Саноат оова сувларини биотехнологик тозалаш ва айта ўллаш таблица кўринишида
Автор: Алимова М.И., Эгамбердиев Н.Б.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Maълумки ер куррасини гидросфера қобиғини асосан океан, денгиз, кўл, дарё, музлик 5 км гача бўлган ер ости сувлари ташкил этиади. Океан ва денгиз умумий сув миқдорининг - 94%, ер ости сувлари - 4% ни, музликдардаги сувлар - 1,65% ни кўл сувлари - 0,026% ни ва чучук дарё сувлари - 0,001% ни ташкил этади. Инсоният учун зарур бўлган чучук сувнинг миқдори 84 млн 827 минг км3 ташкил этади, бу бутун гидрасферадаги умумий сув миқдорининг 6% га тенг демакдир. Сув ресурсларини ифлосланиши ва бузилиши, бу сувларда хар - хил органик, ноарганик, механик, бақтериологик ва бошқа моддалар тўпланиб, унинг ранги тиниқлиги, хиди, мазаси, органик ва минерал қўшимчалар миқдори ортиб зарарли бирикмалар пайдо бўлиши, сувнинг таркибида кислороднинг камайиб юқумли касалликларни тарқатувчи бақтерияларнинг пайдо бўлишига олиб келади [1-3].
Тоза саклаш усуллари, олимлар ёндашишлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140293053
IDR: 140293053
Текст научной статьи Саноат оова сувларини биотехнологик тозалаш ва айта ўллаш таблица кўринишида
Annotation: Relevance of scientific work. It is known that the hydrosphere of the globe consists mainly of oceans, seas, lakes, rivers, and groundwater up to 5 km of glaciers. Ocean and sea water account for 94% of total water, groundwater for 4%, glacial water for 1.65%, lake water for 0.026% and freshwater water for 0.001%. The amount of fresh water needed by mankind is 84 million 827 thousand km3, which is 6% of the total amount of water in the entire hydrosphere.Pollution and degradation of water resources, the accumulation of various organic, inorganic, mechanical, bacteriological and other substances in these waters, its color clarity, odor, taste, the amount of organic and mineral additives, the formation of harmful compounds, reduced oxygen content in the water. leads to the appearance of [1-3].
Калит сузлар: тоза саклаш усуллари, олимлар ёндашишлари.
Бундай салбий оқибатларни олдини олишда, яни сув хавзаларини санитар гигиеник тоза сақлашда оқава сувларини тозалайдиган қурилмаларни қуриш ҳамда тозалаш усулларини янада такомиллаштириб бориш ҳамда тозаланган оқава сувларини қайта ишлатиш, ҳозирги вақтдаги давлат сиёсати даражасидаги ечилиши зарур бўлган илмий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Илмий изланишлар озиқ -овқат саноатига қарашли Қибрай мусаллас заводидан чиқаётган органо минерал моддалар ва оғир металлар билан ифлосланган оқава сувларни тозалашга бағишланган.
Объект ва материал ва услублар. Урганилаётган объект сифатида Қибрай мусаллас заводидан чиқаётган оқова сувларни таркиби ва тозалаш усуллари гидрохимияда ва алгологияда қабул қилинган стандарт усулларидан фойдаландик [1].
Олинган натижалар ва уларнинг тахлили. Илмий ишимизнинг дастлабки вазифалари сув хавзаларида ўсувчи сув ўтларини таркибини ўрганиб уларни ичидан оқава сувларни тозалашда фойдаланиш учун соф холда ажратишни ва саноат оқав сувларини тозалашда қўллашни ўз олдимизга мақсад қилиб куйдик.Окава сувларини органо-минерал моддалардан OFup металларадан х,амда патоген микроорганизмлардан юксак сув ўсимликлари пистия ёрдамида тозалашнинг янги самарали биотехнологиясини.Шоякубов,Айтметова, Исмоилхаджаев,Эгамбердиевлар урганганишган [1-3]. Бизнинг илмий ишимизда конкрет Қибрай мусаллас заводининг оқава сувларни биологик тозалаш усуллари, параметрлари ва жараён натижалари келтирилган. Юксак сув ўсимликлари пистия ёрдамида қайта тозаланган оқава сувлар турли хил органо минирал моддалардан ва патоген микроорганизмлар(ичак таёқчалари бактериялари) дан хам тозаланди (жадвал 1). Қибрай заводи оқава сувларда ўстирилган пистия биомассаларини термик қайта ишлангандан кейин қишлоқ хўжалик хайвонларининг ва парандаларни боқишга тавсия этилади. Пистия ёрдамида тозаланган оқова сувини техник мақсадларда хамда суғорма дехқончиликда қуллаш мумкин. Чунки о^ова сув чикиндилардан OFир металлардан хамда ичак таё^часидан тозаланган.
^ибрай пиво заводида чикаётган окава сувларини хар бир фасл ойларда урганиб сувдаги зарур кўрсаткичлар, рH, ранги, хиди ва бошқа камёвий элементлар микдорини хисобга олдик.
^ибрай пиво заводи окава сувларини тозалаш иншоатининг биологик ховузларида юксак сув ўсимликларидан пистия сув ўсимлигини ўстириш натижасида сувда эриган кислород миқдори 5.26 дан. 0.14мг/л. органик углерод 4.60дан 3.59 мг л гача фосфор 0.88 дан 0.85 мг.л гача NH4 4.6 дан 0.4 мг/ л гача HS2водород сулфиддан қўланса хиди хам пистия ўстирилганда хиди йуколганлиги исботланди.
Жадвалдан куриниб турибтики оқова сувларнинг узи хам органик моддаларга бой, чунки озик-овкат саноати окова сувларидир. Бу сувларда асосан органик чиқинди моддалар, оқсиллар, ачитқи чукмалари мавжуд. Шунинг учун хам бу мухитда пистия сув ути яхши усади. Буни жадвалнинг биринчи тажрибада куриш мумкин. Оқова сувларни 75%, 50 % да уларга 25%, 50% тоза сув қуйиб аралаштириб устирганимизда хам пистия сув утиларни яхши усаётганлиги кузатилди. Албатта стандарт мухитда эса оқова сувни тозалаш юқори самара берди.
Демак озиқ-овқат саноати оқова сувларини пистия сув ути билан устириш мақсалга мувофиқ экан.
Жадвал 1
Саноат оқова сувларини пистия сув ути иштирокида тозалаш
№ |
Тажриба турлари Мухит |
Пистиянинг хўл биомассаси мг/л |
|||
Экилган пистия миқдори мг/л |
Кундалик ўсиш мг/л |
15-кунлик биомасса миқдори мг/л |
1-ойлик биомасса миқдори мг/л |
||
1 |
Намуна (фақат оқова сув) |
150 |
33,5 |
316.8 |
610,6 |
2 |
Оқава сув 75% тоза сув 25% пистия экилган |
150 |
27.3 |
274.5 |
538,6 |
3 |
Оқава сув 50% тоза суви50% пистия экилган |
150 |
19.6 |
236.8 |
456,3 |
4 |
Намуна стандарт мухитпистия экилган |
150 |
41.2 |
392.2 |
946.3 |
Етиштирилган биомассани турли мақсадларди яни қишлоқ хўжалик хайвонлари ва паррандаларини боқишда, оқсил витаминли ва минерал озуқа сифатида, биоўғит ва биогаз олишда ундан ташқари, тупроқ структурасини яхшилашда “яшил ўғит” сифатида фойдаланиш мумкин.
Хулоса: 1 – Олинган натижалардан кўриниб турибдики озив-овқат заводларини чунончи Қибрай пиво заводи оқава сувларида органик моддалар кўплиги сабабли сув ўтлари яхши ўсади ва бу оқава сувлрни яхши тозалади.
-
2. Биологик тозаланган оқава сувларни қайта суғорма дехқончиликда қуллаш мумкин.
-
3. Пистия сув ўсимликларни биомассасини эса ем сифатида чорвачиликда (стерилизация қилингандан сунг) ёки биологик ўғит сифатида ишлатиш мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Шояқубов. Р. Ш, Аитметова. Қ.И, Қондратъева. В.П. Очистка сточных вод, “Ч П О електрохимпром” ЎЗБ биол. Журнал 1994 №3 ст 25.27.
-
2. Эгамбердиев. Н.Б, Якубов. Х, Шояқубов.Р. Иследование биохимического состава микроводрочслей хлорелле сцинедесмуса. Журнал компазиционные материали. 2005 №3 ст 52-54.
-
3. Исмоилходжаев Б.Ш.Определение тяжолых и токсичных металлов как загрязнител окружаюшей среди.СБ трудов РНТК ТИМИ 2009 ст 26-29.
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Саноат оова сувларини биотехнологик тозалаш ва айта ўллаш таблица кўринишида
- Шояқубов. Р. Ш, Аитметова. Қ.И, Қондратъева. В.П. Очистка сточных вод, "Ч П О електрохимпром" ЎЗБ биол. Журнал 1994 №3 ст 25.27.
- Эгамбердиев. Н.Б, Якубов. Х, Шояқубов.Р. Иследование биохимического состава микроводрочслей хлорелле сцинедесмуса. Журнал компазиционные материали. 2005 №3 ст 52-54.
- Исмоилходжаев Б.Ш.Определение тяжолых и токсичных металлов как загрязнител окружаюшей среди.СБ трудов РНТК ТИМИ 2009 ст 26-29.