Соянинг “Дўстлик” навини ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига оралиқ экинларнинг таъсири
Автор: Джумабоев Зухриддин Муминович, Атахажиева Феруза
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Рубрика: Агротехника
Статья в выпуске: 1 (5), 2021 года.
Бесплатный доступ
Oзуқабоп экинлар амал даври охирига келиб тупроқдаги умумий чиринди, азот миқдорини камайтирган бўлса ҳам улардан сўнг соя дон учун экилгада амал даври охирида тупроқ унумдорлиги яхшиланганлиги кузатилди. Натижада энг юқори ҳосил 7 вариантда (тритикале+ рапс+вика+кўк нўхат) 4 компонентли аралашмалардан кейин экилган сояда аниқланиб, ўртача 29,0 ц/га дон ҳосили олиниб назоратга нисбатан 3,3ц/га қўшимча ҳосил олинди, энг муҳим кўрсаткичлардан - оқсил миқдори назоратга 2,9 % га, кузги арпадан сўнг экилган 4-вариантга нисбатан эса 3,6 % га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.
Оралиқ экин, горчица, арпа, тритикале, рапс, вика, кўк нўхат, ёғли турп, соя, маккажўхори, дон, оқсил, ёғ, ҳосилдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/14125784
IDR: 14125784 | DOI: 10.24411/2181-0761/2021-10012
Текст научной статьи Соянинг “Дўстлик” навини ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига оралиқ экинларнинг таъсири
Кириш. Дунё буйича бугунги кунда такрорий дуккакли-дон экинлар 91,6 млн. гектарга экилиб, ўртача дон ҳосили 12-13 центнерни, ялпи ҳосили эса 206,4 млн.тоннани, ташкил этади, соя эса 122 миллион гектардан ортиқ майдонда етиштирилмоқда. Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига мувофиқ 2017 йилда республикамиз бўйича қарийиб 27 минг гектар майдонга соя экинини экиш белгиланган бўлса, шундан асосий экин сифатида 6333 гектар, такрорий экин сифатида 5968 гектар майдонда соя етиштирилди. 2021 йилгача соя экини майдонларини янада кенгайтириб, 17 300 гектар асосий ва 20 000 гектар такрорий экин майдонларига экиш режалаштирилган.
Суғориладиган майдонларда интенсив навбатлаб экиш тизимларини жорий этишда асосий эътиборни тупроқ унумдорлигини сақлайдиган, оширадиган, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини таъминлайдиган дон, дуккакли дон, сабзавот экинларини етиштиришга қаратиш, юқори ҳосил етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш ва амалиётга кенг жорий этиш, долзарб масалалардан ҳисобланади
Типик бўз тупроқлар шароитида соядан гектаридан 420-488 центнер кўк масса, 28,0-31,6 центнер дон ҳосили олиниб, гектарига 171,6 кг дан 228,5 кг гача биологик азот тўпланган[6; 278-280-б].
Соянинг экиш меъёри ва туп сони қалинлиги экиш мақсадларига кўра, турли навларда турлича бўлади. Яшил поя олиш мақсадида экиш меъёрини 30-35 % га ошириш лозимлигини, дон олиш мақсадларида қалин экилган ўсимликларда фотосинтез сусайишини ва
ҳосилдорликнинг 6-8 ц/га кам бўлар экан[10; 22-б].
Соя илдиз тизими яхши ривожланган бўлиб, у тупроқнинг агрофизикавий хоссаларини яхшилайди ва чуқур қатламлардаги озиқа элементларини юқорига чиқишга ёрдам бериб, тупроқдаги азот миқдорини оширади[5; 160-б].
Соя кўпгина алмашлаб экиш тизимларида ўзидан кейин экиладиган ўсимликларга яхши ўтмишдош бўлиб, тупроқни азот билан 130-150 кг/га гача бойитади, илдиз қолдиқлари эса 35-40 ц/га ни ташкил этиб, тупроқда чиринди миқдорини ортишига сабаб бўлади[8; 144-б].
“Соя деҳқончиликда энг яхши экинлардан бири бўлиб, уни ҳар томонлама ишлатиш мумкин, бу экин қисқа муддатда юқори оқсилга бой дон бериш билан бирга тупроқ учун экологик мақбул ҳисобланади, ўсиш ва ривожланиш учун жуда катта эътибор талаб қилмайди. Намлик ва озиқа моддалар бўлса, яхши ҳосил бера оладиган экинлар турига киради” деб ёзади[4; 45-б].
Кузги буғдойдан кейин такрорий экин сифатида соя экиш тупроқда гектарига 110-120 кг биологик азот тўпланишига олиб келади[7; 17-б].
Мамлакатимизда соя етиштиришни кенг йўлга қўйишилиши тупроқнинг унумдорлигини ошириш билан биргаликда чорвачилик ва паррандачиликни озуқа баъзасини мустаҳкамлаб, озиқ-овқат саноати корхоналарини қимматли хом ашё билан таъминлайди[9; 29-б].
Тадқиқот усуллари ва материаллари
Юқоридагиларни эътиборга олиб, илмий-тадқиқот дастури қисқа навбатлаб экишда кузги оралиқ экинларни сояни ўсиши, ривожланишига таъсири, сифатини ўрганиш, иқтисодий самарадорликни баҳолашга қаратилиб Андижон вилоятининг бўз тупроқлари шароитида ўтказилди.
Тажриба объекти қилиб, эскидан суғориб келинаётган бўз тупроқлар, турли ҳил дуккакли дон экинлари олинди.Дала тажрибалари 8 тавариантдава 4 такрорликда олиб борилди. Тажрибада соянинг “Дўстлик”, маккажўхорини “Ўзбекистон 301 АМВ”, навлари синалди. Тажрибадаги ҳар бир вариантини майдони 360м2 (7,2 х 50 м) шундан ҳисоблаш майдончаси 180м2 (3,6м х 50 м) ҳисоблаш ўсимликлар сони ҳар бир делянкадан 50 тадан олинади. Тажриба вариантлари ва такрорликлар асосида олинган ҳосилдорликнинг аниқлиги дисперцион таҳлил қилинди [1]. Тажриба даласи тупроқларининг агрокимёвий [3] ва агрофизикавий хоссалари [2] белгилаб қўйилган услубларда текширилди.
Тадқиқот натижалар ва уларнинг му^окамаси
Тажрибаларда соя ўсимлиги оралиқ озиқабоп экинлар (кузги) дан сўнг дон учун экилган эди. Мана шунинг учун бўлса керакки сояни тажриба далаларидаги кўчат қалинликларига озуқабоп экинларни таъсири турлича бўлди. Тадқиқот йилларида 2 вариантда экилган соянинг ҳақиқий кўчат цалинликлари 326,6-329,0 минг/га, 3-вариантда соя горчицадан кейин экилганда, 321,4-323,5 минг/га ни ташкил цилган булса, 7-вариантда озицабоп экинларни 4-компонентли аралашмаларидан сўнг (тритикале+рапс+вика+кўк нўхат) 323,9-324,3 минг/га ни ташкил цилди. Тажрибанинг 2-вариантида соя озуқабоп экинлардан сўнг эмас, тоза шудгорга экилган бўлиб, уни униб чицишдан - гуллагунча кетган вацтлар оралицлари 1-йили - 57 кун, 2-йили- 58 кун ва 3-йили 56 кунни ташкил цилди. униб чиццандан - мева тугушгача кетган кунлар эса мутаносиб равишда 87, 86, 85 кунларни, гуллашдан - пишишгача - 66, 66, 67 кунларни, униб чиққандан – пишишгача 123, 124, 123 кунларни ва экишдан - пишигача 131, 130, 131 кунларни ташкил қилганлиги аницланди.
Таъкидлаш жоизки, вариантлар орасида ривожланишнинг даврлари буйича 2-3 кунга фарцланганлиги кузатилди. Биз учун муҳим кўрсаткичлар униб чиққандан – пишишгача ва экишдан - пишишгача кейин кунлар бўлиб ҳисобланади, чунки буларни орасидаги фарқлар экишдан ниҳолларни униб чиқишгача кетган муддатини курсатади.
Демак, 2-вариантда соя усимлигининг униб чиццандан -пишишгача тадқиқот ишларига мутаносиб равишда 123, 124 ва 123 кун кетган булса, экишдан - пишишгача эсча 131, 130 ва 131 кун кетган, экишдан -ниҳолларни униб чиқишгача эса 8, 6 ва 8 кун кетганлиги кузатилади.
Соя ўсимлиги озиқабоп экини горчицадан сунг экилган 3-вариантда бу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 122, 122, 123 ва 130, 130, 130, 130 кун кетган бўлса, соя тоза ерга экилганга нисбатан (2-вар) 1, 2, 0 ва 1, 0, 1 кунга фарцланди. Ниҳолларни униб чиқишига эса 8, 8, ва 7 кун булиб, 2-вариантга деярли тенг эканлиги аницланди.
Арпадан кейин экилган сояни униб чицишдан - пишгунча 123, 122 ва 122 кун кетган булса, экишдан -пишгунча бу кўрсаткичлар 131, 129 ва 131 кунга тенг бўлиб, ниҳолларни униб чиқишига 8, 9 ва 9 кун кетганлиги кузатилди, бу эса горчицадан кейин экилганга нисбатан 0, 1 ва 2 кунга кечроцдир.
Озиқабоп экинлар икки, уч ва тўрт компонентли қилиб экилгандан сўнг экилган сояни ривожланиш даврлари орасидаги муддатлар 1 компонентли ёки назорат (2) вариантига нисбатан 2-3 кунга камроц бўлганлиги аниқланди. Бизни назоратимизда нисбатан камроқ муддатлар соя ўсимлиги тритикале+рапс+вика+кўк нўхатдан сунг экилган 7-вариантда кузатилиб, униб чиццандан - пишгунича 116, 117, 116 кун ва экилгандан пишгунча 125, 126, 126 кун кетдики бунда ниҳолларни униб чиқишига 9, 9 ва 10 кун кетган бўлади. Демак, соя ниҳоллари бу вариантда 1-2 кун кечроц чиццан булса х,ам сояни амал даври бошцалардан (назоратдан) 6, 5 ва 4 кунга, арпадан экилган вариантга нисбатан эса 6, 3 ва 5 кунга камроц булганлиги кузатилди.
Соя ўсимлиги тоза ерга экилган 2-вариантда ниҳоллар униб чиққандан токи гуллаш давригача 1 суткада ўртача 0,56 см га, гуллаш даврида 1,47 см га ва дуккаклар ҳосил бўлишдан пишиш давригача 0,60 см ўсганлиги аниқланган бўлса, пишиш даврида баландлиги 97,9 см ни, бўғин оралиғи 17,2 см ни, пастки дуккакнинг ўрнашган баландлиги 20,8 см ва шохлари сони 2,1 донани ташкил қилди.
Таъкидлаб ўтамизки соя ўсимлиги дон учун горчица арпа ва бошқа 2-4 компонентли аралашмали озиқабоп экинлардан сўнг экилганда юқоридаги барча кўрсаткичлар бироз бўлсада пасайганлиги аниқланди. соя горчицадан кейин экилганда юқоридаги кўрсаткичлар мутаносиб равишда 0,01; 0,10; 0,09 см га, (ўсиш тезлиги), 0,7 см (баландлиги), 0,1 донага (бўғин оралиғи) 0,5 см (пастки дуккак баландлиги) ва шохлар сони 0,0 донага фарқланди. Демак, озиқабоп экинларни (бу ҳолда горчица) анғиз ва илдиз қолдиқларининг чириш жараёни сояни униб чиқишдан токи пишиш давригача салбий таъсир этганлиги кузатилди. Арпадан сўнг экилган сояни 1 кунлик ўсиш тезлиги горчицадан сўнг экилганга (2 вар) нисбатан 0,02; 0,01 ва 0,03 см га кўпроқ бўлиб, баландлиги эса 0,9 см га пастроқ, бўғин оралиғининг сони 0,3 донага кўпроқ, пастки дуккакни жойлашиш 0,1 см пастроқ ва шохлар сони 0,1 донага кўпроқ бўлганлиги аниқланди. лекин бу шархлаб ўтилган кўрсаткичлар назорат вариантникига нисбатан камроқ бўлди.
Соя ўсимлигининг ўсиши ва морфологик белгиларини ўзгаришига нисбатан мақбул таъсири озиқабоп экинлардан тўрт компонентлигидан (тритикале+рапс+вика+нўхат) 7 вариантда кузатилиб, бир кунлик ўсиш даврлари орасида 0,57; 1,46 ва 0,57 см ни, баландлиги 94,1 см ни, бўғин оралиғининг сони 18,2 донани, пастки дуккакни ўрнашиш баландлиги 17,2 см ва шохлари сони 2,6 донани ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар соя арпадан кейин экилган (3) вариантникидан мутаносиб равишда 0,8; 0,6; 0,3 см, 2,0 см, 0,8 см, (-3,0 см) ва 0,4 донага юқори бўлганлиги аниқланди. Соя ўсимлиги тоза ерга экилганда уруғларни униб чиқиши, 1 кунлик ўсиш тезлиги бошқа вариантларникидан тезроқ бўлади, лекин амал даври 130-131 кунларни ташкил қилади. Озиқабоп экинлардан кейин экилганда эса секинроқ ўсади, лекин амал даври 125-126 кунларга тенг бўлиши аниқланди.
Соя ўсимлиги тоза (оралиқ экинлар экилмаган) ерга (назорат) экилган (2) вариантда бир ўсимликни ўрнига дуккакларининг сони 52,3 донани, бир дуккакдаги донлар сони 2,1 донани, донларни умумий сони 8,6 донани ва 1000 дона доннинг вазни 163,7 г ни ташкил қилди. Соя горчицадан кейин экилганда юқоридаги кўрсаткичлар 51,5 дона, 2.1 дона, 8,5 дона ва 163,4 г га тенг бўлиб, 0,8; 0,0; 0,1 дона ва 0,3 г га (кам) фарқланганлиги аниқланди. Арпадан кейин экилганда эса назоратга нисбатан 0,9; 0,2; 0,1 донага ва 1,3 г га юқорироқ бўлдики, бу арпани тупроқда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқларининг таъсиридандир.
1-жадвал
Оралиқ экинларни соянинг ҳосил структурасига таъсири
Вариант № |
Ўтмишдош экин тури |
Битта ўсимликда-ги дуккаклар сони, дона. |
Битта дуккакдагид онлар сони, дона. |
Битта ўсимликда ги дон оғирлиги,г р. |
1000 дон оғирлиги гр. |
2 |
Соя дон учун |
52,3 |
2,1 |
8,6 |
163,7 |
3 |
Соя дон учун кузги горчицадан кейин |
51,5 |
2,1 |
8,5 |
163,4 |
4 |
Соя дон учун кузги арпадан кейин |
53,2 |
2,3 |
8,7 |
165,0 |
5 |
Соя дон учун кузги тритикале + рапсдан кейин |
54,8 |
2,3 |
9,2 |
167,1 |
6 |
Соя дон учун кузги тритикале +рапс +викадан кейин |
56,2 |
2,4 |
9,6 |
166,1 |
7 |
Соя дон учун кузги тритикале +рапс +вика +кук нўхатдан кейин |
57,1 |
2,6 |
9,7 |
166,4 |
8 |
Соя дон учун кузги тритикале +рапс + кук нўхат+ мойли турпдан кейин |
56,4 |
2,5 |
9,6 |
166,5 |
Соя ўсимлиги озиқабоп экинларни 2-4 компонентли аралашмаларидан кейин экилган (5-8) вариантларда унинг дони сифатини орта бориши кузатилди.
Тажрибада нисбатан энг яхши кўрсаткичлар 7 вариантда (тритикале+ рапс+вика+нўхат) 4 компонентли аралашмалардан кейин экилган сояда аниқланиб, юқори кўрсаткичлар мутаносиб равишда 57,1; 2,6; 9,7 дона ва 166,1 г ни ташкил қилиб, назоратга нисбатан 4,8; 0,5; 1,1 дона ва 2,4г га юқори бўлди, қолаверса 1 компонентли
– арпадан кейин экилган вариантга нисбатан эса 3,9; 0,3; 1,0 донага ва 1,1 г га юқори бўлганлиги аниқланди.
Тажрибада озуқабоп экинлар икки, уч ва тўрт компонентли қилиб экилгандан сўнг экилган сояни ҳосилдорлиги куйидаги 2-жадвалда келтирилган. Бунда соя ўсимлиги тоза (оралиқ экинлар экилмаган) ерга (назорат) экилган (2) вариантда ўртача 25,7, кузги ханталдан сўнг 3-вариантда 24,7, кузги арпадан кейин экилганда эса 25,1 ц/га дон ҳосили олинди.
2-жадвал
Оралиқ экинларни соянинг дон ҳосилига таъсири, ц/га
Вариант |
Қайтариқлар |
Ўртача ц/га |
|||
I |
II |
III |
IV |
||
2 |
25.7 |
25.5 |
26.4 |
25.6 |
25.7 |
3 |
24.3 |
24.5 |
25.6 |
24.6 |
24.7 |
4 |
24.8 |
24.4 |
25.6 |
25.7 |
25.1 |
5 |
26.3 |
27.8 |
27.1 |
26.3 |
26.8 |
6 |
26.3 |
26.8 |
28.1 |
27.8 |
27.4 |
7 |
28.6 |
29.8 |
28.6 |
29.1 |
29.0 |
8 |
27.7 |
27.8 |
28.6 |
28.2 |
28.1 |
НСР(05)-0,78 ц/га
Тажрибада энг юқори ҳосил 7 вариантда (тритикале+ рапс+вика+кўк нўхат) 4 компонентли аралашмалардан кейин экилган сояда аниқланиб, ўртача 29,0 ц/га дон ҳосили олиниб назоратга нисбатан 3,3ц/га қўшимча ҳосил олинди. Тадқиқотларда биз шунингдек, яна 2-экин сифатида экилган маккажўхори ва соя донининг кимёвий таркибини таҳлил қилдик .Дон учун экилган маккажўхорининг донида умумий NPK миқдорлари мутаносиб равишда 2,45; 0,19 ва 1,17 % ни протеин – 15,2 %, мойдорлиги 3,9 % ни, клечатка 3,14 % кальций 0,47 % ва кул эса 3,72 % ни ташкил этганлиги аниқланди.
Таъкидлаб ўтамизки, бу келтирилган кўрсаткичларни яхши ёки ёмон эканлигини билиш учун эмас, балки маккажўхори соя учун андоза сифатида экилганлиги учун, сояни кўрсаткичларини энди буларга таққослаш керак мумкин бўлади. Соя ўсимлиги тоза ерга (назорат) экилган (2) вариантда барча кўрсаткичлар маккажўхориникидан юқори бўлганлиги кузатилиб, бунда NPK миқдорлари мутаносиб равишда 0,29; 0,75 ва 1,67 % га, протеин – 14,3 % га, (қолаверса соядан оқсил 31,8 % ни ташкил қилди) мой – 7,2 %, клечатка 3,18 %, (кальций эса 0,24 % кам) ва кул миқдори 3,47 % га фарқланди.
Маккажўхори ва соя донининг кимёвий таркиби (%, ҳисобида абсолют)
Вариан т тартиби |
Азо т |
Фосфор |
Калий |
Протеин |
Оқсил |
Мой |
Клечатка |
Кальций |
Кул |
1 |
2,45 |
0,19 |
1,27 |
15,3 |
– |
3,9 |
3,14 |
0,47 |
3,72 |
2 |
4,74 |
0,94 |
2,84 |
29,6 |
31,8 |
11,1 |
6,32 |
0,23 |
4,25 |
3 |
4,73 |
0,93 |
2,84 |
29,5 |
31,1 |
10,2 |
8,32 |
0,19 |
6,01 |
4 |
5,00 |
0,98 |
2,90 |
31,2 |
32,7 |
11,1 |
10,3 |
0,38 |
5,91 |
5 |
4,93 |
1,05 |
2,72 |
30,8 |
33,9 |
11,4 |
9,70 |
0,30 |
5,80 |
6 |
4,63 |
0,97 |
2,77 |
28,9 |
34,3 |
12,0 |
9,30 |
0,37 |
6,70 |
7 |
4,72 |
1,00 |
2,80 |
29,5 |
34,7 |
10,8 |
9,03 |
0,29 |
6,48 |
8 |
4,84 |
0,88 |
2,75 |
30,6 |
33,8 |
11,4 |
9,89 |
0,25 |
6,07 |
Изо^: тажрибанинг 1-вариинтига маккажухори дон учун 2-8 варианларга соя дон учун экилган.
Нисбатан яхши кўрсаткичлар яна соя ўсимлиги арпадан сўнг экилган 4 вариантда олиниб, бунда NPK миқдорлари (назорат – 2 вар) 0,26; 0,04 ва 0,06% га, протеин-1,7 %, оқсил-0,9 %, клечатка-3,98 %, кальций 0,15 % кўп бўлиб, кул миқдори эса 0,34 % га камроқ бўлди.
Юқоридагиларга яқин маълумотлар яна 7-вариантда, соя 4 компонентли аралашмалардан кейин экилганда кузатилиб, энг муҳим кўрсаткичлардан – оқсил миқдори назоратга 2,9 % га, 4-вариантга нисбатан эса 2,0 % га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.
Демак, дон-дуккакли экинлардан сояни ўзини тоза ерга эксак ҳам тупроққа мақбул таъсир кўрсатиши, лекин уни озиқабоп экинларни турли компонентларидан кейин экилса янада яхшироқ кўрсаткичлар олиниши мумкинлиги аниқланди.
Хулоса
Демак, озуқабоп экинларни турли хиллари ва компонентли ҳамда улардан сўнг экилган сояни тупроқ унумдорлигига таъсири бўйича олинган илмий маълумотлар асосида хулоса қилиш мумкинки, озуқабоп экинлар амал даври охирига келиб тупроқдаги умумий чиринди, азот миқдорини камайтирган бўлса ҳам улардан сўнг экилган сояни амал даври охирида тупроқ унумдорлиги яхшиланганлиги кузатилди. Натижада энг юқори ҳосил 7
вариантда (тритикале+ рапс+вика+кўк нўхат) 4 компонентли аралашмалардан кейин экилган сояда аниқланиб, ўртача 29,0 ц/га дон ҳосили олиниб назоратга нисбатан 3,3ц/га қўшимча ҳосил олинди, энг муҳим кўрсаткичлардан – оқсил миқдори назоратга 2,9 % га, кузги арпадан сўнг экилган 4-вариантга нисбатан эса 3,6 % га кўпроқ бўлганлиги аниқланди.
АДАБИЁТЛАР:
-
1. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. -М.: Агропромиздат, 1985. -230- 240 б.
-
2. Методы агрофизических исследований почв Средней Азии /-Ташкент. изд. 4 - е дополн. УзНИХИ, 1973 -132 б.
-
3. Методы агрохимических анализов почв Средней Азии / -Ташкент, УзНИХИ, 1973. -135 б.
-
1. Антонов С.И. Соя универсальная культура // Земледелие. Москва, 2000. № 21. С. 45.
-
2. Заверюхин В.И. Выращивания сои на орошаемых землях. М.: Колос, 1981. 160 с.
-
3. Кучкаров А.М. Соя ва алмашлаб экиш. Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологияси, илмий ишлар тўплами. //Тошкент, 1996. Б. 278-280.
-
4. Неъматов У. Соянинг тупроқ унумдорлигига таъсири. //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент, 2004. № 4. Б.17.
-
5. Романов Х.С., Мирзажонов К.М., Талибулин Р.Т. Выращивание сои. Ташкент, Мехнат, 1990. 112 с.
-
6. Эргашева Х. Соя-келтиради сармоя. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, № 12, 2013 й, Б. 29.
-
7. Cooper P.T. Агротехника высоких урожаев сои. //Реферат журнал «Зернобобовые культуры» 1986. № 1. 22 p.
Список литературы Соянинг “Дўстлик” навини ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларига оралиқ экинларнинг таъсири
- Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. -М.: Агропромиздат, 1985. -230- 240 б.
- Методы агрофизических исследований почв Средней Азии /-Ташкент. изд. 4 - е дополн. УзНИХИ, 1973 -132 б.
- Методы агрохимических анализов почв Средней Азии / -Ташкент, УзНИХИ, 1973. -135 б.
- Антонов С.И. Соя универсальная культура // Земледелие. Москва, 2000. № 21. С. 45.
- Заверюхин В.И. Выращивания сои на орошаемых землях. М.: Колос, 1981. 160 с.
- Кучкаров А.М. Соя ва алмашлаб экиш. Пахта мажмуидаги зироатлар етиштириш технологияси, илмий ишлар тўплами. //Тошкент, 1996. Б. 278-280.
- Неъматов У. Соянинг тупроқ унумдорлигига таъсири. //Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент, 2004. № 4. Б.17.
- Романов Х.С., Мирзажонов К.М., Талибулин Р.Т. Выращивание сои. Ташкент, Мехнат, 1990. 112 с.
- Эргашева Х. Соя-келтиради сармоя. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, № 12, 2013 й, Б. 29.
- Cooper P.T. Агротехника высоких урожаев сои. //Реферат журнал "Зернобобовые культуры" 1986. № 1. 22 p.