Мўйноқ тумани ойконимлари ва маҳаллий географик терминлар

Автор: Балтабаев Омирбай Осербаевич

Журнал: Life Sciences and Agriculture.

Рубрика: Географические науки

Статья в выпуске: 2-1, 2020 года.

Бесплатный доступ

Mақолада Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳоли пункт номлари ва уларнинг пайдо бўлишида маҳаллий географик терминларнинг роли ўрганилган. Таркибида маҳаллий географик терминлар қатнашган аҳоли пункт номлари таснифланган. Шунингдек, аҳоли пункт номларининг қорақалпоқ кирилл, лотин алфавитида ва ўзбек кирилл, лотин алфавитида ёзилиши кўрсатилган. Ушбу маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманининг ойконимик харитасини тузишда географик номларнинг тўғри ёзилишида қўшимча кўрсатма вазифасини бажариши мумкин.

Топоним, ойконим, гидроним, ороним, топотермин, маҳаллий географик термин

Короткий адрес: https://sciup.org/14125699

IDR: 14125699   |   DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10017

Текст научной статьи Мўйноқ тумани ойконимлари ва маҳаллий географик терминлар

Кўп асрлик тарихга эга бўлган юртимиз топонимлари ҳам барча халқ топонимлари сингари узоқ тарихий ўтмишимиз давомида халқимизнинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзига ҳамоҳанг тарзда шаклланган. Буни биз Мўйноқ тумани ойконимлари (ойконим. юнонча “oykos” – уй, яшаш жойи, макон) мисолида

ҳам кўришимиз мумкин. Мўйноқ тумани ойконимлари ҳам бошқа ҳудуд ойконимлари сингари чуқур изланишларни талаб қиладиган даражада ўзига хос хусусиятларга эга. Шу билан бирга географик номларнинг пайдо бўлишида маҳаллий географик терминлар ҳам жуда катта рол ўйнайди. Маҳаллий географик терминлар ва топонимика ҳақида таниқли географ, топонимист олим Э.М.Мурзаев, «…Аниқлиги бўйича объектнинг формаларини, ҳажмларини, ҳолатини, рангини, сифатини ёки яна бошқа хусусиятларини яхши кўрсатиб берувчи ва лол қолдирувчи поэтик метафораларга бой» - деб, ёзган эди [2:6]. Сабаби аксарият географик терминлар ва географик номлар табиат билан чамбарчас боғлиқ турда пайдо бўлади ва улар шу жойнинг қандайдир хусусиятини ўзида мужассамлаштиради.

Жаҳонда қанчадан-қанча географик объектлар ва географик номлар бор. Улар ҳар тилда ҳар хил ёзилади ва бир-бирига яқин бўлган ҳар хил маъноларни ўзида акс эттиради [5]. Бизнинг ушбу илмий мақоламизда эса Мўйноқ тумани аҳоли пункт номлари ва уларнинг қорақалпоқ кирилл, лотин ва ўзбек кирилл, лотин графикасида ёзилиши, шунингдек, ойконимларнинг пайдо бўлишида маҳаллий географик терминларнинг роли ўрганилади. Чунки республикамиз ҳудудидаги географик номлар ва уларнинг этимологияси, тўғри ва хатосиз ёзилиши қорақалпоқ ва ўзбек тилларида ёзилиш қоидаларини янгидан ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб муаммолари сирасига киради [4].

Мўйноқ тумани Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва Орол денгизининг жанубий қисмида жойлашган. Туманнинг ер майдони 37,88 минг км2ни ташкил қилади. Бу Қорақалпоғистон Республикаси ер майдонининг 22,7 % ини ташкил қилади. Туман шимолда Қозоғистон Республикаси ва шарқда Тахтакўпир тумани билан, жануб ва жaнубий-шарқда Бўзатов, Чимбой ва Қораўзак туманлари билан, ғарбда эса Қўнғирот тумани билан чегарадош. Туман 1931 йил 19 сентябрда ташкил топган. Туманнинг маъмурий маркази – Мўйноқ шаҳри. Туман аҳоли сони – 31800 киши ва улар 22 аҳоли манзилгоҳларида истиқомат қилишади (1-жадвал) [3].

  • 1-    жадвал

  • 12.

    Мүйтенаўыл

    Муйтеновул

    Múytenawıl

    Muytenоvul

    13.

    Порлытаў

    Порлитов

    Porlıtaw

    Potlitov

    14.

    Порт Үшсай

    Порт Учсой

    Port Úshsay

    Port Uchsoy

    15.

    Сарқыраўық

    Сарқировиқ

    Sarqırawıq

    Sarqiroviq

    16.

    Таллық

    Таллиқ

    Tallıq

    Talliq

    17.

    Тоқпақата

    Тўқпоқота

    Toqpaqata

    To’qpoqota

    18.

    Тикөзек

    Тикўзак

    Tikózek

    Tiko’zak

    19.

    Үшөзек

    Учўзак

    Úshózek

    Ucho’zak

    20.

    Үшсай

    Учсой

    Úshsay

    Uchsoy

    21.

    Шағырлы

    Шағирли

    Shaǵırlı

    Shag’irli

    22.

    Шеге

    Шеге

    Shege

    Shege

Мўйноқ тумани ойконимлари

Қорақалпоқ кирилл алфавитида ёзилиши

Ўзбек кирилл алфавитида ёзилиши

Қорақалпоқ лотин алфавитида ёзилиши

Ўзбек лотин алфавитида ёзилиши

1.

Әлийаўыл

Алийовул

Áliyawıl

Aliyоvul

2.

Әмиўдәрья

Амударё

Ámiwdárya

Amudaryo

3.

Дослық

Дўстлик

Doslıq

Do’stlik

4.

Ерназараўыл

Ерназаровул

Ernazarawıl

Eranazarоvul

5.

Ерназаржарма

Ерназаржарма

Ernazarjarma

Ernazarjarma

6.

Кеңесаўыл

Кенесовул

Keńesawıl

Kenesоvul

7.

Қазақдәрья

Қозоқдарё

Qazaqdárya

Qоzоqdaryo

8.

Қаражар

Қоражар

Qarajar

Qorajar

9.

Қызылжар

Қизилжар

Qızıljar

Qiziljar

10.

Қыпшақдәрья

Қипчоқдарё

Qıpshaqdárya

Qipсhoqdaryo

11.

Мойнақ

Мўйноқ

Moynaq

Mo’ynoq

Туман ҳудудидаги аҳоли пункт номларининг пайдо бўлишида асосан маҳаллий географик терминларнинг роли катта. Биз туман ойконимлари таркибида кўплаб оронимик ( жар , таў, шағыр, шеге ), гидронимик ( дәрья, жарма, өзек, сай, сарқыраўық ) ва ойконимик ( аўыл ) маҳаллий географик топотерминларни (топотермин – топонимлар таркибида қатнашиб, улар ифодаланган объектни билдирувчи сўзлар [1:70]) кўришимиз мумкин (2-жадвал). Шу ўринда, бу маҳаллий географик топотерминлар фақатгина Мўйноқ тумани ҳудудида эмас, балким бутун Республикамиз ҳудудида кўплаб географик номларнинг пайдо бўлишида иштирок этганлигини атаб ўтишимиз лозим. Асосан бу маҳаллий географик топотерминлар ҳудудлардаги топонимларнинг турини ва этимологиясини аниқлашда асосий калит вазифасини бажаради.

  • 2-    жадвал

Мўйноқ тумани ойконимлари

Маҳаллий гидронимик топотерминлар қатнашган ойконимлар

Маҳаллий оронимик топотерминлар қатнашган ойконимлар

Маҳаллий ойконимик топотерминлар қатнашган ойконимлар

Бошқа ойконимлар

1.

Әмиўдәрья

Қаражар

Әлийаўыл

Дослық

2.

Ерназаржарма

Қызылжар

Ерназараўыл

Мойнақ

3.

Қазақдәрья

Порлытаў

Кеңесаўыл

Таллық

4.

Қыпшақдәрья

Шағырлы

Мүйтенаўыл

Тоқпақата

5.

Сарқыраўық

Шеге

6.

Тикөзек

7.

Үшөзек

8.

Үшсай

9.

Порт Үшсай

Жадвалдаги маълумотлар асосида туман ойконимларининг таркибида маҳаллий географик топотерминларнинг ҳиссаси қуйида диаграмма (1 -диаграмма) кўринишида берилди.

□ 23%

□ 18%

□ 41%

  • □    Ойкономик терминлар

  • □    Орономик терминлар

  • □    Гидронимик терминлар

  • □    Бошқа ойконимлар

□ 18%

1-диаграмма. Мўйноқ тумани аҳоли пункт номларининг пайдо бўлишида қатнашган маҳаллий географик терминларнинг турлари бўйича улуши

Юқоридаги 2-жадвал ва 1-диаграмма маълумотларидан кўриниб турибдики, Мўйноқ тумани аҳоли пунктлари номларининг пайдо бўлишида маҳаллий географик терминлар жами 18 (82 %) ойконим таркибида бор. Шундан маҳаллий гидронимик топотерминлар туман аҳоли пунктлари номларининг 9 (41%) тасида қатнашган, кейинги ўринда маҳаллий оронимик топотерминларни 5 (23%) та аҳоли пункт номларида кўришимиз мумкин, маҳаллий ойконимик топотерминлар қатнашган аҳоли пунктлар сони бўлса 4 (18%), бошқа ойконимлар сони ҳам 4 (18%) тани ташкил қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда маҳаллий географик терминлар туман аҳоли пункт номларининг аксарият қисмининг пайдо бўлишида қатнашган ва бу нафақат туман миқёсида балким Республика миқёсида илмий тадқиқот ишларини олиб боришни талаб қилади. Шу билан бирга, географик номларнинг нафақат қорақалпоқ ва ўзбек тилларида тўғри ёзилиш қоидаларини билишимиз балким бошқа тилларда ҳам ёзилиш қоидаларини тўлиқ ишлаб шиқиб янгидан-янги географик хариталар яратиш бу ҳозирги куннинг долзарб масаларидан бири ҳисобланади.

АДАБИЁТЛАР:

Список литературы Мўйноқ тумани ойконимлари ва маҳаллий географик терминлар

  • Миракмалов М.Т. Халқ табиий географик терминлари (Монография). - Т.: Fan va texnologiya, 2009.
  • Мурзаев Э.М. Топонимика и география. - М.: Наука, 1995.
  • Мўйноқ тумани паспорти. 01.01.2020.
  • Қорақалпоғистон Республикаси географик номларини ўзбек тилига транскрипция қилиш йўриқномаси. - Тошкент. 2009.
  • Khakimov K.M., Kamolov M.N., Baltabaev O.O., Seitniyazov K.M. Geographical names // Journal of Critical Reviews (JCR), Malaysia. 2020.
Статья научная