошкент, 2017 й.
Статья научная